Zed News | Ахборот канали
2K members
711 photos
58 videos
2 files
1.6K links
Zed News — ахборот канали | 18+

Instagram — https://www.instagram.com/zednewsuz/

Мурожаат учун: @zednews_bot
Download Telegram
to view and join the conversation
​​"Ўзбекистон24" томорқасига дарахт экмаганларни ёмонотлиқ қилиб чиқди

ТОШКЕНТ (Zed News, 13 март). "Ўзбекистон24" телеканалида томорқачилик маданияти рукни остида Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари мисолида репортажлар намойиш этилган.

Унда қишлоқдаги одамлар ўз ерига нима экиб-нима экмаётгани муҳокама қилинган (бошқа мавзу қуриб қолган). "Томорқасидан унумли фойдаланганлар" мақталган, қаровсиз қолдирганлари ТВда намойиш этилиб, ёмонотлиқ қилинган (суратда).

Мисол учун, Қашқадарёдаги бир ҳолатда 5 ака-ука ерига қарамагани қораланади. Репортажда айтилишича, ака-укалар ишсиз, фақат мавсумий ишлар билан шуғулланишади. "Аммо оёқлари остида турган хазинадан фойдаланиш ўрнига кун ўтарга чойчақа топишни афзал билишади", дейилади лавҳада.

Кейин уйма-уй юрган ишчи гуруҳ ходимлари ердан унумли фойдаланиш ҳақида уларга ваъз ўқиган, тушунтиришган. "Айбдорлар" бош эгиб, "билмаган эканмиз, энди ерга нарса экамиз" дегандек туришибди.

Қани бу ерда инсон ҳуқуқларининг ҳимояси?! Қани айбсизлик презумпцияси? Ўзи бунга ҳожат борми? Нима жиноят қилганки, ТВга олиб чиқилиб, танишлари олдида шарманда қилиниши керак?

Биламиз, бу буюртма репортаж, қачонгача бировнинг қўлида қўғирчоқ бўлади ТВ журналистлари? Қачонгача ТВни ўйинчоқ қилади "тепадагилар"?

Эсингизда бўлса, "Ўзбекистон24" каналидаги Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида журналистлар пойтахтдаги бир қатор мактабларда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг формаси ҳақида ҳам лавҳа кўрсатилганди. Унда калта юбка кийган, соч ўстирган, юзларини бўяган ўқувчилар билан бирга устоз-мураббийларнинг ҳам формаси намойиш этилган. Лекин бирортасининг юзлари ёпилмаган ёки танимас даражада беркитилмаган. ТВ журналистлари шу тариқа ўз касбини суиистеъмол қилган ҳолда инсон ҳуқуқларини поймол этганди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ОАВ вакилларининг бу ишини қоралаб чиққанди.

Айбсизлик презумпциясига амал қилмаган Олимпия қўмитасига Бош прокуратура раддия берганди яқинда.

Инсон ҳуқуқларини билмаган божхоначилар танқидий мақоламиздан кейин бунақа "ишини" йиғиштирганди.

Президент декабрь ойида "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолаганди. Ушбу марказ фаолиятида туб ўзгаришлар бўлишини анчадан бери кутаётгандик.

Бу борада Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов тугул, омбудсманимиз Улуғбек Муҳаммадиев нега кўринмайди, деб анча олдин жар солгандик.

Акмал Саидов 2018 йил октябрда Ўзбекистонда болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман институти ташкил этилиши ҳақида айтганди. Биз бу ваъданинг ижросини ҳамон кутмоқдамиз.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги эса президент қарори билан тасдиқланган дастурга кўра, 2019 йил 1 июнгача Медиа-омбудсман лавозимини жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.

Каналга қўшилиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Ўзбекистонда кучли зилзила кузатилди

ТОШКЕНТ (Zed News, 14 март). Бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон ҳудудида кучли зилзила кузатилди.

Ер силкиниши маркази Қозоғостоннинг Сариоғоч вилояти айтилмоқда. Магнитудаси 4.7.

