Юрист блогер /расмий канал
60.3K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️ТОМОРҚАНГИЗДА МЕҲНАТ ҚИЛИБ ХАМ РАСМИЙ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,

ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);

иссиқхона;

паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);

қуёнчилик;

асаларичилик;

балиқчилик;

боғдорчилик;

лимончилик;

гулчилик.

✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил учун ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади.


Бепул савол-жавоб👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍32👏1😨1
❗️СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙНИ КРЕДИТИ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИГА ТОРТИЛМАЙДИ

📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг солиқ даври давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 80 баравари (92 400 000 сўм)гача қисмига татбиқ этилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍204😁1
❗️Кам таъминланган оилаларга электр ва газ учун компенсация берилади

📃 Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган ва кам таъминланган деб топилган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат томонидан компенсация ажратилади.

❗️Компенсация қуйидагича бўлади:

Электр энергияси — ойига 150 кВт соатгача меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун нарх фарқи қоплаб берилади;

Газ — иситиш мавсумида 250 куб метргача, бошқа даврларда 150 куб метргача меъёрдан ортиқ фойдалангани учун нарх фарқи давлат томонидан қопланади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍51😁18🤣7🤪1
❗️Энди иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 270 000 сўм эмас, 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам пули берилади

📃 2025/2026 йилги иситиш мавсуми муносабати билан, 2025 йил ноябрь ойида қуйидаги тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга;

"Маҳалла еттилиги" хулосаси билан ёрдамга муҳтож деб топилган, лекин реестрга киритилмаган оилаларга.

❗️Устуворлик билан ёрдам оладиганлар:

Боқувчисини йўқотган оилалар;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар;
Ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;

Узоқ муддатли даволаниш талаб қилувчи беморлар яшовчи оилалар;

Ёлғиз кексалар ва бошқа парваришга муҳтож шахслар;

3 ва ундан ортиқ оила бир хонадонда яшовчи ҳолатлар;

Газ таъминоти йўқ ва иситиш тизими мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларда яшовчилар.

Бепул савол-жавоб 👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
👍83🤣103👏1🤔1
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Суднинг ижро хужжатига асосан ундириладиган алимент тўлаш мажбурияти қандай ҳолларда тугатилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 147-моддасига асосан, суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:

бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;

фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;

суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;

меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;

алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍42🤔8👻3
❗️Дунёга донғи кетган Қўқон бозоридан аёллар учун арзон, сифатли ва замонавий кийим ҳарид қилинг!

✏️ Кўпчилик онлайн шаклда кийим сотиб олиш учун ишончли бўлган гурух излайди. Қуйидаги гурух эса айнан ишончли гурухлардан бири.

🥰🥰 Гурухда ўзингиз ва фарзандларингизга керакли бўлган барча турдаги кийим-кечаклар мавжуд!

🚗 Ўзбекистон бўйича етказиб бериш хизмати хам бор

✏️ Қуйидаги "цыллка" орқали гурухга уланиб қўйсангиз зарар қилмайди.

Админга мурожаат
👉 @MDSI_uz

ГУРУҲИМИЗ ЦЫЛЛКАСИ
👇👇
https://t.me/Dili_shop_2221
https://t.me/Dili_shop_2221
https://t.me/Dili_shop_2221
👍21
❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН ПЕНСИЯ ОЛМАЙДИГАН БЕВАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА

📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар даромадлар қайси ойда олинган бўлса ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлари бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

✔️ Бу имтиёздан эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда фойдаланиш мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍391
❗️ИСИТИШ МАВСУМИДА 1 000 000 СЎМЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?

📃 Президентнинг 02.04.2025 йил кунги ПҚ-134-сон қарорига асосан,

❗️Қуйидаги тоифадаги оилаларга иситиш мавсумида бир марталик 1 млн сўмдан моддий ёрдам берилади:

Реестрларга киритилган оилаларга;

“маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

❗️“Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:

боқувчисини йўқотган оилалар;

аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;

ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;

узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍713
⚡️АКСИЯ

Уй бекалари ва тикувчиликни севувчилар уй шароитида тикиш бичиш билан шуғулланишлари учун қулай тикув машинаси

- Аверло функцияси мавжуд

- Олдинга ва орқага тикади

- Ипни моккига автоматик равишда ўрайди

- Тармоқдан ва агар тўсатдан чироқ ўчиб қолса батарейкада ҳам ишлайди

Нархи 92 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/532168
https://100k.uz/oqim/532168
https://100k.uz/oqim/532168
👍83🤨2💔1
❗️ҲОМИЛАДОР ВА БОЛА ТУҚҚАН АЁЛЛАРГА ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРИЛАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 400-моддасига асосан,

ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

❗️Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади.

