Юрист блогер /расмий канал
60.6K subscribers
882 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️МУҲИМ

✔️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғи бўйича қанақа имтиёзга эга ?

⚡️САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғини тўламаслиги мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:

Тўламаслиги мумкин, фақат тўлиқ миқдорда эмас.

📄 Солиқ кодексининг 421-моддасида,
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Маълумот учун: ушбу имтиёздан оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахс борлиги учун унинг оила аъзолари эмас, ўша ногиронлиги бўлган шахс ўзини эгалигида бўлган мол-мулкка нисбатан мазкур имтиёздан фойдаланиши мумкин. Ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида ва ногиронлиги бўлган шахснинг номида бўлган турар жойга нисбатан татбиқ этилади


Қўшимча саволлар учун👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
38👍7👎5
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 648 000 СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган рўйхатга кўра,

Боқувчиси бўлмаган хотин-қизларга "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 4 барвари (1 648 000 сўм) гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилиши назарда тутилган.

❗️Ушбу бир марталик ёрдам пулини олиш учун бирламчи мурожаат хотин-қизлар фаоли орқали юборилади.

Қўшимча саволлар учун👇

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
47👍27😢8👎4🥰2
❗️ҲОДИМЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 22-моддасига асосан,

Ҳодимлар:

🟢 меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиши;

🟢 меҳнат шартномаси билан ўз зиммасига юклатилган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариши;

🟢 ички меҳнат тартибига риоя этиши;

🟢 меҳнат интизомига риоя этиши;

🟢 белгиланган меҳнат нормаларини бажариши;

🟢 меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, технология интизомига, меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя этиши;

🟢 иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши;

🟢 иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва доирада қоплаши;

🟢 инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш берувчига ёки бевосита раҳбарга дарҳол хабар қилиши;

🟢 бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслиги шарт.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
38👍2
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ҚАЧОНДАН БУ НАФАҚАНИ ОЛИШНИ БОШЛАЙДИ ?

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасига ариза берилган бўлса ва ўша ариза тасдиқланган бўлса, яъни ариза қонунчиликда белгиланган мезонларга мос келган бўлса ариза берувчига болалар нафақаси қачондан бошлаб тўланишни бошлайди ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарорига 1-илова қилиб келтирилган низомга кўра,

болалар нафақаси ва моддий ёрдам белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади деб кўрсатилган.

✏️ Демак болалар нафақасини олиш учун талабгор оила қайси ойда ариза берган бўлса ўша ойдан кейинги ойда у биринчи тўловни қабул қилиб олади. Агар орангизда кимнингдир аризаси тасдиқланган бўлса-ю лекин ариза берган ойдан кейинги ойда унга пул берилмаган бўлса, демак у ерда қонунчилик талаби бузилмоқда.

Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
34👍24🥰1
⚡️"Тиниб-тинчимас одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я"

Бу расм Қўқонлик табиб ҳаётинининг ҳозирги пайтдаги тахминий кўриниши бўлса керак. Шу табибни хам ҳеч тинч қўйишмадида...

👉 @Yurist_Blogerr
🤣18613😁12👍5👏3💯2👎1
❗️БУ ЭНДИ ҲАҚИҚИЙ ЎЗГАРИШ

⚡️ҚОНУНЧИЛИКДА БЕЛГИЛАНГАН ИМТИЁЗЛАРНИ БЕРМАГАНЛИК УЧУН ХАМ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ

📄 17.12.2025 йил кунги ЎРҚ-1102-сон Қонун қабул қилинди ва мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра,

ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қонунчиликда белгиланган имтиёз ва ижтимоий кафолатларни таъминламаганлик, - мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

✏️ Бу нимани билдиради? Масалан, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун қанақадир имтиёз белгиланган ва бунга маълум бир маблағ ажратилган бўлса-ю амалда уларга анашу ёрдамлар берилмаса ёки ногиронлиги бўлган шахслар учун қонунчиликда қандайдир имтиёз кўрсатилган бўлса-ю амалиётда уларга анашу имтиёз қўлланилмаса. Умуман олганда, ижтимоий ҳимояга мухтож ҳар қандай тоифадаги шахслар учун қонунчиликда берилиши белгиланган имтиёзлар ўз эгаларига етиб бормаса, етиб бормаслигига сабабчи бўлган мансабдор ва давлат хизматчиларига эндиликда жавобгарлик масаласи қўлланилади.

✏️ Кўпчиликни ҳаёлига биринчи бўлиб,- ҳа энди қонунда белгилангани билан ... деган фикр келиши мумкин. Лекин йўқ. Ҳеч ким шундай қилишимиз шарт деб жар солмаётган эди. Кимдир шундай жар солса хам агар Олий Мажлис лозим топмаса барибир қандайдир қонун қабул қилинмайди. Бу Қонун юқорида муҳокамалардан, тасдиқлашлардан, имзолашлардан ўтиб эълон қилиндими, демак ижтимоий соҳада ҳақиқий ўзгаришлар бўляпти ўртоқлар.

Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍13753👏21🤣9🥱7👎4🔥32🥰2
⚡️РАСМАН:

Бугун, яъни 22 декабрь соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда фаолият юритади.


👉 @Yurist_Blogerr
👍53🤔177👏7👎4🌚2💔2
⚡️ "МЕТАН ЗАПРАВКА"ЛАР БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ:

❗️Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади. 👈 Дея қўшимча маълумот бермоқдан Энергетика вазирлиги.

✏️ Айрим расмийларимиз расмий маълумот беришни хам қойиллатадида. Бундан олдин республикадаги БАРЧА "метан заправка"лар 10:00 дан 16:00 гача одатдаги режимга қайтади дейишган эди. Бир оз вақтдан кейин Фарғона водийсидаги "заправка"ларнинг иш режими ҳокимликларга боғлиқ деган мазмунда хабар бермоқда. Шунда биринчи берилган маълумот ёлғон маълумотми ёки Фарғона водийси республика таркибига кирмайдими ? Менимча бу ерда хаммаси жойида, фақат биз негативмиз шекилли..

👉 @Yurist_Blogerr
👍35😁2112👏3
⚡️Муҳим

❗️ПАРВАРИШГА МУҲТОЖ БОЛАЛАРГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСЛАРГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА ТЎЛАНАДИ

📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,

ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда.


Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
24👍15🥴2👀1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!

✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.

✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаётган бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.

Бепул савол-жавоб  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
37💯5🔥4
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ЭНДИЛИКДА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН УЙЛАРНИ СОЛИҚДАН ҚАРЗИ БЎЛСА ХАМ УНДАЙ УЙЛАРГА МУЛК ҲУҚУҚИ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📄 Адлия вазирлиги томонидан янги қонун лоиҳаси ишлаб чиқилиб Олий Мажлисга юборилган

Лойиҳага кўра, ноқонуний қурилган 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 3 бараварга қисқартирилмоқда.

❗️Шунингдек, лоиҳада қуйидаги таклифлар хам илгари сурилмоқда:

cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ўша турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин; (Ҳозирда солиқдан бундай қарзи бўлган объектга мулк ҳуқуқи берилмайди)

1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма;

тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти.

✍️ Ха, агар ушбу лоиҳа маъқулланса анчагина олдинга силжиш бўларди менимча. Чунки ноқонуний қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқи берилиши бўйича амалиётда ечими йўқ муаммоллар жуда кўп.

Бепул савол-жавоб  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
31👍27🤣3
❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ОИЛАНИ НИКОҲДАН МУДДАТСИЗ АЖРАТИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга 3 йил бўлди. Ўртада фарзанд мавжуд эмас. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчимиз ва ажримга ҳар иккимиз хам розимиз. Биз ажрашиш учун ФҲДЁ органига ариза берсак улар бизни муддатсиз ажратиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 218-моддасига асосан,

никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, ўртада фарзандлар мавжуд бўлмаса ва мулкий низо хам бўлмаса хамда эр-хотиннинг ҳар иккиси хам ажрашишга бирдек рози бўлиб ФҲДЁ органига ариза берса, ФҲДЁ органи томонидан уларни никоҳдан ажратиш ариза берилган кундан бошлаб уч ойдан кейин амалга оширилиши мумкин. Қонунчиликда шундай кўрсатилганми, демак эр-хотин ФҲДЁ орқали никоҳдан муддатсиз ажратилиши мумкин эмас.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
42👍6👎4🥱2😁1
РАСМАН

⚡️Ўзбекистонда 2026-йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди.

👉 @Yurist_Blogerr
👍111😁4815👎10👏7😢7🥴6🔥3
⚡️ЯНГИ ҚОНУН

❗️ТАДБИРКОРЛАРГА СОЛИҚ БЎЙИЧА АЙРИМ ЕНГИЛЛИКЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2025 йил кунги ЎРҚ-1108-сон қонуни қабул қилинди ва мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиди.

Киритилган кўшимчаларга кўра, қуйидаги ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланди:

агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги 3 ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши 5 иш кунидан ошмаган бўлса .

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексдаги ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига “ҚҚСни тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини 30 кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш киритилди.

Бундан ташқари, солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахслар ва ЯТТлар солиқ органига солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.

Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзлари Президент қарорлари билан, фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш тарзида, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши кўзда тутилди.

❗️Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан 10 иш кунида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
5👍5