Тошкентдан 28 километр узоқликда кузатилган зилзила аксарият аҳолини уйғотиб юборган.

Айтганча, бу орада футбол ҳам бўлаётганди. ЕЧЛ чорак финалининг барча иштирокчилари маълум бўлди. Англиянинг тўртинчи жамоаси Ливерпуль ва Испаниядан Барселона.

Барселона - Лион 5:1

Бавария - Ливерпуль 1:3

Каналга қўшилиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Зулфиқор Мусоқов Ислом Каримовга нега хат ёзганини айтди

Режиссёр Ғиёс Шермуҳаммедов 2018 йил фильмларига бағишланган киноконференцияда 2018 йил декабрда тайёр бўлган “Берлин-Оққўрғон” кинокартинасини танқид қилган:

“Фильм номи сифатида айнан Оққўрғон олинганига эътибор беринг. Нега Андижон ёки Наманган олинмаган? Сабаби Оққўрғон режиссёрнинг ўзи туғилган жой. Фильмга кетган маблағ қопланмаган. Киноасар кинопрокатга қўйилгач, бир-икки кундан сўнг олиб ташланибди. Чунки томошабин тушмабди. Негалиги аниқ, кино уруш ҳақидаги хорижий классик фильмлардан плагиат қилинган, сюжети жуда оғир, томошабинга етиб бормайди. Яхшилаб таққосланса, “Берлин-Оққўрғон” фильми Михаил Роммнинг “Обыкновенный фашизм” фильмидан ўғирлангани билиниб қолади. Фашизм ҳақида кино ишлашга режиссёр кечиккан. Уруш тугаганига 75 йил бўлаяпти, бу мавзуда кинолар ишлаб бўлинган”.

Режиссёр фильмга қанча маблағ сарфланганини оммага маълум қилиш лозимлигини ва киноасарга сарфланган маблағ оқланмаганини айтган.

“Ўзбеккино” директори Фурқат Зокиров Ғиёс Шермуҳаммедовнинг кинокартинага сарфланган маблағ ҳақидаги саволига жавоб бераркан, “Ҳар бир фильмнинг бажарадиган вазифаси бор. “Берлин-Оққўрғон” фильмига 2 млрд 441 млн сўм маблағ сарфланган. Бу пулнинг ичида яна 4 қисмли сериал ҳам ишланган. Сериал яқин кунларда намойиш қилинади”, – деди.

“Берлин-Оққўрғон” фильми режиссёри Зулфиқор Мусоқов танқидга муносабатини билдирган:

“Фильм учун давлат ажратган 300 минг доллардан 58 фоизи кино учун ишлатилди, қолгани солиқ сифатида тўланди. Образли айтганди, давлат пулни у чўнтагидан бу чўнтагига ўтказди. Урушнинг ҳидини ҳам ҳидламаган одамлар "Бизга уруш мавзусидаги фильм керакми?" деб савол бериши жуда хавфли. Совет даврида шу тип юқори мансабда ишлаган. Собир Раҳимовнинг номи метродан олиб ташланганда, ҳайкали олинганда улар жим турган, мен Ислом Каримовга хат ёзганман. Майли, бу инсонийлик фазилати ҳақидаги гаплар. Фильм ёшларга тарихни англатиш учун ишланган. Ҳозирги ёшлар Гесс ким, Геббелс ким – билишмайди”.

Шунингдек, режиссёр фильмга сарфланган маблағ ўзини қопламаслиги ҳақидаги фикрга ҳам муносабатини билдирди:

“Дунёда кинодан даромад қиладиган 3 та мамлакат бор: Ҳиндистон, АҚШ ва Нигерия. Қолган давлатларнинг бирортасида кинодан фойда қилинмайди. Давлат кинога эътибор бермаса, пул ажратмаса, миллий кино ўлади. Кино бизнесга айланмаслиги керак, чунки бу соҳа ёшларни тарбиялашда энг муҳим ҳисобланади”.

