Юрист блогер /расмий канал
57.6K subscribers
890 photos
452 videos
8 files
3.25K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ КЕРАК!

⚡️Ҳа сарлавха бироз қўпол чиқди, лекин амалиётда сарлавҳадан минг марта қўпол ҳолатлар бўляпти.

✏️ Менда масъулларга битта савол бор! Меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини қайсидир органлар назорат қиляптими ўзи? Меҳнат инспексияси, прокуратура, адлия ва бошқа органлар назорат қилади. А йўғе, унда назорат органларига иккинчи саволим! Меҳнат қонунчилигининг иш вақти режимига амал қилинишини қайси орган назорат қиляпти? Ҳозирги кунда бу саволга 4 та органдан битта орган ясаб ўша катта органнинг бошлиғидан сўрасангиз хам жавоб топиб беролмаса керак.

Табиатда хам, жамиятда хам табиий эскирадиган нарсалар бўлади. Эскириб бўлди ўзини кўп ишлагандек қилиб кўрсатиш усуллари. Эскирди хўжа кўрсинга ишлаш тактикалари, эскириб кетти шахсий наъмуна деган сохта нарсалар. Ҳозирги замонда ҳар битта тизим ҳодимларининг шахсий кўрсаткичлари бор. Бир ойда анашунча, бир йилда манашунда қилиниши керак бўлган аниқ ишлари бор уларнинг. Агар белгиланган режага чиқмаса оқибатини ҳар бир ҳодимнинг ўзлари жуда яхши билади.

Аммо манашундай замонавий дунёда эскилик сарқитларини судраб юрган масъуллар тизимларда анчагина топилади. Эрталаб 8:00 дан 9:00 гача давлат ишини, 9:00 дан 18:00 гача шахсий ишларини, 18:00 дан 22:00 гача яна давлат ишини қилиб, ўзини раҳбарларга энг зўр ишловчи кадр қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиб юрганлар ҳақиқатдан хам жуда кўп. Энг ачинарлиси, анашундай тактика эгалари ҳозир муҳим лавозимларда ишламоқда. Янаям чинарлиси, ишхонасида 14 соат ишлайдиган ҳодимларни бир кунда 8 соат ишлайдиган ҳодимлардан ҳақиқий кўрсаткичлари пастроқ юради. Чунки керагидан ортиқ иш режимида бўлган одам қайсидир маънода зомбилашиб қолади ва унинг фикрлаши, маъною-мантиғи хам карахт ҳолатга ўтиб, реалликдан узоқлашиб кетади. Бу шунчаки фикр эмас, бу илмий таҳлил хулосаси. Ана энди реалликдан узоқда бўлган одамлар муҳим вазифаларни қандай бажармоқда ўзларига аён.

✏️ Балиқ қаердан сасишини хамма билади! Бир туманда иш режими бузилганми, демак вилоятда муаммо бор. Вилоятда вазият ачинарлими, демак республикада хатолик бор. Хамма жойда вазият шундайми, демак ҳал қилувчи лавозимларда эскилик сарқитларини судраб юрган шахслар ишламоқда. Кимлардир буни давлат сиёсати деб ўйлайди, лекин йўқ. Агар давлат сиёсати бўлганида 2018-2019 йиллар атрофида Адлия вазирлиги томонидан барча давлат ташкилотларида 18:00 дан кейин ҳодимларни компютерларини ўчириш амалиёти жорий қилинмаган бўлар эди. Давлат сиёсати бўлганида ўша вақтларда Адлия вазирлигига бунинг учун рухсат берилмаган бўлар эди. Ташаббус яхши эди, аммо эски касаллик эгалари янгиликни қабул қила олмади.

Иш вақтини жойига келтириш масаласини ҳоҳлаганча илмий таҳлил қилинг, хоҳлаганча ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиб чиқинг, босим билан ишлайдиган ҳодимлар билан эркин ишловчи ҳодимларни истаганча солиштиринг натижа бир хил ва ижобий бўлади. Энди нега сарлавҳада Меҳнат кодексини бекор қилиш керак дедик, чунки қонунларни очиқчасига бузишдан кўра уни тўхтатиб турган яхши. Қонунларни менсимаслик урф бўлаётган бўлса бир кун қонунларсиз кун жорий қилиб яшаб кўриш керак. Ана ўшанда қонунларни қадрига етадиган бўламиз.

👉 @Yurist_Blogerr
👍11837💯9🔥3🥰2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етим болаларнинг ҳуқуқлари амалда қай даражада ҳимоя қилинмоқда?

Жамиятнинг тараққиёти ҳақида гап кетганда, кўпинча иқтисодий кўрсаткичлар, инфратузилма ёки йирик лойиҳалар тилга олинади. Аммо аслида ҳар қандай давлатнинг кучи унинг энг ҳимояга муҳтож қатламларига бўлган эътиборида намоён бўлади. Айниқса, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар тақдири шунчаки ижтимоий масала эмас, балки инсонийлик мезонини англатади.

Сўнгги йилларда бу йўналишда сезиларли ўзгаришлар қилинаётгани сир эмас. Таълим олиш имкониятлари, турар жой билан таъминлаш, ижтимоий мослашув каби масалалар тобора тизимли ёндашув асосида ҳал этиляпти. Лекин шу билан бирга, жойларда ҳали ечимини кутаётган муаммолар, тизимдаги бўшлиқлар ҳам йўқ эмас.

Айнан шу масалалар “Бизнингча” подкастининг навбатдаги сонида ҳам муҳокама қилинибди. Суҳбатда ислоҳотларнинг натижалари, камчиликлари ва олдинда турган вазифалар ҳақида очиқ фикрлар билдирилган.

Қойил, Халқ демократик партияси баландпарвоз баёнотлардан қочиб, аҳоли учун ҳақиқатан муҳим бўлган масалаларни муҳокама марказига чиқармоқда.

📹 Тўлиқ суҳбатни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
22👍2🥴1
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАСИНИ УЙЛАНТИРГАН ЁКИ ЭРГА БЕРГАН ОТА-ОНАЛАР 6 180 000 СЎМГАЧА ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 3-моддасига асосан,

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍52🤣2314😭2
⚡️МУҲИМ

❗️СУДЛАР ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА ЭР-ХОТИННИ МУДДАТСИЗ АЖРАТИШИ МУМКИН ?


⚡️САВОЛ:

Мен эрим билан ажралишмоқчиман. Ўртада 2 нафар фарзандимиз бор. Саволим шуки, мен судга ажрашиш учун ариза берсам суд ярашишга муддат бермасдан ажратиши мумкинми ёки муддат бериши аниқми ?

⚡️ЖАВОБ:
1) Амалиётдан келиб чиқадиган бўлсак агар ўртада фарзандлар бўлиб, эрингиз билан ўртангиздаги низо Сизга нисбатан эрингиз томонидан оилавий тазйиқ ва зўравонлик сабабли юзага келмаган бўлса судлар сизларни ярашиб кетишларинг учун муддат бериш аниқ, .

2) Судлар сизларни муддат бермасдан ажратиши мумкин, агар ўрталарингдаги низо эрингизни Сизга нисбатан оилавий тазйиқ ва зўравонлиги сабабли юзага келган бўлса.

📄 Оила кодексининг 40-моддасида, суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди деб кўрсатилган.

▪️Хулоса: Биргина шу ҳолатда, яъни эрингиз Сизга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этган бўлса ва Сиз судга ариза берганда Сизларни муддат тайинламасдан ажратишларини сўрасангиз судлар сизларга муддат тайинламай ажратиб юборади. Бошқа барча ҳолатларда ҳозир судлар оилани ярашиши учун 6 ойгача муддат тайинламоқда.

✏️ Демак, ажрашиш учун судга ариза беришингиздан мақсадингиз етарлича сабабларга кўра ҳақиқатдан хам эрингиз билан ўртангиздаги қонуний никоҳни бекор қилиш бўлса юқорида ёзганларимизни яна бир марта ўқиб кейин қарор қабул қилинг! Агар бундан мақсадингиз шунчаки ажрашаман деб эрингизни қўрқитиб қўйиш бўлса шу постни яна тўрт марта ўқиб кейин қарор қабул қилинг!

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
🤣4342👍32😁4🔥1🥰1
❗️ДИҚҚАТ

⚡️1 АПРЕЛДАН "РАДАРЛАР" АНИҚЛАГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ХАМ ЖАРИМА БАЛЛАРИНИ ХИСОБЛАШ БОШЛАНАДИ


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2025 йилдаги 676-сон қарорига асосан,

2026 йил 1 апрель санасидан, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима баллари ҳисобланади.

Шунингдек, жарима балларини транспорт воситасининг мулкдори ва мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда (ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси) фойдаланувчи бошқа ҳайдовчиларга тақсимлаш тартиби жорий этилади.

▪️Маълумот учун:
Бу каби жарима балларини ҳисоблаш аввалги йилда хам жорий қилинган эди, лекин унда жарима балларини ҳисоблаш фақат ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича амалга оширилиши белгиланган эди. Жорий йил 1 апрелдан эса, энди фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун хам жарима баллари ҳисоблаш бошланмоқда.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👎2414👍10🕊2😁1
⚡️МУҲИМ

❗️ОРГАН ҲОДИМЛАРИНИ ВИДЕО ВА РАСМГА ОЛИБ ТАРҚАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ


📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195 прим 2-моддасига кўра,

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ва видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган.

✏️ Бу норманинг эътиборли жойи нимада? Умуман олганда орган ҳодимларини видео ва расмга олиш, олинган тасвирларни интернет тармоқларида тарқатиш хам мумкин, лекин бузган ҳолатда эмас. Видеони кесиб, расмга ишлов бериб, ўнга қилиб чапга қилиб ҳодимларни обрўсизлантириш мақсадида бирёқлама ўзгартирган ҳолатда эмас. Ўзи ўшқирган жойларини ўчириб, ҳодимлар бақирган жойларини қолдирган шаклда эмас!

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👎58👍2419👏3😁3🤨3🙊1
❗️КРЕДИТГА ОЛИНГАН УЙНИ СОТСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ;
Мен ипотека шартномаси асосида кредитга уй олган эдим. Хозирги эхтиёжимдан келиб чиқиб уйни сотмоқчи бўлсам танишларим менга уйни кредитини тўлаб бўлмагунимча буни иложи йўқ эканлигини айтяпти. Шу тўғрими ?

⚡️ ЖАВОБ;
Амалиётда кредитга олинган уйлар олинган кредитнинг таъминоти сифатида гаровга олинади. Яъни, ўртада тузилган гаров шартномасига асосан то кредит қарздорлиги тўланмагунча ўша олган уйингизга банклар томонидан сотиш учун тақиқ қўйилган бўлади.

❗️ Ҳош, нима қилиш мумкин ?

“Ипотека тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасида,ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи томонидан сотиш, ҳадя этиш, айирбошлаш орқали ёки ўзгача усулда фақат ипотекага олувчи(Банк)нинг розилиги билан тасарруфдан чиқарилиши мумкинлиги кўрсатилган. Яъни, агар банк Сизга мабодо, ўша уйни сотишингиз учун ёзма равишда розилик берса шунда уйни сотишингиз мумкин бўлади лекин, банклардан бундай розиликни олишдан кўра соқовга гапиришни ўргатиш осонроқ..

❗️ Демак имкони йўқ эканда ?

Фуқаролик кодекси 322-моддасида қарзни бошқа шахсга ўтказиш деган норма бор. Агар кредит берган банк розилик берса, шу ипотека кредитини бошқа бир тўловга лаёқатли шахсга (янги қарздорга, ёки Сиз сотмоқчи бўлган ўша одамга) ўтказиш мумкин.

❗️Бу қандай бажарилади ?

Бунда Сиз билан банк ўртасида тузилган шартномага ўзгартириш киритилади ва шартнома бўйича Сизни зиммангизда бўлган барча тўлов мажбуриятлари иккинчи шахсга ўтади вассалом. Банкларнинг шу шартга рози бўлиш эхтимоли йўқ эмас.


Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
40👍27🤔3😁1
❗️ЭРКАКЛАР ҲАМ АЁЛЛАР ХАМ МУДДАТИДАН ИККИ ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра,

▪️ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат, бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

👉 @Yurist_Blogerr
37👍13🥰1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!

✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.

✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаёлга бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.

Бепул савол-жавоб  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
40👎5👍2🥰2
❗️МУҲИМ

⚡️КРЕДИТ ТАРИХИ ЯХШИ БЎЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 100 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2025 йилдаги ПҚ-103-сон қарорига кўра,

“HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилиши белгиланган.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
40😁36👍12😢1
⚡️МУҲИМ

❗️МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАЁТГАН ЁШЛАРГА ЯХШИГИНА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛИШИ БЕЛГИЛАНДИ


📄 Президентнинг 07.04.2026 йил куни соҳага оид ПҚ–134-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилган фуқаролар учун қуйидаги имтиёз ва кафолатлар берилади:

❗️2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:


муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг масофавий таълим шаклига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш, кириш имтиҳонларида иштирок этиш ва натижасига кўра ўқишга киришга рухсат берилади. Бунда олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли таълим кредити ажратилади;

муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган аскарлар олий таълим ташкилотларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув марказларида ўқиган талабаларга тенглаштирилади ва ўқишни тамомлагандан сўнг уларга белгиланган тартибда “захирадаги лейтенант” ҳарбий унвони берилади;

муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган, республика ва халқаро спорт мусобақаларида ёки фан олимпиадаларида 1-ўринни қўлга киритган аскарлар орасидан 100 нафари танлов асосида сараланиб, олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига дастлабки саралаш ва махсус касбий танлов натижаларига кўра тест синовларисиз ёки якка тартибдаги якуний суҳбатсиз белгиланган йиллик квота доирасида тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади;

муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича республика ҳамда халқаро мусобақаларда 1-ўринни қўлга киритган аскарлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига (мос йўналишларга) кириш синовларисиз давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
23👍8👎2👏1