Юрист блогер /расмий канал
60.2K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000 сўм).

Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000 сўм).

Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000 сўм).

❗️ Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:

Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;

"Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

👉Онлайн ариза бериш

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍381
❗️БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАНЛАР 1 125 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра,

белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍35🔥3😁21🤷‍♂1👀1
❗️АРИЗАНИ ҚАЙСИ СУДГА БЕРИШ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамайман. У бошқа шаҳарда, мен эса бошқа туманда яшайман. Саволим шуки, мен уни алиментга берадиган бўлсам, аризани ўзим яшаб турган тумандаги судга беришим мумкинми ёки у яшайдиган ҳудуддаги судга беришим керакми ?

⚡️ЖАВОБ:
Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига асосан,

алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин деб кўрсатилган.

✏️ Биламизки кўплаб масалаларда ариза жавобгар жойлашган ердаги судга берилади, лекин юқорида кўрсатилганидек алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъволар ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги судга берилиши мумкинлигини қонунчилик рад қилмайди.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍382😨1
❗️КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАҚТ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ!

⚡️САВОЛ;

70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшиб хисобланиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан,

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган.

Мазкур асосга кўра, 80 ёшга тўлган фуқароларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси асосида меҳнат стажига қўшиб хисобланади. Ушбу ёшга тўлмаган шахсларга қараб турилган вақт эса юқоридаги айрим ҳолатлардан ташқари меҳнат стажига эга бўлиш учун асос бўлмайди.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍29
❗️ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КЎП БОЛАЛИ ОИЛА ҲИСОБЛАНАДИ ?

📃 Оила кодексининг 4 прим 1-моддасига асосан,

тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оилалар кўп болали оилалар хисобланади.

Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болалардан бир нафари ёки ундан кўпроғи ўқувчи ёки талаба бўлса ва 22 ёшдан ошмаган бўлса ундай оилалар хам кўп болали оила хисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍381
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛАЁТГАН ОИЛА МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИНИ ХАМ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Ўзим олий маълумотли ҳуқуқшуносман. Телеграм тармоғида фаолият юритаман ва менга фуқаролардан бир мурожаат келиб тушган эди. Савол шундайки, болалар нафақасини амалда олиб келаётган оила моддий ёрдам нафақасини хам олиши мумкинми, яъни бир вақтда хар икки нафақани хам олиб юрса бўладими. Ўзим қонунчиликни қидириб бу икки нафақани бир вақтда олиб бўлмайди деган нормани топа олмадим. Шу саволга жавоб берсангиз ?

⚡️ЖАВОБ:
Албатта, бир вақтда хам болалар нафақасини хам моддий ёрдам пулини олиб юрса яхши бўлади, лекин қонунчилик бунга рухсат бермайди.

📄 Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, бир вақтда бундай нафақаларни хар иккисини олиш мумкин эмас дейилган норма йўқ, бироқ бу нафақаларни тайинлаш шартларини ўзи болалар нафақаси ва моддий ёрдамни бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Масалан, юқоридаги низомга кўра болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Моддий ёрдам нафақаси эса, болалари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган ва якка-ёлғиз кексаларга тайинланади. Манашу икки қарама-қаршиликнинг ўзи бу икки нафақани бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Яъни, болалари 18 ёшга тўлмаган оила моддий ёрдамни ололмайди, болалари 18 ёшдан катталар болалар нафақасини ололмайди. Сиз қонунчиликдан излаган норма низомнинг манашу жойига яшириб кетилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍58😁17🔥32
7458466.pdf
824 KB
⚡️ДИҚҚАТ

❗️Эндиликда электр энергияси ва газ нархи ҳар йили 10 фоизга ошириб борилади

📄 Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба 10 фоизга ошириб борилади.

▪️ Қарорда келтирилишича, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмиталари шундай таклиф билан чиқишган ва уларнинг мазкур таклифлари Ҳукумат томонидан маъқулланган.

📄 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2025 йилдаги 194-сон қарори


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😱100🤣31👍23😭14🥴8🤪8🤨5🤷‍♂4🙈4👏3😁1
❗️БАРЧА ФУҚАРОЛАР ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ТИББИЙ ЁРДАМ ОЛИШГА ҲАҚЛИ !

Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради.
Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади.

📃 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 48-модда.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
👍443👏3🤔1
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА ?

📃
Оила кодексининг 140-моддасида,

агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан берилган маълумотга таянган ҳолда алимент тўловчилар учун МИБ томонидан белгиланадиган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги кунда 6 368 158 сўмни ташкил қилмоқда.

⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБ-нинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчилар учун ҳар ойлик алимент миқдорлари болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 592 039 сўм;

✔️ Икки нафар болалар учун— 2 122 719 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 3 184 079 сўмни ташкил қилмоқда.

✏️ Шундан келиб чиқиб ким аслида қанча алимент олиши ёки тўлаши кераклигини ҳисоблаб олса бўлади. Агар қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍64😨6🤷‍♀4😁43😢2👀1
⚡️ ЯНГИ ҚОНУН

❗️Эндиликда оилавий зўравонликдан жабрланган шахс никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилса ўша оила никоҳдан муддатсиз ажратилади

📄 Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2025 йил кунги ЎРҚ-1053-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Мазкур Қонун билан Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

✏️ Ушбу ўзгариш бўлгунига қадар судлар томонидан никоҳдан ажратиш пайтида никоҳдан ажратишни талаб қилаётган оилаларни яраштириш учун олти ойгача муддат тайинлашга бундай истисносиз ҳаққи бор эди. Эндиликда эса оилавий зўравонликка учраган шахс судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилса ва муддат тайинламасликни сўраса судлар бундай шахсларга ярашиш учун муддат тайинлай олмайди.

📝 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍72👏32😨1
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️Ноқулай иқлим шароитида ишловчи айрим ҳодимларга иш стажидан келиб чиқиб устама тўланади

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2025 йил кунги 206-сон қарори билан,

“Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

✔️Низом Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех тумани Зафаробод шаҳарчасидаги  бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартибини белгилайди.

❗️Шаҳарлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун ойлик устама тўловлари бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, куйидаги миқдорларда белгиланади:

3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,25 фоизи;

3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,5 фоизи;

5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,75 фоизи.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍56🥴72🥰1
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА БЎЛИШИ КЕРАК!

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини кам таъминланмаган оилалар ҳам олиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам мазкур Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган оиланинг ижтимоий ҳолати юқоридаги Низом талаблари асосида электрон ахборот тизими орқали ўрганилганида ўша оила кам таъминланган деб топилсагина уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тайинланиши мумкин. Топилмаса йўқ.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35😁102
⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️ЛИМОНЧИЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2025 йил кунги 198-сон “Республикада лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди

▪️Қарорга кўра:

лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда аҳоли хонадонларида ва ижарага берилган ер майдонларида ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш;

хорижий давлатлардан лимон мевасидан мураббо, жем ва лимонад ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиш, ўрнатиш ҳамда тадбиркорларга лизинг асосида беришни йўлга қўйиш;

амалдаги кредитлар ва фоиз қарздорликларини қайта молиялаштириш орқали лимончилик хўжаликлари фаолиятини имтиёзли шартларда соғломлаштириш белгиланди.

❗️Шунингдек, Норин, Шаҳрисабз, Учкўприк ва Денов туманларидаги 1 тадан маҳаллани илмий асосланган ёндашув асосида лимон кўчатлари етиштиришга ихтисослаштириш ҳамда ушбу туманларда 1 млн дона сифатли лимон кўчати етиштириш йўлга қўйилади.

2025 йил якунига қадар деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида мавжуд лимон етиштириладиган ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилади ҳамда маълумотлар “Оnline mahalla” электрон платформасига киритилади.

Бундан ташқари, лимоннинг совуққа ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш ҳамда уларнинг кўчатини жадал кўпайтиришга қаратилган мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍331
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН ЯХШИ ЯНГИЛИК

📄 Ҳукуматнинг соҳага оид 09.04.2025 йил кунги 214-сон қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди.

❗️Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича ўзгартириш киритилди:

Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 баравари (1 800 000 сўм)гача;

Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 баравари (1 350 000 сўм)гача;

республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 баравари (750 000 сўм)гача.

❗️Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи миқдорида белгиланди.

Олдин мазкур миқдор барча учун 25 фоизни ташкил этган.

✔️ Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍363😁2😱1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!


✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍39😱141
❗️СУБСИДИЯ ЎЗИ НИМА ?

СУБСИДИЯ лотинча. subsidium — ёрдам, нафақа, қўллаб-қувватлаш деган маънони англатади. 

СУБСИДИЯ—давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар маблағлари ёки махсус фондлардан жисмоний ва юридик шахсларга, маҳаллий органларга, бошқа давлатларга бериладиган пул маблағи ёки натура (Пул ўрнига бериладиган моддийлик) шаклидаги ёрдам хисобланади.

Субсидия давлат томонидан ҚАЙТАРИБ ОЛМАСЛИК ШАРТИ БИЛАН ажратилади.

✏️ Уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш учун бериладиган субсидия хам, тадбиркорларга бериладиган субсидия хам, умуман, хар қандай йўналишга ажратиладиган субсидия хам қайтариб олинмайди. Субсидия қайтариб олинадиган субсидиялар ва қайтарилиши шарт бўлмаган субсидияларга бўлинмайди.

✏️ Субсидия қайтариб олинмайдиган ёрдам тури бўлганлиги учун хам хар доим ва хар кимга берилавермайди. Субсидия аҳолига маълум бир соҳани ривожлантириш, нимадир сотиб олиб ўзини банд қилиш, умуман, қайси йўналишда бўлмасин аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ва имкон қадар эҳтиёжмандларга қўшимча ёрдам сифатида ажратиладиган маблағ хисобланади у.

✏️ Шунинг учун "Ким сўраса ўшанга субсидия ажратилсин" деган қарор чиқишини ҳеч қачон кутманг..


Бепул савол-жавоб  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍59😁6🤣21
⚡️ ЯНГИ ҚОНУН

❗️ЙЎЛЛАРДАГИ ЖАРИМАЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

‼️ Эндиликда транспорт воситаларини пиёдалар йўлларида юргизганлик жавобгарликка сабаб бўлади

📄 Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2025 йил кунги ЎРҚ-1055-сон Қонуни қабул қилинди ва мазкур Қонун билан айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Киритилган қўшимчага кўра, рухсат этилган айрим ҳоллардан ташқари йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши БҲМнинг 1 баравари (375 000 сўм) миқдорида жарима солишга, агар худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍19👏19🤣6🔥32😁2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️АЙРИМ ТАДБИРКОРЛАРГА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

Шунингдек, 2025 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун янги мажбуриятларни юклайдиган янги норматив ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинишига мараторий эълон қилинади. Яъни, ушбу кўрсатилган муддат оралиғида янги Қонун, янги Фармон ёки қандайдир қарор орқали кўрсатилган тоифадаги тадбиркорларга янгича мажбурият юкланиши мумкин бўлмайди

📃 Асос: 19.03.2025 йил кунги ПФ-50-сон Президент Фармони.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍13😁51
❗️АЁЛЛАРНИ 60 ЁШГА ТЎЛМАГУНЧА ИШДАН БЎШАТИБ БЎЛМАЙДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Мен ишлаб келаётган мактабда кўплаб пенсионер ҳодимлар ишлайди. Буни эвазига ёш ва билимли кадрларга дарс соатлари етишмайди. Ўша пенсионер ҳодимлар қанча хато қилсалар хам директоримиз уларни 60 ёшга тўлмагунча ишдан бўшата олмайман демоқда. Саволим шуки, пенсия ёшига тўлган аёл ҳодимларни қонуний йўл билан ишдан бўшатиб бўлмайдими ?

⚡️ ЖАВОБ:
Ҳар-қандай ҳодимни айбли ҳатти-харакати учун ишдан бўшатиш мумкин. Хаттоки ҳали 60 ёшга тўлмаган пенсиядаги аёл ҳодимларни хам.

✏️ Директорингиз айтган нарса шуки, 07.03.2019 йил кунги ПҚ-4235-сон Президент қарорида, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади деб белгиланган.

✏️ Барчамизга маълумки, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар 55 ёшда эга бўладилар. Юқоридаги хужжат эса ўша директорингизга аёлларни 55 ёшга тўлди энди бўлди деб уларни 55 ёшда ишдан бўшатиб қўйма ёки улар билан муддатли шартнома тузган бўлсанг ўша муддат тугамагунча ўзбошимчалик қилиб қўйма, бунга ҳаққинг йўқ демоқда. Бироқ, хужжатда айнан пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги муносабати билан дейилмоқда. Бошқа муносабатлар билан эса исталган ҳодимни ишдан бўшатиш мумкин.

✏️ Масалан, Меҳнат кодексининг 161-моддасида иш берувчининг ташаббуси билан ҳодимларни ишдан бўшатиш асослари санаб ўтилган. Агар Сизнинг мактабингиздаги 60 ёшга тўлмаган пенсионер ҳодимлар Сиз айтганчалик хатоларга йўл қўядиган бўлса манашу моддадаги бошқа асослар билан уларни бемалол ишдан олиш мумкин.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
👍775🤔1
❗️ИШ БЕРУВЧИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан,

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

✔️ Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:

1️⃣ ташкилот ўз муассисларининг ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;

2️⃣ технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;

3️⃣ ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;

4️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;

5️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;

6️⃣ Меҳнат Кодексида ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍253😁2