Юрист блогер /расмий канал
59.7K subscribers
882 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ЧОППЕР

Бугунлик кунда кўплаб уй бекаларининг катта ёрдамчисига айланган чопперни Сиз хам буюртма қилишга шошилинг!

Гўшт, мевалар, сабзавотларни майдалаш ва ўзингизга ёққан таомни тайёрлашингизда Сизга энг катта ёрдамчи вазифасини бажарадиган ушбу чопперни Сизларга хам тавсия қиламиз!

❗️Чоппер идишининг ҳажми етарли даражада катта бўлиб, захира сифатида ички қурилмалари қўшиб берилади.

Чоппер уч хил режимда ишлайди ва уни маҳсулот турига қараб ўзингиз созлашингиз мумкин. Чоппернинг идиши шиша ва метал кўринишга эга ва буюртма қилаётганингизда идишнинг турини ўзингиз танлашингиз мумкин.

Нархи 179 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/624678
https://100k.uz/oqim/624678
https://100k.uz/oqim/624678
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍172🤨2
❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ЁШЛАР КИРИТИЛАДИ ?

📄 Ҳукуматнинг 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

«Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги:

оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

психологик маслаҳатга муҳтож;

никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍611
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ;
Ипотека кредити бўйича уй-жой сотиб олиш учун субсидия олмоқчи эдим, танишларим субсидия фақат кам таъминланган оилаларга берилади дейишмоқда. Шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўша танишларингиз нотўғри айтибди. Ҳукуматнинг 25.03.2020  йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун талабгор шахс ёки оила уларнинг яшаш ҳудудига қараб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000)нинг 2.7 барвари (3 118 500 сўм)дан 9,2 барвари (10 626 000 сўм)гача бўлган оралиқдаги маблағга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. (✏️ Шу миқдорларни ўзи бу турдаги субсидия фақат кам таъминланганларга берилмаслигини кўрсатиб турибди).

✏️ Субсидия асосида уй-жой олиш учун талабгорларнинг доимий пул келиб турадиган жойи бўлиши керак ва пул келиб турадиган жойини тасдиқлайдиган расмий хужжатга эга бўлиши керак. Расмий хужжатга қаралганида талабгорлар энг камида бир ойда 3 118 500 сўмдан юқори миқдорда пул топа оладиган бўлиши керак. Субсидия асосида уй оламан деган оила даромад бўйича манашу талабларга ва юқоридаги низомнинг бошқа талабларига мос келган тақдирдагина субсидия билан уй олиши мумкин


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63😁8
❗️АЖРИМДАН КЕЙИН ОНА БОЛАНИ ОТАГА КЎРСАТМАСЛИККА ҲАҚҚИ БОРМИ ?

⚡️Савол;
Ўғлим келиним билан ажрашди. Kелиним бизга набирамизни кўришга қаршилик килмокда. Шунга нима килсак бўлади. Келинимизнинг бунга ҳаққи борми ?

⚡️Жавоб;
Оила кодексининг 77-моддасига асосан бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин. Агар ота-она васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

❗️Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор шахсга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

✏️ Демак, Сизлар бу масалада васийлик ва ҳомийлик органига масалани ҳал этиб беришларини сўраб мурожаат қилишларинг керак!


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АВТОМАШИНА УЧУН ЁПИНЧИҚ

❗️Энди об-ҳаво автомобилингизни ранги ва сифатига таъсир этолмайди

Эндиликда Сиз ўша машҳур полиестер материалидан ишлаб чиқилган ТЕНТ
ПРОТЕCТ маҳсулоти орқали, ўз автомобилингизни офтоб уруши, ёмғир, шамол, чанг ва тўзондан самарли ҳимоя қилишингиз мумкин.

Материал нафақат иссиқда, балки совуқ ҳавода ҳам автомашинангизни ҳеч қандай гараж ва бошпаналарсиз сифатли сақлай олади. 

Тент протест мосламаси кучли жала ва ёмғир ҳодисалари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, ҳеч қандай сув ва ҳар қандай зарарли воситаларни ўтказмайди.

💰Нархи : 157.000 сўм

🚚 Етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/484933
https://100k.uz/oqim/484933
https://100k.uz/oqim/484933
👍21😢1
❗️ЭР-ХОТИН НИКОҲДАН АЖРАТИЛАЁТГАНИДА СУД ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК ?

