Юрист блогер /расмий канал
48.6K subscribers
895 photos
465 videos
8 files
3.27K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Download Telegram
❗️"ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" ЁКИ "ЯГОНА РЕЕСТР" АТ НИМА ДЕГАНИ ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 654-сон қарорига 1-илова қилиб келтирилган Низомга асосан,

➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (Қисқартмаси "Ягона реестр" АТ) — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими хисобланади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍38😁3
❗️ОНА ТАЪМИНОТИ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ТАЪМИНОТ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Оилам билан ажралишганман. Ҳозирда икки нафар фарзандимга ва кичик фарзандим 3 ёшга тўлмаганлиги сабабли суд қарорига асосан собиқ хотинимни ўзига хам алимент тўлайман. Ҳозирда собиқ хотиним бошқа кишига турмушга чиқди. Саволим шуки, у бошқа кишига турмушга чиқса хам мен уни ўзига алимент тўлашга мажбурманми, ўзи қандай ҳолларда бу таъминотни бериш тўхтатилади ?

⚡️ЖАВОБ:
Йўқ. Сиз энди собиқ хотинингиз учун кичик фарзандингиз 3 ёшга тўлгунига қадар таъминот беришга мажбур эмассиз фақат, судга шикоят қилиш орқали бу таъминотни тўхтатиш мумкин.

📃 Оила кодексининг 121-моддасига асосан, эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи таъминот олиш учун асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди. Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир деб кўрсатилган.

✏️ Демак, она таъминоти учун тўланадиган таъминот юқоридаги кодексда кўрсатилган бошқа асослар қаторида ўша таъминотни олаётган она янги никоҳга кирганида хам тўхтатилиши керак.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍36😁1🤔1
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

✅ Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун оила аъзоларидан бири Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиб улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍22🥰1
❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ.

Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?

⚡️ЖАВОБ.

Оила кодексининг 44-моддасида, суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.

📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.

❗️Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ваколати бор.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍44😁2😱1
⚡️ПЕНСИЯ ТУРЛАРИ:

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра,

➖ давлат пенсияларининг қуйидаги турлари бор:

1) ёшга доир пенсия;

2) ногиронлик пенсияси;

3) боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

❗️Фуқароларнинг ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига;

✅ эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

✅ аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍35❤3🤔1😱1
❗️АЛИМЕНТ ПУЛИ НЕЧТА БОЛАГА ҚАНЧА ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?

📄 Оила кодексининг 99-моддасига асосан,

➖ агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда:

✔️ 1 бола учун — тўртдан бир қисми;

✔️2 бола учун — учдан бир қисми;

✔️ 3 ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

✅ Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

❗️ Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 050 000 сўм)нинг 26,5 фоизи (278 250 сўм) дан кам бўлмаслиги керак. Яъни, алимент тўловчи ҳар бир нафар фарзандига энг камида манашу 278 250 сўмдан кам алимент тўлашга ҳақли эмас.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍39🤪7😭5😱2😨2
❗️ОИЛАДА ИШСИЗ ШАХС БЎЛСА ЎША ОИЛАГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен болалар нафақасини олиш учун ариза берсам оилангизда расмий даромадга эга бўлмаган шахс борлиги учун деб аризам рад қилиняпти. Қонунчилик бўйича шундай бўлиши тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда келтирилишича, оилада расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда ўша оилага болалар нафақаси тайинланиши рад қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Юқоридаги асосга кўра, Сизни оилангизда расмий даромадга эга бўлмаган шахс борлиги аризангиз шу сабаб билан рад қилиниши учун асос хисобланади. Ишлайди, устачилик қилади. Ишлайди, хусусий фирмада оғзаки келишув билан ишлайди. Ишлайди, мавсумий ишларда ишлайди. Йўқ, булар расмий ишлар эмас. Бу каби ишлардан олинаётган даромад расмий хисобланмайди ва шу сабабли ундай шахслар расмий даромадга эга бўлмаган шахслар деб хисобланади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍63🤔9😢9😁6😱2🤪2
❗️МЕНГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТЎЛОВИ ЎЗ-ЎЗИДАН ТЎХТАБ ҚОЛДИ

⚡️САВОЛ:
Мен икки нафар фарзандимга болалар нафақаси олиб келаётган эдим. Ўтган ойда ушбу тўлов ўз-ўзидан тўхтаб қолди. Шундай бўлиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга киритилган охирги ўзгаришга кўра,

➖ ҳозирги кунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оиланинг иқтисодий аҳволи ўзгариши белгиланган тайинлаш муддати якунига кадар ҳар ойда тўлов рўйхатлари шакллантирилгунга қадар қайта ариза талаб этмаган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотларга мувофиқ автоматик тарзда «Ягона реестр» АТ орқали қайта ўрганилмоқда

❗️Қайта ўрганишда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оиланинг иқтисодий ҳолатида ушбу нафақаларни олиш учун тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда кейинги тўлов рўйхатларини шакллантиришда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатилмоқда.

