This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤣111❤15😁14😱12👍4🔥2
⚡️ДИҚҚАТ
❗️МИБга вазиятингизни тушунтиришнинг фойдаси йўқ.
⚡️САВОЛ:
Мен икки нафар фарзандимга алимент тўлайман. Ўзим вақтинча ишсизман ва айнан ишсизлигим сабабли хам менга алимент катта хисобланмоқда. Мен МИБ ҳодимларига жуда кўп марта ишламаётганлигимни, ҳозирда улар ҳисоблаб бераётган алиментни тўлай олмаслигимни айтсам хам улар мени тушунмаяпти. Агар алиментни тўламасангиз чора кўрамиз дейишдан бошқа гапни гапирмаяпти. Мен шундай ҳолатда нима қилсам бўлади?
⚡️ЖАВОБ:
Сиз битта нарсани билингки МИБнинг вазифаси суд ва бошқа органлар томонидан қабул қилинган ижро хужжатини ижросини таъминлаш. Улар кимнидир тушунганлиги учун эмас, ижрони тезроқ амалга оширганлиги учун ойлик олади ва шунинг учун рағбатлантирилади.
✏️ Сиз МИБ ҳодимларига яна 10 минг марта вазиятингизни тушунтирганингиз билан хам Сиздаги вазият ўзгармайди. Қачонгача ? Ижро хужжатида ўзгариш бўлмагунча. Агар Сизга ишсизлигингиз учун алимент кўп ҳисобланаётган бўлса у алиментни камайтириш мумкин. Фақат буни МИБ ҳодимларига тушунтириш йўли билан эмас, судга мурожаат қилиш орқали бажарса бўлади.
➖ Сиз расмий ишда ишламаётганлигингиз учун Сизга ҳозир Оила кодексининг 140-моддаси бўйича Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент қарзи ҳисобланмоқда. Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори ҳозирги кунда 6 млн сўмдан ортиқроқ. Демак Сизга 2 нафар фарзандингиз учун 2 млн сўмдан кўпроқ миқдорда алимент ҳисобланяпти. Энди якуний қисмга ўтсак! Юқоридаги 140-моддада яна бир норма бор. У ерда, агар алиментни ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблаш тарафлардан бирининг манфаатига зарар етказса бу алиментни суд орқали камайтириш мумкинлиги кўрсатилган. Қисқаси, Сиз фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиб, Сизга белгиланган алиментни камайтирилишини талаб қилсангиз бўлади. Агар судда аризангизда келтирган важларингиз асосли деб топилса суд томонидан бошқа бир ижро хужжати қабул қилинади ва ундан кейин ҳозирги алимент миқдорингиз камайтирилиши мумкин. Ана ўшанда вазият Сизни фойдангизга ўзгаради. Ўшанда МИБ ҳодимлари Сизни тушуна олади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr

❤89👍49😱7👏6🤔6👎3😁3
⚡️ДИҚҚАТ
❗️ОТА-ОНАГА ТЕГИШЛИ УЙ-ЖОЙНИ ФАРЗАНДЛАР СОТИБ ЮБОРА ОЛМАЙДИ
⚡️САВОЛ:
Биз яшаб келаётган уй-жой отамнинг номида. Укам ўша уйдан ўзига улуш ажратиб берилишини ва ажратиб берилган улушни сотиб, бошқа жойдан уй олмоқчилигини айтмоқда. Мен ва отам бунга қаршимиз, лекин укам шу ишни қилиш учун ҳар-хил давлат органларига ариза ёзиб юрипти. Савол шуки, мен ва отам уйни сотилишига қарши бўлсак хам укам уйни бир қисмини сотиб юбориши мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ:
Йўқ. Укангиз яна хоҳлаганча давлат органларига ариза ёзиб юриши мумкин, лекин отангизни эгалигида бўлган уй-жойни бир қаричини хам ўзбошимчалик билан сотиб юбора олмайди.
📄 Оила кодексининг 90-моддаси 1-қисмида, ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланган.
✏️ Бу нима дегани ? Уй сотмоқчи бўлган одам аввал ўша уйга нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи хужжатга эга бўлиши керак. Ундай хужжат хозир отангизда. Отангиз эса тирик ва уйни сотилишига қарши. Демак, укангиз қанча ҳаракат қилмасин мақсадига эриша олмайди.

👍102❤53🤣10🤔2😱2
⚡️ДИҚҚАТ
❗️ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИДАГИ ҲОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНИШИ МУМКИНМИ ?
⚡️САВОЛ:
Туғиш таътилида бўлган ҳодимнинг меҳнат шартномасини муддати тугаётган бўлса ҳодим ишдан бўшатиладими ?
⚡️ЖАВОБ:
Йўқ. Туғиш таътили даврида ҳодимнинг меҳнат шартномасини муддати тугаган тақдирда шартнома муддати узайтирилиши шарт.
📄 Меҳнат кодексининг 408-моддасига кўра, ҳодимга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган даврда уни меҳнат шартномасининг муддати тугаган тақдирда шартномани амал қилиш муддати ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагунига қадар узайтирилиши шарт қилиб белгиланган.
✏️ Ҳуқуқий соҳадан сал-пал ҳабари борлар бу постни ўқиб туриб қанақасига, меҳнат шартномасини муддати тугаса у ҳар-қанақасига бекор бўлади дейиши мумкин. Анашундайлар учун эслатма:Қонунчиликни чуқурроқ ўрганинглар..
Қўшимча саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❗️ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИДАГИ ҲОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНИШИ МУМКИНМИ ?
⚡️САВОЛ:
Туғиш таътилида бўлган ҳодимнинг меҳнат шартномасини муддати тугаётган бўлса ҳодим ишдан бўшатиладими ?
⚡️ЖАВОБ:
Йўқ. Туғиш таътили даврида ҳодимнинг меҳнат шартномасини муддати тугаган тақдирда шартнома муддати узайтирилиши шарт.
📄 Меҳнат кодексининг 408-моддасига кўра, ҳодимга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган даврда уни меҳнат шартномасининг муддати тугаган тақдирда шартномани амал қилиш муддати ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагунига қадар узайтирилиши шарт қилиб белгиланган.
✏️ Ҳуқуқий соҳадан сал-пал ҳабари борлар бу постни ўқиб туриб қанақасига, меҳнат шартномасини муддати тугаса у ҳар-қанақасига бекор бўлади дейиши мумкин. Анашундайлар учун эслатма:
Қўшимча саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤50👏8👍5
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ШУ ОЙДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 000 000 СЎМДАН БИР МАРТАЛИК ПУЛ БЕРИЛАДИ
📃 Ҳукуматнинг 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорига асосан,
➖ ушбу ноябрь ойида иситиш мавсуми муносабати билан қуйидаги тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
✅ Реестларга киритилган оилаларга;
✅ Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилалар "Маҳалла еттилиги"нинг хулосасига асосан.
❗️"Маҳалла еттилиги"нинг ҳулосасига асосан устуворлик билан ёрдам оладиганлар:
➖ боқувчисини йўқотган оилалар;
➖ аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;
➖ ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;
➖ узоқ муддатли даволаниш талаб қилувчи беморлар яшовчи оилалар;
➖ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;
➖ уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонлар;
➖ газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.
❗️Агар ноябрь ойида тўлов рўйхатларига киритилиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган бир марталик моддий ёрдам пуллари декабрь ойида тўлаб берилади

❤108👍70👏6👎5🤝3😁1
⚡️ МУҲИМ
❗️МАҲАЛЛА ҲОДИМЛАРИ БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛИБ КЕЛАЁТГАН ОИЛАНИ ТЕКШИРИШ УЧУН УЙИГА КИРИШГА ҲАҚЛИМИ ?
⚡️САВОЛ:
Мен 3 нафар фарзандимга бола пули олиб келаман. Яқинда маҳалла ҳодимлари келиб уйингизга кириб оилавий ҳолатингизни ўрганишимиз керак деди. Саволим шуки, улар шундай дейишга ҳақлими ва мен анашундай ҳолатда уларни уйимга киритишга мажбурманми, агарда уларни уйга киритмасам нима бўлади ?
⚡️ЖАВОБ:
Ха, маҳалла ҳодимлари болалар нафақасини олиб келаётган оилани вақти-вақти билан уйига бориб моддий ҳолатини ўрганишга ҳақли хамда Сиз моддий ҳолатингизни ўрганишлари учун уларни уйингизга киритмаслигингиз натижасида Сиз олиб келаётган болалар нафақаси тўхтатилиши мумкин.
➖ Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, агар фуқаронинг қаршилиги ёки доимий равишда (масъул ходимлар томонидан 2 марта борилганда) уйда бўлмаслиги натижасида маҳалланинг масъул ходимлари томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг моддий аҳволини ўрганиш имкони бўлмаса, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилиб, ахборот дастурига киритилади. Ушбу далолатнома ахборот дастурига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлаш вақтинча тўхтатилади деб кўрсатилган.
✏️ Умуман олганда Сиз маҳалла ҳодимларини уйингизга киритишга мажбур эмассиз, лекин агар болалар нафақасини олишни давом эттиришни истасангиз йўқни хага айлантиришингиз керак.

❤63👍61😁17👎16😢3
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА АЙРИМ ЙЎНАЛИШЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ
📄 Ҳукуматнинг 30.09.2025 йил кунги 612-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратилади:
✅ ноутбук;
✅ тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
✅ кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.
❗️Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.
✔️ Кредит олиш учун юборилган аризалар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш якунлари бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган оилаларга сотиб олинаётган маҳсулот ёки бошқа воситаларни турига қараб 5 млн сўмдан 30 млн сўмгача хамда 5 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади.
Қўшимча саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇

❤77👍22
❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?
⚡️САВОЛ;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?
⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.
Савол юбориш 👇

❤53👍21👏2
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.
✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.
📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.
✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

👍30❤25🤔3😐2👏1😨1
❗️ҚОНУНЧИЛИК БЎЙИЧА ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР:
✅ Тиббиёт ходимлари учун иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ортиқ бўлмаган қисқартирилган давомийлиги белгиланган;
✅ Юқори малакали тиббиёт ходимларига лавозим маошининг 100 фоизигача устамалар тўланади;
✅ Салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар тўланади;
✅ Илмий даражага эга даволаш-профилактика муассасалари ходимларига лавозим маошининг 60 фоизигача ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади;
✅ Қорақалпоғистоннинг айрим туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига 200 фоизгача қўшимча ҳар ойлик устама тўланади;
✅ Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.
Бепул савол юбориш 👇

❤40👍13🤨7😁2👎1
⚡️ МУҲИМ
🚶🏿♂️ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЧАСИНИ ОЛДИДА ТЎХТАГАНЛАР ЖАРИМА ТЎЛАЙДИМИ ?
⚡️САВОЛ:
Мен яқинда пиёдалар йўлакчасини олдида зарур иш билан тўхтаган эдим. ГАИ ҳодими менга жарима ёзди. Пиёдалар йўлагида одам йўқ эди. Саволим шуки, қонунчилик бўйича ГАИ ҳодимининг ўша ҳолатдаги ҳаракатлари тўғрими ?
⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда транспорт воситаларининг тўхташи тақиқланиши белгиланган ва нормада пиёдалар йўлагида одам бўлмаса мумкин дейилган жойи йўқ.
➖ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 6-моддасига кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (824 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Ха, Сиздаги ҳолатда агар пиёдалар йўлакчасига 10 метрдан кам масофада тўхтаган бўлсангиз ГАИ ҳодимининг ҳаракатлари қонуний ҳисобланади. Агар йўқ, мен жуда 10 метрдан яқин тўхтамагандим у ерда десангиз, ўша жойга метрни олиб бориб масалага ойдинлик киритиб олсангиз бўлади..

❤53👍42😁12🥱3🤔1
⚡️МУҲИМ
❗️ОИЛА АЖРАЛИШСА ОТА ФАРЗАНДЛАРИНИ УЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА МАЖБУРМИ ?
⚡️САВОЛ:
Оила қонуний ажрашганидан кейин ота фарзандларини уй-жой билан таъминлашга ёки ўзига тегишли уйнинг бир қисмини болаларига беришга мажбурми ?
⚡️ЖАВОБ:
Қонунчиликда ота фарзандларини уй-жой билан таъминлашга мажбур дейилган норма йўқ. Ота ўзига тегишли уй-жойни бир қисмини фарзандларига бериши керак дейилган қоида хам йўқ.
➖ Оила кодексининг 90-моддасида, ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас деб кўрсатилган.
✏️ Ота ихтиёрий равишда фарзандларини уй-жой билан таъминлашни истаса ҳеч қандай муаммосиз бундай истагини амалга ошира олади. Хоҳласа ҳар бир фарзандига ўнтадан уй олиб берсин бу унинг хоҳши, лекин ота атайлаб ёки иложсизликдан бунга ихтиёр қилмаса унга ҳеч ким фарзандларингни уй билан таъминлашга мажбурсан деган мажбуриятни юклай олмайди. Демак ота фарзандларини уй билан таъминлаши ёки таъминламаслиги бу унинг вазиятига хамда табиатига боғлиқ масала.

👍72❤67👎28🤔7👏4😢4🔥3
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ВА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 125 000 СЎМГАЧА ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,
➖ Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларни ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 236 000 сўм)гача миқдордаги қисми компенсация шаклида тўлаб берилади.
✅ Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади.
Қўшимча саволлар учун 👇

❤31👍1
❗️АЙРИМ ОТА ЁКИ ОНАЛАРГА БОЛАЛАРИНИНГ БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 618 000 СЎМГАЧА ПУЛ БЕРИЛАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарорига асосан,
➖расмий банд бўлган ва Камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланганлик юзасидан моддий ёрдам бериб борилади.
✅ Карорда кўрсатилишича, ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача (618 000 сўм)ни ташкил қилади.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарорига асосан,
➖расмий банд бўлган ва Камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланганлик юзасидан моддий ёрдам бериб борилади.
✅ Карорда кўрсатилишича, ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача (618 000 сўм)ни ташкил қилади.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤39👍13
❗️ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИ КИМГА ҚАНЧА МИҚДОРДА ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?
📄 Меҳнат кодексининг 173-моддасига кўра,
➖ ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимнинг маълум бир иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у қуйидаги миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас:
✅ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
✅ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;
✅ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;
✅ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;
✅ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

❤57👍14🤔3🥰2
⚡️ ЯНГИ ФАРМОН
❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА ЯХШИГИНА ИМТИЁЗ БЕРИЛМОҚДА
📄 Президентнинг 20.11.2025 йил кунги ПФ-222-сон фармони қабул қилинди
➖ фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
✅ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади. (✏️ Яъни, бу тоифадаги ёшларга ҳарбий хизмат тўлови бекор бўлади дегани бу)
❗️Бундан ташқари “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
✅ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
✅ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм)дан ошмаган ҳолда тўлаб берилади.

❤57👍49👎4😁4👏1🤝1
⚡️ДИҚҚАТ
❗️ЭНДИЛИКДА ЧЕТГА ЧИҚИШИГА ТАҚИҚ ҚЎЙИЛГАН АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАР ХАМ БЕМАЛОЛ ЧЕТ ДАВЛАТГА БОРИБ КЕЛИШЛАРИ МУМКИН
📄 Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги хамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 12.11.2019 йил куни қабул қилинган қўшма қарорга қўшимчалар киритиш бўйича хужжат Адлия вазирлиги томонидан 26.11.2025 йил куни 3196-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди
➖ Унга кўра, эндиликда алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси уларнинг чет давлатга чиқиши бўйича вақтинчалик чекловни амал қилишини тўхтатиб туради.
✅ Бу каби суғурта турлари тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади.
✏️ Қисқаси эндиликда алименти борлиги сабабли чет элга чиқа олмаётган алимент тўловчилар 5 йиллик алиментни олдиндан тўлашлари шарт бўлмайди. Улар чет элга чиқиб кетган вақтида қандайдир сабаблар билан алиментни тўламай қўйса уларни алимент мажбуриятларини суғурталовчи компаниялар ўз зиммасига олади. Бу дегани алимент тўловчилар алиментдан озод бўлади дегани эмас, йўқ. Бундан кейин хам улар алиментини тўлашда давом этади. Бу шунчаки оқибатини тушунмасдан ўзига тақиқ орттириб олганлар ёки алиментни тўлашга моддияти етмаётган, четга чиқиб ишлай деса чеклов сабабли имконияти бўлмаётган алимент тўловчилар учун имконият.
✏️ Алимент тўловчиларга ўзи нима учун тақиқ қўйилар эди? Аввало уларни алиментдан тўланмаган қарздорлиги бўлса хамда алимент тўловчи четга чиқиб кетганида ундан алимент ундириш муаммоли масала бўлганлиги сабабли тақиқ қўйилар эди. Эндиликда эса анашу мукаммоли масала деган жойига суғурталовчи компаниялар туриб беради, алимент тўловчи эса чет элга ишлаш учун кетган бўлса у ерда даромад топиб ўз мажбуриятларини фарзандлари вояга етгунига қадар давом эттиради.

