ИККИ ФАНДАН ДАРС БЕРСАМ ТОИФА ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ
Men 2 ta fandan dars beraman.
Miliy g'oya: huquq va ma'naviya t asoslari yo'nalishi bo'yicha bakalavr darajasidaman.
2002-yil Toshkent Pedagogika bilim yurtini boshlang'ich ta'lim yo'nalishini tugatganman.
2015-yil Nizomiyda shu yo'nalish bo'yicha qayta tayyorlov o'qiganman.
Boshlang'ich ta'lim - oliy (16 soat )
Tarbiya - II toifa ga ( 10 soat) egaman
Savolim shundan iboratki, har ikkala fan bo'yicha ustamaga da'vogarlik qilsam bo'ladimi?
Ya'ni masalan boshlang'ich bo'yicha 40%
Tarbiya fani bo'yicha 40% ustamaga ega bo'lsam
Tarifikatsiyadan o'tkazib, to'lanishi mumkunmi?
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандига аоссан Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади.
Яъни сиз иккала фандан ҳам аттестациядан ўтиб устамани икки фан йўналишида олишга ҳақлисиз.
Саволингиз учун: @yurist2706
Канал: https://t.me/Yurist_Blogerrr

КРЕДИТНИ ОЛГАН ОДАМ КРЕДИТНИ ТЎЛАМАЯПТИ
Mening savolim: men dostimga moshina olganida kafil bolganman endi dostim kreditini tolamayapti mening oyligimdan avtomat tarizda pul eshiliyapti bankka borsam sen kafilsan bizga parqi yoq, kreditni tolmasa kafildan tortamiz deydi. Endi men kafilliktan qanday qutilsam boladi?
Oldindan raxmat
📍ЖАВОБ:
Фуқаролик кодексининг 292-моддасига асосан Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
❗️Кодекснинг 293-моддасига асосан Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Кодекснинг 295-моддасига асосан Мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.
❗️Мазкур ҳолатда сиз қарзни тўлашингиз ва тўлаб бўлганингиздан сўнг тўланган суммани қарздордан РЕГРЕСС тартибила талаб қилишингиз мумкин. Аммо кафилликдан озод бўла олмайсиз.

❓Хусусий боғча ва мактаблар учун 1 апрелдан солиқ имтиёзи берилиши айтилганди, шу кучга кирдими?
✅ ЖАВОБ: Йўқ, ҳали бу бўйича қонунчиликка ўзгариш киритилмади. Аммо сиз билишингиз керак бўлган бир муҳим жиҳати бор.
Ўтган йили Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида фарзандларини хусусий мактаб ва боғчаларга жойлаштирган ота-оналар учун ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмаслигини маълум қилганди.
Кейинчалик бу 2022 йил 28 январдаги Президент фармонида ҳам топшириқ сифатида ўз аксини топди ва 1 апрелдан бошлаб ушбу тартиб амалга кириши белгиланди. Лекин ҳалигача Солиқ кодексига бу борада тегишли ўзгариш киритилмади.
Мазкур масала юзасидан Молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан боғландим. Уларнинг айтишича, ҳозирда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва келишиш жараёнида экан. «Аммо 1 апрелдан кечикиб кетди-ку, натижада ота-оналар кечиккан даври учун зарар кўрмаяптими?» деган саволимизга қуйидагича тушунтириш беришди ва буни сиз ҳам билиб қўйишингиз керак:
❗️Солиқ кодекси қоидаларига кўра, енгиллаштирувчи ҳолат орқага қайтиш кучига эга. Шу сабабли 1 апрелдан солиқ имтиёзи қўлланаверади, ота-оналар зарар кўрмайди. Фақат бунинг учун ота-оналар хусусий боғча ёки мактабга қилган тўловлари ҳақидаги квитанцияларини сақлаб қўйишлари керак бўлади. Йил охирида улар барча тўланган маълумотларни солиқ идорасига тақдим этишади ва ортиқча тўланган даромад солиғи қисмини битта қилиб қайтариб олишади.
Бошқача айтганда, ушбу солиқ имтиёзи орқали ота-оналар ойма-ой пулларини қайтариб олишмайди ёки боғча/мактаб тўловида "скидка" бўлиб, нарх пасайиб қолмайди. Ўша суммани тўлашда давом этаверадилар. Аммо йил сўнггида битта қилиб, 12% қисмини қайтариб олишлари мумкин бўлади.
ℹ️ Масалан, ойига 3 млн сўмдан хусусий мактабга тўлов қилинаётган бўлса, йилига жами 36 млн сўм бўлади. Йил тугагач, барча 12 ойлик тўловларни тасдиқловчи қоғоз ёки электрон квитанциялар солиқ органига топширилади. Солиқ органи эса ушбу суммадан 12%лик даромад солиғини, яъни 4 млн 320 минг сўмни сизга қайтариб беради (адашмасам, пластикка тушириш орқали).
‼️ БУ МУҲИМ: ушбу имтиёз апрель ойидан амал қилишини ҳисобга олиб, жорий ойдан бошлаб тўловингизни тасдиқловчи маълумотларни тўплашни унутманг. Айрим хусусий боғча ва мактаблар ойлик тўлов пулини касса ёки терминал орқали эмас, балки бирор ходимининг пластик картасига пул ўтказмаси сифатида ташлашни сўрашади. Бунақа вазиятда сиз айнан боғча ёки мактабга тўлов қилганингизни исботлай олмай қоласиз. Шу сабабли тўловни расмий йўллар орқали амалга оширинг. Таълим муассасаси маъмуриятидан ҳам буни талаб қилинг.