❗️Ишлайдиган эркаклар хам хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ўз хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили олишлари мумкин ва ушбу таътил уларга:

биринчи иш йили учун — ишлаб берилган вақтдан қатъи назар;

кейинги йилларда — таътиллар бериш жадвалидан қатъи назар берилади.

Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз отага, ёлғиз онага (бева эркакларга, бева аёлларга, никоҳдан ажрашганларга, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик меҳнат таътиллари, уларнинг хоҳишига кўра, улар учун қулай бўлган вақтда берилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍412
❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ ҚАНЧА ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН ?

📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қонунга кўра,

ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари;

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари;

вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари;

бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари;

қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.

❗️Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍511
❗️ШАХСНИНГ СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ УНИ ҚАРИНДОШЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИГА ТАЪСИР ҚИЛМАЙДИ

📄 Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.

Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

❗️Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

📄 Асос: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-модда


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍38
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000 сўм).

Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000 сўм).

Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000 сўм).

❗️ Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:

Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;

"Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

👉Онлайн ариза бериш

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍381
❗️БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАНЛАР 1 125 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра,

белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍35🔥3😁21🤷‍♂1👀1
❗️АРИЗАНИ ҚАЙСИ СУДГА БЕРИШ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамайман. У бошқа шаҳарда, мен эса бошқа туманда яшайман. Саволим шуки, мен уни алиментга берадиган бўлсам, аризани ўзим яшаб турган тумандаги судга беришим мумкинми ёки у яшайдиган ҳудуддаги судга беришим керакми ?

⚡️ЖАВОБ:
Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига асосан,

алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин деб кўрсатилган.

✏️ Биламизки кўплаб масалаларда ариза жавобгар жойлашган ердаги судга берилади, лекин юқорида кўрсатилганидек алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъволар ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги судга берилиши мумкинлигини қонунчилик рад қилмайди.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍382😨1
❗️КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАҚТ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ!

⚡️САВОЛ;

70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшиб хисобланиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан,

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган.

Мазкур асосга кўра, 80 ёшга тўлган фуқароларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси асосида меҳнат стажига қўшиб хисобланади. Ушбу ёшга тўлмаган шахсларга қараб турилган вақт эса юқоридаги айрим ҳолатлардан ташқари меҳнат стажига эга бўлиш учун асос бўлмайди.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍29
❗️ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КЎП БОЛАЛИ ОИЛА ҲИСОБЛАНАДИ ?

📃 Оила кодексининг 4 прим 1-моддасига асосан,

тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оилалар кўп болали оилалар хисобланади.

Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болалардан бир нафари ёки ундан кўпроғи ўқувчи ёки талаба бўлса ва 22 ёшдан ошмаган бўлса ундай оилалар хам кўп болали оила хисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍381
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛАЁТГАН ОИЛА МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИНИ ХАМ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Ўзим олий маълумотли ҳуқуқшуносман. Телеграм тармоғида фаолият юритаман ва менга фуқаролардан бир мурожаат келиб тушган эди. Савол шундайки, болалар нафақасини амалда олиб келаётган оила моддий ёрдам нафақасини хам олиши мумкинми, яъни бир вақтда хар икки нафақани хам олиб юрса бўладими. Ўзим қонунчиликни қидириб бу икки нафақани бир вақтда олиб бўлмайди деган нормани топа олмадим. Шу саволга жавоб берсангиз ?

⚡️ЖАВОБ:
Албатта, бир вақтда хам болалар нафақасини хам моддий ёрдам пулини олиб юрса яхши бўлади, лекин қонунчилик бунга рухсат бермайди.

📄 Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, бир вақтда бундай нафақаларни хар иккисини олиш мумкин эмас дейилган норма йўқ, бироқ бу нафақаларни тайинлаш шартларини ўзи болалар нафақаси ва моддий ёрдамни бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Масалан, юқоридаги низомга кўра болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Моддий ёрдам нафақаси эса, болалари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган ва якка-ёлғиз кексаларга тайинланади. Манашу икки қарама-қаршиликнинг ўзи бу икки нафақани бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Яъни, болалари 18 ёшга тўлмаган оила моддий ёрдамни ололмайди, болалари 18 ёшдан катталар болалар нафақасини ололмайди. Сиз қонунчиликдан излаган норма низомнинг манашу жойига яшириб кетилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍58😁17🔥31
7458466.pdf
824 KB
⚡️ДИҚҚАТ

❗️Эндиликда электр энергияси ва газ нархи ҳар йили 10 фоизга ошириб борилади

📄 Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба 10 фоизга ошириб борилади.

▪️ Қарорда келтирилишича, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмиталари шундай таклиф билан чиқишган ва уларнинг мазкур таклифлари Ҳукумат томонидан маъқулланган.

📄 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2025 йилдаги 194-сон қарори


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😱100🤣31👍23😭14🥴8🤪8🤨5🤷‍♂4🙈4👏3😁1