Юрист блогер /расмий канал
59.9K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАРГА ФАРЗАНДИНИНГ БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН 562 500 СЎМГАЧА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-185-сон Фармонига асосан,

2025 йил 1 мартдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг бир ярим баравари (562 500 сўм)гача миқдорида моддий ёрдам берилади.

Бунда агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади деб кўрсатилган.

✏️ Фармонда ушбу тўловлар кунлик тўловми, ойлик тўловми ёки йиллик тўлов эканлигига ойдинлик киритилмаган. Мантиқан олиб қаралса, мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун ҳар ойда тўлов қилиниши керак. Демак, бу тўловларни ҳар ойда тўланиши керак бўлган тўлов деб қабул қилсак бўлади.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🤔7😁64
❗️ ИШСИЗМАН, ЛЕКИН ИШСИЗ ШАХС ЭМАСМАН. НЕГАЛИГИНИ ЎЗИМ ХАМ БИЛМАСМАН.

⚡️ САВОЛ:
Мен ҳеч қаерда ишламайман. Ишсизлар учун берилаётган имкониятлардан фойдаланаман десам менга Сиз ишсиз шахс эмас экансиз дейишмоқда. Мен ростдан хам ҳеч қаерда ишламайман. Қандай қилиб мен ишсиз шахс бўлмаслигим мумкин ?

⚡️ ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасининг 20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сон қонунининг 44-моддасида, Сиз нега ишсиз эмаслигингизни сабаби келтирилган бўлиб, унга кўра,

таълим муассасаларида таълим олаётганлардан ташқари, ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар ишсизлар деб эътироф этилади деб кўрсатилган.

✏️ Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Сиз ишсиз бўлиб ишсиз эмаслигингизни сабаби шуки, Сизни ишсизлигингиз маҳаллий меҳнат органларида расман қайд этилмаган. Сиз ушбу органга мурожаат қилинг, уларни қонуний талабларини бажаринг ва улар Сизни расман ишсизлар рўйҳатига киритиб қўйишади. Шундан кейин Сиз ишсизлик нафақасини хам, ўзингиз айтган ишсизлар учун берилаётган бошқа имкониятлардан хам фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍86😁13🤨43🔥1
❗️МЕНГА УЙИМДАН АНЧА УЗОҚ ЖОЙДАН ИШ ТАКЛИФ ҚИЛИШМОҚДА..

⚡️ САВОЛ:
Мен мутаҳассислигим бўйича ишга кириш учун меҳнат органига мурожаат қилган эдим. Улар менга уйимдан анча узоқда бўлган жойдан иш таклиф қилишмоқда. Мен улар айтган жойга ишга кирсам ҳар куни у ерга боришни ўзига учта транспортга чиқишим керак бўлади. Яъни, боришда учта, келишда яна учта машинага чиқиб қатнашим керак. Агар мен ўша таклиф қилинган ишга кирмасам улар мени ишни рад этди деб хужжат расмийлаштириб қўяр экан. Шу адолатданми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Бирйўла Хитойдан таклиф қилиб қўяқолмаптида ишни. Ҳар-бир ташкилотнинг эски касаллиги бўлади. Сизда кузатилган ҳолат бу ўша ташкилотнинг эски касалликларидан бири. Лекин йўқ, улар ишни бундай шаклда ташкил қилишга ҳақли эмас. Чунки бу ерда мақбул келадиган иш деган масала хам бор! Яъни, улар Сизга қулай бўлган жойдан иш таклиф қилиши керак.

❗️Мақбул келадиган иш нима?

20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сон қонунга кўра, мақбул келадиган иш — фуқаро бажаришга қодир бўлган, фуқаронинг олган маълумоти йўналиши ва ихтисослигига, малакасига, касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига, соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини назарда тутмайдиган, унинг доимий яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган иш ҳисобланади.

✏️ Меҳнат органи Сизга анашундай мақбул келадиган иш таклиф қилиши керак. Улар таклиф қилган иш уйингизга яқин бўлса, соғлигингизга тўғри келса ва ойлиги яхши бўлса-ю лекин, Сиз у ишни рад этсангиз шундан кейин улар ишни рад этди деб хужжат расмийлаштириб қўйиши қонуний бўлади, адолатдан бўлади.

Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79😁32🥰1
❗️ЖОЙИ КЕЛГАНИДА БИР МУШТ УРУШ ХАМ НОҚОНУНИЙ ЭМАС

⚡️САВОЛ:
Қандай ҳолларда бошқа одамни урган шахс жавобгарликка тортилмаслиги мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Бир қарашда ҳайратланарли савол тўғрими ? Бундай саволни икки хил тоифадаги одамлардан бири бериши мумкин. Биринчиси, қонунчиликни умуман тушунмайдиган тоифадаги одам, иккинчиси қонунчиликни жуда яхши тушунадиган инсон бўлиши мумкин. Майли, ким бу саволни берганидан қатъий назар жавоб қуйидагича,

📄 спорт оламидан ташқари бошқа бир шахсни урган одам барча ҳолларда жавобгарликка тортилади, фақат биргина ҳолат бундан мустасно. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 19-моддасида охирги зарурият деган нарса бор. Яъни, шахсга ёки мазкур шахснинг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид этаётган хавфни, башарти бу хавфни ўша ҳолатда бошқача чоралар билан бартараф этиб бўлмаса ҳамда етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, бартараф этиш учун содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмаслиги белгиланган.

✏️ Бу нима дегани? Кимдир, қаердадир асаб отига миниб катта бир "проблема" ни бошлаш арафасида турипти. Масалан, хотинини ўлдираман деяпти ёки бошқа бировни нима қилса қиладиган реал даражада. Анашундай ҳолатда уни йўлини тўсиб кимдир унга бир мушт тушурса ва шундан кейин анави одам шижоатидан қайтиб мулойиб тортиб қолса, натижада урган одамнинг ўша тушурган мушти, кузатилиши мумкин бўлган катта "проблема"ни олдини олган бўлса, мушт тушурган шахс жавобгарликка тортилмайди. Охирги заруриятнинг таржимаси манашуни англатади. Фақат, бу жуда нозик масала. Оралиқ ечимни топа олиш керак. Охирги зарурият экан деб уни жон жойига тепиб, кузатилиши мумкин бўлган муаммодан хам катта муаммони чиқариб қўйиш ярамайди..


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍78😁25🤣92😭1
⚡️ МУҲИМ

❗️СУД ОИЛАНИ МУДДАТ БЕРМАСДАН ХАМ АЖРАТИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан жуда жиддий сабабларга кўра ажралиш учун судга мурожаат қилмоқчиман. Эшитишим бўйича суд оилани биттада ажратмас экан, яъни оилани ярашиши учун муддат берар экан. Савол шуки, суд муддат бермасдан хам оилани ажратиши мумкинми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Албатта, суд муддат бермасдан хам оилани ажратиши мумкин. Оила кодексининг 40-моддасида, суд эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҲАҚЛИ эканлиги кўрсатилган.

✏️ Суд никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилганларга уларни ярашиб кетиши учун 6 ойгача муддат беришга ҲАҚЛИ, мажбур эмас! Яъни, олти ойгача муддат бериш бу суднинг хоҳиши дегани бу. Суд бу муддатни бермасдан туриб хам бир мартада оилани ажратиб юбориши мумкин.

✏️ Лекин, ҳозирги кунги амалиётда судлар аксарият ҳолларда бундай муддатни беришмоқда ва буни тўғри амалиёт деса хам бўлади. Чунки хамма хам Сизчалик жиддий сабаблар билан ажралиш учун судга мурожаат қилавермайди. Айримлар борки, улар шунчаки шахсият масаласи, оилада кузатилиши мумкин бўлган арзимас сабаблар билан хам ажралиш учун ариза бераётган ҳолатлар кам эмас. Мени ҳали дадам бундай чақирмаган деб судга ариза кўтариб бораётганлар хам бор. Лекин, агар Сизни ҳолатингизда масала жуда жиддий бўлса ва бу жиддийлик суд томонидан тасдиқланса, суд Сизларни бир мартада хам ажратиши мумкин.