⚡️ ФЕЛЬДШЕРЛАРГА ҚЎШИМЧА 72 336 СЎМ ПУЛ ТЎЛАНАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 2-ИЛОВА "Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида"ги Низомнинг 18-бандига кўра фельдшерлар, акушеркалар, тиббиёт ҳамшираларига ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 8,8 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
Бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 822 000 сўм. Демак, юқоридаги тоифадаги ходимларга ойига 822 000 сўмнинг 8,8 фоизи яъни 72 336 сўм қўшимча тўлов тўланиши лозим.

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИШ
✅ Учинчи малака тоифаси — керакли назарий билимга эга бўлган, лекин иккинчи малака тоифасини олиш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қуйидаги врачларга берилади:
➖ умумий стоматология мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган врачларга — фақат умумий стоматология мутахассислиги бўйича;
➖ магистратурани тамомлаган ёки қайта тайёрлашдан ўтган врачларга — олган тор мутахассислиги бўйича.
▫️ Учинчи малака тоифаси врачларнинг хусусий тиббиёт муассасаларига ишга кириши ва ушбу муассасалар фаолиятини лицензиялашга шароит яратиш мақсадида берилади.
▫️ Учинчи малака тоифасига эга давлат тиббиёт муассасалари врачларига малака тоифасига эга бўлмаган врачлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари қўлланилади.
✅ Иккинчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига ҳамда зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади. Иккинчи малака тоифасини олиш учун учинчи малака тоифасининг бўлиши талаб қилинмайди.
✅ Биринчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида етти йил иш стажига, яхши назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда иккинчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади.
✅ Олий малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида ўн йил иш стажига, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда биринчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низом
Саволингизни: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr

БЕГОНА ОДАМ МЕНИНГ ИШТИРОКИМДА МЕНГА ТЕГИШЛИ БЎЛМАГАН АВТОМОБИЛНИ БОШҚАРСА БЎЛАДИМИ?
Assalomalekum savolim shuki , man ukammi nomidagi moshinada yòlovchi sifatida ketvomman , yaqin qarindoshla òrtasida ishonchnoma bekor bògan , man shu ukammi nomidagi moshinani boshqa bir xaydovchiga yonida òtirib xaydashiga bersam bòladimi suĝurta masalasi tushunarli lekin , ukam yoki boshqa yaqin qarindoshlarimmi nomidegi abtoulovvi yonida òtirgan holatda ishonch bildirsam bòladimi avtoulovvi boshqarishiga , iltimos kengroq qilib yoritib bersayiz , huquqiy asosi bilan oldindan raxmat
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати Қоидаларининг 8-бандига кўра тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига, унинг талонига, вақтинчалик рухсатномага эга бўлган шахс, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини, унинг эгаси ёнида бўлганида ёхуд тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ёки эгалик қилишга, фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган шахс иштирокидагина (уларнинг розилиги билан) бошқариши мумкин, агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёки транспорт воситасини бошқараётган шахс суғурта полисида кўрсатилган бўлса.
❗️Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва бошқариши мумкин.
Энди шарҳлаб берамиз. Агар укангизнинг номида бўлган автомобиль суғурта полисида сиз унинг яқин қариндоши яъни акаси сифатида кўрсатилган бўлсангиз унда сизда ҳам укангизга тегишли автомобилни бошқаришга ҳуқуқингиз мавжуд.
Сизнинг иштирокингизда укангизга тегишли автомобилни исталган шахс бошқариши мумкин фақат укангизга тегишли суғурта полиси ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиши керак.
Яъни суғурта полиси чекланмаган бўлиши керак.

⚡️ 15 МИЛЛИОН СЎМДАН ПУЛ БЕРИЛАДИ
9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.
Саволингизни: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.
Саволингизни: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
14 ОЙЛИК АЛИМЕНТНИ УНДИРСАМ БЎЛАДИМИ?
2020 yilning 15 may kunida erimni uyidan chiqib ketib shu kungacha boshqa boshqa yashaymiz alimentga 2021 yil avgust oyida berdim ungacha 14 oy alimentga bermagandim avgust oyidan voshlab aliment to'layapti lekin oldingi 14 oy uchun ololmaysan deyishdi man 14 oy uchun pul undira olamanmi yoqmi agar undira olsam bu uchun nima qilishim kerak.
📍ЖАВОБ:
Оила кодексининг 136-моддасига асосан Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
❗️ЭЪТИБОР БЕРИНГ. Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.
Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.
❗️ Мазкур асога кўра, сизнинг 14 ойлик алиментни ундириш ҳуқуқингиз мавжуд эмас.

Яқин қариндошларнинг бирга ишлаши тақиқланадими?
✅ Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.
❗️ Истисно тариқасида, ўзаро яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилишлари мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжуд бўлиб, рўйхат билан қуйида танишинг.

ЙПХ ХОДИМИ «СИЗ» ДЕБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ ШАРТ
ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-банди

⚡️ ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ
❗️Ушбу моддий ёрдамни 2022 йил 1 майдан бериш бошланди.
Ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:
➖ боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
➖ меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
➖ меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.
Мурожаат учун: @yurist2706

Telegram
ЮРИСТ БЛОГЕР/РАСМИЙ КАНАЛ
✅Savol yuborish uchun @yurist2706
✅Ariza, Tushuntirish xati va boshqa turdagi xizmatlar mavjud

ҲОКИМ ЧИҚАРГАН НОҚОНУНИЙ ҚАРОР УЧУН БИЗ ЖАВОБГАР БЎЛАМИЗМИ?
Фермер хўжалиги учун ер ажратиш қарори чиқган, кейин ушбу қарор бўйича узоқ муддатли ер ижара шартномаси тузилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ватқ ўтиб прокурор протест киритиб, хоким ер ажратиш қарорини бекор қилди
Протестда ер ажратиш қароридаги депутатлар сессияси ва ер ажратиш комиссиясининг хулосаси мавжуд эмас деган важ кўрсатилган
Саволим шундан иборатки, хокимиятнинг қилиши керак бўлган хужжатларнинг мавжуд эмаслигига фермер жабр кўрмоқда, ушбу ҳолатда бизни химоя қиладиган қонун борми?
📍ЖАВОБ:
“Ижара тўғрисида”ги қонуннинг 7 моддасида - Ижарага берувчи ижарага топширилган мулкдан фойдаланишга халақит бераётган ундаги нуқсонлар учун, шу жумладан шартнома тузиш чоғида аниқланмаган нуқсонлар учун ҳам жавобгардир деб белгиланган.
Шунингдек, Маъмурий тартибтаомиллар тўғрисидаги қонуннинг 59-моддасига асосан Агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозимлиги белгиланган. Яъни сиз бу хужжатнинг ноқонунийлигини билмагансиз. Шу сабабли бу вазиятда сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоя қилиниши керак.
Фуқаролик кодексининг 990-моддасига асосан Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим.
Давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар суднинг қарори асосида қопланиши лозим.
❗️Мазкур ҳолатда сиз давлат ҳокимяти томонидан етказилган зарарни тўлиқ ундириб олиш ҳуқуқингиз мавжуд.

#Бизнес
ОИЛАВИЙ БОҒЧА ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТЎЛАЙДИ?
Ассалому алайкум хурматли мутахассислар! Мени оилавий нодавлат мактабгача таълим тадбиркорлигим бор. Сиздан илтимос, ушбу турдаги оилавий боғчалар кандай солиқлар тўлайди ва қандай имтиёзларга эга. Ушбу солиқ ва имтиёзлар агар мавжуд бўлса қайси норматив хужжатга асосан белгиланган. Жавоб учун олдиндан раҳмат
📌 ЖАВОБ:
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида низомнинг 9-бандига асосан Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари якка тартибдаги тадбиркор бўлиши белгиланган.
Яъни сиз ЯТТ сифатида солиқ тўлашингиз лозим.
Агар даромадингиз 100 млндан ошмаса 383-моддасига асосан қатий белгиланган солиқ тўлашингиз лозим. Юқоридаги расмда танишишингиз мумкин.
❗️Бу ҳолатда сизнинг Оилавий ММТ билан шуғулланиш бошқа фаолият турига киради ва сиз Тошкент шаҳрида бўлсангиз 225 минг. Вилоят марказида бўлсангиз 150 минг, Туман ҳудудида бўлсангиз 50 минг сўм миқдорида қатий белгиланган солиқ тўлашингиз лозим.

Янги тартиб асосида ипотека кредити ва субсидия олишда қуйидаги банкларга мурожаат қилиш мумкин.
Мурожаат учун: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Мурожаат учун: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Дам олиш ва танаффус
Ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун берилган танаффус берилиши шарт. Дам олиш ва овқатланиш учун берилган танаффус иш вақтига киритилмайди.
Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Иш тугаши билан кейинги кун иш бошланиши ўртасидаги дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлмаслиги керак.
ДИҚҚАТ!!! Дам олиш куни ходимларни ишга жалб қилиш тақиқланади. Иш берувчи алоҳида ҳолларда касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб ходимларни дам олиш куни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда ходимга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси

Эр ва хотиннинг умумий мулки ҳақида тушунча берсангиз?
📍ЖАВОБ:
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
▫️ Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
Асос: Оила кодексининг 23-моддаси

❗️2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади — Марказий банк
Мурожаат учун: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Мурожаат учун: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
⚡️ Дарсликалар бепул бўлди!
Давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Assalomu alaykum qadrli obunachilar vaqtincha kanalimiz ish faoliyat olib bormadi. Bu uchun sizdan uzr soʻrayman. Kanalimiz yana ish faoliyatini boshladi. Kanalimiz rivoji uchun yaqinlaringizni taklif qilishni unutmang!!!!
Мурожаат учун: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Мурожаат учун: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
⚡️ Мактаб дарсликлари учун пул тўлаб қўйган ота-оналар пулларини қайтариб олишлари мумкин.
Мурожаат учун: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr
Мурожаат учун: @yurist2706
Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr