ЮРИСТ БЛОГЕР/РАСМИЙ КАНАЛ
298 subscribers
11 photos
13 videos
106 links
Savol yuborish uchun @yurist2706

Ariza, Tushuntirish xati va boshqa turdagi xizmatlar mavjud
Download Telegram
Яқин қариндошларнинг бирга ишлаши тақиқланадими?

Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

❗️ Истисно тариқасида, ўзаро яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилишлари мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжуд бўлиб, рўйхат билан қуйида танишинг.

Саволингизни: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
ЙПХ ХОДИМИ «СИЗ» ДЕБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ ШАРТ

ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-банди

Саволингизни: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
⚡️ ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

❗️Ушбу моддий ёрдамни 2022 йил 1 майдан бериш бошланди.

Ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
ҲОКИМ ЧИҚАРГАН НОҚОНУНИЙ ҚАРОР УЧУН БИЗ ЖАВОБГАР БЎЛАМИЗМИ?

Фермер хўжалиги учун ер ажратиш қарори чиқган, кейин ушбу қарор бўйича узоқ муддатли ер ижара шартномаси тузилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ватқ ўтиб прокурор протест киритиб, хоким ер ажратиш қарорини бекор қилди
Протестда ер ажратиш қароридаги депутатлар сессияси ва ер ажратиш комиссиясининг хулосаси мавжуд эмас деган важ кўрсатилган

Саволим шундан иборатки, хокимиятнинг қилиши керак бўлган хужжатларнинг мавжуд эмаслигига фермер жабр кўрмоқда, ушбу ҳолатда бизни химоя қиладиган қонун борми?

📍ЖАВОБ:

“Ижара тўғрисида”ги қонуннинг 7 моддасида - Ижарага берувчи ижарага топширилган мулкдан фойдаланишга халақит бераётган ундаги нуқсонлар учун, шу жумладан шартнома тузиш чоғида аниқланмаган нуқсонлар учун ҳам жавобгардир деб белгиланган.

Шунингдек, Маъмурий тартибтаомиллар тўғрисидаги қонуннинг 59-моддасига асосан Агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозимлиги белгиланган. Яъни сиз бу хужжатнинг ноқонунийлигини билмагансиз. Шу сабабли бу вазиятда сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоя қилиниши керак.

Фуқаролик кодексининг 990-моддасига асосан Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим.

Давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар суднинг қарори асосида қопланиши лозим.

❗️Мазкур ҳолатда сиз давлат ҳокимяти томонидан етказилган зарарни тўлиқ ундириб олиш ҳуқуқингиз мавжуд.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
#Бизнес
ОИЛАВИЙ БОҒЧА ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТЎЛАЙДИ?
Ассалому алайкум хурматли мутахассислар! Мени оилавий нодавлат мактабгача таълим тадбиркорлигим бор. Сиздан илтимос, ушбу турдаги оилавий боғчалар кандай солиқлар тўлайди ва қандай имтиёзларга эга. Ушбу солиқ ва имтиёзлар агар мавжуд бўлса қайси норматив хужжатга асосан белгиланган. Жавоб учун олдиндан раҳмат

📌 ЖАВОБ:

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида низомнинг 9-бандига асосан Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари якка тартибдаги тадбиркор бўлиши белгиланган.

Яъни сиз ЯТТ сифатида солиқ тўлашингиз лозим.

Агар даромадингиз 100 млндан ошмаса 383-моддасига асосан қатий белгиланган солиқ тўлашингиз лозим. Юқоридаги расмда танишишингиз мумкин.

❗️Бу ҳолатда сизнинг Оилавий ММТ билан шуғулланиш бошқа фаолият турига киради ва сиз Тошкент шаҳрида бўлсангиз 225 минг. Вилоят марказида бўлсангиз 150 минг, Туман ҳудудида бўлсангиз 50 минг сўм миқдорида қатий белгиланган солиқ тўлашингиз лозим.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Янги тартиб асосида ипотека кредити ва субсидия олишда қуйидаги банкларга мурожаат қилиш мумкин.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Дам олиш ва танаффус

Ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун берилган танаффус берилиши шарт. Дам олиш ва овқатланиш учун берилган танаффус иш вақтига киритилмайди.

Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Иш тугаши билан кейинги кун иш бошланиши ўртасидаги дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлмаслиги керак.

ДИҚҚАТ!!! Дам олиш куни ходимларни ишга жалб қилиш тақиқланади. Иш берувчи алоҳида ҳолларда касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб ходимларни дам олиш куни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда ходимга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
https://t.me/yurist_maslahatchi/71

👆обуна бўлиб қўйсангиз зиён қилмайди!
Эр ва хотиннинг умумий мулки ҳақида тушунча берсангиз?

📍ЖАВОБ:

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

▫️ Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Асос: Оила кодексининг 23-моддаси

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
❗️2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади — Марказий банк

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
⚡️ Дарсликалар бепул бўлди!

Давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Assalomu alaykum qadrli obunachilar vaqtincha kanalimiz ish faoliyat olib bormadi. Bu uchun sizdan uzr soʻrayman. Kanalimiz yana ish faoliyatini boshladi. Kanalimiz rivoji uchun yaqinlaringizni taklif qilishni unutmang!!!!

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
⚡️ Мактаб дарсликлари учун пул тўлаб қўйган ота-оналар пулларини қайтариб олишлари мумкин.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензия варақасини қаердан ва қай тартибда олиши маълум бўлди

Ҳайдовчи солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига бориб, ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтади (тўлов 300 000) ва гувоҳнома олади. Сўнг ДХМга бориб, гувоҳномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга (300 000) давлат божи тўлаб лицензия варақаси олади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
#Эслатма

‼️ 2010 йилгача олинган “права”ни янгисига алмаштиришнинг охирги муддати – 31 март

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

▫️2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
▫️2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
▫️2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
▫️2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
#Биласизми

Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
#Бизнес
❗️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 300 млн АҚШ доллари ажратилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–18 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун “Агробанк” АТБ, “Микрокредитбанк” АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
⚡️ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА

Кечаги Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича карор қабул қилингани ҳақидаги хабар каналга жойлангандан сўнг кўпчилик кредитни олишга қизиқиб мурожаат қилди. Мазкур йўриқнома Фуқаролар томонидан «Оилавий тадбиркорлик» дастурлари доирасида кредит олиш учун ариза шаклини тўғри тўлдириш бўйича амалий кўрсатмалар берилган.
Йу́рикномани олиш учун менга мурожаат килинг!

Кредит олиш учун аризалар қабули 1 февралдан очилиши кутилмоқда

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА БОШҚА ҲУДУДЛАРДАН ЖАЛБ ЭТИЛГАН ПЕДАГОГЛАРНИНГ УСТАМА ҲАҚ (ФОИЗ)ЛАРИ САҚЛАНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнингнинг 24 -1 бандига кўра таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларига бошқа ҳудудлардан жалб этилган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган умумтаълим муассасасининг директор жамғармасидан белгиланган устама ҳақ (фоиз)лари сақланади.

Мазкур устамалар бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг Ишчи гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Боғча ходимларининг маоши қуйидагича оширилади

▪️педагог ходимлар лавозим маошлари умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозим маошига тенглаштирилади;

▪️директор лавозим маоши умумтаълим мактаби директори (3- ва 4-гуруҳ) лавозим маошига тенглаштирилади;

▪️тарбиячи ёрдамчиси лавозим маоши 70 фоиз оширилади;

▪️ошхона ва бухгалтерия ходимлари лавозим маошига 100 фоиз устама белгиланади.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr