Юрист блогер /расмий канал
60.6K subscribers
882 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ МУҲИМ

🚶🏿‍♂️ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЧАСИНИ ОЛДИДА ТЎХТАГАНЛАР ЖАРИМА ТЎЛАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мен яқинда пиёдалар йўлакчасини олдида зарур иш билан тўхтаган эдим. ГАИ ҳодими менга жарима ёзди. Пиёдалар йўлагида одам йўқ эди. Саволим шуки, қонунчилик бўйича ГАИ ҳодимининг ўша ҳолатдаги ҳаракатлари тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда транспорт воситаларининг тўхташи тақиқланиши белгиланган ва нормада пиёдалар йўлагида одам бўлмаса мумкин дейилган жойи йўқ.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 6-моддасига кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (824 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Ха, Сиздаги ҳолатда агар пиёдалар йўлакчасига 10 метрдан кам масофада тўхтаган бўлсангиз ГАИ ҳодимининг ҳаракатлари қонуний ҳисобланади. Агар йўқ, мен жуда 10 метрдан яқин тўхтамагандим у ерда десангиз, ўша жойга метрни олиб бориб масалага ойдинлик киритиб олсангиз бўлади..

Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
53👍42😁12🥱3🤔1
⚡️МУҲИМ

❗️ОИЛА АЖРАЛИШСА ОТА ФАРЗАНДЛАРИНИ УЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА МАЖБУРМИ ?


⚡️САВОЛ:
Оила қонуний ажрашганидан кейин ота фарзандларини уй-жой билан таъминлашга ёки ўзига тегишли уйнинг бир қисмини болаларига беришга мажбурми ?

⚡️ЖАВОБ:
Қонунчиликда ота фарзандларини уй-жой билан таъминлашга мажбур дейилган норма йўқ. Ота ўзига тегишли уй-жойни бир қисмини фарзандларига бериши керак дейилган қоида хам йўқ.

Оила кодексининг 90-моддасида, ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас деб кўрсатилган.

✏️ Ота ихтиёрий равишда фарзандларини уй-жой билан таъминлашни истаса ҳеч қандай муаммосиз бундай истагини амалга ошира олади. Хоҳласа ҳар бир фарзандига ўнтадан уй олиб берсин бу унинг хоҳши, лекин ота атайлаб ёки иложсизликдан бунга ихтиёр қилмаса унга ҳеч ким фарзандларингни уй билан таъминлашга мажбурсан деган мажбуриятни юклай олмайди. Демак ота фарзандларини уй билан таъминлаши ёки таъминламаслиги бу унинг вазиятига хамда табиатига боғлиқ масала.

Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍7267👎28🤔7👏4😢4🔥3
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ВА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 125 000 СЎМГАЧА ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларни ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 236 000 сўм)гача миқдордаги қисми компенсация шаклида тўлаб берилади.

Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
31👍1
❗️АЙРИМ ОТА ЁКИ ОНАЛАРГА БОЛАЛАРИНИНГ БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 618 000 СЎМГАЧА ПУЛ БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарорига асосан,

расмий банд бўлган ва Камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланганлик юзасидан моддий ёрдам бериб борилади.

Карорда кўрсатилишича, ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача (618 000 сўм)ни ташкил қилади.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
39👍13
❗️ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИ КИМГА ҚАНЧА МИҚДОРДА ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?

📄 Меҳнат кодексининг 173-моддасига кўра,

ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимнинг маълум бир иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у қуйидаги миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас:

3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
57👍14🤔3🥰2
⚡️ ЯНГИ ФАРМОН

❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА ЯХШИГИНА ИМТИЁЗ БЕРИЛМОҚДА


📄 Президентнинг 20.11.2025 йил кунги ПФ-222-сон фармони қабул қилинди


фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:


сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади. (✏️ Яъни, бу тоифадаги ёшларга ҳарбий хизмат тўлови бекор бўлади дегани бу)

❗️Бундан ташқари “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;

касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм)дан ошмаган ҳолда тўлаб берилади.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
57👍49👎4😁4👏1🤝1
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИЛИКДА ЧЕТГА ЧИҚИШИГА ТАҚИҚ ҚЎЙИЛГАН АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАР ХАМ БЕМАЛОЛ ЧЕТ ДАВЛАТГА БОРИБ КЕЛИШЛАРИ МУМКИН

📄 Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги хамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 12.11.2019 йил куни қабул қилинган қўшма қарорга қўшимчалар киритиш бўйича хужжат Адлия вазирлиги томонидан 26.11.2025 йил куни 3196-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди

Унга кўра, эндиликда алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси уларнинг чет давлатга чиқиши бўйича вақтинчалик чекловни амал қилишини тўхтатиб туради.

