Zamaxshariy.uz
4.34K subscribers
32.1K photos
8.72K videos
13 files
27.1K links
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги zamaxshariy.uz сайтининг расмий телеграм канали
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма одамлар қисман ўз ақли билан, қисман бировнинг ақли билан яшайди, иш кўради. Инсонларнинг бир-биридан фарқи ҳам уларнинг ўз ақли ёки бировнинг ақли билан ҳаёт кечиришига боғлиқ.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
ҲИКМАТЛИ ЖАВОБ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг калитини забардаст саҳобий Усмон ибн Талхага берганлар. Шу билан калит авлоддан авлодга ўтиб келган.

Суратдаги отахон шайх Солих Ал-Шабий, буюк саҳобанинг ҳозирги авлоди бўлиб, Каъбанинг калити унда сақланади.

Бир журналист кунларнинг бирида шайхга шундай деди:
— Ҳазрат, қандай бахтли одамсиз, Аллоҳ уйининг калити сизда сақланади!
— Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ буюк адолат эгаси. Аллоҳ уйининг калити менда сақланади. Аммо мен уни сизга очиб берганим билан, жаннатнинг калити намоз ҳар бир мусулмоннинг ўз қўлида бор!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1233 йилда папа Григорий IX «Мушуклар шайтондир! Уларни ўлдиринг!» дея фатво («послание Vox in Rama») чиқаради. Бу фатвога асосан Европа давлатларида мушуклар қириб ташланади. Оқибатда ҳаммаёқни каламушлар босиб, улар орқали вабо тарқалади ва 25 миллион инсонни ҳаётдан олиб кетади...
Жаҳолат ана шундай ўлдирувчидир.

Дўстларга ҳам улашинг
↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
МАСЖИД САРИ ҚАНЧАЛИК УЗОҚ ЮРИБ КЕЛСАНГИЗ, САВОБИ ШУНЧАЛИК УЛУҒДУР

Фақиҳлар масжидга боришда шошмасдан, қадамни яқин-яқин босиб боришнинг суннат эканини айтганлар. Токи юриб борувчининг савоби янада кўп бўлсин. Бу ҳақда Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Сизларни Аллоҳ у билан хатоларни ўчирадиган, даражотларни кўтарадиган нарсага далолат қилмайинми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Масжид сари қадамни кўпайтириш”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Шахсий автотранспорт воситангизни қатнов қисмида бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит берадиган ҳолда тартибсиз қолдирманг;

Автотранспорт воситангизни махсус автотураргоҳларга тартиб билан жойлаштиринг;

Масжидга имкон қадар пиёда ёки жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда келинг;

Йўл ҳаракати қоидаларига доимо амал қилинг;

Масжид атрофида шубҳали шахс ёки бирон-бир нарсаларни кўрганингизда дарҳол ИИБнинг қисқа 102 рақамига қўнғироқ қилинг!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿САЛОВАТ АЙТИНГ!🌿

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
🍃
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.
🍃
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума кечаси кириб келди. Бу кечани ўтказиб юборманг ❗️

🌖 Жумага ўтар кеча (пайшанба оқшоми)дан то жума куни шомгача бўлган ҳар бир сония яхшиликлар хазинасидир.

🌺 Кимнинг қалби шод бўлиши, гуноҳлари мағфират қилиниши, муаммолари ҳал бўлиб, ғамдан халос бўлишни истаса, ўша фурсатларда пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин.

📿 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Urganch shahar hududida joylashgan “Ohun bobo” jome masjidi oldida transport vositalari uchun yetarlicha sigʻimga ega avtoturargohlar mavjud emasligi sababli, havftaning juma kunlarida masjidlarga kelayotgan fuqarolar tomonidan transport vositalarini yoʻlning qatnov qismida qoldirib ketishlari natijasida tirbandliklar yuzaga kelayotganligi, bu esa masjid oldidan harakatlanib oʻtayotgan boshqa yoʻl ishtirokchilariga turli noqulayliklar keltirib chiqarayotganligi uchun xavftaning juma kunlari kunduzgi soat 12:00 - 14:00 gacha boʻlgan vaqt oraligʻida yoʻl harakati ishtirokchilarining xavfsiz harakatlanishlarini taʼminlash maqsadida “Oʻzbekiston ovozi” koʻchasidan Urganch shahar hududiy gaz taʼminoti binosigacha, “Mustaqillik” koʻchasidan uchinchi yoʻlakgacha temir toʻsiqlar yordamida yopilishini ma`um qilamiz

Дўстларга улашинг ↘️
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Urganch shahar hududida joylashgan “Miskin bobo” jome masjidi oldida transport vositalari uchun yetarlicha sigʻimga ega avtoturargohlar mavjud emasligi sababli, havftaning juma kunlarida masjidlarga kelayotgan fuqarolar tomonidan transport vositalarini yoʻlning qatnov qismida qoldirib ketishlari natijasida tirbandliklar yuzaga kelayotganligi, bu esa masjid oldidan harakatlanib oʻtayotgan boshqa yoʻl ishtirokchilariga turli noqulayliklar keltirib chiqarayotganligi uchun xavftaning juma kunlari kunduzgi soat 12:00 - 14:00 gacha boʻlgan vaqt oraligʻida yoʻl harakati ishtirokchilarining xavfsiz harakatlanishlarini taʼminlash maqsadida “Al Xorazmiy” koʻchasi “Mister Food” binosi yonidan birinchi yoʻlakgacha, “Mahtumquli” koʻchasidan “R.Bekniyozov” koʻchasi kesishgan chorraxasigacha temir toʻsiqlar yordamida yopilishini ma`lum qilamiz.

Дўстларга улашинг ↘️
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz