Юрист блогер /расмий канал
59.8K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️РАСМАН:

Бугун, яъни 22 декабрь соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда фаолият юритади.


👉 @Yurist_Blogerr
👍54🤔187👏7👎4🌚2💔2
⚡️ "МЕТАН ЗАПРАВКА"ЛАР БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ:

❗️Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади. 👈 Дея қўшимча маълумот бермоқдан Энергетика вазирлиги.

✏️ Айрим расмийларимиз расмий маълумот беришни хам қойиллатадида. Бундан олдин республикадаги БАРЧА "метан заправка"лар 10:00 дан 16:00 гача одатдаги режимга қайтади дейишган эди. Бир оз вақтдан кейин Фарғона водийсидаги "заправка"ларнинг иш режими ҳокимликларга боғлиқ деган мазмунда хабар бермоқда. Шунда биринчи берилган маълумот ёлғон маълумотми ёки Фарғона водийси республика таркибига кирмайдими ? Менимча бу ерда хаммаси жойида, фақат биз негативмиз шекилли..

👉 @Yurist_Blogerr
👍35😁2212👏3
⚡️Муҳим

❗️ПАРВАРИШГА МУҲТОЖ БОЛАЛАРГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСЛАРГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА ТЎЛАНАДИ

📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,

ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда.


Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
27👍15🥴2👀1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!

✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.

✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаётган бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.

Бепул савол-жавоб  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
41💯6🔥4👍1
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ЭНДИЛИКДА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН УЙЛАРНИ СОЛИҚДАН ҚАРЗИ БЎЛСА ХАМ УНДАЙ УЙЛАРГА МУЛК ҲУҚУҚИ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📄 Адлия вазирлиги томонидан янги қонун лоиҳаси ишлаб чиқилиб Олий Мажлисга юборилган

Лойиҳага кўра, ноқонуний қурилган 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 3 бараварга қисқартирилмоқда.

❗️Шунингдек, лоиҳада қуйидаги таклифлар хам илгари сурилмоқда:

cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ўша турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин; (Ҳозирда солиқдан бундай қарзи бўлган объектга мулк ҳуқуқи берилмайди)

1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма;

тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти.

✍️ Ха, агар ушбу лоиҳа маъқулланса анчагина олдинга силжиш бўларди менимча. Чунки ноқонуний қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқи берилиши бўйича амалиётда ечими йўқ муаммоллар жуда кўп.

Бепул савол-жавоб  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
34👍28🤣3
❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ОИЛАНИ НИКОҲДАН МУДДАТСИЗ АЖРАТИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга 3 йил бўлди. Ўртада фарзанд мавжуд эмас. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчимиз ва ажримга ҳар иккимиз хам розимиз. Биз ажрашиш учун ФҲДЁ органига ариза берсак улар бизни муддатсиз ажратиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 218-моддасига асосан,

никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, ўртада фарзандлар мавжуд бўлмаса ва мулкий низо хам бўлмаса хамда эр-хотиннинг ҳар иккиси хам ажрашишга бирдек рози бўлиб ФҲДЁ органига ариза берса, ФҲДЁ органи томонидан уларни никоҳдан ажратиш ариза берилган кундан бошлаб уч ойдан кейин амалга оширилиши мумкин. Қонунчиликда шундай кўрсатилганми, демак эр-хотин ФҲДЁ орқали никоҳдан муддатсиз ажратилиши мумкин эмас.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
51👍8👎4🔥2🥱2😁1
РАСМАН

⚡️Ўзбекистонда 2026-йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди.

👉 @Yurist_Blogerr
👍120😁5115👎11👏9😢7🥴7🔥3
⚡️ЯНГИ ҚОНУН

❗️ТАДБИРКОРЛАРГА СОЛИҚ БЎЙИЧА АЙРИМ ЕНГИЛЛИКЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2025 йил кунги ЎРҚ-1108-сон қонуни қабул қилинди ва мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиди.

Киритилган кўшимчаларга кўра, қуйидаги ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланди:

агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги 3 ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши 5 иш кунидан ошмаган бўлса .

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексдаги ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига “ҚҚСни тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини 30 кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш киритилди.

Бундан ташқари, солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахслар ва ЯТТлар солиқ органига солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.

Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзлари Президент қарорлари билан, фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш тарзида, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши кўзда тутилди.

❗️Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан 10 иш кунида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
26👍9
⚡️ РАСМАН:

Эртага, 30-декабрь соат 09:00 дан бошлаб Республика ҳудудидаги барча “метан заправка"лар 24 соатлик иш режимига қайтади.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича 30-декабрь, яъни эртадан бошлаб барча "метан заправка"лар туну-кун ишлашни бошлайди ва шу сабабли фуқаролардан узун навбатларни юзага келтирмасдан хотиржам ҳаракатланишлари тавсия эътилади

👉 @Yurist_Blogerr
😁5844👏21🔥12🤣12👍5👎4🥰3
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА АЙРИМ ЙЎНАЛИШЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 30.09.2025 йил кунги 612-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратилади:

ноутбук;
тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.

❗️Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.

✔️ Кредит олиш учун юборилган аризалар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш якунлари бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган оилаларга сотиб олинаётган маҳсулот ёки бошқа воситаларни турига қараб 5 млн сўмдан 30 млн сўмгача хамда 5 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
60👍21🌚7🔥2
⚡️МУҲИМ

❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА КИЙИМ-КЕЧАК СОТИБ ОЛИШЛАРИ УЧУН ВАУЧЕР ШАКЛИДА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонига асосан,

Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун:

озиқ-овқат учун — бир чоракда бир марта ва БҲМнинг 1 баравари миқдорида;

кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар хариди учун — бир йилда икки марта хамда БҲМнинг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам ажратилади.

❗️Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун маблағлар тегишли қийматдаги (1 ёки 5 БҲМ) ваучер шаклида ажратилади.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
70👍46🤣15🔥4👎3👻3😁2🤔2
❗️ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ФУҚАРОЛИКНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ХУЖЖАТЛАР ХИСОБЛАНАДИ?

⚡️САВОЛ:
Қандай хужжатлар фуқароликни тасдиқловчи хужжат хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-сон Қонуннинг 7-моддасига асосан,

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган.

❗️Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи паспорти, идентификацияловчи картаси ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
20👍7
❗️ҲАЙДОВЧИЛАР ҚАЙСИ ЖОЙЛАРДА ҚАНДАЙ ТЕЗЛИКДА ҲАРАКАТЛАНИШИ КЕРАК ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра,

Ҳайдовчилар аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишлари лозим.

✔️ Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
12
⚡️МУҲИМ:

❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТЎЛОВЛАРИНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулининг бугунги кун ҳолатига аниқ миқдорлари қанчани ташкил қилади ?

⚡️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ,

Кам таъминланган оилаларга бериладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулларининг аниқ миқдорлари қуйидагича:

3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм;

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;

оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;

оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм этиб белгиланган.

❗️Мазкур қарор бўйича кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори ҳозирги кунда 420 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
2🥴1