Каналга қўшилиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Ўзбекистон МТЖ ярим финалда Уругвайга қарши ўйнайди

ТОШКЕНТ (Zed News, 14 март). Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган. Қуйида унинг фикрларидан иқтибослар келтирамиз.

“China Cup-2019” халқаро мусобақаси биз учун Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бу мусобақада кучли жамоалар иштирок этишади. 8 кун давомида 2та ўйин ўтказамиз. Таркибида Луис Суарес, Диего Годин, Эдинсон Кавани каби кучли футболчилари бор Уругвайга ўхшаш терма жамоаларга қарши ўйин ўтказиш биз учун жуда фойдали. Асосий мақсадимиз терма жамоа ўйинини кучайтириб бориш.

Осиё Кубогидан тегишли хулосалар чиқардик. Тўғри, нимчорак финалдан ортга қайтишга мажбур бўлдик. Бу менинг айбим деб биламан. Лекин жамоа ўйини менга маъқул келди. Ўйинимизда ўсишни кузатяпман. Футболчиларим Уругвай билан ҳам худди Осиё Кубогида Австралия билан ўйнагандек ўйин намойиш қилишларини истайман.

Ҳозирда бор кучимиз, бор диққат-эътиборимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишга қаратилган. Ўзбекистон терма жамоаси билан бирагаликда, Осиё Кубогида қатнашган терма жамоаларнинг ҳам ўйинини таҳлил қилиб бормоқдамиз. Жаҳон чемпионати саралашида яна уларга дуч келишимиз мумкин. Айтишим мумкинки, агар биргаликда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, Япония, Австралия, Жанубий Корея каби Осиё грандларини мағлубиятга учрата оламиз. Фақат бунга аввал ўзимиз ишонишимиз керак.

Ўзбекистонда ярим йилдан кўпроқ вақт давомида яшаяпман. Ўзбек футболи билан яқиндан танишиб, шундай хулосага келдимки, бу ерда кучли футболчилар кўп. Улар бемалол Европа клубларида ўйнаб кета олишади. Фақат улар ўз устиларида ишлаб, кўпроқ меҳнат қилишлари керак. Шундагина, ҳам ўзлари учун, ҳам терма жамоа учун фойдали бўлади.

Эслатиб ўтамиз, China Cup-2019 мусобақасига Ўзбекистон ярим финалдан қўшилади. 22 март куни Уругвайга қарши ўйнайди.

Хитой кубоги-2019, ярим финал

Хитой - Таиланд, 21 март, соат 16:35

Ўзбекистон - Уругвай, 22 март, соат 16:35

Финал 25 март куни ўтказилади.

Ўйин вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Каналга қўшилиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

ТОШКЕНТ (Zed News, 15 март). Сенатор Мираброр Усмонов 15 март куни оғир хасталикдан вафот этган.

У 12 март куни аҳволи ёмонлашгани учун шифохонага ётқизилганди.

М.Усмонов 2006-2017 йилларда Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган.

Каналга қўшилиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Тошкентдаги эски лифтлар янгисига алмаштирилади

ТОШКЕНТ (Zed News, 15 март). Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги барча эски лифтларни янгилаш ҳақида қарор чиқарган.

Эски лифтларни алмаштириш жараёни 1 апрелдан бошланади. Биринчи босқичда 132 лифт янгисига ўзгартирилади. Бунинг учун 23.8 млрд сўм ажратилади.

Аксарият кўп қаватли уйларнинг лифтлари неча йиллардан бери янгиланмаган, кўп ҳолларда одамлар ўз ёнларидан лифтларни таъмирлашади. Ёки зиналардан пиёда чиқиб-тушишади.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Финалолди финаллар: ЕЧЛ чорак ва ярим финалига қуръа ташланди

НЬОН, ШВЕЙЦАРИЯ (Zed News, 15 март). Бугун Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида Чемпионлар лигаси чорак ва ярим финалига қуръа ташланди.

