⚡️МУҲИМ
❗️"КАМБАҒАЛ ОИЛА" ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ОИЛА ТУШУНИЛАДИ ?
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ "Камбағал оила" деганда - оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан (Ҳозирги кунда бу миқдор 669 000 сўм) кам бўлганлиги сабабли Реестрга киритилган оила тушунилади.
✏️ Мени оилам хам камбағал оилалар тоифасига тўғри келармикан деган саволга жавоб топиш учун нима қилиш керак? Сиз оилангизни бир ойлик барча расмий даромадларини аниқланг ва ўша даромадни оила аъзоларингиз сонига бўлинг. Бўлиш натижасида чиққан сонга қаранг. Агар якунда келиб чиққан сон 669 000 сўмдан ортиқ бўлса, Сизни оилангиз камбағал оилалар реестрига киритилиши қийин масала. Агар анашу 669 000 сўмдан ортиб кетмаса, оилангизни камбағал оилалар реестрига киритилиш эҳтимоли бор. Тўғри, бу ерда норматив даромад ва оилангизга тегишли мол-мулкларни ҳисобига баҳолаш орқали келиб чиқадиган даромадлар хам қўшилади, лекин Сиз аввал ташқаридан келадиган даромадингизни хисобини билиб олаверинг, қолгани бир гап бўлар...
Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr

❤63👍28😁9👎8😨5
⚡️МУҲИМ
❗️"ДАВЛАТ ТАЪМИНОТИДАГИ ОИЛА" ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ОИЛА ТУШУНИЛАДИ ?
📄 Ҳукуматнинг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ "Давлат таъминотидаги оила" деганда, - оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатлари (Ҳозирги кунда 669 000 сўм)дан кам бўлганлиги сабабли Реестрга киритилган оила тушунилади деб кўрсатилган.
✏️ Демак, эҳтиёжманд оиланинг "Давлат таъминотидаги оила" бўлиши учун ўша оиланинг аъзолари меҳнатга лаёқатсиз бўлиши ва ойлик жами даромади киши бошига 669 000 сўмдан ортиб кетмаганлиги сабабли Реестрга киритилган бўлиши керак.
❗️Маълумот учун: Юқорида кўрсатилган қарор талаби бўйича "Давлат таъминотидаги оила"лар учун болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари тайинланиши мумкин ва бундай тоифадаги оилалар учун тайинланган анашундай ижтимоий ёрдам тўловлари улар "Давлат таъминотидаги оила" тоифасидан чиқиб кетгунигача тўланади.

❤48👍10👎3🤔3🥰1
⚡️ЯНГИ ҚОНУН
❗️ЭНДИ ФОТОРАДАР ОРҚАЛИ АНИҚЛАНГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН БИР ОЙ ИЧИДА ЖАРИМА ҚОҒОЗИ КЕЛМАСА У ЖАРИМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИН
📄Ўзбекистон Республикасининг 04.02.2026 йил кунги ЎРҚ–1116-сон қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўргартириш ва қўшимчалар киритилди
✅ Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида эндиликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:
➖ хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
➖ транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
➖ белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
➖ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.
❗️Шунингдек, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жазо қўллаш муддатлари аниқ белгиланди. Яъни,
➖ Йўл қоидалари бузилганлиги фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилиши керак.
✏️ Айнан манашу масала узоқ вақтдан бери ҳайдовчилар учун тушунарсиз ҳолат бўлиб келаётган эди. Сабаби, кимдир фоторадар орқали тушган жариманга 48 соат ичида жарима қоғози келиши керак экан деса, яна кимдир 3 ой ичида жарима қўлланилиши мумкин дейди. Лекин ким нима деган тақдирда хам мазкур масала юзасидан юқоридаги каби муддат аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли фоторадарга тушилган жарималар бўйича МЖтКда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллаш учун белгиланган 1 йиллик умумий муддат қўлланилаётган эди. Ана энди ушбу ўзгаришдан кейин фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарима қўллаш бўйича 1 ойлик муддат аниқ қилиб белгиланди ва эндиликда ҳуқуқбузарлик содир қилган ҳайдовчиларга жарима солиш тўғрисидаги ҳабарнома анашу бир ойлик муддат ўтганидан кейин етказиладиган бўлса у ноқонуний ҳолат хисобланади ва ваколатли органларга шикоят қилиш орқали ундай жарималарни бекор қилиш мумкин.

