Юрист блогер /расмий канал
49.5K subscribers
895 photos
463 videos
8 files
3.27K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️РАСМАН

❗️Энди картангиздан кредитингиз учун барча пулингиз ечиб олинмайди!


➖2027 йил 10 январдан банклар қарздорликни ундиришда картангизда камида 680 минг сўм сақлаб қолиши шарт!

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍28❤17🤣8🤔5👎2
Россия СИМ-карталари учун Билайн иловаси энди ўзбек тилида!

Созламаларда ўзбек тилини танланг ва баланс, дақиқалар, интернет ва тарифни она тилингизда бошқаринг.

Батафсил: https://clck.ru/3Vqx3z
👍7❤4👏2🤝2🔥1
❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ НЕЧАНЧИ ГУРУХ НОГИРОНЛАРИГА ТАЙИНЛАНАДИ ?

⚡️ САВОЛ;
Ногиронлик пенсияси кимларга тайинланади ?

⚡️ ЖАВОБ;
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 15-моддасига кўра,

➖ ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилганларга тайинланади.

➖ Мазкур Қонун 16-моддасига кўра, ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низом асосида ишловчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.


Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤12🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тадбиркорлар учун муҳим янгилик! Энди бизнесга оид қонун лойиҳалари тадбиркорларнинг ўзисиз кўриб чиқилмайди.

Гап шундаки, тадбиркорликка таъсир қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлиги экспертизасидан ўтишидан олдин Президент ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиниши шарт. Бу тартиб «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Бу тадбиркорга нима беради?

Масалан, янги қонун лойиҳасида бизнесга ортиқча харажат ёки мажбурият юклайдиган норма бўлса, тадбиркорлар ҳужжат қабул қилинишини кутиб ўтирмасдан, муҳокама жараёнидаёқ унга эътироз билдириши мумкин.

Яқинда Кенгаш йиғилишида солиқ, муаммоли кредитлар ва гаров масалаларига оид 11 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди. Айрим таклифлар бўйича жиддий эътирозлар билдирилиб, қўшимча таҳлил ва ҳисоб-китоблар сўралди.


Энг муҳими, тадбиркорлар энди қонун қабул қилинганидан кейин эмас, уни ишлаб чиқиш босқичидаёқ ўз манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятига эга.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤17
❗️ДИҚҚАТ

▪️САБАБСИЗ СИГНАЛ ЧАЛГАН ҲАЙДОВЧИЛАР 1 320 000 СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ


📃Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра,

❗️Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкинлиги белгиланган:

1) ➖ аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

2) ➖ зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

❌ Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан,

➖ сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга БХМнинг 3 баравари, яъни 1 320 000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍29❤23😁14🤣2👏1
❗️ЭР-ХОТИН ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ФҲДЁ ОРГАНЛАРИДА НИКОҲДАН АЖРАТИЛАДИ ?

⚡️ САВОЛ:
Қайси ҳолларда судга мурожаат қилмасдан ФҲДЁ органларида никоҳдан ажрашиш мумкин?

⚡️ЖАВОБ:
"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари"га кўра, ФҲДЁ бўлимлари томонидан никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

➖ Агар эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

➖ Руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

➖ содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор ёки йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤21👍16
❗️ҲАДЯ, МЕРОС ТАРИҚАСИДА ОЛИНГАН МОЛ-МУЛКЛАР ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДА БЎЛИНМАЙДИ

📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан,

➖ Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.


Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤32🥰2
❗️"ПРАВА" ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАЙТА ИМТИХОН ТОПШИРИШ КЕРАКМИ?

⚡️САВОЛ:
Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолиб қолса ҳайдовчи қайта имтихон топшириб янгидан "права" олиши керакми?

⚡️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорига асосан,

➖Йўқолган (ўғирланган, ёнгин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати ҳайдовчининг аризасига мувофиқ, масъул ходим томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади деб белгиланган.

✏️ Хулоса: Йўқ, Сиз правангизни йўқотиб қўйганлигингиз учун қайта имтихон топширишингиз талаб этилмайди. Фақат йўқолишидан олдин Сизда ҳақиқатдан хам права бўлган ёки бўлмаганлиги текширилади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍37❤20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Chery Arrizo 6 Pro — услуб ва қулайлик уйғунлиги!

Замонавий седанни расмий дилерлардан фойдали шартларда харид қилинг.

🔹 Бошланғич тўлов: 40%
🔹 Муддатли тўлов: 40 ой
🔹 Йиллик ставка: 0%

Шартлар тўлов ва муддатга қараб фарқ қилиши мумкин. Автосуғурта — мажбурий. Тўлов мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни келтириб чиқариши мумкин.

Ойлик тўлов миқдорини билиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг:
📞 55-500-90-55
❤3
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!

✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.

✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаёлга бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤21👍3🤣2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️БИРОВНИНГ БРЕНДИНИ КЎЧИРИБ, МАҲСУЛОТ СОТИШ МУМКИНМИ?

⚡️ Ўзбекистонда тадбиркорлар ўз маҳсулотларининг сохта нусхалари билан курашишга мажбур бўлмоқда. Озиқ-овқат, маиший кимё воситалари, ҳатто саноат электродларигача қалбакилаштириляпти.

‼️ Савдо-саноат палатасидаги очиқ мулоқотда тадбиркорлардан бири 2025 йил сентябридан 2026 йил сентябригача Хитойдан 365 тоннадан ортиқ контрафакт маҳсулот олиб кирилганини маълум қилди.

📄 Қонунчиликка кўра, рўйхатдан ўтказилган товар белгисидан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш тақиқланади. Бундай ҳаракат учун жавобгарлик белгиланган.

✔️ Аммо тадбиркорларнинг мурожаатларига қараганда, божхона назорати ва суд жараёнларига қарамай, контрафакт маҳсулотлар кириб келиши давом этмоқда.

✏️ Савдо-саноат палатасида сохта маҳсулотларни аниқлашга давлат идоралари билан бирга журналистлар ва блогерларни жалб қилиш, қонунбузарликларни жамоатчиликка ошкор этиш таклиф қилинди.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍4❤2
❗️РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ ХАМ МАЖБУРИЙ ҲИСОБЛАНАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра,

➖ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍11🤣6❤3😱1