Чорак финал жуфтликлари:

1. Аякс (Голландия) - Ювентус (Италия)
2. Ливерпуль (Англия) - Порту (Португалия)
3. Тоттенхэм (Англия) - Манчестер Сити (Англия)
4. Манчестер Юнайтед (Англия) - Барселона (Испания)

Ярим финал жуфтликлари:

А. 3 ғолиби - 1 ғолиби

Б. 4 ғолиби - 2 ғолиби

Финал

А ғолиби - Б ғолиби

Чорак финалнинг илк ўйинлари 9-10 апрель, жавоб баҳслари эса 16-17 апрель кунлари бўлади.

Ярим финалнинг илк ўйинлари 30 апрель-1 май, жавоб баҳслари 7-8 май кунлари ўтказилади.

Финал 1 июнь куни Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Тошкентда бир қатор автобус ҳайдовчилари ишдан олинди

ТОШКЕНТ (ZedNews, 15 март). “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда автобус йўналишларида мунтазам ўтказилаётган мониторинг натижалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда автобуслардаги носозликлар, ҳайдовчи ва чиптачилар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар йиғилишнинг бош мавзуси бўлди. Жумладан, автобусларда ҳамон антисанитария ҳолатларининг учраётгани, салон қисмларидаги носозликлар ўз вақтида бартараф этилмаётгани, ҳайдовчиларнинг “GPS” тизимини қасддан ўчириш каби қатор ҳолатларнинг қайд этилаётгани таъкидланди.

Айниқса, 1-,2-,4- автобус саройларига қарашли автобусларда ана шундай ўзбошимчалик ва ўзбўларчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланган.
Йиғилиш хулосасига кўра бундай ҳолатларга масъулиятсизлик билан қараган ҳайдовчилар ишдан олинди.

Каналга қўшилиш
:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Реклама

Болгария давлатига расман ишлагани боришни истайсизми?

Маош 600 у.е. дан бошланади. Туриш, яшаш, овқатланиш ва Софияга етиб бориш - Иш берувчи ҳисобидан.

Батафсил: https://telegra.ph/Bolgariyada-ish-02-20
Фото: ички ишлар ходимларининг янги формаси

ТОШКЕНТ (Zed News, 16 март). Бугундан ички ишлар ходимларининг янги формаси синов тариқасида амалиётга жорий этилди (суратда). Ўзингиз кўриб, баҳо беринг, изоҳ қолдиринг.

Ички ишлар ходимларининг янги формасини ишлаб чиқиш жараёни унутилгани ҳақида аввал ёзгандик.

“Янги формалар ҳар қандай расмий чизиқлардан холи ва қулай бўлишига эътибор қаратилади. Чунки жамоатчилик орасида юрувчи, оператив жараёнларда иштирок этувчи ички ишлар ходими чаққон бўлиши лозим. Ҳозир янги форма масаласи атрофлича кўриб чиқиляпти, тез орада тақдим қиламиз”, деганди бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Жўраев.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Фавқулодда вазиятлар вазири тайинланиши кутиляпти

ТОШКЕНТ (Zed News, 16 март). Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи Тоҳир Орипов (суратда) Фавқулодда вазиятлар вазири бўлгани айтилмоқда. Лекин бу ҳали расман тасдиқланмаган.

Тоҳир Орипов 2018 йил октябрда Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи бўлганди. Айни патда президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини вақтинча бажариб турибди.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Forwarded from Sheikh Brand
🔥BIZDA TAKRORLANMAS AKSIYA

Bahor/Yoz-2019
mavsumiga tayyormisiz?

Sifatli kiyimlarni eng arzon narxlarda faqat 🛍 16-17 mart 🎁 kunlari xarid qiling!

Ulgurib qoling, o'zingiz uchun xarid qiling! 🏃‍♂️

Kiyimlar katalogi👉@sheikhbrand
​​Зўравонлик — мактабларимиздаги катталашаётган муаммо

Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари орасида зўравонликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳани ишга туширибди.

Қанақа зўравонлик ҳақида гап кетаяпти ўзи?