👍64❤57👎21😭5👌4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега рўйхатга олишда қатнашиш муҳим?
Биз баъзан “мен бир оддий одамман, менинг маълумотим нима ўзгартиради?” деб ўйлашимиз мумкин. Лекин ҳамма бирга йиғилганда бутун мамлакатнинг келажагини белгиловчи катта маълумот тўпланади. Айнан шу маълумотга қараб қаерга мактаб қурилади, қаерга янги йўл керак, қайси туманда қўшимча шифохонага эҳтиёж бор, шундай масалаларнинг ҳаммаси ҳал қилинади.
Рўйхатга олиш сиз ҳақингиздаги маълумотни ҳеч кимга ошкор қилмайди, хавотирланманг. Лекин сиз берган тўғри ва ҳақиқий жавоблар эртанги кун учун реал манзилли ёрдамга айланади. Масалан, субсидиялар, ижтимоий тўловлар, кам таъминланган ҳудудларга ажратиладиган маблағлар ҳам айнан шу маълумотлар орқали ҳисобланади.
Онлайн рўйхатдан ўтиш ҳам осон. 15–31 январь орасида census.stat.uz сайтига кириб, 10–15 дақиқада ўзингиз тўлдириб қўйишингиз мумкин. Агар улгурмасангиз, февралда рўйхатга олувчилар уйингизга келади. Ҳаммаси қонун доирасида, махфийлик ҳам сақланади.
Келажакка бефарқ бўлмасак, ўзимизнинг реал ҳолатимизни ҳукуматга тўғри кўрсатоламиз. Бу ўзимиз учун ҳам, болаларимиз учун ҳам жуда муҳим.

❤43👍14👎2
⚡️МУҲИМ
❗️ЭНДИЛИКДА ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ДАВОЛАНИШИ УЧУН УЛАРГА 20 600 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ
📄Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан,
➖ 30 ёшдан катта айрим эҳтиёжманд хотин-қизларга жарроҳлик амалиётисиз даволаниши учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм) гача миқдорда моддий ёрдам ажратилиши белгиланган.
❓Хош, ушбу ёрдамдан қандай тоифадаги хотин-қизлар фойдаланиши мумкин ?
1) ➖ Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари;
2) ➖ ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ушбу ёрдамдан фойдаланиши мумкин.
❓ Ушбу ёрдамдан неча мартагача фойдаланиш мумкин ?
➖ Қарор талаби бўйича ушбу ёрдам туридан 1 йилда фақат бир марта фойдаланиш мумкин.
❓Қандай хужжатлар керак бўлади ?
➖ Мазкур ёрдамни олиш учун ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма талаб этилади.

❤70👍24😁8👎6👏6🥰2
▪️МУҲИМ
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА 2 542 000 СЎМ НОРМАТИВ ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ
⚡️САВОЛ;
Мен болаларга нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,
➖ ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг икки баравари (2 542 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.
✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 542 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади. Шунинг учун болалар нафақасини олиш учун ўзимни банд қилдирсам бўлди деган нарса хар доимхам тўғри эмас. Бу нарса кўпинча фарзандлари иккитадан ортиқ оилаларга қўл келиши мумкин.

❤61👍23
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ШУ ОЙДА АЙРИМ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 000 000 СЎМДАН БИР МАРТАЛИК ПУЛ БЕРИЛАДИ
📃 Ҳукуматнинг 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорига асосан,
➖ жорий декабрь ойида иситиш мавсуми муносабати билан:
✅ Реестларга киритилган оилаларга;
✅ Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи мавжуд бўлган айрим оилаларга "Маҳалла еттилиги"нинг хулосасига асосан 1 000 000 сўмдан пул берилади.
❗️Юқоридаги қарор талаби бўйича мазкур бир марталик ёрдам пуллари асосан ноябрь ойида тарқатилиши белгиланган. Бироқ, қарордаги яна бир қоидага кўра ноябрь ойида тўлов рўйхатларига киритилиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган бир марталик моддий ёрдам пуллари декабрь ойида тўлаб берилиши назарда тутилган.
✏️ Демак, юқорида кўрсатилган тоифадаги оилалар орасида агар ноябрь ойида тўлов рўйхатларига киритилиб, бироқ 1 млн сўмлик ёрдам пулини олмаганлар бўлса уларга ушбу декабрь ойида ўша ёрдам пуллари тўлаб берилиши керак.

👍48❤45👏12😁4