Юрист блогер /расмий канал
60.3K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ БЕРИШ РАД ЭТИЛИШИ МУМКИН ?

📄 26.12.2018 йил кунги ПҚ-4079-сон Президент қарорига асосан,

▪️ қуйидагилар хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этилишига сабаб бўлади:

1) биометрик паспортни олиш учун талаб этилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

2) агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;

3) қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;

4) агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар;

5) агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар;

6) агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача

7) агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар;

8) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар (вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно);

9) агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;
.
❗️Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни юқорида санаб ўтилганлардан бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


Бепул савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
👍44🤔2👏1
❗️ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШГА КИРАЁТГАНДА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 434-моддасига кўра,

асосий иш жойидан ташқари бошқа иш берувчига ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёки идентификация ID-картасини;

асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани;

бажарилиши учун қонунчиликка мувофиқ фақат муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани;

дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёки касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни, агар бундай иш махсус билимларни ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса;

меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани;

жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини.

❗️Ички ўриндошлик шартлари асосида ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ходимдан бирор-бир ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли эмас, агар мазкур иш махсус билим ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса ва илгари бу ҳужжатлар ходим томонидан тақдим этилмаган бўлса, бундан дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёхуд касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни талаб қилиш мустасно.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍302🥰1
❗️КИМЛАР ЯТТ, ЯЪНИ ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР ХИСОБЛАНАДИ ?

📄 Солиқ кодексининг 31-моддасига асосан,

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, бироқ якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган жисмоний шахсларга солиқ солиш ва уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍272🔥1
❗️2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилади.

Бу тизим юқоридаги жадвалда кўрсатилган 6 босқичдан иборат бўлади ва ушбу компенсациялар тўловини тўлаш бўйича мазкур тартиб 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амал қилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍56🤷‍♀51👏1
❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ.

Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?

⚡️ЖАВОБ.

Оила кодексининг 44-моддасида,

суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.

📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.

❗️Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ваколати бор.

✏️ Шунинг учун келинга қилинган сарф-харажатлару бошқалардан ташқари тўй кунги 1 та буқа, 100 кило гуруч, 78 та ароқ ва 18 та шампан виноси учун ишлатилган пулларни ўхшамай қолган қудамиздан ундириб беришингизни сўрайман деб судга даъво қилишнинг фойдаси йўқ...


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😁52👍353🤣2🥰1🤩1
⚡️ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ ҚАЙСИ ТОИФАСИДА ҚАНДАЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШ МУМКИН ?

❗️Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт:

«А» — мопед, мотоцикл ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари;

«B» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«C» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни жиҳозланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍69
❗️КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН ?

📃 Оила кодексининг 79-моддасига кўра,

ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

1) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

2) узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

3) ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

4) муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

5) ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,

❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍62👏32
❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА "ПРОПИСКА"ГА ҚАРАБ КИРИТАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Доимий "прописка"си бошқа маҳаллада бўлган аёл ўзи пропискада турмайдиган жойда "Аёллар дафтари"га киритилиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарорига асосан, «Аёллар дафтари»га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди деб кўрсатилган.

✏️ Демак, "Аёллар дафтари"га киритишда асосан, ушбу дафтарга киритилаётган аёл ўша жойда вақтинча ёки доимий рўйхатда турганлик ҳолатига қаралади, лекин агар аёл ўша ҳудудда рўйхатда турмаса хам "Аёллар дафтари"га киритишларини сўраб мурожаат қилса уни аризаси рад қилиниши керак дегани эмас бу. Янаям соддароқ айтганда ариза берилаётган жойда "Прописка"си бор аёл билан у жойда "Прописка"да турмайдиган аёл ушбу дафтарга киритишларини сўраб бир вақтда мурожаат қилса биринчи бўлиб "Прописка"си бор аёл, ундан кейин пропискаси бўлмаган аёл киритилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍451👏1
❗️ФУҚАРОЛИКНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ХУЖЖАТЛАРГА НИМАЛАР КИРАДИ?

⚡️САВОЛ:
Қандай хужжатлар фуқароликни тасдиқловчи хужжат хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-сон Қонуннинг 7-моддасига асосан,

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган.

❗️Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи паспорти, идентификацияловчи картаси ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍28
❗️АЙБСИЗ ОДАМНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗЛАРИ ЖИНОЯТЧИ ХИСОБЛАНАДИ !

📄 Жиноят кодексининг 230-моддасига кўра,

суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш — икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍48🤣62
❗️ХОТИНИМ МЕНГА ФАРЗАНДИМНИ КЎРСАТМАЯПТИ..

⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан қонуний ажралишмаган бўлсакда бир йилдан бери бирга яшамаймиз. У менга ўтган 1 йил давомида фарзандимни кўрсатмай келганлиги сабабли мен уни судга бердим ва суд томонидан фарзандимни вақти-вақти билан кўриб туришим учун мени фойдамга қарор чиқарилди. Мен унга суд қарорини кўрсатдим лекин, шунга қарамасдан турмуш ўртоғим болани менга кўрсатишдан бош тортяпти. Ушбу ҳолатда унга нисбатан қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198 прим 2-моддасига асосан,

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра ушбу ҳолатда турмуш ўртоғингизга нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг 10 барвари (3 750 000 сўм) гача миқдорда жарима жазоси қўлланиши мумкин.

✏️ Агар турмуш ўртоғингиз болани Сизга кўрсатмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилса ва яна кўрсатмаслик фикридан қайтмаса кейинги сафар унга жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин.

❗️Яъни, Жиноят кодексининг 232-моддасига кўра, муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари (37 500 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (Агар фарзандингиз 3 ёшга тўлмаган бўлса бу қилмиши учун хотинингизга нисбатан мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш хамда озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилмайди)


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍622
❗️НИКОҲ ЁШИГА ЕТМАСДАН ХАМ ҚОНУНИЙ ОИЛА ҚУРИШ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ
;
Никоҳ ёшига етмасдан қандай қилиб қонуний оила қуриш мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркак ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган.

❗️Бироқ ушбу моддада:

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги хам кўрсатилган.

❗️ Демак, никоҳ ёшига тўлмасдан оила қурмоқчи бўлганларда икки йўл бор:

Биринчиси, ширин ҳаёллар оғушида 18 ёшга тўлишини кутиш;

Иккинчиси эса, ўзлари яшаб келаётган туман ёки шаҳар ҳокимининг номига ёзма илтимоснома киритиш.

✏️ Киритилган ёзма илтимоснома қаноатлантирилиб, ҳокимбува томонидан никоҳ қуриш ёши илтимоснома киритганларга нисбатан бир йилга қисқартирилса, шундан кейин улар никоҳ ёшидан бир йил аввал қонунан оила қуриши мумкин. Агар етарли сабаблар мавжуд эмас деб илтимоснома рад қилинса илтимоснома киритганлар мажбурий тартибда биринчи йўлни танлаган ҳолда,— "Ҳаёллар ёмон ҳаёллар, ҳаёллар ёмон, ўн саккизга кирмай севади аёл, аёллар ёмон" деган қўшиқни эшитиб 18 ёшга тўлишини кутишларига тўғри келади..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍54🤣42😁153
❗️Тадбиркорлар судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган

📃 "Давлат божи тўғрисида"ги 600-сон қонунга кўра,

тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқаролик судларига мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилинади


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍24👀1
❗️КРЕДИТ ТАРИХИ НЕЧА ЙИЛ САҚЛАНАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Кредит тарихи нима ва у банкларда қанча вақт сақланади ?

⚡️ЖАВОБ:
2011 йилдаги ЎРҚ-301-сон Қонуннинг 5-моддасига кўра,

✔️ кредит тарихи — кредит бюроси томонидан кредит ахбороти субъектига нисбатан шакллантирилган кредит ахбороти мажмуи хисобланади.

Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди.

✏️ Яъни, кредит олган шахснинг қачон кредит олган, қанча кредит олган, кредитни қандай тўлаган, муаммосиз тўлаганми ёки кечиктириб тўлаганми деган ва бошқа шу каби маълумотларни ўз ичига олган шахснинг кредит тарихи банкларда 5 йил давомида сақланади. Кредит оламан деб банкка боргандим Сиз "Чёрный" да экансиз деб менга кредит бермади дегани хам манашу кредит тарихи яхши бўлмаганлиги учун кредит берилмади дегани.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍48👀51🔥1🥴1
❗️НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШДА ҚАНЧА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИ ?

⚡️Савол;

Қонуний никоҳни бекор қилиш учун судга ариза берилганда тўланадиган давлат божи қанча ва давлат божини эр-хотиннинг қайси бири тўлаши керак ?

⚡️Жавоб;
"Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сон қонунга кўра,

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (375 000 сўм) нинг 2 баравари (750 000 сўм);

❗️Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари (1 500 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍35😁32👏1
❗️ҲОДИМГА ҚЎЛЛАНИЛГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ОЛИБ ТАШЛАШ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Менга яқинда интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу дегани мен интизомий жазо амал қилиб турган вақтда қўшимча рағбатланитириш тўловларидан маҳрум бўлдим. Саволим шуки, менга қўлланилган интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланиши хам мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан,

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

❗️Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, Сизга қўлланилган интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин, фақат бунинг учун Сизни бўлим раҳбарингиз ёки касаба уюшмаси қўмитаси илтимос билан интизомий чора қўллаган иш берувчига чиқиши ёки иш берувчининг ўзи Сиздан интизомий жазони олиб ташлашни хоҳлаши керак.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍343
❗️ЯНГИ ҚАРОР

⚡️ Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулкларни сотишга рухсат берилади

📄 Президентнинг 15,04,2025 йил кунги ПҚ-142-сон “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди
.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.

Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

❗️2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49😁65🔥1
❗️БОЛА ПУЛИ ОЛАЁТГАН ОИЛАДА БОЛАЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:

Мен икки нафар фарзандимга болалар нафақаси олиб келаётган эдим. Шу ойда биз яна кўпайишдик ва болаларимиз энди уч нафарга етди. Саволим шуки, учинчи фарзандимга хам болалар нафақаси олиш учун мен энди нима қилишим керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, болалар 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда тақдим этилган маълумотларга асосан қайта ҳисобланади деб кўрсатилган.

✏️ Сизни оилангизда болаларингиз сони яна биттага кўпайган бўлса Сиз янги туғилган фарзандингизга хам болалар нафақаси олиш учун нимадир қилишингиз шарт эмас. Юқоридаги асосга кўра, «Ягона реестр» АТ деган электрон базани ўзи кейинги ойдан бошлаб янги туғилган фарзандингизга хам автоматик равишда болалар нафақасини тайинлаши керак.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍464
❗️ЭРКАКЛАР ҲАМ АЁЛЛАР ХАМ МУДДАТИДАН ИККИ ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра,

▪️ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.

✏️ Пенсия миқдорлари, ногиронлик пенсиясига чиқиш, пенсияга чиқиш вақтида иш стажининг архив базаларидан топилмаслик ҳолатлари бўйича ва шу каби бошқа қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍454🤔3