Юрист блогер /расмий канал
49.5K subscribers
895 photos
463 videos
8 files
3.27K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Download Telegram
⚡️ДИҚҚАТ!

❗️БОЛАЛАРНИ УРГАН ТАРБИЯЧИЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ

 
📃 11.09.2026 йил кунги ЎРҚ–1174-сон қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра,


⚡️ таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек белгиланган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, –
 
➖ БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 1 йил муддат давомида мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, болалар учун қўшимча таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍60❤24👎6🔥3
⚡️ЯНГИ ҚОНУН

❗️ СУДГА ТАЪСИР ЎТКАЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ

 
📃11.09.2026 йил кунги ЎРҚ–1176-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
❗️ Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, – 
 
➖ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
 
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга суд биносида тартибни бузиш тарзида судга ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгиловчи қўшимча киритилди.
 
⚡️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤32👍8😁6👎4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ДИҚҚАТ!

❗️ТАДБИРКОРЛАР УЧУН СУД ХАРАЖАТЛАРИ БЎЙИЧА КАТТА ЕНГИЛЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА

Тадбиркорларни узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган тизимли муаммолардан бири - суд харажатлари ва давлат божи масаласи эди.

Президентнинг 175-сонли Фармони билан тадбиркорларнинг суд харажатларини камайтиришга қаратилган янги тартиблар ва қонунчиликка ўзгартиришлар назарда тутилган:

1️⃣ Давлат божининг 50 фоизи қайтариб берилади
Аввал қандай эди? Тадбиркор судга даъво, ариза ёки шикоят билан мурожаат қилиб, кейинчалик ундан воз кечган тақдирда, тўланган давлат божини қайтариш имконияти чекланган эди.
Энди қандай бўлади?
Янги лойиҳага кўра, даъводан, аризадан ёки шикоятдан воз кечилганлиги муносабати билан иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божининг 50 фоизини қайтариш назарда тутилмоқда.

2️⃣ Давлат ва назорат органлари юқори суд инстанцияларига шикоят қилганда бож тўлайди
Янги тартибга кўра, биринчи инстанция судида тадбиркор фойдасига ҳал қилинган қарор устидан давлат ёки назорат органи юқори турувчи суд инстанциясига шикоят киритганда, ундан белгиланган тартибда давлат божи ундирилиши назарда тутилмоқда.

📌 Ушбу тартиблар кучга кирса, давлат ва назорат органларининг суд қарорлари устидан шикоят киритишдаги масъулияти ошиши, бизнес вакилларининг суд билан боғлиқ харажатлари эса камайиши кутилмоқда.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤17
⚡️МУҲИМ!

❗️ЭНДИ КРЕДИТ ОЛУВЧИЛАРНИ ЧАЛҒИТИБ КРЕДИТ БЕРГАН КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАНИШИ МУМКИН


📃 Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорини давлат рўйхатидан ўтказди (30.09.2026 йил. Рўйхат рақами 3948-сон).

❗️Мазкур ҳужжатга кўра:

➖банклар кредит рекламасида кредит бўйича мажбуриятларни бажармаслик истеъмолчи учун молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш жойлаштириши шарт. Бунда огоҳлантириш босма ва электрон рекламада реклама майдонининг, аудио ва видеорекламада эса реклама давомийлигининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим;

➖кредит шартномасининг биринчи саҳифасига, шартнома матни бошланишидан олдин, саҳифа асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган огоҳлантириш ахбороти жойлаштирилади;

➖истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулоти истеъмолчига таклиф этилган тақдирда, Марказий банк томонидан банкнинг айрим молиявий операцияларни амалга оширишини ёки инфратузилмасини кенгайтиришини олти ойгача чеклаш ва (ёки) тақиқлаш чораси қўлланилиши мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍43❤28😁7
Ўзбекистонда қонунчилик билан ишлаш учун Enigma хизмати ишга тушди

Ўзбекистон судлари аксарият низоларда ҳисобланган пеняни тахминан 75–80 фоизга, маънавий зарар компенсациясини эса, одатда, уч баробардан кўпроққа камайтиришини билармидингиз?

Биз буни аниқ биламиз, чунки 250 000 дан ортиқ суд қарорини таҳлил қилиб чиқдик.

Энигма — ҳуқуқшунослар, консультантлар ва бизнес вакиллари учун профессионал қидирув тизими ҳамда ёрдамчи бўлиб, унда ҳужжатларни аниқ қидириш, суд амалиётининг бой базаси, қонунчиликдаги ўзгаришлар мониторинги ва мураккаб ҳуқуқий саволларга жавоблар — барчаси бир жойда жамланган.

https://enigma.uz
1❤9⚡3🔥2
❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан,


➖ тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤31👍6😁3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️РАСМАН

❗️Энди картангиздан кредитингиз учун барча пулингиз ечиб олинмайди!


➖2027 йил 10 январдан банклар қарздорликни ундиришда картангизда камида 680 минг сўм сақлаб қолиши шарт!

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍28❤17🤣8🤔5👎2
Россия СИМ-карталари учун Билайн иловаси энди ўзбек тилида!

Созламаларда ўзбек тилини танланг ва баланс, дақиқалар, интернет ва тарифни она тилингизда бошқаринг.

Батафсил: https://clck.ru/3Vqx3z
👍7❤4👏2🤝2🔥1
❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ НЕЧАНЧИ ГУРУХ НОГИРОНЛАРИГА ТАЙИНЛАНАДИ ?

⚡️ САВОЛ;
Ногиронлик пенсияси кимларга тайинланади ?

⚡️ ЖАВОБ;
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 15-моддасига кўра,

➖ ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилганларга тайинланади.

➖ Мазкур Қонун 16-моддасига кўра, ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низом асосида ишловчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.


Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤12🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тадбиркорлар учун муҳим янгилик! Энди бизнесга оид қонун лойиҳалари тадбиркорларнинг ўзисиз кўриб чиқилмайди.

Гап шундаки, тадбиркорликка таъсир қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлиги экспертизасидан ўтишидан олдин Президент ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиниши шарт. Бу тартиб «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Бу тадбиркорга нима беради?

Масалан, янги қонун лойиҳасида бизнесга ортиқча харажат ёки мажбурият юклайдиган норма бўлса, тадбиркорлар ҳужжат қабул қилинишини кутиб ўтирмасдан, муҳокама жараёнидаёқ унга эътироз билдириши мумкин.

Яқинда Кенгаш йиғилишида солиқ, муаммоли кредитлар ва гаров масалаларига оид 11 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди. Айрим таклифлар бўйича жиддий эътирозлар билдирилиб, қўшимча таҳлил ва ҳисоб-китоблар сўралди.


Энг муҳими, тадбиркорлар энди қонун қабул қилинганидан кейин эмас, уни ишлаб чиқиш босқичидаёқ ўз манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятига эга.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤17
❗️ДИҚҚАТ

▪️САБАБСИЗ СИГНАЛ ЧАЛГАН ҲАЙДОВЧИЛАР 1 320 000 СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ


📃Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра,

❗️Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкинлиги белгиланган:

1) ➖ аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

2) ➖ зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

❌ Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан,

➖ сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга БХМнинг 3 баравари, яъни 1 320 000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍29❤23😁14🤣2👏1
❗️ЭР-ХОТИН ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ФҲДЁ ОРГАНЛАРИДА НИКОҲДАН АЖРАТИЛАДИ ?

⚡️ САВОЛ:
Қайси ҳолларда судга мурожаат қилмасдан ФҲДЁ органларида никоҳдан ажрашиш мумкин?

⚡️ЖАВОБ:
"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари"га кўра, ФҲДЁ бўлимлари томонидан никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

➖ Агар эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

➖ Руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

➖ содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор ёки йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤21👍16
❗️ҲАДЯ, МЕРОС ТАРИҚАСИДА ОЛИНГАН МОЛ-МУЛКЛАР ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДА БЎЛИНМАЙДИ

📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан,

➖ Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.


Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤32🥰2
❗️"ПРАВА" ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАЙТА ИМТИХОН ТОПШИРИШ КЕРАКМИ?

⚡️САВОЛ:
Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолиб қолса ҳайдовчи қайта имтихон топшириб янгидан "права" олиши керакми?

⚡️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорига асосан,

➖Йўқолган (ўғирланган, ёнгин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати ҳайдовчининг аризасига мувофиқ, масъул ходим томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади деб белгиланган.

✏️ Хулоса: Йўқ, Сиз правангизни йўқотиб қўйганлигингиз учун қайта имтихон топширишингиз талаб этилмайди. Фақат йўқолишидан олдин Сизда ҳақиқатдан хам права бўлган ёки бўлмаганлиги текширилади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍37❤20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Chery Arrizo 6 Pro — услуб ва қулайлик уйғунлиги!

Замонавий седанни расмий дилерлардан фойдали шартларда харид қилинг.

🔹 Бошланғич тўлов: 40%
🔹 Муддатли тўлов: 40 ой
🔹 Йиллик ставка: 0%

Шартлар тўлов ва муддатга қараб фарқ қилиши мумкин. Автосуғурта — мажбурий. Тўлов мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни келтириб чиқариши мумкин.

Ойлик тўлов миқдорини билиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг:
📞 55-500-90-55
❤3
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!

✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.

✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаёлга бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
❤21👍3🤣2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️БИРОВНИНГ БРЕНДИНИ КЎЧИРИБ, МАҲСУЛОТ СОТИШ МУМКИНМИ?

⚡️ Ўзбекистонда тадбиркорлар ўз маҳсулотларининг сохта нусхалари билан курашишга мажбур бўлмоқда. Озиқ-овқат, маиший кимё воситалари, ҳатто саноат электродларигача қалбакилаштириляпти.

‼️ Савдо-саноат палатасидаги очиқ мулоқотда тадбиркорлардан бири 2025 йил сентябридан 2026 йил сентябригача Хитойдан 365 тоннадан ортиқ контрафакт маҳсулот олиб кирилганини маълум қилди.

📄 Қонунчиликка кўра, рўйхатдан ўтказилган товар белгисидан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш тақиқланади. Бундай ҳаракат учун жавобгарлик белгиланган.

✔️ Аммо тадбиркорларнинг мурожаатларига қараганда, божхона назорати ва суд жараёнларига қарамай, контрафакт маҳсулотлар кириб келиши давом этмоқда.

✏️ Савдо-саноат палатасида сохта маҳсулотларни аниқлашга давлат идоралари билан бирга журналистлар ва блогерларни жалб қилиш, қонунбузарликларни жамоатчиликка ошкор этиш таклиф қилинди.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍4❤2
❗️РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ ХАМ МАЖБУРИЙ ҲИСОБЛАНАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра,

➖ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍11🤣6❤3😱1