Юрист блогер /расмий канал
57.6K subscribers
890 photos
452 videos
8 files
3.25K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️МУҲИМ

❗️ОДДИЙ ФУҚАРОЛАРГА 100 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ


📄 Президентнинг 05.02.2026 йил кунги ПҚ-49-сон қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлганларга гаров таъминотисиз бериладиган кредитлар миқдори оширилади хамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:

маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган шахсларга) гаров таъминотисиз ажратиладиган кредитлар миқдори 50 млн сўмгача оширилади;

чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган ва сертификатланган наслли чорва моллари хариди учун кредит миқдори 100 млн сўмгача кўтарилади.

Шунингдек, ажратиладиган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
49👍30👎8🥰4🤣3😁2🤔2
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ИПОТЕКА КРЕДИТИНИНГ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ
(буни одамларга қандай фойдаси бор?)

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февраль куни ПФ–22-сон фармони қабул қилинди ва мазкур фармонга 2-илова қилиб келтирилган Ислоҳатлар дастурига кўра,

2026 йилда битта квартира учун ажратиладиган ипотека кредитларининг миқдорини Тошкент шаҳрида 480 миллион сўм, ҳудудларда эса 380 миллион сўмга етказиш белгиланди.

✏️ Энди ушбу кредит суммаси оширилишини одамларга қандай фойдаси бор деган масалага келсак. Биламизки ҳозирги кунда ипотека кредити асосида уй-жой оламан деган киши ўзи танлаган квартирани баҳосини ипотека кредитидан ортган қисмини ўз ёнидан тўлашига тўғри келади. Масалан, субсидиядан фойдаланган ҳолда ипотека кредити билан уй-жой олмоқчи бўлган одам бирламчи бозордан 400 млн сўмлик уйни танлади. Банк эса унга энг кўпи билан 320 млн сўм кредит ажрата олишини айтди. Харидорнинг субсидияси чиққан бўлса унга бошланғич тўлов сифатида 30 млн сўм давлат тўлаб берди хам дейлик. Ана энди фуқаро ўзи танлаган 400 млн сўмлик уйнинг тўлови учун банкдан 320 млн олди + давлат 30 млн сўм субсидия ажратди = бўлади 350 млн сўм, лекин фуқаро 400 млн сўмлик уйни олмоқчи. Демак шунда хам етмаётган 50 млн сўм пулни у ўз хисобидан тўлаши керак бўлар эди. Бу эса имконияти етмаётганлиги сабабли субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган оддий одамларга тўсқинлик қилар эди. Чунки хаммада хам етмаган жойига тўлаш учун анашу 50 млн сўм бўлмаслиги мумкин.

Шу нуқтаи назаридан олиб қаралганида ипотека кредити суммасини оширилиши кўпчилик учун фойдали бўлиши мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
55👍21🤣8😁3
❗️МУҲИМ РАҚАМЛАР

⚡️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
46👍14🔥3😢1
⚡️Муҳим

❗️ПАРВАРИШГА МУҲТОЖ БОЛАЛАРГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСЛАРГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА ТЎЛАНАДИ

📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,

ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда.


Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
48😢7😨4😱3
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 000 000 СЎМДАН ПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2026 йил кунги “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, муборак рамазон ойи муносабати билан қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 млн сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.

❗️Ушбу ёрдам пуллари 2026 йил 1-март санасига қадар Рўйхат асосида оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

✏️ Фақат эътиборли бўлинглар! Бир марталик пул тарқатилар экан деб ижтимоий тармоқлардаги ҳар-хил ҳаволаларга кириб кетавермаслик керак. Ушбу бир марталик ёрдам пуллари қандайдир ҳавола орқали тарқатилмайди...

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
123👍50🙏8👏6🤔6🤣6😁3🤷‍♀2👎2🔥2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️100 нафар ободонлаштириш ходимининг фарзандига контракт пули тўлаб берилибди

📄 Президентнинг 04.01.2024 йилдаги 5-сон фармони ижроси доирасида республика бўйлаб санитар тозалаш ва ободонлаштириш соҳасида меҳнат қилаётган 100 нафар ходимнинг фарзандлари учун олий таълим контракт тўловлари қоплаб берилибди.

✏️ Фақат негатив фикрлайдиган одамларга тараф йўқ, аҳолига қанча ёрдам кўрсатилса хам улар барибир негатив мавзу топа олишади, лекин кейинги пайтда тан олишимиз хам керак, ижтимоий соҳада аҳолига жуда кўплаб имкониятлар яратиб берилмоқда.

👉 @Yurist_Blogerr
👍24538👏15😱3🔥1
❗️МУҲИМ

⚡️ОТА-ОНА 3 ОЙДАН ОРТИҚ МУДДАТГА ЧЕТ ЭЛГА КЕТАЁТГАН БЎЛСА ФАРЗАНДИГА ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ТАЙИНЛАШИ ШАРТ

⚡️САВОЛ:
Мен ёлғиз онаман. Яқинда ишлаш учун узоқроқ муддатга чет элга чиқишим керак. Бир нафар 5 ёшли фарзандимни онамга ташлаб кетмоқчиман. Саволим шуки, мен фарзандимни онамга шунчаки ташлаб кетсам бўлаверадими ёки онамни васий этиб расмийлаштиришим керакми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 4 илова қилиб келтирилган низомга асосан,

Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт қилиб белгиланган.

✏️ Демак Сиз агар чет элга 3 ойдан ортиқ муддатга кетаётган бўлсангиз онангизни фарзандингизга васий этиб тайинлаб кетишингиз керак. Бу жараён нафақат қонунчиликка итоат, балки фарзандингизни ҳуқуқий ҳимояси учун хам мухим хисобланади. Чунки болага тайинланган васий боланинг манфаатларини алохида ишончномасиз хам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
49👍3
❗️КИМЛАРГА ВАСИЙ, КИМЛАРГА ЭСА ҲОМИЙ ТАЙИНЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ ?

⚡️САВОЛ:

Васийлик ва ҳомийлик деган жумлани кўп эшитамиз, лекин ҳар доим хам эътибор беравермаймиз. Савол шуки, қонунчилик бўйича кимларга васий, кимларга эса ҳомий тайинланиши мумкин. Бу икки атамани бир-биридан фарқи нимада ўзи ?

⚡️ЖАВОБ:

Ҳукуматнинг 2024 йилда қабул қилинган 893-сон қарори билан тасдиқланган тегишли низомга кўра,

Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, ҳомийлик эса ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

✏️ Вояга етмаганларга тайинланадиган васий хам, ҳомий хам аслида бир хил вазифани бажаради. Бу икки атамани бир-биридан асосий фарқи эса, васий 14 ёшдан ошган болаларга, ҳомий эса 14 ёшга тўлмаганларга нисбатан тайинланмаслигида. Агар 14 ёшга тўлмаган бола 14 ёшга тўладиган бўлса унга васийлик қилиб келаётган шахс автоматик равишда уни ҳомийсига айланади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
27👍27🔥5
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!

✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.

✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаёлга бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.

Бепул савол-жавоб  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
55👍16😢3🤣3😁2❤‍🔥1🥰1👌1💯1
❗️ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯЛАШ УЧУН БЕРИЛГАН ҲИМОЯ ОРДЕРИ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Менга яқинда турмуш ўртоғимнинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари сабабли тазйиқ ва зўравонлик бўйича ҳимоя ордери берилди. Саволим шуки, турмуш ўртоғим томонидан ўша ҳимоя ордери талаблари бажарилмаса унга нисбатан қандай қонуний чора кўрилиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206  прим 1-моддасига асосан,

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✏️ Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз Сизга нисбатан ҳимоя ордери амал қилиб турган вақтда яна қандайдир ножўя ҳатти-ҳаракат содир қиладиган бўлса унга нисбатан нормада кўрсатилган миқдорда жарима солиниши ёки у 15 сутка маъмурий қамоққа олиниши мумкин.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
22😁3👍1😱1
⚡️МУҲИМ

❗️ЭНДИ АЙРИМ НИЗОСИЗ ТАЛАБЛАР БЎЙИЧА НОТАРИУСЛАР ТОМОНИДАН ХАМ ИЖРО ХУЖЖАТИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУМКИН


📄 Президентнинг 09.09.2025 йил кунги ПҚ-280-сон қарорига асосан 2026 йил 1-март санасидан эътиборан,

БҲМнинг 1 000 баравари (412 000 000 сўм)гача бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади:

нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаб;

ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб;

ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадал ва тўловлар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар.

✏️ Хош, бу билан нима ўзгаради? Бу дегани энди юқорида санаб ўтилган масалаларда низо мавжуд бўлмаса, судга бормасдан хам нотариусдан ижрога қаратиладиган хамда бажарилиши мажбурий бўлган ижро хужжатини олиш мумкин. Ўз навбатида бу билан судларда иш юкламаси нисбатан камаяди, процесс бироз осонлашади. Нотариусларга эса сабр))

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
39👎3👍2🤝2
❗️РАСМАН

⚡️Ўзбекистонда 500 м³ газ лимити БАРЧА ҲУДУДЛАРДА 15 мартгача узайтирилди


Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Республикада табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр республикамизнинг барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди.

✏️ Демак аҳоли 15-мартгача табиий газдан яна ҳотиржамроқ фойдаланиши мумкин

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
😁6530👍29👎9😱9🤪9🤨2
⚡️ МУҲИМ

❗️8 МАРТ МУНОСАБАТИ БИЛАН НЕЧА КУН ДАМ ОЛИНАДИ

📄 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда хотин-қизлар куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

7 март (шанба) — ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунликларга иш куни;

8 март (якшанба) — Хотин-қизлар куни – барча учун дам олиш куни;

9 март (душанба) — байрам куни шундоқ хам дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни.


Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
29👍28
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТЎЛОВЛАРИ ЯНГИ ТАРТИБ БЎЙИЧА КИМЛАРГА ТЎЛАНАДИ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан "Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган


Низомга кўра, эндиликда 3 хил тоифадаги оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши мумкин:

❗️Булар:

1)
Давлат таъминотидаги оилалар;

2) Камбағал оилалар;

3) Камбағаллик чегарасидаги оилалар.

❗️Шундан:

"Камбағал оила" ва "Давлат таъминотидаги оила"ларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари улар анашу тоифалардан чиқиб кетгунигача тўланади;

"Камбағаллик чегарасидаги оилалар" учун эса, улар ушбу тоифага ўтказилган ойдан бошлаб 6 ой давомида тўланади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
61👍18😁5🔥1👏1
❗️ РАСМАН:

⚡️УЙ-ЖОЙ СУБСИДИЯСИ ОЧИЛМОҚДА

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2026 йил кунги 29-сон фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 16 март куни соат 14:00 дан бошлаб жўнатиш мумкин ва аризалар қабул 1-декабрга қадар давом этади.

Aризаларни Давлат хизматлари марказлари орқали борган ҳолда ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали масофадан туриб топшириш мумкин.

❗️Асосий талаб!

Субсидия орқали уй-жой оламан деган талабгорларнинг ўртача ойлик даромади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлаш енг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача;

Тошкент шаҳрида — 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлиши керак.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
57👎10👍3
⚡️РАСМАН:

❗️ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИНИ МАКСИМАЛ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ


📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2026 йилдаги ПФ-29-сон фармони билан,

❗️Иотека кредитларининг максимал миқдорлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 380 000 000 сўмгача;

Тошкент шаҳрида 480 000 000 сўмгача оширилди.

✏️ 2026 йилда ипотека кредитларини максимал миқдори оширилиши бўйича Президентнинг шу йил февраль ойида қабул қилинган 22-сонли фармонида хам кўрсатилган эди, лекин бу миқдор 2026 йилнинг қайси қисмида оширилиши, яъни баҳорда ошириладими, ёзда ошириладими ёки куздами бу бўйича аниқ маълумот йўқ эди. Ана энди юқоридаги 29-сон фармонда ипотека кредитларини максимал миқдори хозирдан оширилди ва бу жараён уй-жой субсидияси учун аризалар қабули бошланишидан олдин бажарилганлиги жуда яхши бўлди.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
56👍6👎4
❗️РАСМАН:

⚡️ЭНДИ "БОЛА ПУЛИ" ОЛИШ АВВАЛГИГА ҚАРАГАНДА ОСОНРОҚ БЎЛАДИ


Шу ойда 2026 йил учун минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори белгиланди.

✏️ Оилавий даромадингиз ошиб кетаётганлиги учун "бола пули"га топширган аризангиз рад этилди деган хабардан чарчаганлар учун бу янгиликни яхшигина таъсири бор!

📍БАТАФСИЛ👇👇
https://www.instagram.com/reel/DVt5HvrjYoy/?igsh=dnQ4MmdrcGpqcXA=
🤔3832😁11👎9
⚡️МУҲИМ

❗️"КАМБАҒАЛ ОИЛА" ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ОИЛА ТУШУНИЛАДИ ?


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

"Камбағал оила" деганда - оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан (Ҳозирги кунда бу миқдор 669 000 сўмдан 715 000 сўмга кўтарилди) кам бўлганлиги сабабли Реестрга киритилган оила тушунилади.

✏️ Мени оилам хам камбағал оилалар тоифасига тўғри келармикан деган саволга жавоб топиш учун нима қилиш керак? Сиз оилангизни бир ойлик барча расмий даромадларини аниқланг ва ўша даромадни оила аъзоларингиз сонига бўлинг. Бўлиш натижасида чиққан сонга қаранг. Агар якунда келиб чиққан сон 715 000 сўмдан ортиқ бўлса, Сизни оилангиз камбағал оилалар реестрига киритилиши қийин масала. Агар анашу 715 000 сўмдан ортиб кетмаса, оилангизни камбағал оилалар реестрига киритилиш эҳтимоли бор. Тўғри, бу ерда норматив даромад ва оилангизга тегишли мол-мулкларни ҳисобига баҳолаш орқали келиб чиқадиган даромадлар хам қўшилади, лекин Сиз аввал ташқаридан келадиган даромадингизни хисобини билиб олаверинг, қолгани бир гап бўлар...

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
😁3835👍10👎8🤨4😢3🔥2🌚2😨1
❗️МУҲИМ

⚡️ЭНДИ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИ УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛАЁТГАНИДА УЙНИ БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВИНИНГ БИР ҚИСМИНИ УЛАРГА ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига асосан,

Жорий 2026 йилдан бошлаб, ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилиши белгиланган.

✏️ Буни имтиёз дейиш мумкинми, албатта мумкин. Сабаби ҳозирги кунда ипотека кредити асосида уй-жой сотиб оламан деган тақдирингизда хам бирламчи бозордаги квартираларнинг бошланғич бадалини ўзи анчагина қиммат хисобланади. Давлат тиббиёт муассасаларида етарлича ишлаган ҳодимлар эса энди ўзи танлаган квартиранинг бошланғич тўлови 100 млн сўм хисобланса 75 млн сўм, 60 млн сўм бошланғич тўловли уйга 45 млн сўм тўлаб ўша уйга кириб яшашлари мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
35👍23🌚1
❗️АЙРИМ ТАЛАБАЛАР БУТУН ЎҚИШ ДАВРИ ДАВОМИДА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК НАФАҚАСИНИ ОЛИШИ МУМКИН

📄 Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 йилдаги 938-XII-сон Қонунига кўра,


Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган, таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍3212
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ҲОЗИРГИ КУНДА АҲОЛИГА БЕРИЛАЁТГАН ГАЗ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ЛИМИТ ДОИРАСИ ҚАНЧА ?


📄 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорига асосан,

❗️Иситиш мавсумида, яъни ноябрь — февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб аҳоли тўлаши керак бўлган тўлов миқдорлари:

💚 ойига 500 куб метргача 1 000;

💛 ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача 1 800;

🧡 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача 2 100;

❤️ ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача 2 500;

❤️‍🔥 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори 3 000.

✏️ Бу йилда ҳаво ҳарорати совуқ келганлиги сабабли февраль ойигача белгиланган 500 куб метрлик лимит 15 мартгача узайтирилди, лекин 15 мартдан бошлаб хооо анави тепадаги 500 куб метр 100 кубга тушади ва ундан ошиб кетсангиз 1 800 сўмдан тўлай бошлайсиз. Хоп 15 мартдан кейин лимит чегараси қанча бўлади ?

💚 ойига 100 куб метргача 1 000;

💛 ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача 1 800;

🧡 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача 2 100;

❤️ ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача 2 500;

❤️‍🔥 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори 3 000.

✏️ Шунақа гаплар..

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
56😱55👎11😢9👍5😭4🤪3👏2😨2🙊1