✏️ Судга борганингизда хам жиддий сабабингизни аниқ далил ва исботлар билан келтириб беришингиз керак. Суд Сиз келтирган фактларни даражасига таяниб, Оила кодексининг 41-моддаси бўйича Сизларни никоҳдан бир мартада ажратиш керак ёки керак эмаслигини ҳал этади. Судга борганда "Ўртоқ судя масала жиддий. Айтсам Сиз хам уялиб кетасиз. Шунинг учун яхшиси биттада ажратинг тамом" деб ўтирманг! Суд ҳеч нарсадан уялмайди..


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83🤣292🔥1
❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 745 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 12.08.2024 йил кунги 108-сон Фармонига кўра,

ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 745 000 сўмни ташкил қилмоқда


Бепул савол-жавоб👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍35🤣43🤨3
❗️ҲАЙВОНЛАРНИ ҚИЙНОҚҚА СОЛГАНЛАР 1 875 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан,

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш баравари (1 875 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Фақат ўша гап а. Бу оҳириги зарурият эди деб қўшнини ювош итига тош отиш шарт эмас))


Бепул савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
👍46😁4😱21🔥1
❗️ЎЗБЕКИСТОНДА МАЪМУРИЙ ЖАЗОНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддасига асосан,

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

1️⃣ жарима;

2️⃣ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;

3️⃣ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;

4️⃣ муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;

5️⃣ ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш;

6️⃣ маъмурий қамоққа олиш;

7️⃣ чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.


Бепул савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
👍182
❗️АВВАЛ СУБСИДИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ УЙ-ЖОЙ ОЛГАН ОИЛА ЯНА СУБСИДИЯ БИЛАН УЙ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Биз олдин хам субсидия орқали уй-жой олганмиз лекин, аввалги олган уйимизни сотиб юборган эдик. Ҳозирги кунда уй-жой учун бериладиган субсидиядан фойдаланиб яна уй олишимиз мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 34-бандида,

фуқароларга уй-жой учун субсидия ажратилишининг рад этиш сабаблари кўрсатилган бўлиб, унга кўра илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда ариза рад қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Бундан тушуниш мумкинки, агар илгари субсидиядан фойдаланиб уй-жой олган бўлсаларинг эндиликда бундай имкониятдан фойдалана олмайсизлар. Бу нормада бўшлиқ йўқ. Яъни, ҳар қанақасига хам бир марта субсидия билан уй олган оила иккинчи бор яна шундай қилолмайди. Биринчи олган уйингиз эрингизни номига олинган бўлса хам, агар эр ўзингиз бўлсангиз хотинингизни номига олинган бўлса хам, у уйни яшаш шароити бўлмаса хам, уйни шартномадаги кредит тўловчисини ўзгартириб юборган тақдирингизда хам ёки уй олганингиздан бери орадан қанчадир вақт ўтиб кетган бўлса хам ё бўлмаса — "Тақдир экан нийятимга етолмадим, кредитни "далъше" тўлаб кетолмадим" деб, кредитини тўлашга қийналиб у уйни қандайдир хужжатлар билан бошқа одамга сотиб юборган тақдирингизда хам такроран субсидияли уй ололмайсиз..


Бепул савол-жавоб 👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
👍61😁81
❗️ТОМОРҚАНГИЗДА МЕҲНАТ ҚИЛИБ ХАМ РАСМИЙ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,

ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);

иссиқхона;

паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);

қуёнчилик;

асаларичилик;

балиқчилик;

боғдорчилик;

лимончилик;

гулчилик.

✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил учун ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади.


Бепул савол-жавоб👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍32👏1😨1
❗️СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙНИ КРЕДИТИ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИГА ТОРТИЛМАЙДИ

📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг солиқ даври давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 80 баравари (92 400 000 сўм)гача қисмига татбиқ этилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍204😁1
❗️Кам таъминланган оилаларга электр ва газ учун компенсация берилади

📃 Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган ва кам таъминланган деб топилган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат томонидан компенсация ажратилади.

