Юрист блогер /расмий канал
57.4K subscribers
890 photos
452 videos
8 files
3.25K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ЭНДИЛИКДА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН УЙЛАРНИ СОЛИҚДАН ҚАРЗИ БЎЛСА ХАМ УНДАЙ УЙЛАРГА МУЛК ҲУҚУҚИ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📄 Адлия вазирлиги томонидан янги қонун лоиҳаси ишлаб чиқилиб Олий Мажлисга юборилган

Лойиҳага кўра, ноқонуний қурилган 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 3 бараварга қисқартирилмоқда.

❗️Шунингдек, лоиҳада қуйидаги таклифлар хам илгари сурилмоқда:

cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ўша турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин; (Ҳозирда солиқдан бундай қарзи бўлган объектга мулк ҳуқуқи берилмайди)

1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма;

тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти.

✍️ Ха, агар ушбу лоиҳа маъқулланса анчагина олдинга силжиш бўларди менимча. Чунки ноқонуний қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқи берилиши бўйича амалиётда ечими йўқ муаммоллар жуда кўп.

Бепул савол-жавоб  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
43👍30🤣3
❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ОИЛАНИ НИКОҲДАН МУДДАТСИЗ АЖРАТИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга 3 йил бўлди. Ўртада фарзанд мавжуд эмас. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчимиз ва ажримга ҳар иккимиз хам розимиз. Биз ажрашиш учун ФҲДЁ органига ариза берсак улар бизни муддатсиз ажратиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 218-моддасига асосан,

никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, ўртада фарзандлар мавжуд бўлмаса ва мулкий низо хам бўлмаса хамда эр-хотиннинг ҳар иккиси хам ажрашишга бирдек рози бўлиб ФҲДЁ органига ариза берса, ФҲДЁ органи томонидан уларни никоҳдан ажратиш ариза берилган кундан бошлаб уч ойдан кейин амалга оширилиши мумкин. Қонунчиликда шундай кўрсатилганми, демак эр-хотин ФҲДЁ орқали никоҳдан муддатсиз ажратилиши мумкин эмас.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
55👍8👎5🔥3🥱2😁1
РАСМАН

⚡️Ўзбекистонда 2026-йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди.

👉 @Yurist_Blogerr
👍122😁5116👎12👏9🥴8😢7🔥3
⚡️ЯНГИ ҚОНУН

❗️ТАДБИРКОРЛАРГА СОЛИҚ БЎЙИЧА АЙРИМ ЕНГИЛЛИКЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2025 йил кунги ЎРҚ-1108-сон қонуни қабул қилинди ва мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиди.

Киритилган кўшимчаларга кўра, қуйидаги ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланди:

агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги 3 ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши 5 иш кунидан ошмаган бўлса .

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексдаги ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига “ҚҚСни тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини 30 кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш киритилди.

Бундан ташқари, солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахслар ва ЯТТлар солиқ органига солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.

Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзлари Президент қарорлари билан, фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш тарзида, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши кўзда тутилди.

❗️Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан 10 иш кунида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
29👍10
⚡️ РАСМАН:

Эртага, 30-декабрь соат 09:00 дан бошлаб Республика ҳудудидаги барча “метан заправка"лар 24 соатлик иш режимига қайтади.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича 30-декабрь, яъни эртадан бошлаб барча "метан заправка"лар туну-кун ишлашни бошлайди ва шу сабабли фуқаролардан узун навбатларни юзага келтирмасдан хотиржам ҳаракатланишлари тавсия эътилади

👉 @Yurist_Blogerr
😁5949👏21🔥12🤣12👍6👎5🥰3
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА АЙРИМ ЙЎНАЛИШЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 30.09.2025 йил кунги 612-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратилади:

ноутбук;
тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.

❗️Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.

