Юрист блогер /расмий канал
57.6K subscribers
890 photos
452 videos
8 files
3.25K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️РАСМАН:

❗️ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИНИ МАКСИМАЛ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ


📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2026 йилдаги ПФ-29-сон фармони билан,

❗️Иотека кредитларининг максимал миқдорлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 380 000 000 сўмгача;

Тошкент шаҳрида 480 000 000 сўмгача оширилди.

✏️ 2026 йилда ипотека кредитларини максимал миқдори оширилиши бўйича Президентнинг шу йил февраль ойида қабул қилинган 22-сонли фармонида хам кўрсатилган эди, лекин бу миқдор 2026 йилнинг қайси қисмида оширилиши, яъни баҳорда ошириладими, ёзда ошириладими ёки куздами бу бўйича аниқ маълумот йўқ эди. Ана энди юқоридаги 29-сон фармонда ипотека кредитларини максимал миқдори хозирдан оширилди ва бу жараён уй-жой субсидияси учун аризалар қабули бошланишидан олдин бажарилганлиги жуда яхши бўлди.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
56👍6👎4
❗️РАСМАН:

⚡️ЭНДИ "БОЛА ПУЛИ" ОЛИШ АВВАЛГИГА ҚАРАГАНДА ОСОНРОҚ БЎЛАДИ


Шу ойда 2026 йил учун минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори белгиланди.

✏️ Оилавий даромадингиз ошиб кетаётганлиги учун "бола пули"га топширган аризангиз рад этилди деган хабардан чарчаганлар учун бу янгиликни яхшигина таъсири бор!

📍БАТАФСИЛ👇👇
https://www.instagram.com/reel/DVt5HvrjYoy/?igsh=dnQ4MmdrcGpqcXA=
🤔3832😁11👎9
⚡️МУҲИМ

❗️"КАМБАҒАЛ ОИЛА" ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ОИЛА ТУШУНИЛАДИ ?


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

"Камбағал оила" деганда - оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан (Ҳозирги кунда бу миқдор 669 000 сўмдан 715 000 сўмга кўтарилди) кам бўлганлиги сабабли Реестрга киритилган оила тушунилади.

✏️ Мени оилам хам камбағал оилалар тоифасига тўғри келармикан деган саволга жавоб топиш учун нима қилиш керак? Сиз оилангизни бир ойлик барча расмий даромадларини аниқланг ва ўша даромадни оила аъзоларингиз сонига бўлинг. Бўлиш натижасида чиққан сонга қаранг. Агар якунда келиб чиққан сон 715 000 сўмдан ортиқ бўлса, Сизни оилангиз камбағал оилалар реестрига киритилиши қийин масала. Агар анашу 715 000 сўмдан ортиб кетмаса, оилангизни камбағал оилалар реестрига киритилиш эҳтимоли бор. Тўғри, бу ерда норматив даромад ва оилангизга тегишли мол-мулкларни ҳисобига баҳолаш орқали келиб чиқадиган даромадлар хам қўшилади, лекин Сиз аввал ташқаридан келадиган даромадингизни хисобини билиб олаверинг, қолгани бир гап бўлар...

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
😁3835👍10👎8🤨4😢3🔥2🌚2😨1
❗️МУҲИМ

⚡️ЭНДИ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИ УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛАЁТГАНИДА УЙНИ БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВИНИНГ БИР ҚИСМИНИ УЛАРГА ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига асосан,

Жорий 2026 йилдан бошлаб, ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилиши белгиланган.

✏️ Буни имтиёз дейиш мумкинми, албатта мумкин. Сабаби ҳозирги кунда ипотека кредити асосида уй-жой сотиб оламан деган тақдирингизда хам бирламчи бозордаги квартираларнинг бошланғич бадалини ўзи анчагина қиммат хисобланади. Давлат тиббиёт муассасаларида етарлича ишлаган ҳодимлар эса энди ўзи танлаган квартиранинг бошланғич тўлови 100 млн сўм хисобланса 75 млн сўм, 60 млн сўм бошланғич тўловли уйга 45 млн сўм тўлаб ўша уйга кириб яшашлари мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
35👍23🌚1
❗️АЙРИМ ТАЛАБАЛАР БУТУН ЎҚИШ ДАВРИ ДАВОМИДА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК НАФАҚАСИНИ ОЛИШИ МУМКИН

📄 Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 йилдаги 938-XII-сон Қонунига кўра,


Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган, таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍3212
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ҲОЗИРГИ КУНДА АҲОЛИГА БЕРИЛАЁТГАН ГАЗ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ЛИМИТ ДОИРАСИ ҚАНЧА ?


📄 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорига асосан,

❗️Иситиш мавсумида, яъни ноябрь — февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб аҳоли тўлаши керак бўлган тўлов миқдорлари:

💚 ойига 500 куб метргача 1 000;

💛 ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача 1 800;

🧡 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача 2 100;

❤️ ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача 2 500;

❤️‍🔥 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори 3 000.

✏️ Бу йилда ҳаво ҳарорати совуқ келганлиги сабабли февраль ойигача белгиланган 500 куб метрлик лимит 15 мартгача узайтирилди, лекин 15 мартдан бошлаб хооо анави тепадаги 500 куб метр 100 кубга тушади ва ундан ошиб кетсангиз 1 800 сўмдан тўлай бошлайсиз. Хоп 15 мартдан кейин лимит чегараси қанча бўлади ?

💚 ойига 100 куб метргача 1 000;

💛 ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача 1 800;

🧡 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача 2 100;

❤️ ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача 2 500;

❤️‍🔥 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори 3 000.

✏️ Шунақа гаплар..

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
56😱55👎11😢9👍5😭4🤪3👏2😨2🙊1
Россияга кўчиб келдингизми? Ҳужжатларни расмийлаштириш осонроқ бўлиши мумкин!

T-Bank'нинг Black картаси билан хизмат марказларига бориш ва навбатларда туриш шарт эмас. T-Bank'дан SIM карта расмийлаштиринг ва банк вакили бепул келиб, ҳужжат ишларида ёрдам беради, Госуслуги'да рўйхатдан ўтказади ва биометрик маълумотларингизни олади.

T-Bank афзалликлари:

💸 Уйга комиссиясиз пул ўтказмалари
Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга миллий валютада комиссиясиз пул жўнатинг:

Ойига 50 000 ₽ гача — Pro обунаси билан

Ойига 20 000 ₽ гача — обунасиз

📱 Pro обунаси
Обунани уланг ва бепул алоқа, жамғарма ҳисоби бўйича оширилган фоиз ҳамда оширилган лимитларга эга бўлинг.

💰 Кредит картаси
Black картасининг фаол фойдаланувчилари учун кредит маъқулланиш эҳтимоли юқорироқ.

🌐 24/7 ёрдам хизмати

👉 Ҳавола орқали Black картасини очинг ва у сизга бепул етказилади:
https://t.tb.ru/Yurist_Blogerr_0326
20😁4
⚡️МУҲИМ

❗️1 АПРЕЛДАН ДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ 5 КУНЛИК ИШ РЕЖИМИГА ЎТАДИ


📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига асосан,

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

Бунда тиббиёт муассасалари иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👎55👍3617👏5😁4🤔2
⚡️МУҲИМ

❗️ЭНДИ ОНЛАЙН КРЕДИТ ОЛИШДА ФИРИБГАРЛИККА УЧРАГАН ФУҚАРОЛАР ОЛГАН КРЕДИТИНИ ҚАЙТАРМАСЛИКЛАРИ МУМКИН!

📄 Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 21.01.2026 йил куни давлат рўйхатидан ўтказган (рўйхат рақами 3759-сон). Низомга кўра,

Кредит ташкилоти фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган фуқаро, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан жабрланувчи деб эътироф этилганда, мазкур онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундан ундиришни тўхтатади.

Кредит ташкилоти онлайн кредит ажратишда фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириши мумкин.

Кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа қилганда қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши, суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда (✏️ яъни, шахс олган кредитини қайтармаслик учун атайлаб фрод ҳолатини уюштирган бўлса)кредит ташкилоти онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундиришни давом эттиради.

Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
35👍20🤔5👎1😁1
❗️Бугун, 17-март куни метан заправкалар соат 10:00 дан Фаолият юритади Энергетика вазирлиги.

Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҲОКИМЛИКЛАР БИЛАН келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.

✏️ Маълумот учун: Бугун ҳақиқатдан хам 17-март, баҳор фаслининг биринчи ойининг иккинчи ярмида турибмиз. Ташқарида ўриклар гуллаган ва асаларилар ўрик гулларига қўниб, ғайра-ғайра дамбадам қўшиғига рақсга тушишмоқда. Асалариларга газ босимини қизиғи йўқ, чунки улар метанга юрмайди. Метанда юрадиганлар эса мана 17-март бўлсада юрмайди..

👉 @Yurist_Blogerr
😁59👍2719🙊4👎3🔥1🤔1🕊1👻1
❗️ҲИМОЯ ОРДЕРИ ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ

⚡️САВОЛ:
Тазйиққа учраган хотин-қизлар учун ҳимоя ордери қанча муддатга берилади ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2020 йилдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва болаларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги низомда, ҳимоя ордери ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради деб белгиланган

✏️ Аввало ҳеч кимни кимдандир ҳимоя ордери орқали ҳимояланишга иши тушмасин, лекин беихтиёр кимнидир иши тушган бўлса шу гап, ҳимоя ордери 30 кунгача муддатга берилади..

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
25👍8👎7🥰1
⚡️МУҲИМ

❗️ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ


📄 Президентнинг 26.12.2025 йил кунги ПҚ-258-сон фармонига асосан 2026 йилнинг 1-февраль санасидан бошлаб,

“Давлат таъминотидаги оила” тоифасига кирувчи оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача бўлган муддатга ва БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилиши белгиланган:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
50👍7😁4
❗️КИМЛАР 15 СУТКАГАЧА МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНИШИ МУМКИН ЭМАС ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддасига кўра,

⚡️маъмурий қамоққа олиш чораси қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас:

ҳомиладор аёлларга;

3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;

14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;

18 ёшга тўлмаган шахсларга;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.


Бепул савол-жавоб👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
41👍18🥰1👏1
❗️МУҲИМ РАҚАМЛАР:

⚡️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
47👍4👎4😱3
⚡️МУҲИМ

❗️ОДДИЙ ФУҚАРОЛАРГА 100 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ


📄 Президентнинг 05.02.2026 йил кунги ПҚ-49-сон қарорига асосан,

тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлганларга гаров таъминотисиз бериладиган кредитлар миқдори оширилади хамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:

маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган шахсларга) гаров таъминотисиз ажратиладиган кредитлар миқдори 50 млн сўмгача оширилади;

чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган ва сертификатланган наслли чорва моллари хариди учун кредит миқдори 100 млн сўмгача кўтарилади.

Шунингдек, ажратиладиган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍2923👎3😁2
❗️ПАРВАРИШГА МУҲТОЖ БОЛАЛАРГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСЛАРГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА ТЎЛАНАДИ

📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,

ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда.


Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
16👍13😢3
⚡️МУҲИМ

❗️ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР "КАМБАҒАЛЛИК ЧЕГАРАСИДАГИ ОИЛА" ХИСОБЛАНАДИ ?

📄 Ҳукуматнинг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

«камбағаллик чегарасидаги оила» деганда, — оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг бир баравари (715 000 сўм)дан бир ярим баравари (1 072 500 сўм)гача бўлган «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифаларидан чиқарилган ҳамда оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида Реестрга киритилган оила тушунилиши белгиланган.

✏️ Ушбу тоифанинг муҳим жихати шундаки, юқоридаги қарор талаби бўйича энди манашу тоифадаги оилаларга хам болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари берилиши мумкин. Эски тартиб бўйича эса, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари фақатгина оиланинг жами даромади киши бошига минимал истеъмол харажатларининг 1 баравари (715 000 сўм)дан ошмасагина берилиши мумкин эди. Бу тоифадаги оилалар учун анашу чегара эндиликда 1 072 500 сўмгача оширилди. Яъни 4 кишилик оиланинг бир ойлик жами даромади 4 290 000 сўмгача бўлса хам ундай оилаларга энди "Бола пули" берилиши мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
32👍21
⚡️МУҲИМ

❗️ҲОМИЛАДОР ЁКИ БОЛАСИ БОРЛИГИ САБАБЛИ АЁЛЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ !


📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига асосан,

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

❗️Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍2115🔥4🥰3
❗️ФОТОРАДАР ОРҚАЛИ АНИҚЛАНГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН БИР ОЙ ИЧИДА ЖАРИМА ҚОҒОЗИ КЕЛМАСА У ЖАРИМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИН!

📄Ўзбекистон Республикасининг 04.02.2026 йил кунги ЎРҚ–1116-сон қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўргартириш ва қўшимчалар киритилган

Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:

хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.

❗️Шунингдек, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жазо қўллаш муддатлари аниқ белгиланган. Яъни,

Йўл қоидалари бузилганлиги фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилиши керак.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
12👍4
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ 1 АПРЕЛДАН КЎПЛАБ СОҲАЛАРДА НАҚД ПУЛ БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ ЧЕКЛАНМОҚДА


📄 Президентнинг 10.12.2025 йил кунги ПФ–246-сон фармонига асосан,

❗️2026 йил 1 апрель санасидан бошлаб, қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:

давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;

транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;

қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;

кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👎4734👍2
⚡️МУҲИМ:

❗️ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЕКТ ОРҚАЛИ НОҚОНУНИЙ ИШЛОВ БЕРГАН ШАХСЛАР ЖАЗОЛАНАДИ


📄 Ўзбекистон Республикасининг 21.01.2026 йил кунги ЎРҚ-1115-сон Қонуни билан МЖтКнинг 46 прим 2-моддасига киритилган қўшимчага кўра,

⚡️Эндиликда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 200 000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Сунъий интелектни тушунган яхши, лекин уни бировни шахсига тегишли маълумотларга ишлов беришга ишлатманг! Бу лоиҳа ёки истиқболдаги режа эмас, амалда ишлаб турган норма. Шунинг учун кимнидир маълумотига ишлов бераман деб даромадингизга қирқ миллионига ишлов бериб қўйишингиз хеч гап эмас!

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
29👍17😁5🥱1