Гап ўзбек жамияти учун янги сўз, лекин эски тушунча бўлмиш буллинг (bullying) ҳақида кетаяпти. "Буллинг"га кўп таъриф берилган. Қисқаси, буллинг “таъқиб ва зўравонлик” маъносини билдириб, коллективдаги заифларни (қурбонлар ёш ёки катта бўлиши мумкин!) қасддан ва мунтазам таъқиб қилишдир. Буллингнинг психологик, жисмоний, очиқ ёки кўринмас шакллари мавжуд.

Таъқиб деганда, одатда, таҳқирлаш, устидан кулиш, атайлаб эътибор бермаслик, камситиш ва калтаклаш тушунилади. Кўп ҳолларда буллинг бир марталик ҳодиса эмас.

Фақатгина "ғалати" ёки "заиф" бўлганларгина эмас, ҳар қандай бола буллинг қурбони бўлиши мумкин. Одатда, таъқибнинг сабаби – синфдошлар орасида ҳукмронлик қилишга интилиш.

Ҳозир буллинг бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам долзарб масалалардан бирига айланган.

Ўзбекистонда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов биринчилардан бўлиб бу муаммо ҳақида очиқ гаплашишни таклиф қилган.

Буллинг нимаси билан хавфли?

Ҳар қандай зўравонлик ва таъқиб қурбоннинг руҳиятига зарар етказади. Тадқиқотга кўра, таъқибга учраган болаларнинг соғлиғи, хусусан руҳий соғлиғи ҳам ёмонлашади. Ёшлар ёлғизланиб, уларда тушкунлик ва ожизлик, ваҳима ҳисси шаклланади. Баъзилари ўз жонига қасд қилади.

Лекин зўравонлар ҳам хавф остида экан: улар ўз тенгдошларига қараганда алкогол ва наркотик қарамлигига мубтало бўлар экан. Зўравонлар ҳам тушкунлик ва суицид васвасасига тушишга мойилроқдир.

Буллинг ҳолва, ҳозир кибербуллинг пайдо бўлган

Кибербуллинг буллингнинг ўзгинаси, фақат энди таъқиб интернетда, "Telegram", "Facebook", "Odnoklassniki" каби ижтимоий тармоқлар ва блогларда, ҳатто телефон ва SMS орқали амалга оширилади.

Буллинг хавфлироқми ёки кибербуллингми деган саволга аниқ жавоб йўқ. Иккисининг қоришмаси – масалан, аввал синфда, кейин интернетда – хавфлироқ бўлса керак.

Менинг ҳам устимдан кулишган, лекин мен "латта" бўлиб қолмадим-ку!

Кўпгина инсонлар болалар орасидаги буллинг барча бошидан кечириши шарт бўлган ўзига хос "ҳаёт мактаби" деб ҳисоблайди. Аслида, тадқиқотларга кўра, аксарият буллинг қурбонларининг психикаси жиддий лат ейди ва улар ўзини ҳаётда ҳеч қачон тўлиқ ўнглаб ололмайди. Шунинг учун ўқитувчилар ҳам, ота-оналар ҳам буллингга жиддий эътибор бериши ва, керак бўлса, аралашиши лозим.

Буллингдан қандай ҳимояланиш мумкин?..

Умуман, мақолада яхши гаплар ёзилган, бекорчиликда бир ўқиб кўришга арзийди.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​АҚШдаги Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистон ҳақидаги ҳамма гапдан хабардор

ВАШИНГТОН (Zed News, 17 март). Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Human Rights Watch халқаро ташкилоти 2018 йил ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистондаги ўзгаришлар алоҳида қайд этилган.

Сиёсий маҳбуслар

Унда Шавкат Мирзиёев президент бўлгач, биринчи навбатда ҳибсдаги журналистлар, ҳуқуқ фаолларининг озод қилингани эътироф этилган. Иноятов МХХ раҳбарлигидан кетгач, ушбу идора ДХХга айлантирилгани ва айрим вазифалари Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларига ўтказилгани ҳам алоҳида қайд этилган.

