❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАСИНИ УЙЛАНТИРГАН ЁКИ ЭРГА БЕРГАН ОТА-ОНАЛАР 6 180 000 СЎМГАЧА ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ!
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 3-моддасига асосан,
➖Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr

👍53🤣23❤15😭2
⚡️МУҲИМ
❗️СУДЛАР ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА ЭР-ХОТИННИ МУДДАТСИЗ АЖРАТИШИ МУМКИН ?
⚡️САВОЛ:
Мен эрим билан ажралишмоқчиман. Ўртада 2 нафар фарзандимиз бор. Саволим шуки, мен судга ажрашиш учун ариза берсам суд ярашишга муддат бермасдан ажратиши мумкинми ёки муддат бериши аниқми ?
⚡️ЖАВОБ:
1) Амалиётдан келиб чиқадиган бўлсак агар ўртада фарзандлар бўлиб, эрингиз билан ўртангиздаги низо Сизга нисбатан эрингиз томонидан оилавий тазйиқ ва зўравонлик сабабли юзага келмаган бўлса судлар сизларни ярашиб кетишларинг учун муддат бериш аниқ, .
2) Судлар сизларни муддат бермасдан ажратиши мумкин, агар ўрталарингдаги низо эрингизни Сизга нисбатан оилавий тазйиқ ва зўравонлиги сабабли юзага келган бўлса.
📄 Оила кодексининг 40-моддасида, суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди деб кўрсатилган.
▪️Хулоса: Биргина шу ҳолатда, яъни эрингиз Сизга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этган бўлса ва Сиз судга ариза берганда Сизларни муддат тайинламасдан ажратишларини сўрасангиз судлар сизларга муддат тайинламай ажратиб юборади. Бошқа барча ҳолатларда ҳозир судлар оилани ярашиши учун 6 ойгача муддат тайинламоқда.
✏️ Демак, ажрашиш учун судга ариза беришингиздан мақсадингиз етарлича сабабларга кўра ҳақиқатдан хам эрингиз билан ўртангиздаги қонуний никоҳни бекор қилиш бўлса юқорида ёзганларимизни яна бир марта ўқиб кейин қарор қабул қилинг! Агар бундан мақсадингиз шунчаки ажрашаман деб эрингизни қўрқитиб қўйиш бўлса шу постни яна тўрт марта ўқиб кейин қарор қабул қилинг!

🤣44❤43👍32😁5🔥1🥰1💔1
❗️ДИҚҚАТ
⚡️1 АПРЕЛДАН "РАДАРЛАР" АНИҚЛАГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ХАМ ЖАРИМА БАЛЛАРИНИ ХИСОБЛАШ БОШЛАНАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2025 йилдаги 676-сон қарорига асосан,
➖ 2026 йил 1 апрель санасидан, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима баллари ҳисобланади.
➖ Шунингдек, жарима балларини транспорт воситасининг мулкдори ва мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда (ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси) фойдаланувчи бошқа ҳайдовчиларга тақсимлаш тартиби жорий этилади.
▪️Маълумот учун: Бу каби жарима балларини ҳисоблаш аввалги йилда хам жорий қилинган эди, лекин унда жарима балларини ҳисоблаш фақат ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича амалга оширилиши белгиланган эди. Жорий йил 1 апрелдан эса, энди фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун хам жарима баллари ҳисоблаш бошланмоқда.

👎25❤17👍10🕊2😁1
⚡️МУҲИМ
❗️ОРГАН ҲОДИМЛАРИНИ ВИДЕО ВА РАСМГА ОЛИБ ТАРҚАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195 прим 2-моддасига кўра,
➖ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ва видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган.
✏️ Бу норманинг эътиборли жойи нимада? Умуман олганда орган ҳодимларини видео ва расмга олиш, олинган тасвирларни интернет тармоқларида тарқатиш хам мумкин, лекин бузган ҳолатда эмас. Видеони кесиб, расмга ишлов бериб, ўнга қилиб чапга қилиб ҳодимларни обрўсизлантириш мақсадида бирёқлама ўзгартирган ҳолатда эмас. Ўзи ўшқирган жойларини ўчириб, ҳодимлар бақирган жойларини қолдирган шаклда эмас!

👎61👍24❤20😁5🤨4👏3🙊1
❗️КРЕДИТГА ОЛИНГАН УЙНИ СОТСА БЎЛАДИМИ ?
⚡️ САВОЛ;
Мен ипотека шартномаси асосида кредитга уй олган эдим. Хозирги эхтиёжимдан келиб чиқиб уйни сотмоқчи бўлсам танишларим менга уйни кредитини тўлаб бўлмагунимча буни иложи йўқ эканлигини айтяпти. Шу тўғрими ?
⚡️ ЖАВОБ;
Амалиётда кредитга олинган уйлар олинган кредитнинг таъминоти сифатида гаровга олинади. Яъни, ўртада тузилган гаров шартномасига асосан то кредит қарздорлиги тўланмагунча ўша олган уйингизга банклар томонидан сотиш учун тақиқ қўйилган бўлади.
❗️ Ҳош, нима қилиш мумкин ?
✅ “Ипотека тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасида,➖ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи томонидан сотиш, ҳадя этиш, айирбошлаш орқали ёки ўзгача усулда фақат ипотекага олувчи(Банк)нинг розилиги билан тасарруфдан чиқарилиши мумкинлиги кўрсатилган. Яъни, агар банк Сизга мабодо, ўша уйни сотишингиз учун ёзма равишда розилик берса шунда уйни сотишингиз мумкин бўлади лекин, банклардан бундай розиликни олишдан кўра соқовга гапиришни ўргатиш осонроқ..
❗️ Демак имкони йўқ эканда ?
✅ Фуқаролик кодекси 322-моддасида қарзни бошқа шахсга ўтказиш деган норма бор. Агар кредит берган банк розилик берса, шу ипотека кредитини бошқа бир тўловга лаёқатли шахсга (янги қарздорга, ёки Сиз сотмоқчи бўлган ўша одамга) ўтказиш мумкин.
❗️Бу қандай бажарилади ?
✅ Бунда Сиз билан банк ўртасида тузилган шартномага ўзгартириш киритилади ва шартнома бўйича Сизни зиммангизда бўлган барча тўлов мажбуриятлари иккинчи шахсга ўтади вассалом. Банкларнинг шу шартга рози бўлиш эхтимоли йўқ эмас.

❤45👍29🤔4😁1
❗️ЭРКАКЛАР ҲАМ АЁЛЛАР ХАМ МУДДАТИДАН ИККИ ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?
📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра,
▪️ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
➖ Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
➖ Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.
✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат, бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.
Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
👉 @Yurist_Blogerr

❤45👍13🥰1
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!
✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди
📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,
➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.
✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.
✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаёлга бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇

❤47👎5👍3🥰2
❗️МУҲИМ
⚡️КРЕДИТ ТАРИХИ ЯХШИ БЎЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 100 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2025 йилдаги ПҚ-103-сон қарорига кўра,
➖ “HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилиши белгиланган.

❤48😁39👍17😢2
⚡️МУҲИМ
❗️МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАЁТГАН ЁШЛАРГА ЯХШИГИНА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛИШИ БЕЛГИЛАНДИ
📄 Президентнинг 07.04.2026 йил куни соҳага оид ПҚ–134-сон қарори қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилган фуқаролар учун қуйидаги имтиёз ва кафолатлар берилади:
❗️2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
➖ муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг масофавий таълим шаклига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш, кириш имтиҳонларида иштирок этиш ва натижасига кўра ўқишга киришга рухсат берилади. Бунда олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли таълим кредити ажратилади;
➖ муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган аскарлар олий таълим ташкилотларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув марказларида ўқиган талабаларга тенглаштирилади ва ўқишни тамомлагандан сўнг уларга белгиланган тартибда “захирадаги лейтенант” ҳарбий унвони берилади;
➖ муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган, республика ва халқаро спорт мусобақаларида ёки фан олимпиадаларида 1-ўринни қўлга киритган аскарлар орасидан 100 нафари танлов асосида сараланиб, олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига дастлабки саралаш ва махсус касбий танлов натижаларига кўра тест синовларисиз ёки якка тартибдаги якуний суҳбатсиз белгиланган йиллик квота доирасида тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади;
➖ муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича республика ҳамда халқаро мусобақаларда 1-ўринни қўлга киритган аскарлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига (мос йўналишларга) кириш синовларисиз давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

❤54👍16👎4👏2
⚡️ МУҲИМ
❗️ҲОЗИРГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТЎЛОВЛАРИ ҚАНДАЙ ОИЛАЛАРГА ТЎЛАНАДИ?
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан "Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган
➖Низомга кўра, ҳозирги кунда 3 хил тоифадаги оилалар учун болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари берилиши мумкин:
❗️Булар:
1) ➖ Давлат таъминотидаги оилалар;
2) ➖ Камбағал оилалар;
3) ➖ Камбағаллик чегарасидаги оилалар.
❗️Шундан:
✅ "Камбағал оила" ва "Давлат таъминотидаги оила"ларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўловлари улар анашу тоифалардан чиқиб кетгунигача тўланади;
✅ "Камбағаллик чегарасидаги оилалар" учун эса, улар ушбу тоифага ўтказилган ойдан бошлаб 6 ой давомида тўланади.

❤41👍17👎9👏1
⚡️ МУҲИМ
❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИ ҲУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ ФАҚАТ ИККИ ЙЎЛИ БОР ХОЛОС!
📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,
➖ мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.
✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
✏️ Ким нима деган тақдирда хам узоқ йиллардан бери мулк ҳуқуқи бўлмаган ер участкаларини ҳусусийлаштиришнинг фақат икки йўли бор! Биринчиси юқоридаги 187-моддада келтирилган норма бўлса, иккинчиси хамма билган ва ҳозирда амалда бўлиб турган "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги 937-сон Қонун нормаси. Бу иккинчи нормани ҳалқ тилида кўпчилик "акция" хам дейишади. Манашу икки норма талабидан бошқача шаклда айтарли хужжати бўлмаган мол-мулкларни ҳусусийлаштиришнинг амалда имконияти йўқ.

❤58🥱5😁3👍1🔥1🤣1
⚡️МУҲИМ
❗️"ДАВЛАТ ТАЪМИНОТИДАГИ ОИЛА" ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ОИЛА ТУШУНИЛАДИ ?
📄 Ҳукуматнинг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ "Давлат таъминотидаги оила" деганда, - оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатлари (Ҳозирги кунда 715 000 сўм)дан кам бўлганлиги сабабли Реестрга киритилган оила тушунилади деб кўрсатилган.
✏️ Демак, эҳтиёжманд оиланинг "Давлат таъминотидаги оила" бўлиши учун ўша оиланинг аъзолари меҳнатга лаёқатсиз бўлиши ва ойлик жами даромади киши бошига 715 000 сўмдан ортиб кетмаганлиги сабабли Реестрга киритилган бўлиши керак.
❗️Маълумот учун: Юқорида кўрсатилган қарор талаби бўйича "Давлат таъминотидаги оила"лар учун болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари тайинланиши мумкин ва бундай тоифадаги оилалар учун тайинланган анашундай ижтимоий ёрдам тўловлари улар "Давлат таъминотидаги оила" тоифасидан чиқиб кетгунигача тўланади.

❤35👍15
Кадровики Узбекистана — 4 июня разберём изменения в ТК, риски трудовых споров и работу с My Mehnat UZ👥
Всё это на VI Республиканской кадровой конференции «Кадры решают» в Ташкенте.
На одной площадке соберутся лучшие кадровики Узбекистана, чтобы обсудить изменения в трудовом законодательстве и практику работы с персоналом.
На конференции вы узнаете:
📌 ключевые изменения в Трудовом кодексе
📌 практику работы с My Mehnat UZ
📌 нюансы оформления отпусков и кадровых документов
📌 как снижать риски трудовых споров
🎤 Своим опытом поделятся эксперты, которые ежедневно работают с трудовым правом — включая разработчиков нового ТК.
✨ Это не только доклады.
Это возможность обменяться опытом, задать вопросы экспертам и провести день в профессиональной атмосфере.
⚠️ Важно:
💡 Билет стоит как один ужин в хорошем ресторане. Но впечатления от ужина забудутся к утру — а знания с конференции будут помогать вам в течение всего 2026 года.
❗️До 25 апреля — текущая цена. После повышение.
👉 Регистрация по ссылке

❤13
❗️МУҲИМ
✔️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғи бўйича қанақа имтиёзга эга ?
⚡️САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғини тўламаслиги мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ:
Тўламаслиги мумкин, фақат тўлиқ миқдорда эмас.
📄 Солиқ кодексининг 421-моддасида, ➖ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади деб кўрсатилган.
✏️ Маълумот учун: ушбу имтиёздан оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахс борлиги учун унинг оила аъзолари эмас, ўша ногиронлиги бўлган шахс ўзини эгалигида бўлган мол-мулкка нисбатан мазкур имтиёздан фойдаланиши мумкин. Ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида ва ногиронлиги бўлган шахснинг номида бўлган турар жойга нисбатан татбиқ этилади
Қўшимча саволлар учун👇

❤32👏3😁3
❗️ҲЕЧ НАРСА ИНСОННИ КАМСИТИШ УЧУН АСОС БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС
📄 Конституциянинг 26-моддасига кўра,
➖ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.
✔️ Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📄 Конституциянинг 26-моддасига кўра,
➖ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.
✔️ Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤42👍19🔥13😁8
❗️ҲОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИ ОЛИНГАНИДАН БОШЛАБ НЕЧА ЙИЛ АМАЛ ҚИЛАДИ ?
📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,
➖ хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:
✅ туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;
✅ бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;
✅ 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.
❗️Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.
Савол юбориш 👇

❤22👍4👎1