ЮРИСТ БЛОГЕР/РАСМИЙ КАНАЛ
298 subscribers
11 photos
13 videos
106 links
Savol yuborish uchun @yurist2706

Ariza, Tushuntirish xati va boshqa turdagi xizmatlar mavjud
Download Telegram
СИНФ РАҲБАРЛИГИ ВА ДАФТАРЛАРНИ ТЕКШИРГАНЛИК УЧУН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ҚАНЧА МИҚДОРДА УСТАМАЛАР ТЎЛАНАДИ?

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 26,4 фоиздан — 52,8 фоизгача синфдаги ўқувчилар сонига кўра қуйидагича устама тўланади.

👉 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;

👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;

👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;

👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;

👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи боʻлганда — 52,8 фоиз;

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун ўқувчилар сонидан келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 8,8 фоиздан — 17,6 фоизгача тўланади

Информатика кабинети мудирлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17,6 фоиз миқдаорда тўланади

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сон қарори

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
КЕЛИН УЙДАН УЛУШ ТАЛАБ ҚИЛА ОЛАДИМИ?

Ассалому алайкум. отам уйида келин бош кутариб яшамайман деб хужайнидан ажрашмокчи уртада 3 нафар вояга етмаган фарзандлар бор, укам 1-чи гурух ногирони. нафака тайинланган. уртада нима утган билмаймиз. укамни номида хеч кандай мулк йук. лекин укам оиласи билан уйда пропискада утирибди . келин уйга давогарлик киладими? фарзандлари онаси билан эмас укам билан колишни хохлаяпти. ховли 2 та. демокчиман 1та ховлида ота-онам туришади 2-чисида укам туради . 2-та ховли хам отамни номида, отам хали хаётлар. шунга сизга мурожаат килдим.

📍ЖАВОБ:

Мазкур вазиятда масала ер хотиннинг никоҳ даврида мол-мулк сотиб олганлигига боғлиқ.

Олила кодексининг 23-моддасига асосан Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Яъни мазкурасосдан кўриниб турибдики, аёл фақат никоҳ даврида олинган мукка улишдор бўлиши мумкин.

Сизнинг вазиятингизда агар уй эр-хониннинг никоҳи давридан олдин олинган ва отангизнинг номида бўлса бу мол мулкдан келин улиш талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
The owner of this channel has been inactive for the last 5 months. If they remain inactive for the next 30 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The channel will remain accessible for all users.
The owner of this channel has been inactive for the last 5 months. If they remain inactive for the next 18 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The channel will remain accessible for all users.
ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ЭТИЛАМАНМИ?

Мен 2грух ногирон фарзандим бор узим давлат ишида ишлайман ишхонамга ногронлик тугрисида малумотнома обариб берсам падахот налог ушламайдими нима ердамлар олсам булади. Мен 17кун опендицит булиб балнишнида булдим 4нафар фарзандим бор 4еш 14еш 16еш 17еш ойлигим нечи фойз туланади.

📍ЖАВОБ:

Солиқ кодексининг 378 моддасида солиқ солинмайдиган даромадлар келтирилган.

Мазкур модданинг 3 бандига кўра қуйидаги даромад турига солиқ солинмайди:

❗️ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек иш берувчининг даволашга ҳамда тиббий хизмат кўрсатишга, ногиронлик профилактикаси ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олишга оид харажатлари.

Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун иш берувчилар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида эса — унинг оила аъзоларига, ота-онасига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, бу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади.

Демак, фақат шу ҳолатда имтиёз қўлланилади. Иш ҳақингиз даромад солиғидан озод этилмайди.

Бироқ сиз бу ҳолатда соғлигингизни тиклаш учун моддий ёрдам сўраб иш берувчига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
The owner of this channel has been inactive for the last 5 months. If they remain inactive for the next 9 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The channel will remain accessible for all users.
❗️Эртага барча учун иш куни

Бугун Наврўз байрами муносабати билан берилган кетма-кет 4 ва 5 кунлик дам кунлари тугайди.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
⚡️РАМАЗОН ТАҚВИМИ—2023

Барча мусулмон аҳлини Рамазон ойи билан қутлаймиз. Дуолар ижобат қилинадиган мазкур ой барчага хайрли ва баракотли бўлсин!

Саҳарлик ва ифторлик вақтини билишингиз учун Рамазон тақвими эълон қилинмоқда. Сизга фойдали бўлади деган умиддамиз.


Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
🟢 ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ НЕЧА ЙИЛГА БЕРИЛАДИ.

⚡️САВОЛ;
Мен субсидия асосида уй-жой олмоқчи эдим. Мен олаётган уйнинг бошланғич тўловини бир қисми учун менга субсидия тўлаб берилса, тўловларнинг қолган қисмини қанча муддатда тўлашим керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Президентнинг 11.03.2021 йил кунги ПФ-6186-сон фармонида, Молия вазирлиги тижорат банкларига пул маблағларини ҳамда тижорат банклари аҳолига ипотека кредитларини 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратиши кўрсатилган.

🟢 Юқоридаги асосга кўра, Сиз уй-жойнинг қолган тўловларини 20 йил давомида тўлаб боришингиз мумкин. 20 йил давомида хар ойда қанча миқдорда тўлов тўлаб боришингиз кераклиги олган уйингизни баҳосига  қараб тўлов графигингизда кўрсатилади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
⚡️Энди барча жарималарни вақтлироқ тўласа, чегирма берилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-99, 23.03.2023й) кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Унга кўра:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини,
30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;

мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Ногиронлиги бўлган болага нафақа мурожаат қилинганлигидан қатъи назар тайинланиши белгиланди

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Пенсия жамғармаси томонидан “проактив шакл”да тайинланади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
@yurist_maslahatchi
Barcha savollarga shu kanalimda bepul javob beriladi, darhol qoʻshiling va yaqinlaringizga ham tafsiya qiling
Миллий гвардияга 16 та ҳолат бўйича ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш ваколати берилди

13 та моддада ҳужжатларни расмийлаштириб судга юбориш ваколати белгиланган бўлса, кўриб чиқиб жарима жазоси тайинлаш ваколати берилган моддалар 4 тани ташкил этади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
ЕР УЧАСТКАСИГА КАДАСТР ХУЖЖАТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Бизга кадастр хужжатини расмийлаштириш билан боғлиқ жудаям кўп саволлар келади. Бугун уларнинг орсидан энг қизиқларидан бири ҳақида гаплашамиз.

Кўплаб фуқаролар ўзларига тегишли бўлган ер учаскаларини мустақилликдан олдин собиқ ССР даврида олган ва эътиборсизлик туфайли кадастр хужжатларини расмийлаштирмасдан қолдирган. Ва бугунги кунда бу ер учаска ёки кўчмас мулкни сотмоқчи бўлганда, мерос қилиб қолдирмоқчи бўлганда, ҳадя қилмоқчи бўлганда кадастр хужжати билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши табий. Чунки мулкни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги хужжат кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини берувчи энг муҳим ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Собиқ ССР даврида олинган мукка нисбатан кадастр хужжатини расмийлаштириш учун қандай хужжатлар керак бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-бандида Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган тегишли туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари асос бўлиши кўрсатиб ўйилган.

Яъни бу вазиятда фуқаро ер учаскасига бўлган мулк ҳуқуқини халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари асосида давлат рўйхатидан ўтказишлари мумкин.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

⚡️САВОЛ;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

❗️Булар қуйидагилар:

1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Бугун ёшларга автобусда юриш бепул

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар автобуслардан бепул фойдаланишлари ва шаҳардаги ушбу санага бағишланган тадбирларда иштирок этишлари мумкин.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
❗️Қоғозда бор амалда йўқ

Ҳукумат қарори билан бугун бепул қилинган автобуслар ёшларга пуллик хизмат кўрсатмоқда деб ёзишмоқда ижтимоий тармоқларда...

Қарор бор аммо амалда уни бажариш йўқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқни алдадими ёки Тошшаҳартранс ўз ходимларига етарли маълумот беролмадими?

Бир гап-да! 🇺🇿=🇺🇿
Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
ПЕНСИЯНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?

Ассалому алайкум. Дадам 70ёшдалар хозирги вактда реанимацияда ётибдилар. Нафакаларини невараларига утказиб бермокчилар,бу амалиёт кандай амалга оширилади.  Неваралари 3ёш. Илтимос маслахат беринг.

📍ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 158-бандига кўра тайинланган пенсияни тўлаш пенсионер вафот этганда тўхтатилади.

Ушбу Низом ҳамда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга асосан пенсия ёки нафақаларни бошқа шахсга ўтказишга йўл қўйилмайди.

Мазкур Қонуннинг 63-моддасига пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар (19, 20-моддалар) доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.

Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади.

Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг тўрт баробари миқдорида дафн этиш нафақаси тўланади.

Кўрсатиб ўтилган пуллар, уларни олиш учун пенсионер вафот этганидан кейин олтмиш кун ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади.

Демак, пенсияни ўтказиб беришнинг имкони йўқ.

Мазкур Қонуннинг 19-моддасига биноан агар набираси вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлса у боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади ва бу масалада шахс вафот этгандан сўнг туман пенсия жамғармасига мурожаат қилинади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, электрон тиббий маълумотномалар, никоҳланувчилар учун генетик тест, талабалар учун янги стипендия

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
⚡️ Қозоғистон тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди

Қозоғистонда 1 июлдан бошлаб тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилди.

Беш кунлик ва тўрт кунлик иш ҳафтаси иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга биноан алмашиб туради.

Агар ишлаб чиқариш жараёни имкон берса, ҳар қандай компания ушбу тартибни йўлга қўйиши мумкин. Бироқ бу қоида мажбурий эмас.

Тўрт кунлик режим меҳнат таътилига, иш стажига таъсир қилмайди.

Якшанба дам олиш куни. Иккинчи ёки учинчи дам олиш куни жамоа шартномаси ёхуд меҳнат қоидалари билан тартибга солинади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tozalash endi yanada onson 🤩

Bu mahsulot sizga:
Oyoq kiyim
Uy jihozlari
Istalgan tozalash kerak bo’lgan joyda, yordam bera oladi 😍

Uchun super mahsulotimizni super chegirmada harid qilishga shoshiling🔥

Hoziroq buyurtma bering!

Chegirma narxi 77.000 so'm


Ozbekiston boylab dastafka xizmati mavjud.
Pastdagi havola orqali buyurtma bering
https://Airshop.uz/2657/uatx