Матбуот эркинлиги

Мирзиёев даврида матбуот бир қадар эркин бўлди, аммо барибир чекланганлигича қолмоқда, дейилади ҳисоботда. Интернет сайтларининг блокланиши алоҳида кўрсатилган. kun.uz, ​​xabar.uz ва qalampir.uz сайтлари 2 ой, Facebook ва YouTube деярли ярим йил блокда бўлганини улар ҳам биларкан. (Human Rights Watch сайти ҳам Ўзбекистонда ишламайди, маълумот учун-да.)

Адлия вазирлигининг ACCELSни қайтариш бўйича келишуви ҳам тилга олинган. Ҳолбуки, 2011 йилда Ўзбекистон Олий суди ACCELSни тиклаш бўйича АҚШ ташаббусини рад этган экан.

Мажбурий меҳнат

Мажбурий меҳнатга қарши кураш яхшилангани ҳам ёзилган. Хусусан, ҳисоботда Зойир Мирзаевнинг Оққўрғондаги "саргузаштлари" ҳам эслаб кетилган. Пахта йиғим-теримидаги мажбурий меҳнат қарийб йўқолгани ҳам, албатта, ёдга олинган. Freedom House ҳам мажбурий меҳнат сақланиб қолаётганини ёзганди. Сентябрда ўзбек пахтаси болалар ва мажбурий меҳнат эвазига териладиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилганди.

Хуллас, шунақа гаплар. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича қилинадиган ишлар жуда кўп. Бўлмаса, оддий халқни ўз уйида экин экмагани учун ҳам ТВда шарманда қилишлари мумкин. Ёки кийинишига қараб ўқитувчи ва ўқувчиларини "сазойи" қиламиз.

Айбсизлик презумпциясига амал қилмаган Олимпия қўмитасига Бош прокуратура раддия берганди яқинда.

Президент декабрь ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолаганди.

Акмал Саидов 2018 йил октябрда Ўзбекистонда болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман институти ташкил этилиши ҳақида айтганди. Биз бу ваъданинг ижросини ҳамон кутмоқдамиз.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги эса президент қарори билан тасдиқланган дастурга кўра, 2019 йил 1 июнгача Медиа-омбудсман лавозимини жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.

Суратда: Human Rights Watch директори Кеннет Рот

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Озарбайжон президенти ўзбекистонлик маҳкумни афв этди

БОКУ (Zed News, 17 март). Озарбайжон президенти Илҳом Алиев (суратда) 16 март куни бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолаган.

Уларнинг ичида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. 1986 йилда туғилган Аҳмедов Ойбек Саъдуллаевич президент томонидан афв этилган.

Ойбек Аҳмедов 2016 йилда 6.5 йилга ҳукм қилинган эди. Унга Боку суди томонидан ватандошини пичоқлаб, жароҳат етказиш айби қўйилган.

Илҳом Алиев жами 431 инсонни афв этган бўлиб, шундан 14 нафари хориж фуқароларидир.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Сенатор бошида тухум чаққан ва "мусулмонлар террорчимас" деган боланинг аккаунти блокланди

АВСТРАЛИЯ (Zed News, 18 март). Австралиялик сенатор Фрейзер Эннинг Янги Зеландия масжидларидаги хунрезликда мусулмонларни айблагани учун унинг бошида тухум чақишганди (видеони кўринг).

Шундан кейин тухум чаққан бола Уилл Коннолли катта машҳурликка эришди. У Твиттердаги саҳифасида сенаторни ҳақоратлаб ёзган твити учун блокланган.

"Бугун инсон сифатида дунёда яшаётганимдан фахрланиб кетдим. Ўртоқлар, бир нарсани билиб қўйинглар, мусулмонлар террорчи эмас ва терроризм дин танламайди! Мусулмонларни терроризм жамиятига алоқадор деб ўйлаганлар Эннинг (сенатор — Zed News изоҳи) каби калласи бўшлардир", деб ёзган Уилл.

Твиттер ўсмирни блоклагач, ижтимоий тармоқ "оёққа турган". Одамлар дарров ҳисобрақам очиб, Eggboy лақабини олган бола учун пул йиға бошлаганлар. Бу пуллар уни суд ёки қамоқдан чиқариб олиш учун эди. Ҳозиргача 40 минг доллар йиғилгани айтилмоқда.

Уилл уларнинг бу ҳаракатини ёқлаб, фақат пулларни масжиддаги террордан азият чекаётганлар оиласига хайрия қилишларини сўраган. Уилни ҳозир қўйиб юборишган. Янги Зеландия ҳукумати уни ҳимоя қилиб чиққан ва Австралия сенаторининг гапларини "шармандалик" дея баҳолаган.

15 март куни қуролланган шахслар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда мусулмонларга ҳужум қилганди. Жума намозидан чиқаётган 49 киши ҳалок бўлган, 41 таси ан-Нур, 7 таси Линвуд масжидида, биттаси шифохонада ўлган.

Ан-Нур масжидига ҳужум қилган ва ўз хунрезлигини видеога олиб, жонли эфирда узатиб турган Брентон Таррант ўша куниёқ ҳибсга олинган.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Растратада айбланган қозоқ элчиси ўрнига янгиси тайинланди

ОСТОНА (Zed News, 18 март). Бугун Назарбоев фармойиши билан Дархон Сотиболди (суратда) Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган. Аввалги элчи Ерик Утембаев эса бу лавозимидан озод этилган.

2018 йил октябрда Қозоғистоннинг давлат хизматлари ва коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича агентлиги Ўзбекистондаги элчи Ерик Утембаевнинг катта ҳажмдаги давлат маблағларини ўзлаштириб юборганини фош қилган эди.

"Элчи масъулиятли давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистондаги Қозоғистон элчихонаси маъмурий биноси қурилиш ишлари якунлангани ҳақидаги сохта актларга имзо қўйган. Унинг ноқонуний ҳаракатлари салкам 380 минг доллардан (140 миллион тенге) ошиб кетган", дейилганди айбловда.

Кейинроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Утембаевни лавозимидан вақтинча четлатганди.

Ерик Утембаев 2016 йил апрелида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланганди.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3
​​💵 Валюталар курси

2019 йил 19 мартдан валюталар курси

Эслатма! Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Илк марта! Бир ҳафта текин театр

ТОШКЕНТ (Zed News, 18 март). 21-27 март кунлари Ўзбекистон театрларида "Театр томошалари ҳафталиги" ўтказилади.

Ҳафталик доирасида барча спектакллар Ўзбекистонда биринчи марта бепул намойиш қилинади.

Ҳафталик доирасидаги томошалар республикадаги жами 36 та театрда уюштирилади.

Театр ҳафталигининг тантанали очилиш маросими 21 март куни соат 14:00 да Ўзбекистон давлат драма театрида бўлиб ўтади.

Ҳафталик доирасида томошабинларга маданий-маърифий тадбирлар, театр рассомлари кўргазмалари, театр либослари ва декорациялар ҳам кўрсатилади.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
БААликлар учун Ўзбекистонга визасиз тартиб

ТОШКЕНТ (Zed News, 19 март). Президент фармони билан эртага, 20 мартдан Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим белгилaнган.

Иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига бир йиллик кўп марталик визалар Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида 3 иш кунида расмийлаштирилади. Бунда Ўзбекистондаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиш талаби бекор қилинган.

2019 йил 1 февралдан Латвия фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муддатда визасиз киришлари мумкин бўлганди.

Ўзбекистонда 1 февралдан яна 44 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинганди.

Аввалроқ эса Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкин бўлганди.

Фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кира олиши мумкин бўлган мамлакатлар сони 46 тага етди.

Президент Шавкат Мирзиёев март ойи охирида БААга расмий ташриф билан бориши режалаштирилган.

Каналга қўшилиш: 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A