Zafarbek Solijonov
29.2K subscribers
1.06K photos
663 videos
27 files
1.77K links
Реклама💲: @zafarbeksolijonov
Download Telegram
to view and join the conversation
Америкалик ёзувчи Жон Перкинснинг "Confessions of an Economic Hit Man" (ўзбекчасида "Иқтисодий қотилнинг эътирофлари" бўлса керак) ярим автобиографик асари бор. У ерда шунга ўхшаш жумлалар мавжуд:

"...фақат биз, иқтисодий қотиллар, биринчи ҳақиқий глобал иқтисодий империя ярата олдик. Бизнинг заҳираларимизда кўплаб услублар мавжуд. Лекин энг машхур ва оммабоп услуб шундаки, биз кўплаб ресурслар захирасига (масалан, нефт) эга давлатни топамиз ва унга Жаҳон банки ва унинг ташкилотлари номидан катта суммаларда қарз берамиз. Ўзи аслида, бу пуллар ўша давлатга керакли жойга етиб бормайди. Улар катта компания ва корпорацияларга ушбу давлатда инфраструктуралар барпо етиш мақсадида ўтказилади. Бақувват заводлар, индустриал фабрикалар, портлар ва ҳоказо...

Лекин бу пуллар ушбу мамлакатдаги бир нечта элитар қатламдаги одамларни ва бизнинг корпорацияларимизни бойитишга хизмат қилади. Кўпчилик фуқаролар бу пулларнинг мавжудлигини ҳатто сезишмайди ҳам. Лекин ана шу фуқаролар, давлат - улкан қарзлар остида қолишади. Шунчалик улканки, улар(мамлакат) қарзларини тўлай олишмайди ва бу – режанинг бир қисми...

Улар бу қарзни тўлай олишмайди! Қайсидир пайтда биз, иқтисодий қотиллар, қайтиб келамиз ва айтамиз:

"Менга қаранглар, сиз кўп пул йўқотдингиз, қарзларни тўлай олмайсиз... Нефтни (масалан) бизнинг мамлакатга арзон нархда сотинг... Бизга ўз давлатингизда ҳарбий база қуришга рухсат беринг... Ўз аскарларингизни бизга ёрдамга жўнатинг... Масалан Ироққа.
Ёки бизни БМТ да қўллаб-қувватланг. Ўз электр, сув ва канализация системалари компанияларингизни хусусийлаштиринг ва уларни AҚШ корпорацияларига ёки бошқа халқаро корпорацияларга сотинг".

Шундай қилиб, бутун бир шиддат билан ўсаётган система мавжуд бўлмоқда. Халқаро Валюта Фонди ва Бутунжаҳон Банкининг методлари жуда ҳам оддий. Улар мамлакатларни қарздорлик гирдобига тортишади ва бу гирдоб шунчалик улканки, қарздор мамлакат ҳеч қачон бу гирдобдан чиқа олмайди. Ундан кейин биз уларга кўпроқ фоиз олиш учун яна қарз берамиз ва биз "хизмат учун хизмат"га оёқ тираб оламиз.
Сиз буни "шартли" ёки "яхши бошқарув" деб атайсиз. Бу эса, қарздор мамлакат ўз ресурсларини сотишга мажбур бўлишини англатади. Булар ўз ичига:

🔹ижтимоий хизматлар;
🔹коммунал хизматлар;
🔹таълим тизими;
🔹суд-ҳуқуқ тизими;
🔹суғурта тизимини – чет ел корпорацияларига сотишни олади. Булар икки марталаб... уч марталаб... тўрт марталаб ўйлаб чиқилган", дейилган асарда.

Узоқ муддат ташқаридан кредит олмаган ҳукумат кредитни виждонан сарфлайдиган ва уларни ўз вақтида қайтара оладиган қудратга эга бўлмас экан, ташқи қарзни қайтариш вақтида бу халқнинг бўйнига энг камида солиқ, жарима кўринишида тушаверади. Ўзини ўйлайдиган элитар коррупционерлар эса бойлигини бир неча марта кўпайтириб олади холос.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшигина қор ёққан кунлари машинаси қор остида қолган инсон бу инсонни қалбан тушунади.