✏️ Олдинлари бундай тартиб йўқ эди. Яъни, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари оилага бир марта тайинланса шу билан ўша тайинланган муддат тугамагунча ҳеч ким нима, қачон, қанча, наҳотки деб савол бермас эди. Бир марта тайинланган муддат оралиғида Сизни иқтисодий ҳолатингиз ўзгарган тақдирда хам яъни, ишламаётган шахс ишга кирганида, ишлаб келаётган шахс ишдан бўшаганида, оиланинг даромади белгиланган мезондан ошиб кетганида, хулласки, оиланинг иқтисодий ҳолати болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун тўғри келмай қолганида хам тайинланган муддат тугамагунча Сиз ушбу нафақа пулларини олишингиз мумкин эди. Эндиликда эса йўқ, Сизга бир муддатга ушбу нафақа пуллари тайинланса ўша муддат тугагунча ҳар ойда иқтисодий ҳолатингиз электрон база орқали ўрганиб борилади. Манашундай ўрганиш жараёнида оилавий шароитингиз юқоридаги низом талабларига зид равишда ўзгарганлиги аниқланган бўлса, демак шунинг учун Сизга ушбу нафақа пули тўхтатилган .

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍35🤔8😢4😁1
❗️ҲОДИМЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИ:

📃  Меҳнат кодексининг 155-моддасида ҳодимларни ишдан бўшатишнинг асослари келтирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат;

✅ ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;

✅ меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;

✅ ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;

✅ иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;

✅ ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этиши;

✅ ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;

✅ ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;

✅ тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;

✅ ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;

✅ янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;

✅ алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍24
❗️НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШДА ҚАНЧА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИ ?

⚡️Савол;

Қонуний никоҳни бекор қилиш учун судга ариза берилганда тўланадиган давлат божи қанча ва давлат божини эр-хотиннинг қайси бири тўлаши керак ?

⚡️Жавоб;
"Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сон қонунга кўра,

➖ никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (340 000) нинг 2 баравари (680 000 сўм);

❗️Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍38🤣3😭3💔2🤷‍♀1
❗️ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАНЛАРГА ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИ ҚАЙТА ТИКЛАНИШИ МУМКИНМИ ?

📄 Оила кодексининг 82-моддасида, ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини, турмуш тарзини ёки бола тарбиясига бўлган муносабатини ўзгартирган ҳолларда ота-оналик ҳуқуқи тикланиши мумкинлиги белгиланган.

➖ Нормага кўра, ота-оналик ҳуқуқини тиклаш ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг (улардан бирининг) даъвосига биноан суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги ишлар васийлик ва ҳомийлик органининг, шунингдек прокурорнинг иштирокида кўриб чиқилади.

✅ Ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвоси билан бирга болани ота-онага (улардан бирига) қайтариш тўғрисидаги талаби ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

❗️Агар ота-оналик ҳуқуқининг тикланиши бола манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.

➖ Ўн ёшга тўлган болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг тикланишига фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

❗️Бола фарзандликка олинган ва фарзандликка олиш бекор қилинмаган бўлса, ота-оналик ҳуқуқини тиклашга йўл қўйилмайди.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍35❤1🤔1🤣1
❗️ҲОЗИРГИ КУНДА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

✅ ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 648 000 сўм;

✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 648 000 сўм.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍31😭5🔥3🥰1🤣1
❗️МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАБ ТАВСИЯНОМА ОЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БОР?

📃 Адлия вазирлиги томонидан 31.01.2020 йилда 3215-сон билан рўйхатдан ўтказилган қўшма қарорга илова қилиб келтирилган Низомга асосан,

➖ муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар;

🟢 1) Республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

🟢 2) Республиканинг ОТМ (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

❗️Муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий хизматчиларга бериладиган тавсиянома 3 йил давомида амал қилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍19❤1
⚡️РАСМАН:

❗️Ойлик, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

📃 «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди

➖ Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади

❗️Бунда:

➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;

❗️2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

➖бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга;

➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

❗️Шунга кўра:

✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍124👏16😢13🤔7😁5🔥4❤1🥰1
⚡️ДИҚҚАТ!

