Zed News | Ахборот канали
3.46K members
918 photos
67 videos
2 files
1.92K links
Zed News — ахборот канали | 18+

Instagram — https://www.instagram.com/zednewsuz/

Тижорий ҳамкорлик учун: @zednews_bot
Download Telegram
to view and join the conversation
Солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Мубин Мирзаев Давлат солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар этиб тайинланди.

Мубин Мирзаев шу пайтгача Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Бироз аввал Давлат солиқ қўмитасининг аввалги биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев расман раис лавозимига тасдиқланганди.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига, вазирлик Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Мавлонов эса Ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўз ўрнида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига вазирлик Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган полковник Илҳом Қутлимуратов тайинланди.

Шунингдек, Мирзоқул Маматмусаев Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Мирзиёев ва Путин телефонда бир-бирини байрам билан табриклади

Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали гаплашган.

Президентлар бир-бирини Янги йил байрами билан табриклаган.

Шунингдек, икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги биноси бутунлай таъмирдан чиқарилди ва чиройли кўринишга эга бўлди.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Нукусда тадбиркорни 129 млн. сўмдан ортиқ пулга чув туширмоқчи бўлишди

Нукус тумани ҳудудида фаолият юритаётган “Мамбет” МЧЖга туман ҳокимининг 2018 йил 18 июн кунги қарори билан 32 га ер майдонига шоли экиш учун режа белгиланган. Тадбиркор ушбу режа бўйича шоли етиштирган ва 2018 йил 4 октябрь куни “Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ билан 32 гектар ер майдонига давлат эҳтиёжлари учун 38,4 тонна шоли уруғларини харид қилиш бўйича контрактация шартномасини тузган ва шартномага асосан давлатга шунча шоли топширган.

Лекин, тузилган контрактация шартномаси бўйича “Мамбет” МЧЖга “Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан шартнома пуллари ўтказиб берилмаган.

Ушбу ҳолатни Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ–овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Нукус тумани бўлими ўрганиб чиққан. Натижада “Мамбет” МЧЖ томонидан топширилган 129 миллион 127 минг 148 сўм уруғлик шоли пуллари “Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖдан ундириб берилган ва тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди

Бахтиёр Раҳмонқулов Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Раҳмонқулов шу кунга қадар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Комил Алламжонов журналист ва блогерларни тўплади

Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов журналист ва блогерлар билан учрашув ўтказган.

"Аввало ОАВ фаолиятига доир қонунчилик ижросини ислоҳ қилиш кўзда тутилган. Агентликни ОАВ фаолиятига халақит берувчи эмас, балки унинг ишини қўллаб-қувватловчи, унга ёрдам берувчи ташкилотга айлантиришни мақсад қилганмиз", деган Алламжонов.

Шунингдек, ЎзМАА матбуот хизмати агентлик фаолиятига оид янгиликлардан жамоатчиликни хабардор қилиш учун барча интернет платформалар, ижтимоий тармоқларда аккаунтлар очади.

Агентлик сайти ва логотипи эса янгича кўринишда тақдим этилган.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Ўзбекистон ташқи қарзи 664,3 млн. долларга ўсди

Жорий йилнинг 9 ойи давомида норезидентлар олдидаги мажбуриятлар асосан янги қарзларни жалб қилиш ҳисобига 1,1 млрд. долларга кўпайди.

Ўзбекистон умумий ташқи қарзининг ҳажми 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 16,4 млрд. долларни ташкил қилиб, 2018 йилнинг бошига нисбатан 4,2% ёки 664,3 млн. долларга ўсди (жадвалга қаранг).

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Мирзиёевнинг телефон орқали мулоқотлари

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир неча давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилган.

Президент расмий сайтида ҳозирча фақат рус тилидаги (!) хабарлар чиқди холос. Унга кўра, Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қозоғистон ва Туркия президентларини янги йил билан табриклаган.

Эслатиб кетамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин билан ҳам телефонлашган эди.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Мажбурий обунани деб ишдан кетган мудир яширинча яна ишини давом эттиргани аниқланди

Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Ҳасан Соибназаров даврий нашрларга мажбурий обуна тўғрисида берган кўрсатмаси учун ишдан кетганди.