Бу каби суғурта турлари тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади.

✏️ Қисқаси эндиликда алименти борлиги сабабли чет элга чиқа олмаётган алимент тўловчилар 5 йиллик алиментни олдиндан тўлашлари шарт бўлмайди. Улар чет элга чиқиб кетган вақтида қандайдир сабаблар билан алиментни тўламай қўйса уларни алимент мажбуриятларини суғурталовчи компаниялар ўз зиммасига олади. Бу дегани алимент тўловчилар алиментдан озод бўлади дегани эмас, йўқ. Бундан кейин хам улар алиментини тўлашда давом этади. Бу шунчаки оқибатини тушунмасдан ўзига тақиқ орттириб олганлар ёки алиментни тўлашга моддияти етмаётган, четга чиқиб ишлай деса чеклов сабабли имконияти бўлмаётган алимент тўловчилар учун имконият.

✏️ Алимент тўловчиларга ўзи нима учун тақиқ қўйилар эди? Аввало уларни алиментдан тўланмаган қарздорлиги бўлса хамда алимент тўловчи четга чиқиб кетганида ундан алимент ундириш муаммоли масала бўлганлиги сабабли тақиқ қўйилар эди. Эндиликда эса анашу мукаммоли масала деган жойига суғурталовчи компаниялар туриб беради, алимент тўловчи эса чет элга ишлаш учун кетган бўлса у ерда даромад топиб ўз мажбуриятларини фарзандлари вояга етгунига қадар давом эттиради.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍6357👎21😭5👌4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега рўйхатга олишда қатнашиш муҳим?

Биз баъзан “мен бир оддий одамман, менинг маълумотим нима ўзгартиради?” деб ўйлашимиз мумкин. Лекин ҳамма бирга йиғилганда бутун мамлакатнинг келажагини белгиловчи катта маълумот тўпланади. Айнан шу маълумотга қараб қаерга мактаб қурилади, қаерга янги йўл керак, қайси туманда қўшимча шифохонага эҳтиёж бор, шундай масалаларнинг ҳаммаси ҳал қилинади.

Рўйхатга олиш сиз ҳақингиздаги маълумотни ҳеч кимга ошкор қилмайди, хавотирланманг. Лекин сиз берган тўғри ва ҳақиқий жавоблар эртанги кун учун реал манзилли ёрдамга айланади. Масалан, субсидиялар, ижтимоий тўловлар, кам таъминланган ҳудудларга ажратиладиган маблағлар ҳам айнан шу маълумотлар орқали ҳисобланади.

Онлайн рўйхатдан ўтиш ҳам осон. 15–31 январь орасида census.stat.uz сайтига кириб, 10–15 дақиқада ўзингиз тўлдириб қўйишингиз мумкин. Агар улгурмасангиз, февралда рўйхатга олувчилар уйингизга келади. Ҳаммаси қонун доирасида, махфийлик ҳам сақланади.

Келажакка бефарқ бўлмасак, ўзимизнинг реал ҳолатимизни ҳукуматга тўғри кўрсатоламиз. Бу ўзимиз учун ҳам, болаларимиз учун ҳам жуда муҳим.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
42👍14👎2
⚡️МУҲИМ

❗️ЭНДИЛИКДА ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ДАВОЛАНИШИ УЧУН УЛАРГА 20 600 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ


📄Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан,

30 ёшдан катта айрим эҳтиёжманд хотин-қизларга жарроҳлик амалиётисиз даволаниши учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм) гача миқдорда моддий ёрдам ажратилиши белгиланган.

Хош, ушбу ёрдамдан қандай тоифадаги хотин-қизлар фойдаланиши мумкин ?

1) Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари;

2) ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ушбу ёрдамдан фойдаланиши мумкин.

Ушбу ёрдамдан неча мартагача фойдаланиш мумкин ?


Қарор талаби бўйича ушбу ёрдам туридан 1 йилда фақат бир марта фойдаланиш мумкин.

Қандай хужжатлар керак бўлади ?

Мазкур ёрдамни олиш учун ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма талаб этилади.


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
70👍24😁8👎6👏6🥰2
▪️МУҲИМ

❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА 2 542 000 СЎМ НОРМАТИВ ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ

⚡️САВОЛ;
Мен болаларга нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,

ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг икки баравари (2 542 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.

✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 542 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади. Шунинг учун болалар нафақасини олиш учун ўзимни банд қилдирсам бўлди деган нарса хар доимхам тўғри эмас. Бу нарса кўпинча фарзандлари иккитадан ортиқ оилаларга қўл келиши мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
61👍23
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ШУ ОЙДА АЙРИМ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 000 000 СЎМДАН БИР МАРТАЛИК ПУЛ БЕРИЛАДИ


📃 Ҳукуматнинг 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорига асосан,

жорий декабрь ойида иситиш мавсуми муносабати билан:

Реестларга киритилган оилаларга;

Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи мавжуд бўлган айрим оилаларга "Маҳалла еттилиги"нинг хулосасига асосан 1 000 000 сўмдан пул берилади.

❗️Юқоридаги қарор талаби бўйича мазкур бир марталик ёрдам пуллари асосан ноябрь ойида тарқатилиши белгиланган. Бироқ, қарордаги яна бир қоидага кўра ноябрь ойида тўлов рўйхатларига киритилиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган бир марталик моддий ёрдам пуллари декабрь ойида тўлаб берилиши назарда тутилган.

✏️ Демак, юқорида кўрсатилган тоифадаги оилалар орасида агар ноябрь ойида тўлов рўйхатларига киритилиб, бироқ 1 млн сўмлик ёрдам пулини олмаганлар бўлса уларга ушбу декабрь ойида ўша ёрдам пуллари тўлаб берилиши керак.

Бепул савол-жавоб 👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
👍4845👏12😁4
❗️МУҲИМ РАҚАМЛАР

⚡️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
57👍12👎5🔥2
⚡️ МУҲИМ

❗️ОҒЗАКИ МУРОЖААТ ХАМ ЁЗМА АРИЗА ЎРНИГА ЎТАДИМИ ?


⚡️САВОЛ:
Мен бир давлат органига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўша мурожаатимни ёзма шаклда берганим яхшими ёки ишонч рақами орқали оғзаки йўлласам хам бўладими. Умуман олганда қайси шаклдаги мурожаатимнинг юридик кучи устунроқ ҳисобланади ?

⚡️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилдаги ЎРҚ-445-сон Қонунининг 5-моддасига кўра,

Фуқаролар давлат орган ва ташкилотларига 3 хил шаклда мурожаат қилишлари мумкин. Яъни оғзаки, ёзма ва электрон шаклда. Фуқаро давлат органига бу уч шаклнинг қайси бири орқали мурожаат қилишидан қатъий назар бу шаклларнинг барчаси бирдек юридик кучга эга ҳисобланади.

✏️ Демак, қайси шаклда мурожаат қилиш Сизга қулай бўлса Сиз ўша шаклда мурожаат йўллашингиз мумкин. Оғзаки билан ёзмани юридик кучи эса айтиб ўтилганидек тенг. Фақат ёзма ариза берсангиз кўриб чиқамиз холос. Оғзаки мурожаатга вақтимиз йўқ, электрон аризага тоқатимиз йўқ дейишга ҳеч бир тизимни ҳаққи йўқ.

Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
47👍32👏5🥴2👎1😁1
❗️ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯЛАШ УЧУН БЕРИЛГАН ҲИМОЯ ОРДЕРИ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Менга яқинда турмуш ўртоғимнинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари сабабли тазйиқ ва зўравонлик бўйича ҳимоя ордери берилди. Саволим шуки, турмуш ўртоғим томонидан ўша ҳимоя ордери талаблари бажарилмаса унга нисбатан қандай қонуний чора кўрилиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206  прим 1-моддасига асосан,

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✏️ Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз Сизга нисбатан ҳимоя ордери амал қилиб турган вақтда яна қандайдир ножўя ҳатти-ҳаракат содир қиладиган бўлса унга нисбатан нормада кўрсатилган миқдорда жарима солиниши ёки у 15 сутка маъмурий қамоққа олиниши мумкин.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
32👍14👎8👏2
❗️ИШСИЗ БИЛАН РАСМИЙ ИШСИЗЛИКНИ ФАРҚИ БОР!

Жуда кўпчилик мен ҳеч қаерда ишламаяпман, демак мен ишсиз шахсман деб ўйлайди лекин йўқ. Қонунчиликда аслида кимлар ишсиз эканлигига аниқ тариф берилган. Ҳусусан,

📄 20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сон қонунининг 44-моддасига кўра, — таълим муассасаларида таълим олаётганлардан ташқари, ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар ишсизлар деб эътироф этилади деб кўрсатилган.

✏️ Энди тўғри, мантиқан олиб қаралса ишламаётган шахс ишсиз ҳисобланади, лекин расмий равишдаги ишсизлик ҳақида гап кетганида ишсиз бўлиш учун ишламасликнинг ўзи етарли эмас.

Қўшимча саволлар учун👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
30😁19👍7🤔3👏1💯1
⚡️ ҲАР СОВУҚДА ШУ БЎЛАР ТАКРОР

❗️“Метан заправка”лар фаолияти чекланмоқда

Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда

❗️Энергетика вазирлиги буни “қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарганлиги” билан изоҳлади

✏️ Ўтган 2024 йилда хам бугунги санадан бир кун аввал, яъни 10 декабрь куни “метан заправка"ларга худди шундай чеклов ўрнатилган эди. Фақат ўтган йили қўшни давлатларнинг газ тармоғида техник носозлик бўлмаган эди. Ха, демак бу йилгиси техник носозлик сабабли. Яхши гумонда бўлган яхшида барибир. Қанақа гумонда бўлинса хам бу чеклов узоқроққа чўзилса керак лекин...

👉 @Yurist_Blogerr
😁5529👍18👎14👏7💯2🤔1
❗️МУҲИМ

✔️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғи бўйича қанақа имтиёзга эга ?

⚡️САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғини тўламаслиги мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:

Тўламаслиги мумкин, фақат тўлиқ миқдорда эмас.

📄 Солиқ кодексининг 421-моддасида,
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Маълумот учун: ушбу имтиёздан оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахс борлиги учун унинг оила аъзолари эмас, ўша ногиронлиги бўлган шахс ўзини эгалигида бўлган мол-мулкка нисбатан мазкур имтиёздан фойдаланиши мумкин. Ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида ва ногиронлиги бўлган шахснинг номида бўлган турар жойга нисбатан татбиқ этилади


Қўшимча саволлар учун👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
38👍7👎5
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 648 000 СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган рўйхатга кўра,

Боқувчиси бўлмаган хотин-қизларга "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 4 барвари (1 648 000 сўм) гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилиши назарда тутилган.

❗️Ушбу бир марталик ёрдам пулини олиш учун бирламчи мурожаат хотин-қизлар фаоли орқали юборилади.

Қўшимча саволлар учун👇

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
47👍27😢8👎4🥰2
❗️ҲОДИМЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 22-моддасига асосан,

Ҳодимлар:

🟢 меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиши;

🟢 меҳнат шартномаси билан ўз зиммасига юклатилган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариши;

🟢 ички меҳнат тартибига риоя этиши;

🟢 меҳнат интизомига риоя этиши;

🟢 белгиланган меҳнат нормаларини бажариши;

🟢 меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, технология интизомига, меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя этиши;

🟢 иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши;

🟢 иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва доирада қоплаши;

🟢 инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш берувчига ёки бевосита раҳбарга дарҳол хабар қилиши;

🟢 бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслиги шарт.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
38👍2
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ҚАЧОНДАН БУ НАФАҚАНИ ОЛИШНИ БОШЛАЙДИ ?

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасига ариза берилган бўлса ва ўша ариза тасдиқланган бўлса, яъни ариза қонунчиликда белгиланган мезонларга мос келган бўлса ариза берувчига болалар нафақаси қачондан бошлаб тўланишни бошлайди ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарорига 1-илова қилиб келтирилган низомга кўра,

болалар нафақаси ва моддий ёрдам белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади деб кўрсатилган.

✏️ Демак болалар нафақасини олиш учун талабгор оила қайси ойда ариза берган бўлса ўша ойдан кейинги ойда у биринчи тўловни қабул қилиб олади. Агар орангизда кимнингдир аризаси тасдиқланган бўлса-ю лекин ариза берган ойдан кейинги ойда унга пул берилмаган бўлса, демак у ерда қонунчилик талаби бузилмоқда.

Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
34👍24🥰1
⚡️"Тиниб-тинчимас одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я"

Бу расм Қўқонлик табиб ҳаётинининг ҳозирги пайтдаги тахминий кўриниши бўлса керак. Шу табибни хам ҳеч тинч қўйишмадида...

👉 @Yurist_Blogerr
🤣18613😁12👍5👏3💯2👎1