Юрист блогер /расмий канал
60.6K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИНИ ЧЕКЛАНИШИ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР

📄 258-II-сон Қонун билан, давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Қандай қилиб чекловни олиб ташлаш мумкин ?

Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

Чекловдан қутилиш учун алиментни олдиндан қанча муддат учун тўлаш керак ?


Ҳукуматнинг 06.10.2018 йилдаги 808-сон қарорига асосан, алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак. Агар болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Алимент тўловчи гаров эвазига чекловдан қутилиши учун ўша гаровнинг қиймати қанча бўлиши керак ?

Гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (103 000 000 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим.

Қандай нарсалар гаров бўлиши мумкин ?


Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

Гаров эвазига человдан чиқиш учун ариза қаерга берилади ?


Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
66👍17👎8
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 648 000 СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган рўйхатга кўра,

Боқувчиси бўлмаган хотин-қизларга "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 4 барвари (1 648 000 сўм) гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилиши назарда тутилган.

❗️Ушбу бир марталик ёрдам пулини олиш учун бирламчи мурожаат хотин-қизлар фаоли орқали юборилади.

Қўшимча саволлар учун👇

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
👎4544👍13😁7🤔4👏2
▪️МУҲИМ

❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА 2 542 000 СЎМ НОРМАТИВ ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ

⚡️САВОЛ;
Мен ижтимоий нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,

ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг икки баравари (2 542 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.

✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 542 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
65👍6😁6
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ Фарзандини ноқонуний равишда диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилади!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш, —уларга нисбатан БҲМнинг 5 бараваридан 10 баравари (4 120 000)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
18👎13👍6🥰1😁1
❗️КИМЛАР ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИ МУМКИН ЭМАС?

📃  "Педагогнинг мақоми тўғрисида" ги ЎРҚ-901-сон қонунга кўра,  қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:

қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;

қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;

психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.

❗️Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
34👍11
❗️МУҲИМ

⚡️ОТА-ОНА 3 ОЙДАН ОРТИҚ МУДДАТГА ЧЕТ ЭЛГА КЕТАЁТГАН БЎЛСА ФАРЗАНДИГА ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ТАЙИНЛАШИ ШАРТ

⚡️САВОЛ:
Мен ёлғиз онаман. Яқинда ишлаш учун узоқроқ муддатга чет элга чиқишим керак. Бир нафар 5 ёшли фарзандимни онамга ташлаб кетмоқчиман. Саволим шуки, мен фарзандимни онамга шунчаки ташлаб кетсам бўлаверадими ёки онамни васий этиб расмийлаштиришим керакми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 4 илова қилиб келтирилган низомга асосан,

Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт қилиб белгиланган.

✏️ Демак Сиз агар чет элга 3 ойдан ортиқ муддатга кетаётган бўлсангиз онангизни фарзандингизга васий этиб тайинлаб кетишингиз керак. Бу жараён нафақат қонунчиликка итоат, балки фарзандингизни ҳуқуқий ҳимояси учун хам мухим хисобланади. Чунки болага тайинланган васий боланинг манфаатларини алохида ишончномасиз хам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
53👍14
❗️МУҲИМ

✔️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғи бўйича қанақа имтиёзга эга ?

⚡️САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғини тўламаслиги мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:

Тўламаслиги мумкин, фақат тўлиқ миқдорда эмас.

📄 Солиқ кодексининг 421-моддасида,
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Маълумот учун: ушбу имтиёздан оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахс борлиги учун унинг оила аъзолари эмас, ўша ногиронлиги бўлган шахс ўзини эгалигида бўлган мол-мулкка нисбатан мазкур имтиёздан фойдаланиши мумкин. Ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида ва ногиронлиги бўлган шахснинг номида бўлган турар жойга нисбатан татбиқ этилади


Қўшимча саволлар учун👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
43👍12👏3🥴1
⚡️ДОРИХОНАЧИЛАР УЧУН НОХУШ ХАБАР

❗️ЭНДИ ДОРИХОНАЛАРНИ ФАОЛИЯТИ ЯШИРИН РАВИШДА "СИРЛИ МИЖОЗ" ОРҚАЛИ ЎРГАНИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2025 йил кунги 667-сон қарори билан соҳага оид тегишли низом тасдиқланди.

📄 Низом истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида дори воситаларини ва тиббий буюмларни дорихоналар томонидан чакана реализация қилиш тартибига амал қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш (тиббий диагностика, муолажа, дори буюриш) фаолиятини назорат қилишда “сирли мижоз” тадбирини ўтказиш тартибини белгилайди.