2018 йил 1 ноябрь куни Бекободда ўқитувчилар 2019 йил учун обунага мажбурланаётгани ҳақида мақолалар чоп этилган. Халқ таълими вазирлиги мутахассислари ушбу маълумотларни жойига чиқиб ўрганган эдилар.

Орадан бир ой ўтиб, шов-шувли тарзда ишдан олинган Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири Ҳасан Соибназаров яна лавозимига қайтарилгани ҳақида хабарлар тарқаганди. Халқ таълими вазирлиги «Xabar.uz» интернет нашри билан биргаликда ушбу маълумот бўйича текширув ўтказган.

Текширувлар натижасига кўра, Ҳасан Соибназаров ишдан олинганидан сўнг, Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифаси унинг ўринбосарига юклатилгани маълум бўлган. Аммо Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири ўз лавозимидан озод этилганидан сўнг, методист бўлиб ишлаб келган Ҳасан Соибназаровга Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажариш вақтинчалик топширилган.

Халқ таълими вазирлиги аралашувидан сўнг, Ҳасан Соибназаровга Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажариш вақтинчалик юклатиш ҳақидаги қарор бекор қилинган.

Туман халқ таълими бўлими Дарсликлар бўйича методист лавозимида ишлаб келаётган Фарҳод Азимовга Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири тайинлангунга қадар ушбу вазифани бажариш юклатилган.

Каналга қўшилиш:
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Ҳокимиятга қайтолмаётган тўртинчи ҳокимият

Юзхотирлик, андиша, таниш-билишчилик — тараққиёт кушандалари. Ўзбекчиликда шундай хислату иллатларимиз борки, улардан воз кечолмаймиз. Гарчи буни ўзимиз истасак ҳам. Воз кечиш учун бетни "бетон" қилиб олиш керак бўлади.

Қайсидир сайтда бирор амалдор ҳақида негатив хабар чиқса, дарров қидириб қолишади. Ким ёзибди, нима мақсади бор экан, нега ёзади? Мен ўзи асли шунақаман шекилли, демайди, масалан.

Мисоллар келтиришимиз мумкин. Жумладан, Хабар.уз сайтида собиқ МХХ раиси Рустам Иноятов ёки диний блогерларнинг қамалгани ҳақидаги мақолалар ана шу хислату иллатлар "ишга солингач", сайтдан ўчирилган.

Ёки яқинда Кун.уз сайтида шунақа нарса кузатилди. "Янги тарих. Шов-шувли ҳибслар еттилиги" номли мақолада йирик коррупция можаролари рейтинги тузилганди, бир соат турар-турмас, сайтдан "учирилган".

Агарда юзхотирлик, андиша (қўрқув эмас), таниш-билишчилик иш бермаса, таҳдид, қўрқитиш кабилар ёрдамга келади. Бунисиниям эплашолмаса, индамай қўя қолишади, кучи етганлар билан "ишлайверишади".

Масалан, Никита Макаренконинг ўша шов-шовли мақоласини олайлик. Маънавият ҳақидаги, эсладингизми? Ўша мақолани сайтдан олдириш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги роса уринган, лекин эплолмаган. Газета.уз ўчирмайман, билганингни қил, деган ва тўғри йўл тутган.

Журналистикани эркинлаштириш ўрнига баттар ботқоққа ботирмаслик керак. Журналистиканинг ҳам бошини силайдиган бирор корчалон чиқиб қолар. Бизни чинданам ҳимоя қиладиган ташкилот барибир пайдо бўлишига ишонамиз. Қачондир. Ахир ҳамма соҳада ислоҳот кетяпти-ку. Ҳар ҳолда шундан умид қиламиз.

Хайриятки, ўзимизни овутиш учун таскин топиб олганмиз: президентимиз доим журналистларни қўллаб-қувватлайди, уларга эркинлик беришни истайди. Журналистлар-да шуни хоҳлайди. Энди бошқа мутасаддилар шу истаклар йўлида бирлашиши керак. Улар ҳам хоҳлаши лозим.

Эй худо, ҳокимиятга қайтолмаётган тўртинчи ҳокимиятга Ўзинг мадад бер!

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатномаси соат 09:30 да бошланади.

Каналга қўшилиш:
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
2019 йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Президент Шавкат Мирзиёев: "Энг кам ойлик иш ҳақини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш керак. Солиқ ва бошқа тўловларни ЭКИҲга боғлаб қўйиш тартибини бекор қилиш лозим".

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Президент: "Кейинги Ёзги Осиё ўйинларига Ўзбекистон мезбонлик қилиши учун алоҳида дастур ишлаб чиқилади".

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Депутатларга йўл очиляпти!

Президент: "Келгусида ҳокимнинг айни вақтда Халқ депутатлари кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатишига доир тартиб бекор қилинади".

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Президент парламентга мурожаат қилди

Бугун, 28 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатнома йўллади.

Бу йилги мурожаатнома 3 соатга яқин давом этди. Якунда Ўзбекистон мадҳияси янгради. Президент ҳукумат вакиллари билан қўл бериб кўришиб чиқди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Симпозиумлар саройи орқасидаги Янги йил арчасига йўл олган. У ердаги байрамга тайёргарлик ишлари билан танишмоқда.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Президентнинг Қаршидаги ташрифида у билан кўришмоқчи бўлган аёлни нотаниш кимсалар олиб кетишган

Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани “Обод” маҳалласида яшовчи Нодира Жўраева 14 декабрь куни Қарши шаҳрига вилоятга келган президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш ниятида борганида, 4-5 нафар номаълум шахс уни мажбуран шаҳар ички ишлар бўлимига олиб боргани ва ҳеч қандай сабабсиз икки соат ушлаб турганини айтмоқда.

Нодира Жўраева 4 нафар фарзанди билан 2007 йилдан бери Ғузор туманидаги марказлашган қозонхонага тегишли қаровсиз идорада яшаб келаётгани, аммо шу кулбани ҳам тадбиркор тортиб олмоқчилигини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, “Шўртаннефтгаз”нинг қўриқлаш хизматида ишловчи ўғли Лазиз Умировни ҳам ишдан бўшатишмоқда.

“14 декабрь куни президентимизнинг “Ватанпарвар” боғи очилишига боришини эшитиб, учрашиш умидида парк ёнига бордим, – дейди Нодира Жўраева. – Шунда менга таниш инсон қўнғироқ қилиб, қаердалигим ва қандай кийимда эканлигимни сўради ҳамда қўлимни кўтаришимни айтди. Мен эса қўлимни кўтаришим билан 4-5 нафар фуқаро кийимидаги шахслар ўраб, “Сиз президент билан кўришолмайсиз, бу мумкин эмас!” дейишди ва давлат рақами ечиб олинган “Дамас”га чиқишимни сўрашди. Мен эса “Шўртаннефтгаз” МЧЖ ходими Элдорга ўша ерда тургани учун “Буни Сиз уюштирдингизми, ахир мен ўз ишим бўйича келгандим”, деб айтдим”.

Нодира Жўраеванинг Turon24га билдиришича, уни давлат рақами ечиб олинган “Дамас”га ўтқазиб, олиб кетишлари хусусида топшириқ берган ИИБ ходимини таниган.

“Илгари Ғузор туман ички ишлар бўлимида бошлиқ бўлиб ишлаган Камол Искандаровни танидим, – дейди Нодира Жўраева. – Унинг топшириғи билан мени мажбурлаб “Дамас”га чиқаришди. Қаерга кетаётганимизни сўрадим. Аввалига “Тошкентдан келганлар билан гаплашасиз, улар сизни эшитишади”, дейишди. Аммо автомобил рақамсиз бўлгани учун “Дамас”ни қўлимдаги қизимнинг телефонига расмга олдим. Шунда бир йигит қўлимни орқага қайириб, телефонимни тортиб олиб ичидаги расмни ўчирди, телефонимни эса қўли билан қисиб синдирди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасига борган Turon24 мухбирларини вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Самад Турдиев қабул қилди. У Камол Искандаров ҳозир жиноят-қидирув бўлимида бошлиқ ўринбосари сифатида ишлаб келаётганини, айни пайтда туманларнинг бирига иш билан юборилганини билдирди.