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ТЎХТАТИЛАДИ ?

📄 Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, қуйидаги ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилиши тўхтатилади:

1)➖ тайинланган муддат тугаганда:

2) ➖ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олаётганларнинг ўзлари ушбу ёрдамни тўхтатишларини сўраб мурожаат қилганда; ("Почти" учрамайдиган ҳолат)

3) ➖ оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида; (Юр муҳаббат кеттик бу ердан)

4) ➖ айрим техник хатолар сабабли ушбу ёрдам пуллари нотўғри тайинланганлиги аниқланганда;

5) ➖ оиланинг иқтисодий аҳволи қайта ўрганилганида оила кам таъминланган оила деб эътироф этилмаса; (Ҳозир кўп учраётган ҳолат)

6) ➖ ушбу ёрдам пуллари тайинланиши учун топширилган хужжатлар нотўғри ва ишончсиз бўлса ёки хужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

7) ➖ оила таркибида ҳарбийлашган тизимда ишловчилари бўлган оила томонидан ариза топширилса;

8) ➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда; (👀Шунчаки тушунарсиз ҳолат)

9) ➖ ортиқча тўловлар аниқланганда. (10 йилда хам учрамайдиган ҳолат)

✏️ Юқорида санаб ўтилганларни айримларига ушбу ёрдам пуллари тайинлаш бошиданоқ рад қилинади, лекин нимадир бўлиб битта-яримта ўтиб кетган бўлса кейинчалик бўлса хам ҳолат аниқланиб улар сафдан чиқарилади


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍32😁7🤪3❤1🤔1👻1
❗️СУДДА ҚАТНАШИШИ КЕРАК БЎЛГАН ШАХС СУДГА КЕЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан,


➖ Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

✔️ Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

❗️Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт.

❗️Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.

✅ Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.

✔️ Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

▪️ Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍33
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!


✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 020 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍42😁5😨4💔3
❗️БОЛА ПУЛИ ОЛАЁТГАН ОИЛАДА БОЛАЛАР СОНИ ОРТСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:

Мен икки нафар фарзандимга болалар нафақаси олиб келаётган эдим. Шу ойда биз яна кўпайишдик ва болаларимиз энди уч нафарга етди. Саволим шуки, учинчи фарзандимга хам болалар нафақаси олиш учун мен энди нима қилишим керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, болалар 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда тақдим этилган маълумотларга асосан қайта ҳисобланади деб кўрсатилган.

✏️ Сизни оилангизда болаларингиз сони яна биттага кўпайган бўлса Сиз янги туғилган фарзандингизга хам болалар нафақаси олиш учун нимадир қилишингиз шарт эмас. Юқоридаги асосга кўра, «Ягона реестр» АТ деган электрон базани ўзи кейинги ойдан бошлаб янги туғилган фарзандингизга хам автоматик равишда болалар нафақасини тайинлаши керак.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍67🤔3❤1😍1
❗️УЙ-ЖОЙИ БЎЛМАГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ
;
Мен ижарада яшаб келаман. Ўзимни номимда уй-жойим йўқ. Уй-жойга мухтожлигим сабабли аёллар дафтарига киритилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ уй-жойга мухтож яъни, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган (уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган), бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар аёллар дафтарига киритилиши мумкинлиги кўрсатилган.

➖Мазкур талаблар бўйича Сиз аёллар дафтарига киритилишингиз мумкин

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍48❤2
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ЁШЛАРГА 17 000 000 СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарорига асосан, ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

1) ✅ Нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;

2) ✅ Тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

❗️ Субсидиялар юқоридаги икки йўналишдан биттаси учун ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, БҲМнинг 50 баравари (17 000 000 сўм)гача миқдорда ажратилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍62🤷‍♂3🔥2🤔1
❗️ШАХС ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛИГИНИ ЙЎҚОТАДИ ?

📃 Ўзбекистон Республикасининг 13.03.2020 йилдаги ЎРҚ-610-сон Қонунининг 25-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилади:

❗️шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги оқибатида;

❗️агар хорижда доимий яшовчи шахс етти йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

❗️агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида амалга оширилган бўлса;

❗️агар шахс чет давлатнинг фойдасини кўзлаб фаолият кўрсатган ҳолда ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш йўли билан жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

❗️агар шахс ихтиёрий равишда чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса;

❗️агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса.

✔️ Шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганлиги оиланинг бошқа аъзоларини фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍31👏2❤1