✔️ Кредит олиш учун юборилган аризалар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш якунлари бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган оилаларга сотиб олинаётган маҳсулот ёки бошқа воситаларни турига қараб 5 млн сўмдан 30 млн сўмгача хамда 5 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
70👍21🌚7🔥2
⚡️МУҲИМ

❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА КИЙИМ-КЕЧАК СОТИБ ОЛИШЛАРИ УЧУН ВАУЧЕР ШАКЛИДА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонига асосан,

Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун:

озиқ-овқат учун — бир чоракда бир марта ва БҲМнинг 1 баравари миқдорида;

кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар хариди учун — бир йилда икки марта хамда БҲМнинг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам ажратилади.

❗️Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун маблағлар тегишли қийматдаги (1 ёки 5 БҲМ) ваучер шаклида ажратилади.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
77👍51🤣15🔥5👎3😁3🤔3👻3
❗️ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ФУҚАРОЛИКНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ХУЖЖАТЛАР ХИСОБЛАНАДИ?

⚡️САВОЛ:
Қандай хужжатлар фуқароликни тасдиқловчи хужжат хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-сон Қонуннинг 7-моддасига асосан,

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган.

❗️Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи паспорти, идентификацияловчи картаси ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
31👍8
❗️ҲАЙДОВЧИЛАР ҚАЙСИ ЖОЙЛАРДА ҚАНДАЙ ТЕЗЛИКДА ҲАРАКАТЛАНИШИ КЕРАК ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра,

Ҳайдовчилар аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишлари лозим.

✔️ Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
25🔥3
⚡️МУҲИМ:

❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТЎЛОВЛАРИНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулининг бугунги кун ҳолатига аниқ миқдорлари қанчани ташкил қилади ?

⚡️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ,

Кам таъминланган оилаларга бериладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулларининг аниқ миқдорлари қуйидагича:

3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм;

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;

оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;

оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм этиб белгиланган.

❗️Мазкур қарор бўйича кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори ҳозирги кунда 420 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
55👍8🥴8👎5😁5🥱3
⚡️ДИҚҚАТ:

❗️ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ОЙЛИГИ ОШИРИЛАДИ


🗓 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

❗️Мазкур йиғилишда қуйидаги вазифа ва имкониятлар белгилаб олинди:

муддатли ҳарбий хизматнинг янги модели шакллантирилиши белгиланди, бунда ҳар бир ҳарбий хизматчи армиядан қайтганда касбий кўникмалар ва реал истиқболларга эга бўлади;

"Бир миллион дастурчи" ва "Сунъий интеллект соҳасида беш миллион етакчи" дастурлари доирасида ҳар йили 5 минг нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ўқитилади;

муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун шарт-шароитлар яратилади, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтгандан кейин ўқиши қўллаб-қувватланади, шу жумладан сертификат харажатлари қопланади ва фоизсиз таълим кредитлари берилади;

муддатли ҳарбий хизматдан қайтганларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чоралари кенгайтирилмоқда, шу жумладан уларнинг тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади ва ишга жойлашишда қўшимча имтиёзлар берилади;

ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва турмуш шароитлари янада яхшиланади, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва ҳарбий пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

❗️Шунингдек:

1-апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади;

контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва сержантларнинг иш ҳақи 10 фоизга оширилади;

ҳудудий мудофаа органларининг ҳарбий бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жорий йилда 20 фоизга, келгуси йилда яна 50 фоизга оширилади;

30 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ҳарбий хизматчиларга пенсия ҳисоблашда ҳисобга олинадиган пул таъминоти миқдори 75 фоиздан 100 фоизгача оширилади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
53👍26👎10🥰3😢1
❗️ЭРТАГА "КАЛЕНДАРЬ" ҚИЗИЛ ЭМАС

⚡️ Бизга эртага расман дам олиш куними деган саволлар хам келиб тушмоқда, лекин йўқ. Эртага 14-январь ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам куни, бироқ қонунчилик бўйича ҳодимлар учун расмий дам олиш куни эмас.

Шунинг учун барча ишловчи ҳодимлар эртага ўз вақтида иш жойида бўлишлари лозим бўлади.