Камол Искандаров Turon24 билан телефон орқали мулоқотда Нодира Жўраеванинг гапларини рад этди.

“Нодира Жўраева ўша куни ҳақиқатан ҳам келганди, – дейди Камол Искандаров. – Мен у аёлни яхши танийман. Рақамсиз автомобилга ўтқазиш ёки у кишига нисбатан зўрлик ишлатиш ҳолати бўлмаган. Пулим йўқ деганлари учун “Дамас”га ўтқазиб юбордим, холос".

Нодира Жўраева ўша кун унга қўнғироқ қилиб “Қандай кийимдасиз, қўлингизни кўтаринг?” деган киши “Шўртаннефтгаз” МЧЖнинг масъул шахсларидан бири эканини маълум қилди. “Аммо кимлигини айтолмайман, агар айтсам, ўғлим шу заҳоти ишдан бўшатилиши тайин (энди бўшатишмаса бўлди), деди у.

Маълум бўлишича, ўша куни Нодира Жўраеванинг “Шўртаннефтгаз” МЧЖнинг қўриқлаш хизматида ишлаган ва айни пайтда бўшатилиш арафасида турган 318 нафар ишчи ходимнинг президентга мурожаати ёзилган арзномасини етказиш мақсади ҳам бўлган.

Каналга қўшилиш:
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
Шавкат Мирзиёев байрам томошасига келган одамлар билан суҳбатлашиб, болажонларга совғалар берди.

Каналга қўшилиш:
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Мирободда 2 та ёнғин: қурбон бор

Кеча, 27 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшаган Т.Ғ.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, оқибатда уйнинг 8 кв.м. майдонида бўлган ўрин кўрпалари ёниб зарар кўрган ҳамда уй эгаси Т.Ғ.нинг куйган жасади топилган.

Бугун, 28 декабрь куни эрталаб шу тумандаги "Ўзэлектроаппарат" биносида ёнғин чиққан. 70 кв. м. майдон ёнган, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Ҳар икки ҳолатда ҳам ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Суратда: "Ўзэлектроаппарат" биноси

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A
​​Божхоначилар инсон ҳуқуқларини биладими?

Охирги пайтда кўп кузатяпмиз: Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати томонидан турли контрабандалар ҳақида хабарлар чиқяпти.

Зўр, божхончиларимиз яхши ишлаяпти. Лекин қўлга тушган "жиноятчилар" сал ғалатироқ суратга туширилмаяптими? "Мана, машинча нарсани контрабанда қилмоқчи эдим", деётгандек (суратга қаранг).

Ёки божхоначилар уларни шундай расмга тушишга мажбурлаган, ёки "жиноятчилар" бу суратлар интернетга чиқарилишидан бехабар қолишган. Хайриятки, суратдагиларнинг кўзларини ёпиб беришни ўргандик (бошқа сайтлар, ҳатто ТВ ҳам).

Суратларнинг нимаси ғалати, дейишингиз мумкин. Тўғри, ғалати эмас, лекин одатдагидек ҳаммас. Одатда бундай вазиятларда қўлга тушганлар бунақа туриб расмга тушмайди. Нотабиий сурат, сохталик бор (ДБҚ сайтидан олинган расмлар). Шунақа одамни тутдик, деган риё бордек. Яна билмадик.

Ҳар ҳолда ўша қўлга тушганлар ҳам инсон, уларнинг-да ўз ҳуқуқлари борлигини унутмайлик. Суратга туширишдан олдин улар огоҳлантирилиши, расм интернетга қўйилиши ҳақида хабардор қилиниши шарт!

(Энди каналимизни божхона ходимлари ва амалдорлари қидириб қолишмаса бўлгани, кеча ёзганимиздек.)

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP_ut6Kr9hQONFJ3A