❤39👍5🥰1
⚡️МУҲИМ
❗️1 АПРЕЛДАН ДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ 5 КУНЛИК ИШ РЕЖИМИГА ЎТАДИ
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига асосан,
➖ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.
✅ Бунда тиббиёт муассасалари иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.
✏️ Кунлик иш вақти қисқароқ бўлгани билан 6 кунлик иш режими барибир анашундай режимда ишловчи ҳодимларга ноқулайлик туғдиради. Хафтада олти кун ишлаб чиқиб,- бу якшанбада нима қилмоқчи эдим а дегунича яна душанба бошланади ва яна 6 кунлик узлуксиз иш. 1-апрелдан эса энди улар хам хафтада 5 кун ишлайдиган бўлади.

👎69👍59❤36🤣8👏7🔥1
⚡️МУҲИМ
❗️ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИ ФАРЗАНДЛАРИНИНГ КОНТРАКТ ПУЛЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига асосан,
➖ 2026 йилнинг 1-январь санасидан бошлаб, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика ҳудудидаги олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари (6 180 000 сўм)дан ошмайдиган қисми қоплаб берилиши белгиланган.
✏️ Юқоридаги қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъуллик ҳамда қарор ижроси бўйича шахсий жавобгарлик соғлиқни сақлаш вазирига юклатилган. Демак, давлат тиббиёт муассасалари хамда фармацефтика ҳодимларининг фарзандларини контракт тўловини маълум қисмда қоплаб бериш ишларини хам вазирликнинг ўзи ташкиллаштириши ва ҳал этиши керак.
✏️ Мазкур масалада ижро бошланиши белгиланган сана 2026 йил 1-январь, бугун олтинчи февраль, ўқув йилининг эса учинчи чораги ўтиб бормоқда, демак шу кунга қадар ташкилланадиган масала ташкилланиб, ижроси йўлга қўйилган бўлиши керак.

👍49❤36👎10🔥2😱2👏1🙊1
⚡️МУҲИМ
❗️ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР "КАМБАҒАЛЛИК ЧЕГАРАСИДАГИ ОИЛА" ХИСОБЛАНАДИ ?
📄 Ҳукуматнинг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ «камбағаллик чегарасидаги оила» деганда, — оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг бир баравари (669 000 сўм)дан бир ярим баравари (1 003 500 сўм)гача бўлган «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифаларидан чиқарилган ҳамда оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида Реестрга киритилган оила тушунилиши белгиланган.
✏️ Ушбу тоифанинг муҳим жихати шундаки, юқоридаги қарор талаби бўйича энди манашу тоифадаги оилаларга хам болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари берилиши мумкин. Эски тартиб бўйича эса, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари фақатгина оиланинг жами даромади киши бошига минимал истеъмол харажатларининг 1 баравари (669 000 сўм)дан ошмасагина берилиши мумкин эди. Бу тоифадаги оилалар учун анашу чегара эндиликда 1 003 500 сўмгача оширилди. Яъни 4 кишилик оиланинг бир ойлик жами даромади 4 014 000 сўмгача бўлса хам ундай оилаларга энди "Бола пули" берилиши мумкин.

❤78👍31😐3😁2
❗️ДИҚҚАТ
⚡️Эртадан "метан заправка"лар тўлиқ иш режимида фаолият бошлайди
➖Эртага, 11 февраль куни соат 09:00 дан бошлаб республика бўйлаб, жумладан водий вилоятларида ҳам “метан заправка”лар босқичма-босқич одатий иш режимида фаолият юрита бошлайди — Энергетика вазирлиги
👉 @Yurist_Blogerr

👏37👍17❤15😁7
❗️МУҲИМ
⚡️ЭНДИ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИ УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛАЁТГАНИДА УЙНИ БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВИНИНГ БИР ҚИСМИНИ УЛАРГА ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига асосан,
➖ 2026 йилнинг 1-январь санасидан бошлаб, ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилиши белгиланган.
✏️ Буни имтиёз дейиш мумкинми, албатта мумкин. Сабаби, ҳозирги кунда ипотека кредити асосида уй-жой сотиб оламан деган тақдирингизда хам бирламчи бозордаги квартираларнинг бошланғич бадалини ўзи анчагина қиммат хисобланади. Давлат тиббиёт муассасаларида етарлича ишлаган ҳодимлар эса энди ўзи танлаган квартиранинг бошланғич тўлови 100 млн сўм хисобланса 75 млн сўм, 60 млн сўм бошланғич тўловли уйга 45 млн сўм тўлаб ишини битиришлари мумкин.

❤68👍19👎16😁11🔥4😱3🥰2👏2
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА АЙРИМ ЙЎНАЛИШЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ
📄 Ҳукуматнинг 30.09.2025 йил кунги 612-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратилади:
✅ ноутбук;
✅ тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
✅ кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.
❗️Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.
✔️ Кредит олиш учун юборилган аризалар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш якунлари бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган оилаларга сотиб олинаётган маҳсулот ёки бошқа воситаларни турига қараб 5 млн сўмдан 30 млн сўмгача хамда 5 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади.

❤32👎29🤔4👍3❤🔥2🔥1
⚡️ДИҚҚАТ
❗️«АЁЛЛАР ДАФТАРИ»ГА ҚАНДАЙ ҲОЛАТДАГИ АЁЛЛАР КИРИТИЛАДИ ?
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган тегишли низомга асосан,
➖ «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
✅ ➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
✅ ➖ тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
✅ ➖ боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
✅ ➖ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
✅ ➖ уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
✅ ➖ қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.
❗️Бунда «Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин.
✏️ «Аёллар дафтари»га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, хотин-қизлар яшаб турган жойида "прописка"да турмаган тақдирда хам фарқи йўқ, киритилаверади.
✏️ «Аёллар дафтари»га киритилиши мумкин бўлган хотин-қизларнинг юқоридаги рўйхати бугунги кун ҳолатига шундай. Яъни, Сиз эртага бориб «Аёллар дафтари»га кираман десангиз Сизни ҳолатингиз юқоридаги тоифаларни бирига тўғри келиши керак. Кимлардир айтиши мумкин, - йўқ, бу қарор ҳозир кучида эмас, бундан кейин 462-сонли қарор чиққан деб. Аммо ундай эмас. Бу қарордан кейин қабул қилинган ўша 462-сонли қарорда айнан юқоридаги 145-сон қарорга ўзгартириш киритиш масаласи кетган. Шунинг учун ушбу соҳа вакилларидан озгина эътиборли бўлишларини сўраймиз. Ўзи битта қарор билан ишлайди, лекин шуни хам охиригача ўқимасдан бизни юристларимизга чиқиб ақиллилик қилаётганлар бор...

👍75❤60🔥6👏4👎2👌2
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР
❗️ДЕҲҚОНЛАРГА 75 000 000 СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 05.02.2026 йил кунги ПҚ-49-сон қарори қабул қилинди
➖Қарорга кўра, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида томорқа ва ижара ер майдонларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этганлик учун қуйидаги субсидиялар:
✅ сертификатга эга мевали дарахт кўчати нархининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир кўчат учун мева турига қараб 30 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
✅ меваларнинг турига қараб ҳар бир ўрнатилган тиргак (устун) нархининг 50 фоизи, бироқ 70 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
✅ ҳар бир сотихга ёмғир сувини йиғиш ва томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун 160 минг сўмгача миқдорда қайтариш шартисиз маблағ берилади.
➖Шунингдек, юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида уста деҳқонларга ҳар 10 та хонадонни ихтисослаштирганлиги учун 2 млн сўм ҳамда маҳалладаги хонадонларнинг 30 фоизини ихтисослаштирганлиги учун 75 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади.

❤50😁8🤣6👎4👍3
⚡️МУҲИМ
❗️ОДДИЙ ФУҚАРОЛАРГА 100 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 05.02.2026 йил кунги ПҚ-49-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлганларга гаров таъминотисиз бериладиган кредитлар миқдори оширилади хамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:
✅ маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган шахсларга) гаров таъминотисиз ажратиладиган кредитлар миқдори 50 млн сўмгача оширилади;
✅ чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган ва сертификатланган наслли чорва моллари хариди учун кредит миқдори 100 млн сўмгача кўтарилади.
➖Шунингдек, ажратиладиган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.

❤49👍30👎8🥰4🤣3😁2🤔2
⚡️ДИҚҚАТ
❗️ИПОТЕКА КРЕДИТИНИНГ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ (буни одамларга қандай фойдаси бор?)
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февраль куни ПФ–22-сон фармони қабул қилинди ва мазкур фармонга 2-илова қилиб келтирилган Ислоҳатлар дастурига кўра,
➖ 2026 йилда битта квартира учун ажратиладиган ипотека кредитларининг миқдорини Тошкент шаҳрида 480 миллион сўм, ҳудудларда эса 380 миллион сўмга етказиш белгиланди.
✏️ Энди ушбу кредит суммаси оширилишини одамларга қандай фойдаси бор деган масалага келсак. Биламизки ҳозирги кунда ипотека кредити асосида уй-жой оламан деган киши ўзи танлаган квартирани баҳосини ипотека кредитидан ортган қисмини ўз ёнидан тўлашига тўғри келади. Масалан, субсидиядан фойдаланган ҳолда ипотека кредити билан уй-жой олмоқчи бўлган одам бирламчи бозордан 400 млн сўмлик уйни танлади. Банк эса унга энг кўпи билан 320 млн сўм кредит ажрата олишини айтди. Харидорнинг субсидияси чиққан бўлса унга бошланғич тўлов сифатида 30 млн сўм давлат тўлаб берди хам дейлик. Ана энди фуқаро ўзи танлаган 400 млн сўмлик уйнинг тўлови учун банкдан 320 млн олди + давлат 30 млн сўм субсидия ажратди = бўлади 350 млн сўм, лекин фуқаро 400 млн сўмлик уйни олмоқчи. Демак шунда хам етмаётган 50 млн сўм пулни у ўз хисобидан тўлаши керак бўлар эди. Бу эса имконияти етмаётганлиги сабабли субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган оддий одамларга тўсқинлик қилар эди. Чунки хаммада хам етмаган жойига тўлаш учун анашу 50 млн сўм бўлмаслиги мумкин.
➖ Шу нуқтаи назаридан олиб қаралганида ипотека кредити суммасини оширилиши кўпчилик учун фойдали бўлиши мумкин.

❤55👍21🤣8😁3
❗️МУҲИМ РАҚАМЛАР
⚡️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:
✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;
✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;
✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;
✅ ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;
✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;
✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;
✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;
✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;
✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.
❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇

❤46👍14🔥3😢1
⚡️Муҳим
❗️ПАРВАРИШГА МУҲТОЖ БОЛАЛАРГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСЛАРГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА ТЎЛАНАДИ
📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,
➖ ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда.
Қўшимча саволлар учун👇

❤48😢7😨4😱3
⚡️ДИҚҚАТ
❗️ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 000 000 СЎМДАН ПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2026 йил кунги “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
➖ Қарорга кўра, муборак рамазон ойи муносабати билан қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 млн сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
✅ Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга;
✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга;
✅ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.
❗️Ушбу ёрдам пуллари 2026 йил 1-март санасига қадар Рўйхат асосида оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
✏️ Фақат эътиборли бўлинглар! Бир марталик пул тарқатилар экан деб ижтимоий тармоқлардаги ҳар-хил ҳаволаларга кириб кетавермаслик керак. Ушбу бир марталик ёрдам пуллари қандайдир ҳавола орқали тарқатилмайди...

❤123👍50🙏8👏6🤔6🤣6😁3🤷♀2👎2🔥2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️100 нафар ободонлаштириш ходимининг фарзандига контракт пули тўлаб берилибди
📄 Президентнинг 04.01.2024 йилдаги 5-сон фармони ижроси доирасида республика бўйлаб санитар тозалаш ва ободонлаштириш соҳасида меҳнат қилаётган 100 нафар ходимнинг фарзандлари учун олий таълим контракт тўловлари қоплаб берилибди.
✏️ Фақат негатив фикрлайдиган одамларга тараф йўқ, аҳолига қанча ёрдам кўрсатилса хам улар барибир негатив мавзу топа олишади, лекин кейинги пайтда тан олишимиз хам керак, ижтимоий соҳада аҳолига жуда кўплаб имкониятлар яратиб берилмоқда.

👍245❤38👏15😱3🔥1
❗️МУҲИМ
⚡️ОТА-ОНА 3 ОЙДАН ОРТИҚ МУДДАТГА ЧЕТ ЭЛГА КЕТАЁТГАН БЎЛСА ФАРЗАНДИГА ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ТАЙИНЛАШИ ШАРТ
⚡️САВОЛ:
Мен ёлғиз онаман. Яқинда ишлаш учун узоқроқ муддатга чет элга чиқишим керак. Бир нафар 5 ёшли фарзандимни онамга ташлаб кетмоқчиман. Саволим шуки, мен фарзандимни онамга шунчаки ташлаб кетсам бўлаверадими ёки онамни васий этиб расмийлаштиришим керакми ?
⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 4 илова қилиб келтирилган низомга асосан,
➖ Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт қилиб белгиланган.
✏️ Демак Сиз агар чет элга 3 ойдан ортиқ муддатга кетаётган бўлсангиз онангизни фарзандингизга васий этиб тайинлаб кетишингиз керак. Бу жараён нафақат қонунчиликка итоат, балки фарзандингизни ҳуқуқий ҳимояси учун хам мухим хисобланади. Чунки болага тайинланган васий боланинг манфаатларини алохида ишончномасиз хам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади
Бепул савол-жавоб 👇

❤49👍3
❗️КИМЛАРГА ВАСИЙ, КИМЛАРГА ЭСА ҲОМИЙ ТАЙИНЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ ?
⚡️САВОЛ:
Васийлик ва ҳомийлик деган жумлани кўп эшитамиз, лекин ҳар доим хам эътибор беравермаймиз. Савол шуки, қонунчилик бўйича кимларга васий, кимларга эса ҳомий тайинланиши мумкин. Бу икки атамани бир-биридан фарқи нимада ўзи ?
⚡️ЖАВОБ:
Ҳукуматнинг 2024 йилда қабул қилинган 893-сон қарори билан тасдиқланган тегишли низомга кўра,
➖ Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, ҳомийлик эса ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.
✏️ Вояга етмаганларга тайинланадиган васий хам, ҳомий хам аслида бир хил вазифани бажаради. Бу икки атамани бир-биридан асосий фарқи эса, васий 14 ёшдан ошган болаларга, ҳомий эса 14 ёшга тўлмаганларга нисбатан тайинланмаслигида. Агар 14 ёшга тўлмаган бола 14 ёшга тўладиган бўлса унга васийлик қилиб келаётган шахс автоматик равишда уни ҳомийсига айланади.

❤27👍27🔥5
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!
✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди
📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,
➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.
✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.
✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаёлга бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.

❤55👍16😢3🤣3😁2❤🔥1🥰1👌1💯1
❗️ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯЛАШ УЧУН БЕРИЛГАН ҲИМОЯ ОРДЕРИ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?
⚡️САВОЛ:
Менга яқинда турмуш ўртоғимнинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари сабабли тазйиқ ва зўравонлик бўйича ҳимоя ордери берилди. Саволим шуки, турмуш ўртоғим томонидан ўша ҳимоя ордери талаблари бажарилмаса унга нисбатан қандай қонуний чора кўрилиши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206 прим 1-моддасига асосан,
➖ Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
✏️ Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз Сизга нисбатан ҳимоя ордери амал қилиб турган вақтда яна қандайдир ножўя ҳатти-ҳаракат содир қиладиган бўлса унга нисбатан нормада кўрсатилган миқдорда жарима солиниши ёки у 15 сутка маъмурий қамоққа олиниши мумкин.
Савол юбориш 👇

❤22😁3👍1😱1