✍️ Эртага дам олиш куни бўлса керак деган ҳаёл билан соат ўнбиргача ухлавормелар а яна..

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😁11744🤪24👍19
Qishda ishonchli himoya va ajoyib sovg‘alar! ❄️🚗

Qishda yo‘llarda xavfsizlik har doimgidan ham muhim. EUROASIA Insurance’da sug‘urta polisini rasmiylashtiring — ham o‘zingizni kutilmagan xarajatlardan asrang, ham qimmatbaho sovg‘alar yutib oling!

Ishtirok etish juda oddiy:


Polis rasmiylashtiring: Bizning ilovamiz orqali — Android yoki iOS.
Ro‘yxatdan o‘ting: Telegram-botda — @EuroasiaGiveawayV3_Bot.
Obuna bo‘ling: Instagram va Telegram sahifalarimizga.

🎁 Sovrinlar:

Har hafta: Avtotovarlar va YevroKASKO
Bosh sovrinlar (2026-yil 6-fevral):
📱 iPhone 17 Pro Max 256GB
🛡 Bir yillik KASKO
🛠 "Yo‘lda ko‘mak" yillik obunasi

O‘z xavfsizligingizni ta’minlang va g‘olib bo‘ling!

👉 Batafsil ma'lumot
7👍4
⚡️МУҲИМ

❗️ОИЛА АЖРАЛИШСА ОТА ФАРЗАНДЛАРИНИ УЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА МАЖБУРМИ ?


⚡️САВОЛ:
Оила қонуний ажрашганидан кейин ота фарзандларини уй-жой билан таъминлашга ёки ўзига тегишли уйнинг бир қисмини болаларига беришга мажбурми ?

⚡️ЖАВОБ:
Қонунчиликда ота фарзандларини уй-жой билан таъминлашга мажбур дейилган норма йўқ. Ота ўзига тегишли уй-жойни бир қисмини фарзандларига бериши керак дейилган қоида хам йўқ.

Оила кодексининг 90-моддасида, ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас деб кўрсатилган.

✏️ Ота ихтиёрий равишда фарзандларини уй-жой билан таъминлашни истаса ҳеч қандай муаммосиз бундай истагини амалга ошира олади. Хоҳласа ҳар-бир фарзандига тўрттадан уй олиб берсин бу унинг хоҳши, лекин ота атайлаб ёки иложсизликдан бунга ихтиёр қилмаса унга ҳеч ким фарзандларингни уй билан таъминлашга мажбурсан деган мажбуриятни юклай олмайди. Демак ота фарзандларини уй билан таъминлаши ёки таъминламаслиги бу унинг вазиятига хамда табиатига балки шахсиятига боғлиқ масала.

Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
50👏35👎21👍15🤔9
❗️МУҲИМ

⚡️ОТА-ОНА 3 ОЙДАН ОРТИҚ МУДДАТГА ЧЕТ ЭЛГА КЕТАЁТГАН БЎЛСА ФАРЗАНДИГА ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ТАЙИНЛАШИ ШАРТ

⚡️САВОЛ:
Мен ёлғиз онаман. Яқинда ишлаш учун узоқроқ муддатга чет элга чиқишим керак. Бир нафар 5 ёшли фарзандимни онамга ташлаб кетмоқчиман. Саволим шуки, мен фарзандимни онамга шунчаки ташлаб кетсам бўлаверадими ёки онамни васий этиб расмийлаштиришим керакми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 4 илова қилиб келтирилган низомга асосан,

Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт қилиб белгиланган.

✏️ Демак Сиз агар чет элга 3 ойдан ортиқ муддатга кетаётган бўлсангиз онангизни фарзандингизга васий этиб тайинлаб кетишингиз керак. Бу жараён нафақат қонунчиликка итоат, балки фарзандингизни ҳуқуқий ҳимояси учун хам мухим хисобланади. Чунки болага тайинланган васий боланинг манфаатларини алохида ишончномасиз хам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
47👍25😁2
⚡️ МУҲИМ

❗️ФЕВРАЛЬ ОЙИДАН БОШЛАБ АЙРИМ ЁШЛАРГА ЯХШИГИНА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛМОҚДА


📄 Президентнинг 20.11.2025 йил кунги ПФ-222-сон фармонига асосан


2026 йил 1 февралдан "Камбағал оилалар реестри
"га киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади. (✏️ Яъни, бу тоифадаги ёшларга ҳарбий хизмат тўлови бекор бўлади дегани бу)

❗️Бундан ташқари “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;

касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм)дан ошмаган ҳолда тўлаб берилади.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
55👍41🤔6😁1
Forwarded from Dreamland Development
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dreamland Development kompaniyasida savdo menejeri hayotidan bir kun 🏡

Qo‘ng‘iroqlar, uchrashuvlar, maslahatlar, kvartiralarni tanlash, obyektlarni ko‘rsatish va tafsilotlar bilan ishlash

Har bir kun mijozga to‘g‘ri tanlov qilishga yordam beradigan o‘nlab yechimlardir.

⬇️ Выбирайте свою квартиру мечты:
Dreamland_development_bot
📲 1390
☎️ 78-148-90-00
— — —
Один день из жизни менеджера по продажам в Dreamland Development 🏡

Звонки, встречи, консультации, подбор квартир, показы объектов и работа с деталями сделки

Каждый день — это десятки решений, чтобы помочь клиенту сделать правильный выбор.

⬇️ Выбирайте свою квартиру мечты:
Dreamland_development_bot
📲 1390
☎️ 78-148-90-00
22🔥1
▪️МУҲИМ

❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА 2 542 000 СЎМ НОРМАТИВ ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ

⚡️САВОЛ;
Мен болаларга нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам шунда болаларимга нафақа тайинланиши учун мени даромадим қандай аниқланади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,

ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг икки баравари (2 542 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.

✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 542 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади. Шунинг учун болалар нафақасини олиш учун ўзимни банд қилдирсам бўлди деган нарса ҳар доим хам тўғри эмас. Бу нарса кўпинча фарзандлари икки нафардан ортиқ оилаларга қўл келиши мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
57😁11👎3🔥2👍1
⚡️МУҲИМ

❗️АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА 50 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2023 йилдаги ПҚ-281-сон қарорига асосан,

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши белгиланган.

❗️Ушбу йўналишда Сув хўжалиги вазирлигига «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида, балиқчилик билан шуғулланувчи оилаларни сув билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
21😁18👍8😴3
⚡️МУҲИМ ЯНГИЛИК

❗️ЭНДИЛИКДА ОНЛАЙН КРЕДИТ ОЛИШДА ФИРИБГАРЛИККА УЧРАГАН ФУҚАРОЛАР ОЛГАН КРЕДИТИНИ ҚАЙТАРМАСЛИКЛАРИ МУМКИН

📄 Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 21.01.2026 йил куни мазкур соҳага оид тегишли низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3759-сон).

Унга кўра, кредит ташкилоти фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган фуқаро, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан жабрланувчи деб эътироф этилганда, мазкур онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундан ундиришни тўхтатади.

Кредит ташкилоти онлайн кредит ажратишда фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириши мумкин.

Кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа қилганда қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши, суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда (✏️ яъни, шахс олган кредитини қайтармаслик учун атайлаб фрод ҳолатини уюштирган бўлса)кредит ташкилоти онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундиришни давом эттиради.

Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍4126👏5💋2
❗️ҲИМОЯ ОРДЕРИ ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ

⚡️САВОЛ:
Тазйиққа учраган хотин-қизлар учун ҳимоя ордери қанча муддатга берилади ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2020 йилдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва болаларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги низомда, ҳимоя ордери ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради деб белгиланган

✏️ Аввало ҳеч кимни кимдандир ҳимоя ордери орқали ҳимояланишга иши тушмасин, лекин беихтиёр кимнидир иши тушган бўлса шу гап, ҳимоя ордери 30 кунгача муддатга берилади..

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
47👏10😢6🤔3