📄Оила кодексининг 44-моддасига асосан,

⚡️ Эр-хотин никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда суд:

▪️никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши;

▪️вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши;

▪️эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши;

▪️эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу таъминот миқдорини белгилаши шарт.

✔️ Мол-мулкни бўлиш учинчи шахсларнинг манфаатига дахлдор бўлган ҳолларда суд мол-мулкни бўлиш талабини алоҳида иш юритиш учун ажратади.

❗️Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍47😁32🥰1
❗️ СУДДА ҚАТНАШИШИ КЕРАК БЎЛГАН ШАХСГА СУДНИНГ ЧАҚИРУВ ҚОҒОЗИ ҚАЧОН ТОПШИРИЛИШИ КЕРАК

⚡️ САВОЛ;
Мен бир масала бўйича судда қатнашишим керак эди. Яшаш жойим Андижон вилоятида лекин, ҳозирги кунда шахсий ишларим билан Тошкент шаҳрида бўлиб турибман. Менга бугун Андижондаги суддан телефон қилиб, икки соатдан кейин суд бошланишини айтишди. Судда қатнашиши керак бўлган шахс судга шундай қисқа муддатда чақирилиши тўғрими, ахир бу вақт ичида чақирилувчи судга тайёрлана олмайдику ?

⚡️ ЖАВОБ;
Фуқаролик процессуал кодексининг 158-моддасида, суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак эканлиги белгиланган.

✏️ Сизга телефон орқали суд бошланиши тўғрисида ҳабар берган суд ҳодими юқоридаги нормани "ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб" деган жойини ўқимай ташлаб кетган бўлса керак. Сиз Андижонлик бўла туриб ҳозирда Тошкентда эканлигингиз муҳим эмас. Айни пайтда Андижонда бўлганингизда хам, Сизга телефон қилинганида ўша судни ёнидан ўтиб кетаётган бўлган тақдирингизда хам суд бўлиши тўғрисида Сизга икки соат олдин хабар берилиши бу мантиқсизлик хисобланади. Юқоридаги норма бўйича суддагилар Сизни суд бўлиши тўғрисида камида бир кун олдин ҳабардор қилиши керак эди.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67😁62
❗️БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА МУРОЖААТ ҚИЛИНМАСА СУД АРИЗАНИ ҚАЙТАРАДИ

📃 Фуқаролик процессуал кодексининг 153-моддасида процессуал муддатларни ўтказиб юбориш оқибатлари белгиланган бўлиб, жумлада келтирилишича,

Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи қонунда белгиланган ёки суд томонидан тайинланган муддатнинг ўтиши билан бекор бўлади. Бундай ҳолда процессуал муддатларнинг ўтиши ишда иштирок этувчи шахсларни уларнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.

❗️Процессуал муддатлар ўтгандан сўнг тақдим этилган аризалар, шикоятлар ва ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки уни қаноатлантириш рад этилган бўлса, уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33😁1
❗️ ДИҚҚАТ

ҲУРМАТЛИ ОБУНАЧИЛАР! БУГУН СОАТ 20:00 ДА НАВБАТДАГИ ЮТУҚЛИ ЎЙИНИМИЗГА СТАРТ БЕРАМИЗ

Ҳабарингиз бор, бир муддат аввал мазкур каналимиз обуначилари орасида қизиқарли ютуқли ўйинни йўлга қўйган эдик. Бугун анашундай ютуқли ўйинимизнинг навбатдаги сонига соат 20:00 да старт берамиз ва ўйинимиз 22:30 га қадар, яъни икки ярим соат давом этади. Анашу вақт давомида ўйинимиз шартини бошқалардан яхшироқ бажарган иштирокчилар ғолиб деб топилади ва ғолиблар учун белгиланган пул ютуқларини қўлга киритади

🛎 Биз ютуқли ўйинимизни ўтказиш учун 👉 https://t.me/yurist_yutuqli_oyin 👈 гуруҳини ташкил қилганмиз ва ютуқли ўйинимизда иштирок этмоқчи бўлганларни ушбу гуруҳимизга уланишларини тавсия қиламиз. Ўйин шартлари, ғолиблар сони ва бугунги пул ютуғи миқдори ҳақидаги маълумотларни хам ушбу 👉 https://t.me/yurist_yutuqli_oyin 👈 гуруҳимизга кириб билиб олишингиз мумкин!!!

📱 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍333🥰3
❗️КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,


жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

✏️ Ушбу норма қонунчиликда авваллари бўлмаган. Бу норма Фуқаролик кодексига 2024 йилдаги ЎРҚ-911-сон Қонун билан киритилган.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50🤔124🔥1🥰1😨1
❗️"ПРАВАСИ РИШОН" БЎЛГАНЛАР МУДДАТИДАН ОЛДИН ЧЕКЛОВДАН ҚУТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мени "правам" бир йил олдин бир йилу олти ойга "ришон" бўлган эди. Шуни тўлиқ муддат тугамасдан чекловдан қутилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига асосан,

муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Сизни ҳайдовчилик гувоҳномангиз бир йил олдин бир йил олти ойга "ришон" бўлган бўлса, демак белгиланган муддатни ярмидан кўпи ўтибди. Энди Сиз ишлаётган ташкилот маъмурияти шу фуқарони транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган муддатини қисқартиришингизни сўраймиз деган мазмундаги илтимоснома билан судга мурожаат қилса, суд томонидан 1 йил 6 ой тўлиқ тугамасидан Сизни автомашина бошқариш ҳуқуқингиз қайта тикланиши мумкин.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍602
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

✏️ Болалар сони нечта бўлса у оила кўп болали оила хисобланишини билсангиз керак. Агар Сизни ижтимоий ҳолатингиз юқоридаги тоифага тўғри келса-ю лекин бу имтиёздан фойдалана олмаётган бўлсангиз муаммоли ҳолатларни қуйида бизда ёзиб қолдиринг!


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍352🤔2
⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️АЙРИМ ТАДБИРКОРЛАРГА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 19.03.2025 йил кунги ПФ-50-сон "Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди


Фармонга кўра, 2025 йил 1 майдан:

ўзини ўзи банд қилган шахслар ЯТТ ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда, улардан давлат божи ундирилмайди;

ўз фаолиятини тегишинча ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 миллион сўмгача, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади;

ўз фаолиятини тегишинча ўрта ёки йирик бизнес тоифасигача йириклаштирган тадбиркорларга – 1 йил давомида ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 7 кун муддатда тезлаштирилган тартибда амалга оширилади.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍301
❗️КОНТРАКТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН ТАЛАБА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Талаба контракт тўловини ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарорига 3-илова қилиб келтирилган низомда, талабаларнинг ўқишдан четлаштириш асослари келтирилган бўлиб,

▪️ҳусусан,

тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкинлиги хам мазкур низомда кўрсатилган.

✏️ Шу ўринда бир эътиборли ҳолат! Тўғри, таълим муассасалари контракт тўловини ўз вақтида тўлай олмаган талабани ўқишдан четлатиши мумкин, лекин бу мумкин ҳолос. Контракт пулини ўз вақтида тўламаган талабалар ўқишдан четлатилиши шарт дейилган қоида йўқ. Агар талаба таҳсил олаётган таълим муассасаси ўзи хоҳласа контрак тўловини вақтида тўлай олмаган талабаларга хам имконият бериши мумкин ва бунинг учун ўша таълим муассасасига ҳеч ким эътироз билдирмайди.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66😢8
Ёқилғи-Энергетика.pdf
1.2 MB
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️2025 йил 1 апрелдан аҳоли учун коммунал тўловлар нархи ошади

📃 Асос: 16.04.2024 йилдаги 204-сон Ҳукумат қарори


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😱76👍17🤨6🤷‍♀3💔32❤‍🔥2🤔2🥴2😨2👻1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️КИМНИДИР КРЕДИТИГА КАФИЛ БЎЛАМАН ДЕСАНГИЗ БУНИ ЯХШИЛАБ ЎҚИБ ОЛИНГ!

📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади.

❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк ёки микромолиялаш ташкилотлари) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур.

✏️
Оддий манашу нормани билмаслигингиз жойи келганида Сизга йиллаб ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агар асосий қарздор нимадир бўлиб қарзини тўламай қўйса, муаммони зўри ўшандан кейин бошланади. Агар Сизда хам кредит, кафиллик бўйича қандайдир ҳуқуқий муаммойингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👏2👌1
❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ЮЗИНИ БЕРКИТИБ ЮРГАН ШАХСЛАР 5 625 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184 прим 4-моддасига кўра,

▪️
Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 баравари (3 750 000 сўм)дан 15 баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51😨8😱7😁52
⚡️МУҲИМ

❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН
33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.

Унга кўра мазкур кредитлар:

бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда;

бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор:

кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим.

✏️ Ушбу имтиёздан фойдаланиш бўйича қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍47😁8🤔6
❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍34😁21