Манба эсдан чиқмасин)

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Узр сўрайман. Мен аҳмоқ бу оқилона сиёсатнинг тагига етмасдан, танқид қилибман. Газ сотиб юборилган. Электр билан ҳаммани таъминлаш қийин. Касал бўлмасликнинг энг яхши йўли бу - инсонларнинг қонини давомий (бу жараён 3 ойгача давом этиши мумкин) айлантириб туриш экан.

Бу учун нима қилиш керак? Ўлманг. Жисмоний тарбия билан мунтазам шуғуллантириш, мусиқа қўйиб бериб, роса ўйнатиш керак экан. Мен нодонни кечиринглар. Наҳот бизни шундайлар бошқаряпти деб иккиланганим учун.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Искандар Каримқулов: "Ҳар йили қишда 3 ой сайлов бўлсин, илтимос. Фақат сайловда газ ва свет берасизларку".

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Бу воқеа ҳаётда чиндан бўлган ёки бўлмаганини билмайман. Аммо уни эпчилликнинг олий даражасидаги зот деган бўлардим. Хуллас эшитинг.

Бир йигит пулга муҳтож бўлиб, эшагини дўстига юз долларга сотибди. Дўсти ишбилармон экан. Вақти камлиги учун эртага келишини айтибди. Эртасига эшак ўлиб қолибди. Йигит яна дўстининг олдига борибди.

– Дўстим, минг афсуски, кеча сенга сотган эшагим ўлиб қолди.
– Ҳа, майли, нима ҳам дердим, юз долларимни қайтариб бер, – дебди ишбилармон дўст.
– Пулингни кечанинг ўзидаёқ сарфлаб юбордим, ҳозир менда пул йўқ.
– Ҳм-м... Шунақа дегин... У ҳолда эшагингни олиб кел.
– Эшагим ўлди, дедим-ку, дўстим. Ўлик эшакни нима қиласан?
– Арзон лотерея ташкил қилиб, эшакни ютуққа қўяман.
– Ютуқ ўлик эшак эканини билган одамлар лотерея сотиб олмайди.
– Бу ёғи билан ишинг бўлмасин. Мен ютуққа тикилган эшак ўлик эканини айтмайман.

Кўп ўтмай икки дўст учрашиб қолишибди.
– Дўстим, ўлик эшак масаласи нима бўлди? – сўрабди йигит.
– Ўлик эшагингдан тўққиз юз тўқсон саккиз доллар ишлаб олдим, – деб жавоб бериди ишбилармон дўст.
– Қанақасига?
– Икки доллардан беш юзта лотерея чиптаси сотдим. Қўлимда минг доллар пул тўпланди. Ютуқ битта эшак эканини, ораларида фақат бир кишига ютуқ чиқишини ҳамма биларди, ҳамма рози эди.
– Эшакнинг ўликлигини билгач, ҳеч ким арз қилмадими?
– Фақат ғолиб арз қилди.
– Унга нима дединг?
– Лотереяга сарфлаган икки долларини қайтариб бердим, у рози бўлди ва қўлимда тўққиз юз тўқсон саккиз доллар қолди, деган экан.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
- Аув, аув, аув... Аув, аув, аув...
- салом мен Жодуман, қаерга тушдим? Аппаратнинг музикасини ким чалди? Мунча қоронғу?
- салом Жоду! Сен Ўзбекистондаги қишлоқлардан биридасан.
- Нега музикага алдандим?)

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Шу кунларда газ ва свет муаммоси сабаб жуда кўплаб инсонларимиз мурожаат қилмоқда. Кеча ўтган 4 йил давомида бир нечта ОАВ сайтларида ёритилган газ ва свет муаммоларини эринмай ўқиб чиқдим. Ҳеч нарса ўзгармаган. Ҳар йили ис газидан инсонлар ўлади. Ҳар йили инсонлар нолийди. Ташқарида 21-аср, бизда эса инсонлар кўмир элтиб қолиши ва шу каби муаммолардан вафот этяпти. Бир нечта янги газ конлари топилгани ҳақида ўқидим. Шулар қаерда?