❗️Компенсация қуйидагича бўлади:

Электр энергияси — ойига 150 кВт соатгача меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун нарх фарқи қоплаб берилади;

Газ — иситиш мавсумида 250 куб метргача, бошқа даврларда 150 куб метргача меъёрдан ортиқ фойдалангани учун нарх фарқи давлат томонидан қопланади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍51😁18🤣7🤪1
❗️Энди иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 270 000 сўм эмас, 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам пули берилади

📃 2025/2026 йилги иситиш мавсуми муносабати билан, 2025 йил ноябрь ойида қуйидаги тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга;

"Маҳалла еттилиги" хулосаси билан ёрдамга муҳтож деб топилган, лекин реестрга киритилмаган оилаларга.

❗️Устуворлик билан ёрдам оладиганлар:

Боқувчисини йўқотган оилалар;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар;
Ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;

Узоқ муддатли даволаниш талаб қилувчи беморлар яшовчи оилалар;

Ёлғиз кексалар ва бошқа парваришга муҳтож шахслар;

3 ва ундан ортиқ оила бир хонадонда яшовчи ҳолатлар;

Газ таъминоти йўқ ва иситиш тизими мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларда яшовчилар.

Бепул савол-жавоб 👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
👍83🤣103👏1🤔1
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Суднинг ижро хужжатига асосан ундириладиган алимент тўлаш мажбурияти қандай ҳолларда тугатилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 147-моддасига асосан, суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:

бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;

фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;

суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;

меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;

алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍42🤔8👻3
❗️Дунёга донғи кетган Қўқон бозоридан аёллар учун арзон, сифатли ва замонавий кийим ҳарид қилинг!

✏️ Кўпчилик онлайн шаклда кийим сотиб олиш учун ишончли бўлган гурух излайди. Қуйидаги гурух эса айнан ишончли гурухлардан бири.

🥰🥰 Гурухда ўзингиз ва фарзандларингизга керакли бўлган барча турдаги кийим-кечаклар мавжуд!

🚗 Ўзбекистон бўйича етказиб бериш хизмати хам бор

✏️ Қуйидаги "цыллка" орқали гурухга уланиб қўйсангиз зарар қилмайди.

Админга мурожаат
👉 @MDSI_uz

ГУРУҲИМИЗ ЦЫЛЛКАСИ
👇👇
https://t.me/Dili_shop_2221
https://t.me/Dili_shop_2221
https://t.me/Dili_shop_2221
👍21
❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН ПЕНСИЯ ОЛМАЙДИГАН БЕВАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА

📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар даромадлар қайси ойда олинган бўлса ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлари бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

✔️ Бу имтиёздан эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда фойдаланиш мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍391
❗️ИСИТИШ МАВСУМИДА 1 000 000 СЎМЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?

📃 Президентнинг 02.04.2025 йил кунги ПҚ-134-сон қарорига асосан,

❗️Қуйидаги тоифадаги оилаларга иситиш мавсумида бир марталик 1 млн сўмдан моддий ёрдам берилади:

Реестрларга киритилган оилаларга;

“маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

❗️“Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:

боқувчисини йўқотган оилалар;

аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;

ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;

узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍713
⚡️АКСИЯ

Уй бекалари ва тикувчиликни севувчилар уй шароитида тикиш бичиш билан шуғулланишлари учун қулай тикув машинаси

- Аверло функцияси мавжуд

- Олдинга ва орқага тикади

- Ипни моккига автоматик равишда ўрайди

- Тармоқдан ва агар тўсатдан чироқ ўчиб қолса батарейкада ҳам ишлайди

Нархи 92 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/532168
https://100k.uz/oqim/532168
https://100k.uz/oqim/532168
👍83🤨2💔1
❗️ҲОМИЛАДОР ВА БОЛА ТУҚҚАН АЁЛЛАРГА ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРИЛАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 400-моддасига асосан,

ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

❗️Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади.

❗️Ишлайдиган эркаклар хам хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ўз хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили олишлари мумкин ва ушбу таътил уларга:

биринчи иш йили учун — ишлаб берилган вақтдан қатъи назар;

кейинги йилларда — таътиллар бериш жадвалидан қатъи назар берилади.

Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз отага, ёлғиз онага (бева эркакларга, бева аёлларга, никоҳдан ажрашганларга, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик меҳнат таътиллари, уларнинг хоҳишига кўра, улар учун қулай бўлган вақтда берилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍412