❗️ХАЛҚАРО ТАЖРИБА: НЕГА ДАВЛАТЛАР ҚОИДАЛАРНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚМОҚДА?
Аргентина никотин маҳсулотлари бўйича давлат сиёсатига ўзгартиш киритмоқда. Хабарларга кўра, асосий эътибор бозор устидан назоратни кучайтириш, маҳсулот ҳаракатини мониторинг қилиш ва ноқонуний айланмани қисқартиришга қаратилган.
Бугунги кунда кўплаб давлатлар муайян соҳаларда фақат чеклов чораларининг ўзи етарлими ёки йўқми, деган саволни қайта кўриб чиқмоқда.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан қараганда, ҳар қандай тартибга солишнинг асосий мақсади — давлат назорати самарадорлигини таъминлаш ва муаммонинг яширин секторга ўтиб кетишининг олдини олишдир.
Аргентина тажрибаси ҳам ҳуқуқшунослар ва экспертлар учун қизиқ муҳокама мавзуси бўлиши мумкин.
👉 @Yurist_Blogerr

❤21🔥1
❗️ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЕКТ ОРҚАЛИ НОҚОНУНИЙ ИШЛОВ БЕРГАН ШАХСЛАР ЖАЗОЛАНАДИ
📄 Ўзбекистон Республикасининг 21.01.2026 йил кунги ЎРҚ-1115-сон Қонуни билан қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчага кўра,
⚡️Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:
➖ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 200 000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr

👍20❤18
❗️ТОМОРҚАНГИЗДА МЕҲНАТ ҚИЛИБ ХАМ РАСМИЙ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?
📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,
➖ ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:
✅ чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
✅ иссиқхона;
✅ паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
✅ қуёнчилик;
✅ асаларичилик;
✅ балиқчилик;
✅ боғдорчилик;
✅ лимончилик;
✅ гулчилик.
✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил учун ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади.
Бепул савол-жавоб👇

❤37👍6👏2😁1👌1
❗️КИМЛАР БИР-БИРИ БИЛАН ОИЛА ҚУРА ОЛМАСЛИГИНИ БИЛИБ ОЛИНГ!
📄 Оила кодексининг 16-моддасига кўра,
❗️қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:
➖ лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
➖ насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
➖ лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇

❤33👍22🤔4😁2👏1
❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!
⚡️САВОЛ;
Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра,
➖ шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (20 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.
✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатларида юқоридаги модданинг талаблари бузилганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланилиши мумкин.

❤26👍23💋1
Юрист блогер /расмий канал
Photo
❗️ИПОТЕКА БАНК АЙРИМ ФУҚАРОЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛЯПТИМИ
➖Биздаги мавжуд маълумотларга қараганда айрим банклар, хусусан Ипотека банк томонидан ўз иловалари орқали фуқароларнинг аризаларини очиқ қолдириш йўли билан уларни назорат қилаётган бўлиши мумкин.
✏️ Гап шундаки, агар сиз қайсидир банкка кредит олиш учун мурожаат қилсангиз ва ўша банк томонидан аризангиз қабул қилиниб сизга кредит ажратилса ёки ажратиш рад қилинса, ҳар икки ҳолатда хам аризангиз жараёндаги ариза бўлиб қолмаслиги керак. Агар аризангиз жараёнда қолиб кетса, Сизга бошқа банклар томонидан кредит ажратиш автоматик равишда рад этилади. Чунки бошқа банкда жараёнда қолиб кетган фаол аризангиз бўлса ҳозирги кундаги банклардаги тартиб бўйича сизга иккинчи банкдан кредит ажратилмайди.
➖ Энди назорат қилиш нима учун керак. Биздаги маълумотга қараганда фуқаро Ипотека банкидан кредит олган ва эхтиёжидан келиб чиқиб яна кредит олиш учун ушбу банкнинг иловаси орқали ариза қолдирган. Кейинги қолдирган аризаларидан бири эса банк томонидан жараёнда қолдирилган. Фуқаро бу ҳолатни бартараф қилиш учун, яъни очиқ қолган аризани ўчириб ташлашни илтимос қилиб мазкур банкка ишонч рақами орқали 10 мартадан ортиқ мурожаат қилган ва бир-неча марта ариза хам қолдирган, бироқ банк томонидан унинг очиқ қолган аризаси бугунги кунга қадар ўчириб ташланмаётган экан. Фуқаронинг шахсий ва мантиқан хам тўғри бўлиши мумкин бўлган сўзларига қараганда, мазкур банк унинг бошқа банклардан хам кредит олмаслиги учун унинг очиқ қолган аризасини ўчириб ташламаётган бўлиши мумкин.
✏️ Менимча яхши тактика, олсанг мендан оласан бўлмаса қуруқ қоласан!

❤43👍21😁10🤔6👎4😨3😱2
❗️АЛИМЕНТНИ КАМАЙТИРСА БЎЛАДИМИ ?
⚡️САВОЛ:
Қонунчиликда алимент камайтирилиши мумкинлиги бўйича норма борми, яъни суд томонидан белгиланган алиментни камайтирса хам бўладими ?
⚡️ЖАВОБ:
Оила кодексининг 99-моддасида оиладаги алимент олувчи болалар сонидан келиб чиқиб алимент тўловларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, ушбу моддада белгиланган миқдорлар тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкинлиги кўрсатилган. Шунингдек, ушбу модданинг 2-қисмида ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (336 000 сўм)дан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган.
✏️ Демак, суднинг ижро хужжати асосида белгиланган алимент миқдорини қарши томоннинг судга қилган даъвоси орқали камайтириш мумкин, фақат камайтирилган миқдор белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (336 000 сўм)дан кам бўлиши мумкин эмас.
Юристларга савол юбориш 👇

❤32👎6👍3🔥3😁3🤔3
❗️ФУҚАРОЛАРНИНГ ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ КАФОЛАТЛАНГАН
📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра,
➖ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
✅ Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
✅ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
✏️ Нима учун "Кафолатланган" деган сўзни ишлатяпмиз. Чунки бундай норма Конституцияда белгиланган. Конституция эса нормативлик ҳусусиятига кўра хар қандай қонун хужжатидан ва ҳар қандай шахс томонидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатдан устун туради. Шундай экан, биз Конституцияда белгиланган нормаларни кафолат деб атасак бўлади

❤45👍14🤔1
❗️ЯНГИ ҚАРОР
⚡️ Энди фуқаролар мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон тартибда мурожаат юборишлари мумкин
📄 Ҳукуматнинг 16.07.2026 йил кунги 389-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига қўшимча киритилди.
➖ Киритилган қўшимчаларга кўра, “Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий рeгламeнти тасдиқланди.
✅ Регламентга кўра, жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун:
1) электрон солиқ хизматлари портали;
2) ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон ариза юборилиши мумкин.
✅ Юборилган маълумотлар солиқ органининг масъул ходими томонидан 2 иш кунида кўриб чиқилиб, солиқ имтиёзини қўллаш ёки асослар етарли бўлмаган тақдирда уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради.
✏️ Нима ўзгарди? Бунга қадар мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган мулк эгаси ўзини имтиёзли тоифадаги шахс эканлигини хамда имтиёз қўлланилиши керак бўлган жойнинг мулкдори эканлигини тасдиқловчи хужжатларини шахсан ўзи солиқ органига олиб бориб ариза ёзиши керак эди. У фуқаро соғми, касалми, ўзи юра оладими йўқми, фарқи йўқ, барибир шахсан бориши талаб этилар эди. Энди эса улар учун бироз енгиллик яратилибди ва энди улар масофадан туриб ариза юборишлари мумкин.
✏️ Бу ўзгариш хам яхши бўлибди-ю шуни бира-тўла проактив шаклга ўтказиб, имтиёз автоматик равишда қўлланиладиган қилинса янаям яхши бўларди назаримда..

👍52❤35🔥4💯3🤔2
❗️ҲИМОЯ ОРДЕРИ ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ
⚡️САВОЛ:
Тазйиққа учраган хотин-қизлар учун ҳимоя ордери қанча муддатга берилади ?
⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2020 йилдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва болаларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги низомда, ҳимоя ордери ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради деб белгиланган

❤20👎8👍3
❗️ РАСМАН:
⚡️УЙ-ЖОЙ СУБСИДИЯСИ ОЧИЛМОҚДА
✅ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фойдаланилмай қолган ипотека субсидиялари ҳисобидан қўшимча аризалар қабул қилинишини эълон қилди.
➖ Қабул 27 июль куни соат 15:00 да бошланади.
✅ Aризаларни Давлат хизматлари марказлари орқали борган ҳолда ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали масофадан туриб топшириш мумкин.
❗️Асосий талаб!
➖ Субсидия орқали уй-жой оламан деган талабгорларнинг ўртача ойлик даромади:
✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлаш енг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача;
✅ Тошкент шаҳрида — 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлиши керак.

❤35👎13👀5👍2👏1
❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан,
➖ тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❤30👍26🤣6👏3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Humans Super App’ини бошқа шахсларга ўтказишга вақтинчалик чеклов қўйиш сўралди
Humans компаниясига оид суд ишида даъвогар томони Super App дастурий таъминотини суд қарори чиққунга қадар сотиш, бошқа шахсларга ўтказиш ёки йўқ қилишга чеклов қўйишни сўради. Уларнинг таъкидлашича, гап иловани ишдан тўхтатиш ҳақида кетмаяпти.
Даъвогарлар фикрича, ушбу чора фақат баҳс объектини сақлаб қолишга қаратилган. Агар кейинчалик суд инвестор талабларини қаноатлантирса, дастурий таъминот учинчи шахсларга ўтказиб юборилмаган бўлиши керак.
Шу муносабат билан Apple, Google, Amazon, GitHub, GitLab ва бошқа қатор халқаро булутли сервисларга Ўзбекистон суди чиқарган ажримни ижро этиш юзасидан мурожаат қилингани ҳам маълум қилинди.

❤7
❗️ЁШЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 01.06.2026 йил кунги ПҚ–210-сонли қарорига кўра,
➖ Қарорга кўра, АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади:
✅ Суғурта ёки 3-шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзлар қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратилади:
➖ ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;
➖ замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача;
➖ касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;
➖ новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларга – 100 млн сўмгача.

❤39👍10👎4🤔1
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!
✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди
📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,
➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.
✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.
✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаёлга бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.

❤37👏9🔥3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👀 Во ажжаааб...
Таърифлашга ожиздир тилим
Кўп ўйласам оғрийди дилим
Қайда қолди қонун китоблар
Қайга кетти ҳуқуқий билим
Фақат ожиз қаламим маним
Шармандадан аламим маним
Шармандали маҳалла эмиш
Чанг ёпишса уятли дермиш
Еттиликни эпласа бўлар
Ижросига ҳокимят келмуш
Яхшиямки чинозда эмас
Экилмаган чаманим маним
Яхшиямки маҳаллам бошқа
Бошқа жойда ватаним маним
✏️ Тошкент вилояти Чиноз тумани масъуллари риволанишнинг ғайритабиий усулини топган кўринади. Ишқилиб бу тажриба биз томонларгача етиб кепқомасин. Одамлар қандай шоир бўларкан дердим. Манабундай қарорлар одамни шоир қвораркан. Юқоридаги ўхшаб-ўхшамаган шеър хам каминани қаламига мансуб ва видеодаги ҳолатга шахсий қарашларимни ифодалайди.Шеърга заказ чиқса айтораслар, бир қатори ўттиз мингдан))
👉 @Yurist_Blogerr
Таърифлашга ожиздир тилим
Кўп ўйласам оғрийди дилим
Қайда қолди қонун китоблар
Қайга кетти ҳуқуқий билим
Фақат ожиз қаламим маним
Шармандадан аламим маним
Шармандали маҳалла эмиш
Чанг ёпишса уятли дермиш
Еттиликни эпласа бўлар
Ижросига ҳокимят келмуш
Яхшиямки чинозда эмас
Экилмаган чаманим маним
Яхшиямки маҳаллам бошқа
Бошқа жойда ватаним маним
✏️ Тошкент вилояти Чиноз тумани масъуллари риволанишнинг ғайритабиий усулини топган кўринади. Ишқилиб бу тажриба биз томонларгача етиб кепқомасин. Одамлар қандай шоир бўларкан дердим. Манабундай қарорлар одамни шоир қвораркан. Юқоридаги ўхшаб-ўхшамаган шеър хам каминани қаламига мансуб ва видеодаги ҳолатга шахсий қарашларимни ифодалайди.
👉 @Yurist_Blogerr
😁77❤18👍14👏10👎4😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Humans ишида учинчи шахслар жалб қилинди: кейинги судда нималар кўриб чиқилади?
Миробод туманлараро судида кўрилаётган Humans ишида суд Humans Lab ва Humans Trading компанияларини ишга учинчи шахс сифатида жалб қилиш ҳақида ажрим чиқарди.
Даъвогар томонининг маълум қилишича, улар Humans App дастурий маҳсулотидан Ўзбекистонда қайси компаниялар фойдаланаётганини аниқлаш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Патент идорасига мурожаат қилган. Олинган жавобда Humans Lab ҳамда Humans Trading компанияларининг мазкур дастурий маҳсулот билан алоқадорлиги қайд этилган.
Шундан сўнг даъвогар мазкур компанияларни ишга жалб қилиш ҳақида илтимоснома киритган ва суд уни қаноатлантирган.
Фуқаролик ишининг кейинги босқичида Humans Lab ва Humans Trading компанияларининг Humans App’дан қайси ҳуқуқий асосда фойдаланаётгани, дастурий маҳсулотга нисбатан эгалик ҳуқуқига эгами ёки ундан бошқа ҳуқуқий асосларда фойдаланяптими, шу каби масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

❤14👍4
❗️ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЕКТ ОРҚАЛИ НОҚОНУНИЙ ИШЛОВ БЕРГАН ШАХСЛАР ЖАЗОЛАНАДИ
📄 Ўзбекистон Республикасининг 21.01.2026 йил кунги ЎРҚ-1115-сон Қонуни билан қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчага кўра,
⚡️Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:
➖ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 200 000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
📄 Ўзбекистон Республикасининг 21.01.2026 йил кунги ЎРҚ-1115-сон Қонуни билан қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчага кўра,
⚡️Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:
➖ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 200 000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤16👍11🔥1😁1
❗️НИКОҲИДАН АЖРАЛГАН АЁЛ ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚАЙТИШИ МУМКИН ?
⚡️САВОЛ:
Биз яқинда турмуш ўртоғим билан суд тартибида ажралишамиз. Мен турмушга чиқаётганимда турмуш ўртоғимнинг фамилиясига ўтган эдим. Саволим шуки, мен энди ўзимни қизлик фамилиямга қандай тартибда қайтишим мумкин ?
⚡️ЖАВОБ:
Оила кодексининг 46-моддасига асосан,
➖ Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги белгиланган.
✏️ Демак, Сиз турмуш қураётган вақтингизда фамилиянгизни турмуш ўртоғингизни фамилиясига ўзгартирган бўлсангиз, энди никоҳдан ажратилаётган вақтингизда ўз қизлик фамилиянгизга қайтишингиз ёки ҳозирги фамилиянгизда қолишингиз мумкин бўлади. Қонуний никоҳ бекор қилинганидан кейин қайси фамилияда бўлиш ўзингизни хоҳишингизга кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётган пайда суд томонидан ҳал этилади

❤38💯3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ Yurist, prokuror yoki advokat bo‘lish orzuyingizmi?
Unday bo‘lsa, yangilikni kutib oling!👇
🎓 Xalqaro Nordik universitetida YURISPRUDENSIYA yo‘nalishiga qabul rasman ochildi!
Bu universitetda o‘qishingiz uchun asosiy 2 ta sabab:
✅ DTM natijangizgiz bilan qabul qilinasiz.
🗺 Nafaqat mahalliy, xalqaro darajadagi mutaxassis bo‘lasiz.
❗️Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang — pastdagi havola orqali o‘ting.
📌 Hoziroq ariza topshiring.
📩 Qabul davom etmoqda. Joyingizni hoziroq band qiling!
🌐 Ro‘yxatdan o‘tish
📞 +998555084400

❤13👍2🔥2