Мирзиёев ҳукумат тепасига келганидан бери жамоатчилик фаоллари уни кўпроқ ижтимоий муаммоларга диққат қаратишини истади. Аммо биз СИТИлар қуриш билан бандмиз. На канализация тизими, на бошқа инфраструктураларимиз яхши. Бироқ биз бу биноларни қураверамиз. Телевизордан СИТИларни мақтаса, энсам қотиб туради. Кошки, бепул ёки паст фоизларда берса экан. Миллиард сўм бўлиб ётибдику. Ойлккаку умуман сотиб олиб бўлмайди. Халққа нима фойдаси бор? Уни ким олади? Аксар "ёғли" жойда ўтирганлар олади. Биргина мисол, яқинда божхоначининг СИТИда уйи борлиги аниқланди. Бу қуйироқ лавозимдагиси))))

Одамларнинг соғлиги, аптекаларнинг кўпайиб кетаётгани айтилади. Газ ва свет бўлмаса, инсонлар касал бўлишда давом этаверади. Муаммолар ўша-ўша. Муносабат ҳам ўша-ўша. Яна 3 ой гапирсак ўтади, кетади. Анави бешикда бурунчаси музлаб ётган чақалоққа, совуқ хоналарда қалтираб ўтирган ўзбек боласига ич ачийди, холос.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бюджет пули тақсимоти таҳминан шундай)

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
2020 йил давомида вилоят ҳокимлиги машиналари учун қанча маблағ ёқилғига сарфланди?

Андижон вилоят ҳокимлиги - 1 183 112 979 сўм;
Бухоро вилоят ҳокимлиги - 724 323 815 сўм;
Жиззах вилоят ҳокимлиги - 644 292 000 сўм;
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги - 511 735 000 сўм;
Наманган вилоят ҳокимлиги - 147 605 548 сўм;
Самарқанд вилоят ҳокимлиги - 375 113 125 сўм;
Тошкент вилоят ҳокимлиги - 116 313 540 сўм.

Бошқа ҳудудлар ҳақида маълумотлар ҳозирча топилмади. Йил якунлангани йўқ. Юқоридаги сумма тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Бор маълумотлар илова қилинди. Биргина Жиззах вилояти ҳокимлиги бензин билан бирга газ ёқилғиси ҳам ишлатган. Қолганларида фақат бензин маҳсулотларининг умумий суммаси келтирилган, кўз тегмасин.

Маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтидан олинди

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Бир-иккита видеолар кўрдим. Ҳайдовчи "ГАИ" ходими билан менсимасдан, сигаретни тутатиб гаплашяпти. Ҳуддики у ҳамма қонунни билади, бошқалар эса йўқ. Бу ҳолат менга жуда хунук кўринди. Шунақа инсонларга мурожаат қилмоқчиман. Ходим сизни ҳурматингизни жойига қўйяптими, сиз ҳам энг камида шунақа муомала қилинг. Совуқда турган нечтасини кўрдим. Светофор тўхтаган жойда, минус олти градусда ҳам ишлашяпти бечоралар. Нима бўлган тақдирда ҳам улар ўзимизники, ўзимиздан чиққан. Яхши гап барибир яхши. Тўхтатса сабабини сўранг.

975 сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори мавжуд. "ГАИ" ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

🔹ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

🔹транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

🔹йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

🔹ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

🔹транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно);

🔹махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

🔹транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун (махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар бундан мустасно). ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.

Батафсил:
👉https://lex.uz/docs/4089917

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
19 сентябрь ҳолатига кўра, "Ўзбекнефтгаз" АЖга 400.9 млрд. сўм субсидия ажратилган экан. Бухоро ва Сардобадаги фалокатлардан кейин, 5-май куни бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев видеоселектор йиғилиш ўтказган. Ушбу йиғилиш баёнининг 4.2. бандида:

"Нефтни қайта ишлаш департаменти билан биргаликда "Нефть база" МЧЖлар фаолиятини рағбатлантириш ва уларга қарашли бўлган автохўжаликларда қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистонда ишлаб чиқариган "Chevrolet Tracker" русумли енгил автотранспорт воситасидан бир донадан таъминлаш бўйича Бошқарув раисига таклиф киритсин", дейилган экан. Сотиб олинган ёки йўқ билмайман. Лекин билганим бу машиналарни ўзимизникиларга сотиш анча аввал бошланган экан.

P.S. Матбуот хизматига кўра, таклиф киритилган, бироқ пандемия сабаб бирорта машина сотиб олинмаган.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Бош офиси АҚШнинг пойтахтида жойлашган The Diplomat журналида Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида фикрлар билдирилибди. Тошкентда яшаётган поляк журналисти Агнешка Пикулицка-Вильчевска ўз материалида:

"Янги раҳбар фуқароларга ўз хавотирлари ва шикоятларини айтиш учун кўпроқ имконият берди. Олдин блокланган ижтимоий тармоқ платформалари ва хорижий сайтларга тўсиқлар олинди. Кўплаб блогерлар ва сайтлар пайдо бўлиб, мамлакатнинг бўшаб қолган медиа майдонини тўлдирди. Айниқса, ижтимоий тармоқлар куннинг ижтимоий-сиёсий масалаларини очиқ муҳокама қилиш учун майдонга айланди.

Аммо Мирзиёев ислоҳотларининг тўрт йили давомида, Ўзбекистонда сўз эркинлиги тўла таъминланди, деб бўлмайди. Президент бир неча бор ўз чиқишларида журналист ва блогерлар ҳокимиятдаги кишиларни эркин танқид қила олиши кераклиги ҳақида гапирган ва бу борада ижобий ўзгаришлар кўзга ташланган бўлса-да, Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича кўплаб рейтингларда ҳамон сўнгги поғоналарда қолмоқда", деган (Kun.uz).

Ростан ҳам рейтингларга эътибор берсак, ўрнимиз яхши эмас. Аксар журналистлар ва жамоат фаолларида ўзини ўзи цензуралаш ҳали ҳам йўқолгани йўқ. Юқори лавозимдаги шахслар (масалан президент) сиёсатини танқид қилишда, уларга холис баҳо беришда шошмаяпти. Ҳали ҳам ҳадик бор ва бу асосли. Ўтган даврдаги сўз эркинлигига берилган зарба асоратлари узоқ муддат сақланиши табиий ҳол эди. Шу билан бирга, 2021 йилдан кейинги президент сайловларидан кейин яна аввалги тузумга қайтиб қолишимиз мумкин деган ҳавотирлар ҳам йўқ эмас. Энди аввалги даражада бўлмаслиги ҳақида алоҳида гаплашамиз. Журналистлар фаолиятининг ҳимояси ҳам қонун билан етарли даражада ҳимояланмаган.

Адлия вазири ўринбосари Худоёр ака Мелиев шу йилнинг июнь ойида журналистларга маълумот тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумот тақдим этиш, шунингдек, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ва журналистларга босим ўтказганлиги учун давлат органларининг жавобгарлиги масаласини қонунчиликка киритиш бўйича ишлар олиб борилаётгани ҳақида айтилганди (адашмасам шунга оид қарорда 2 ойлик муддат ҳам белгиланган).

Вазирлик ўз ишини қилгандир. Бироқ мендаги манбаларга кўра, "айримлар" бу ҳужжатга бор кучи билан қаршилик қилаётганмиш. Масъуллар бу ҳужжат тақдири ҳақида муносабат берса яхши бўларди. Масалан журналистларни ҳам жазолаш, ҳам қўллаб-қувватлаш ваколатига эга бўлган АОКА нима учун сукут сақлаяпти? Ёки унинг раҳбари сайлов арафасида "бошқа ишлар" билан бандмикин?

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаердаги жангларни томоша қилиб юрибсизлар. Ҳақиқий кўнгилочар жанг мана бу видеода экан. Кайфиятни кўтаринг.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Деярли ҳеч нарса ўзгармаганлигининг йиллигини нишонлашни бошлаш керак

"Демократик дебат" (амалда ҳам қўштирноқ ичида эдикан) ток-шоусида ҳокимлар депутатлик кенгашларига раҳбарлик қилишини бекор қилиш масаласи кўтарилганди. "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Миродил Абдураҳмонов: "Янги сайловлардан кейин Миллий тикланиш партиясининг биринчилардан бўлиб илгари сурадиган таклифи мана шу хатоликни тўғрилаш бўлади", деб ваъда берганди. Партияда бу ваколат бор эди. Бир йил ўтди. Аканинг оқ сочлари сони ортгандир, аммо амалда ҳеч нарса ўзгармади. Ҳокимлар ҳали ҳам истеъдодда. Яна бир қанча вазифа, ваколатлар берилди.

Ҳудди шу мажлисда айнан шу инсон (дебатда ўзим ҳам ўтиргандим) талабалар келиб олий таълимдаги муаммоларни санаганда: "Агар ҳозир Олий ва ўрта махсус таълим вазири талабаларнинг мана шу ердаги фикрларини эшитаётган бўлганида балки истеъфога чиқарди. Партиямиз бу масалани жуда жиддий масала деб ҳисоблайди ва у тезроқ тўғри ечимини топиш керак", деганди. Орадан бир йил ўтди. Ҳеч нарса ўзгармади. Талабаларда эски муаммолар сақланиб турибди. Учинчи йилдирки, вазир Мажидов ўрнидан қимирламади ҳам. Миродил ака эса пенсия ёшига яна бир йилга яқинлашди холос.

Шу дебатда олий таълим муассасаларига киришдаги имтиёзлар бўйича АСДП вакили Фарход Ишанкулов, ЎзЛиДеП вакили Нуриддин Муродов, Экологик партия вакили Саидрасул Сангинов, ХДП вакили Омилхон Исмоилов "биз бундай имтиёзлар берилишига умуман қаршимиз" деди. Бир йил ўтди. Ҳеч нарса ўзгармади. Ҳая муаммонинг ўзи бир ёшга улғайди. Тескариси бўлди. Кириш имтиҳонида имтиёз оладиган талабалар сони ортди.

Ҳозирча ёдга тушганлари шулар. Яна эсласам эслатиб тураман. Биламан фойдаси йўқ. Лекин ҳақиқатни ёзадиган қўл қичиши ёмонда.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Тошлоқ тумани "Дўстлик" МФЙ, Дўстлик кўчасидаги кўпқаватли уйда яшовчи фуқаролар туман ҳокимиятига газ, свет сўраб чиқишибди. Айтишларича, уйларида газ умуман йўқ, свет 1 суткада 1 соат берилётганмиш.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан лойиҳалар порталига Ўзбекистон Республикасининг "Хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Жамоатчилик фаоллари ва юристлардан бу борада ўз фикрлари, муносабатларини беришларини истардим. Ўзи хусусийлаштириш ҳужжатлари анча эскирганди. "Совет" деган сўзлар учрайдиганлари ҳам бор эди. Ҳозирча кўзим тушгани айнан бош оғриқли масалага шу қонунда нуқта қўйишмоқчи.

"Давлат мулкини хусусийлаштириш натижасида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди.

Хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди", дейилган.

Ўзим шунга ўхшаш бир нечта судларда қатнашганман. Яъни 1994 йили бирор фирма давлат мулкини сотиб олган. 2019 йилга келиб ҳокимлик хусусийлаштириш натижаларини бекор қилишни сўраб судга чиққан. Айрим виждонсиз маҳаллий судьялар президент ҳужжати бўлса ҳам натижани бекор қилиб берган. Тадбиркор Олий судга келибгина ютаётганди холос.

Линкка киринг ва ўз фикрларингизни билдиринг. Салбий ва ижобий жиҳатларини санаш бизнинг вазифамиз.

Батафсил:👉https://regulation.gov.uz/uz/d/24994

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аслида танқид қилмасликка баҳона йўқ бўлиши керак. Асосийси хоҳиш ва етказа олиш санъати, фикримча.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov