Юрист блогер /расмий канал
57.5K subscribers
890 photos
452 videos
8 files
3.25K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️ЯНГИ ҚАРОР

⚡️ЭНДИЛИКДА ЭСКИ МАШИНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАҚИҚЛАНАДИ


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2026 йил кунги соҳага таалуқли 11-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 февралдан:

🗓 ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспортлардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
😁2622👍15👎6😢5🤔4👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️Совринли ўйинда иштирок этиш учун сертификат тасдиқланган бўлиши керак

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида фуқаролар томонидан тақдим этилган маълумотлар электрон тизим орқали қайта ишланади ҳамда баҳоланади. Ушбу жараён якунида рўйхатга олишда иштирок этган фуқароларга сертификат тақдим этилади.

Сертификатда акс этадиган ҳолат саволномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигига бевосита боғлиқ ҳисобланади. Агар саволнома белгиланган талабларга мувофиқ равишда, яъни барча жавоблар тўлиқ ва аниқ киритилган ҳолда тўлдирилган бўлса, сертификат ойнасида «Сертификат тасдиқланди» деган ёзув чиқади. Бу ҳолат маълумотлар қабул қилингани ва тасдиқланганини англатади.

Агар саволномада хатоликлар, мантиқий номувофиқликлар ёки тўлдирилмаган бўлимлар мавжуд бўлса, сертификат ҳолати «Маълумот тасдиқланмади» деб белгиланади. Бундай ҳолат сертификатнинг фаол ҳисобланмаслигига сабаб бўлади ва маълумотларни қайта кўриб чиқишни талаб этади.

Шу билан бирга, фақат сертификати тасдиқланган фуқаролар ҳар куни ўтказилаётган совринли ўйинларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу сабабли рўйхатга олиш саволномасини тўлдиришда маълумотларни ҳаққоний, аниқ ва масъулият билан киритиш, шунингдек сертификат ҳолатини мунтазам равишда текшириб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил маълумотни @census_2026 каналидан олиш мумкин.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
25😁7
⚡️МУҲИМ

❗️ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ


📄 Президентнинг 26.12.2025 йил кунги ПҚ-258-сон фармонига асосан 2026 йилнинг 1-февраль санасидан бошлаб,

“Давлат таъминотидаги оила” тоифасига кирувчи оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача бўлган муддатга ва БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
46👍12🔥2👀1
⚡️ МУҲИМ

❗️1 ФЕВРАЛДАН БОШЛАБ ТАЛАБА ЁШЛАРНИ КОНТРАКТ СУММАСИНИНГ 20 600 000 СЎМГАЧА БЎЛГАН ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ


📄 Президентнинг 20.11.2025 йил кунги ПФ-222-сон фармонига асосан


2026 йил 1 февралдан, “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммасини 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм)гача бўлган миқдорда тўлаб берилади.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
36👍19😱21
Икрамов Азизбек Исроилович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.

👉 @Yurist_Blogerr
👍43👏7😁64😢2🥰1
⚡️МУҲИМ

❗️АЛИМЕНТДАН ҚАРЗДОРЛИГИ БЎЛГАН ВА ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИШИГА ТАҚИҚ ҚЎЙИЛГАН АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАР ХАМ ЭНДИ БЕМАЛОЛ ЧЕТ ДАВЛАТГА ЧИҚИШИ МУМКИН


Олдинлари четга чиқишига тақиқ қўйилган алимент тўловчилар фақат икки йўл билан чет давлатга чиқишлари мумкин эди.

Буни биринчиси, беш йиллик алиментни олдиндан тўлаш йўли билан бўлса, иккинчиси алимент ундирувчи шахснинг ёзма розилигига кўра эди. Эндиликда эса алимент тўловчилар ўз мажбуриятларини суғурталаш йўли билан хам чет давлатга чиқишлари мумкин бўлди. Бу жараён қандай бўлади ва буни ҳуқуқий асоси қанақа деган саволларга ҳавола орқали 👉 БАТАФСИЛ 👈 видеомаълумот олишингиз мумкин

🎥 https://youtu.be/oyv845xfh0o

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
25👍11😢6🌚1
⚡️Қудратхўжаев Ботир Баҳромович ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

⚡️Жўраев Рустам Мирзаевич ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Миллий гвардия қўмондони лавозимидан озод этилди.

👉 @Yurist_Blogerr
21👍8😁4🤔4🤷‍♂1
❗️2026 ЙИЛ 1-АПРЕЛДАН АЛКАГОЛ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ФАҚАТ НАҚД ПУЛСИЗ ШАКЛДА СОТИЛАДИ

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1-апрелидан бошлаб алкогол ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотиб олиш мумкин эмас ва бундай маҳсулотларни харид қилишда тўловлар фақатгина нақдсиз шаклда (пластик карта, электрон тўлов иловалари ёки QR-код орқали) сотилиши мумкин.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍6914🤣14😁13🤔6👏4
⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️АЙРИМ ТАЛАБАЛАРНИНГ ТАЛАБАЛАР ТУРАР-ЖОЙЛАРИДАГИ ЯШАШ ХАРАЖАТЛАРИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ


📄 Ҳукуматнинг 28.01.2026 йил кунги 32-сон қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан соҳага оид тегишли низом тасдиқланди.

Низомга кўра, яшаш харажатлари давлат олий таълим ташкилотларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Талабанинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатини қоплаб бериш унинг оиласи Ижтимоий реестрнинг “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган санадан бошлаб 12 ой давомида сақланиб қолади.

Ариза берувчи мазкур масалада ўзи таълим оладиган олий таълим ташкилотининг ректори (филиал директори) номига ойнинг 7-санасига қадар ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлади.

❗️Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши ҳам мумкин.

✔️ Ариза ўқув йилида бир маротаба юборилиши мумкин.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
39👍15
⚡️МУҲИМ

❗️ЭНДИЛИКДА СИЗНИ РОЗИЛИГИНГИЗНИ ОЛМАСДАН МОБИЛ ТЕЛЕФОН РАҚАМИНГИЗ ҲАР-ХИЛ ХИЗМАТЛАРГА АВТОМАТИК УЛАНИШИ МУМКИН ЭМАС

📄 Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларини янги таҳририни 26.01.2026 йил куни 3762-сон билан давлат рўйхатидан ўтказди


Унга кўра, эндиликда абонентларнинг розилик тасдиғини олмасдан хизматларни автоматик улашга ёки дастлаб бепул бўлган хизматларни пуллик қилишга йўл қўйилмайди;

контент провайдерлари томонидан абонентларга тақдим этиладиган барча пуллик хизматлар дастлаб нофаол ҳолатда бўлиши талаб этилади.

Шунингдек, абонент – жисмоний шахсдан тариф режаси бўйича абонент тўлови ва хизмат учун маблағ ечишда ҳисобни салбий ҳолатга (қарзга тиқиб қўйиш😉) келтириш тақиқланади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍10241🔥4
❗️МУҲИМ РАҚАМЛАР

⚡️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
52👍12😁8
⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ЎЗГАРДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан "Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланди


Низомга кўра, эндиликда 3 хил тоифадаги оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши мумкин:

❗️Булар:

1)
Давлат таъминотидаги оилалар;

2) Камбағал оилалар;

3) Камбағаллик чегарасидаги оилалар.

❗️Шундан:

"Камбағал оила" ва "Давлат таъминотидаги оила"ларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари улар анашу тоифалардан чиқиб кетгунигача тўланади;

"Камбағаллик чегарасидаги оилалар" учун эса, улар ушбу тоифага ўтказилган ойдан бошлаб 6 ой давомида тўланади.

✏️ Қарор ҳали янги ва биз қарордаги бошқа муҳим ўзгаришлар бўйича хам керакли маълумотларни тайёрлаб, ушбу каналимизга жойлаймиз.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍7041🤔17👎10👏4😢3🥴2😁1
⚡️МУҲИМ

❗️"КАМБАҒАЛ ОИЛА" ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ОИЛА ТУШУНИЛАДИ ?


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

"Камбағал оила" деганда - оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан (Ҳозирги кунда бу миқдор 669 000 сўм) кам бўлганлиги сабабли Реестрга киритилган оила тушунилади.

✏️ Мени оилам хам камбағал оилалар тоифасига тўғри келармикан деган саволга жавоб топиш учун нима қилиш керак? Сиз оилангизни бир ойлик барча расмий даромадларини аниқланг ва ўша даромадни оила аъзоларингиз сонига бўлинг. Бўлиш натижасида чиққан сонга қаранг. Агар якунда келиб чиққан сон 669 000 сўмдан ортиқ бўлса, Сизни оилангиз камбағал оилалар реестрига киритилиши қийин масала. Агар анашу 669 000 сўмдан ортиб кетмаса, оилангизни камбағал оилалар реестрига киритилиш эҳтимоли бор. Тўғри, бу ерда норматив даромад ва оилангизга тегишли мол-мулкларни ҳисобига баҳолаш орқали келиб чиқадиган даромадлар хам қўшилади, лекин Сиз аввал ташқаридан келадиган даромадингизни хисобини билиб олаверинг, қолгани бир гап бўлар...

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
63👍28😁9👎8😨5
⚡️МУҲИМ

❗️"ДАВЛАТ ТАЪМИНОТИДАГИ ОИЛА" ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ОИЛА ТУШУНИЛАДИ ?


📄 Ҳукуматнинг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

"Давлат таъминотидаги оила" деганда, - оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатлари (Ҳозирги кунда 669 000 сўм)дан кам бўлганлиги сабабли Реестрга киритилган оила тушунилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, эҳтиёжманд оиланинг "Давлат таъминотидаги оила" бўлиши учун ўша оиланинг аъзолари меҳнатга лаёқатсиз бўлиши ва ойлик жами даромади киши бошига 669 000 сўмдан ортиб кетмаганлиги сабабли Реестрга киритилган бўлиши керак.

❗️Маълумот учун:
Юқорида кўрсатилган қарор талаби бўйича "Давлат таъминотидаги оила"лар учун болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари тайинланиши мумкин ва бундай тоифадаги оилалар учун тайинланган анашундай ижтимоий ёрдам тўловлари улар "Давлат таъминотидаги оила" тоифасидан чиқиб кетгунигача тўланади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
48👍10👎3🤔3🥰1
⚡️ЯНГИ ҚОНУН

❗️ЭНДИ ФОТОРАДАР ОРҚАЛИ АНИҚЛАНГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН БИР ОЙ ИЧИДА ЖАРИМА ҚОҒОЗИ КЕЛМАСА У ЖАРИМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИН


📄Ўзбекистон Республикасининг 04.02.2026 йил кунги ЎРҚ–1116-сон қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўргартириш ва қўшимчалар киритилди

Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида эндиликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:

хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.

❗️Шунингдек, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жазо қўллаш муддатлари аниқ белгиланди. Яъни,

Йўл қоидалари бузилганлиги фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилиши керак.

✏️ Айнан манашу масала узоқ вақтдан бери ҳайдовчилар учун тушунарсиз ҳолат бўлиб келаётган эди. Сабаби, кимдир фоторадар орқали тушган жариманга 48 соат ичида жарима қоғози келиши керак экан деса, яна кимдир 3 ой ичида жарима қўлланилиши мумкин дейди. Лекин ким нима деган тақдирда хам мазкур масала юзасидан юқоридаги каби муддат аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли фоторадарга тушилган жарималар бўйича МЖтКда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллаш учун белгиланган 1 йиллик умумий муддат қўлланилаётган эди. Ана энди ушбу ўзгаришдан кейин фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарима қўллаш бўйича 1 ойлик муддат аниқ қилиб белгиланди ва эндиликда ҳуқуқбузарлик содир қилган ҳайдовчиларга жарима солиш тўғрисидаги ҳабарнома анашу бир ойлик муддат ўтганидан кейин етказиладиган бўлса у ноқонуний ҳолат хисобланади ва ваколатли органларга шикоят қилиш орқали ундай жарималарни бекор қилиш мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
39👍5🥰1
⚡️МУҲИМ

❗️1 АПРЕЛДАН ДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ 5 КУНЛИК ИШ РЕЖИМИГА ЎТАДИ


📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига асосан,

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

Бунда тиббиёт муассасалари иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.

✏️ Кунлик иш вақти қисқароқ бўлгани билан 6 кунлик иш режими барибир анашундай режимда ишловчи ҳодимларга ноқулайлик туғдиради. Хафтада олти кун ишлаб чиқиб,- бу якшанбада нима қилмоқчи эдим а дегунича яна душанба бошланади ва яна 6 кунлик узлуксиз иш. 1-апрелдан эса энди улар хам хафтада 5 кун ишлайдиган бўлади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👎69👍5936🤣8👏7🔥1
⚡️МУҲИМ

❗️ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИ ФАРЗАНДЛАРИНИНГ КОНТРАКТ ПУЛЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ


📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига асосан,

2026 йилнинг 1-январь санасидан бошлаб, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика ҳудудидаги олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари (6 180 000 сўм)дан ошмайдиган қисми қоплаб берилиши белгиланган.

✏️ Юқоридаги қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъуллик ҳамда қарор ижроси бўйича шахсий жавобгарлик соғлиқни сақлаш вазирига юклатилган. Демак, давлат тиббиёт муассасалари хамда фармацефтика ҳодимларининг фарзандларини контракт тўловини маълум қисмда қоплаб бериш ишларини хам вазирликнинг ўзи ташкиллаштириши ва ҳал этиши керак.

✏️ Мазкур масалада ижро бошланиши белгиланган сана 2026 йил 1-январь, бугун олтинчи февраль, ўқув йилининг эса учинчи чораги ўтиб бормоқда, демак шу кунга қадар ташкилланадиган масала ташкилланиб, ижроси йўлга қўйилган бўлиши керак.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍4936👎10🔥2😱2👏1🙊1
⚡️МУҲИМ

❗️ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР "КАМБАҒАЛЛИК ЧЕГАРАСИДАГИ ОИЛА" ХИСОБЛАНАДИ ?

📄 Ҳукуматнинг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

«камбағаллик чегарасидаги оила» деганда, — оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг бир баравари (669 000 сўм)дан бир ярим баравари (1 003 500 сўм)гача бўлган «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифаларидан чиқарилган ҳамда оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида Реестрга киритилган оила тушунилиши белгиланган.

✏️ Ушбу тоифанинг муҳим жихати шундаки, юқоридаги қарор талаби бўйича энди манашу тоифадаги оилаларга хам болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари берилиши мумкин. Эски тартиб бўйича эса, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари фақатгина оиланинг жами даромади киши бошига минимал истеъмол харажатларининг 1 баравари (669 000 сўм)дан ошмасагина берилиши мумкин эди. Бу тоифадаги оилалар учун анашу чегара эндиликда 1 003 500 сўмгача оширилди. Яъни 4 кишилик оиланинг бир ойлик жами даромади 4 014 000 сўмгача бўлса хам ундай оилаларга энди "Бола пули" берилиши мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
78👍31😐3😁2
❗️ДИҚҚАТ

⚡️Эртадан "метан заправка"лар тўлиқ иш режимида фаолият бошлайди


Эртага, 11 февраль куни соат 09:00 дан бошлаб республика бўйлаб, жумладан водий вилоятларида ҳам “метан заправка”лар босқичма-босқич одатий иш режимида фаолият юрита бошлайди — Энергетика вазирлиги

👉 @Yurist_Blogerr
👏37👍1715😁7
❗️МУҲИМ

⚡️ЭНДИ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИ УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛАЁТГАНИДА УЙНИ БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВИНИНГ БИР ҚИСМИНИ УЛАРГА ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига асосан,

2026 йилнинг 1-январь санасидан бошлаб, ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилиши белгиланган.

✏️ Буни имтиёз дейиш мумкинми, албатта мумкин. Сабаби, ҳозирги кунда ипотека кредити асосида уй-жой сотиб оламан деган тақдирингизда хам бирламчи бозордаги квартираларнинг бошланғич бадалини ўзи анчагина қиммат хисобланади. Давлат тиббиёт муассасаларида етарлича ишлаган ҳодимлар эса энди ўзи танлаган квартиранинг бошланғич тўлови 100 млн сўм хисобланса 75 млн сўм, 60 млн сўм бошланғич тўловли уйга 45 млн сўм тўлаб ишини битиришлари мумкин.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
68👍19👎16😁11🔥4😱3🥰2👏2
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА АЙРИМ ЙЎНАЛИШЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 30.09.2025 йил кунги 612-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратилади:

ноутбук;
тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.

❗️Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.

✔️ Кредит олиш учун юборилган аризалар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш якунлари бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган оилаларга сотиб олинаётган маҳсулот ёки бошқа воситаларни турига қараб 5 млн сўмдан 30 млн сўмгача хамда 5 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
32👎29🤔4👍3❤‍🔥2🔥1