“Сирли мижоз” тадбирини дорихонада ўтказишда “сирли мижоз” аввал дорихона фаолиятини обдан кузатиб, сўнгра аудио ёки видеокузатув мосламаларидан яширин фойдаланилган ҳолда харидор сифатида дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиб олиш учун дорихоналарга киради ва одатий харидорлар сифатида дори-дармонларнинг нархини сўрайди ва ҳоказо хамда якунда ўзини миссиясини бажаради.

✏️ Бу соҳадан қисман ҳабардорлар шу ергача ўқиб бу нима эканлигини билиб бўлишди. Бу кўплаб дорихоначилар учун ҳақиқий нохуш хабар, лекин оддий фуқаролар, яъни истеъмолчилар учун ижобий жараён. Нега деганда ҳозирги кунда кўплаб дорихоналар истеъмолчиларга дори воситаларини сотаётганида истеъмолчининг соғлигини эмас, асосан ўз бизнесларини ўйлайдиган бўлиб қолган. Оддий мисол, Сиз исталган дорихонага кириб исталган жойим оғрияпти деб дори сўранг, улар Сизга минг хил дори тавсия қилишади. Агар шеригингиз бўлса унга хам сўранг, унга хам бир ярим минг хил дори тавсия қилади. Айтмайдики, Сизлар аввал врач кўригига бориб текширувдан ўтишларинг керак деб. Роппа-роса ўн етти ярим билан ўн саккиз яримни оралиғидаги ёшдаги сотувчи қизлар ёки шу ёшдаги йигитлар 40 йиллик малакага эга бўлган врачларни ёзган дориларини ўрнига таркиби бир хил деб бошқа дорини тавсия хам қилиб юбораверади. Ана энди амалда хам хаммаси қарорда белгиланганидек кетса юқоридаги "сирли мижоз"лар анашунақаларни овлайди...

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍21153👏14👎8👀7🔥4🥴1
❗️АЛИМЕНТГА АРИЗАНИ ҚАЙСИ ҲУДУДДАГИ СУДГА БЕРИШ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамайман. У бошқа шаҳарда, мен эса бошқа туманда яшайман. Саволим шуки, мен уни алиментга берадиган бўлсам аризани ўзим яшаб турган тумандаги судга беришим мумкинми ёки у яшайдиган ҳудуддаги судга беришим керакми ?

⚡️ЖАВОБ:
Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига асосан,

алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин деб кўрсатилган.

✏️ Биламизки кўплаб масалаларда ариза жавобгар жойлашган ердаги судга берилади, лекин юқорида кўрсатилганидек алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъволар ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги судга берилиши мумкинлигини қонунчилик рад қилмайди.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
36👏6👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мопед ва скутер ҳайдовчиларига “A” ва “B” тоифадаги “права” учун мажбурий назарий дарслар бекор қилинади

2026 йилдан Ўзбекистонда йўл ҳаракати тизимидаги муҳим ўзгаришлар кучга кириши кутилмоқда. Бу янгиликлар айниқса, мопед ва скутер ҳайдовчилари учун катта енгиллик ва қулайликлар яратади. Янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган бўлиб, у ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, автомактабларда ўқиш ва жарима баллари тизимини қамраб олади.

Масалан, 1 январдан “A1” кичик тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилиши айтилмоқда. Талабгорлар энди курсга қатнашмай имтиҳон топшириши мумкин. 20 талик тест саволидан камида 16 тасига тўғри жавоб берганлар гувоҳнома ололади. “A”, “B”, “C”, “D” тоифалари эгалари ҳам “A1” мототранспортларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

1 февралдан эса “A” ва “B” тоифали номзодлар назарий машғулотларни мустақил ўзлаштириши мумкин. Бу уларга вақт ва маблағни тежаш имконини беради, курсда гуруҳ тўлишини кутмасдан, ўзларига қулай пайтда онлайн ёки офлайн ўқий олишади.

1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида жарима баллари тизимида ҳам янги босқич бошланиши кутиляпти. Яъни, эндиликда камераларда қайд этилган қоидабузарликлар учун баллар транспортни бошқарган шахсгагина ёзилади.

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
50👍10👎3🤷‍♂1🥰1
⚡️ДИҚҚАТ

❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ КИМГА БЕРИШ ЁКИ БЕРМАСЛИК МАСАЛАСИНИ МАХАЛЛА ХОДИМЛАРИ ҲАЛ ҚИЛА ОЛМАЙДИ

✏️ Кўпчилик фуқаролар болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олишда маҳалла ҳодимлари асосий масалани ҳал қилади деб ўйлайди, лекин ҳозирги кунда вазият мутлақо бошқача ҳолатда.

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади деб белгиланган. Айнан манашу электрон тизим қандай оилаларга болалар нафақасини тайинлаш ёки тайинламаслик масаласини инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолатда аниқлайди демоқда Юрист_ЖМА.

Батафсил видеода: 👉 https://youtu.be/IceEwKT0-xI?si=tAhlLTL2bpsff642 👈


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
42👍34🥱6🤷‍♂4🔥4
❗️КИМЛАРГА ВАСИЙ, КИМЛАРГА ЭСА ҲОМИЙ ТАЙИНЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ ?

⚡️САВОЛ:

Васийлик ва ҳомийлик деган жумлани кўп эшитамиз, лекин ҳар доим хам эътибор беравермаймиз. Савол шуки, қонунчилик бўйича кимларга васий, кимларга эса ҳомий тайинланиши мумкин. Бу икки атамани бир-биридан фарқи нимада ўзи ?

⚡️ЖАВОБ:

Ҳукуматнинг 2024 йилда қабул қилинган 893-сон қарори билан тасдиқланган тегишли низомга кўра,

Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, ҳомийлик эса ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

✏️ Вояга етмаганларга тайинланадиган васий хам, ҳомий хам аслида бир хил вазифани бажаради. Бу икки атамани бир-биридан асосий фарқи эса, васий 14 ёшдан ошган болаларга, ҳомий эса 14 ёшга тўлмаганларга нисбатан тайинланмаслигида. Агар 14 ёшга тўлмаган бола 14 ёшга тўладиган бўлса унга васийлик қилиб келаётган шахс автоматик равишда уни ҳомийсига айланади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
45👍11👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Диетолог"ни айтганини йе еганини ема деган видеоролик шекилли))

👉 @Yurist_Blogerr
🤣11115😁14😱12👍4🔥2
⚡️ДИҚҚАТ

❗️МИБга вазиятингизни тушунтиришнинг фойдаси йўқ.

⚡️САВОЛ:
Мен икки нафар фарзандимга алимент тўлайман. Ўзим вақтинча ишсизман ва айнан ишсизлигим сабабли хам менга алимент катта хисобланмоқда. Мен МИБ ҳодимларига жуда кўп марта ишламаётганлигимни, ҳозирда улар ҳисоблаб бераётган алиментни тўлай олмаслигимни айтсам хам улар мени тушунмаяпти. Агар алиментни тўламасангиз чора кўрамиз дейишдан бошқа гапни гапирмаяпти. Мен шундай ҳолатда нима қилсам бўлади?

⚡️ЖАВОБ:
Сиз битта нарсани билингки МИБнинг вазифаси суд ва бошқа органлар томонидан қабул қилинган ижро хужжатини ижросини таъминлаш. Улар кимнидир тушунганлиги учун эмас, ижрони тезроқ амалга оширганлиги учун ойлик олади ва шунинг учун рағбатлантирилади.

✏️ Сиз МИБ ҳодимларига яна 10 минг марта вазиятингизни тушунтирганингиз билан хам Сиздаги вазият ўзгармайди. Қачонгача ? Ижро хужжатида ўзгариш бўлмагунча. Агар Сизга ишсизлигингиз учун алимент кўп ҳисобланаётган бўлса у алиментни камайтириш мумкин. Фақат буни МИБ ҳодимларига тушунтириш йўли билан эмас, судга мурожаат қилиш орқали бажарса бўлади.

Сиз расмий ишда ишламаётганлигингиз учун Сизга ҳозир Оила кодексининг 140-моддаси бўйича Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент қарзи ҳисобланмоқда. Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори ҳозирги кунда 6 млн сўмдан ортиқроқ. Демак Сизга 2 нафар фарзандингиз учун 2 млн сўмдан кўпроқ миқдорда алимент ҳисобланяпти. Энди якуний қисмга ўтсак! Юқоридаги 140-моддада яна бир норма бор. У ерда, агар алиментни ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблаш тарафлардан бирининг манфаатига зарар етказса бу алиментни суд орқали камайтириш мумкинлиги кўрсатилган. Қисқаси, Сиз фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиб, Сизга белгиланган алиментни камайтирилишини талаб қилсангиз бўлади. Агар судда аризангизда келтирган важларингиз асосли деб топилса суд томонидан бошқа бир ижро хужжати қабул қилинади ва ундан кейин ҳозирги алимент миқдорингиз камайтирилиши мумкин. Ана ўшанда вазият Сизни фойдангизга ўзгаради. Ўшанда МИБ ҳодимлари Сизни тушуна олади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
89👍49😱7👏6🤔6👎3😁3
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ОТА-ОНАГА ТЕГИШЛИ УЙ-ЖОЙНИ ФАРЗАНДЛАР СОТИБ ЮБОРА ОЛМАЙДИ


⚡️САВОЛ:
Биз яшаб келаётган уй-жой отамнинг номида. Укам ўша уйдан ўзига улуш ажратиб берилишини ва ажратиб берилган улушни сотиб, бошқа жойдан уй олмоқчилигини айтмоқда. Мен ва отам бунга қаршимиз, лекин укам шу ишни қилиш учун ҳар-хил давлат органларига ариза ёзиб юрипти. Савол шуки, мен ва отам уйни сотилишига қарши бўлсак хам укам уйни бир қисмини сотиб юбориши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Йўқ. Укангиз яна хоҳлаганча давлат органларига ариза ёзиб юриши мумкин, лекин отангизни эгалигида бўлган уй-жойни бир қаричини хам ўзбошимчалик билан сотиб юбора олмайди.

📄 Оила кодексининг 90-моддаси 1-қисмида, ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланган.

✏️ Бу нима дегани ? Уй сотмоқчи бўлган одам аввал ўша уйга нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи хужжатга эга бўлиши керак. Ундай хужжат хозир отангизда. Отангиз эса тирик ва уйни сотилишига қарши. Демак, укангиз қанча ҳаракат қилмасин мақсадига эриша олмайди.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍10253🤣10🤔2😱2
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИДАГИ ҲОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Туғиш таътилида бўлган ҳодимнинг меҳнат шартномасини муддати тугаётган бўлса ҳодим ишдан бўшатиладими ?

⚡️ЖАВОБ:
Йўқ. Туғиш таътили даврида ҳодимнинг меҳнат шартномасини муддати тугаган тақдирда шартнома муддати узайтирилиши шарт.

📄 Меҳнат кодексининг 408-моддасига кўра, ҳодимга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган даврда уни меҳнат шартномасининг муддати тугаган тақдирда шартномани амал қилиш муддати ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагунига қадар узайтирилиши шарт қилиб белгиланган.

✏️ Ҳуқуқий соҳадан сал-пал ҳабари борлар бу постни ўқиб туриб қанақасига, меҳнат шартномасини муддати тугаса у ҳар-қанақасига бекор бўлади дейиши мумкин. Анашундайлар учун эслатма: Қонунчиликни чуқурроқ ўрганинглар..

Қўшимча саволлар учун👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
50👏8👍5
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ШУ ОЙДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 000 000 СЎМДАН
БИР МАРТАЛИК ПУЛ БЕРИЛАДИ

📃 Ҳукуматнинг 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорига асосан,

ушбу ноябрь ойида иситиш мавсуми муносабати билан қуйидаги тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

Реестларга киритилган оилаларга;

Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилалар "Маҳалла еттилиги"нинг хулосасига асосан.

❗️"Маҳалла еттилиги"нинг ҳулосасига асосан устуворлик билан ёрдам оладиганлар:

боқувчисини йўқотган оилалар;

аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;

ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;

узоқ муддатли даволаниш талаб қилувчи беморлар яшовчи оилалар;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонлар;

газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

❗️Агар ноябрь ойида тўлов рўйхатларига киритилиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган бир марталик моддий ёрдам пуллари декабрь ойида тўлаб берилади

Бепул савол-жавоб 👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
108👍70👏6👎5🤝3😁1
⚡️ МУҲИМ

❗️МАҲАЛЛА ҲОДИМЛАРИ БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛИБ КЕЛАЁТГАН ОИЛАНИ ТЕКШИРИШ УЧУН УЙИГА КИРИШГА ҲАҚЛИМИ ?

⚡️САВОЛ:

Мен 3 нафар фарзандимга бола пули олиб келаман. Яқинда маҳалла ҳодимлари келиб уйингизга кириб оилавий ҳолатингизни ўрганишимиз керак деди. Саволим шуки, улар шундай дейишга ҳақлими ва мен анашундай ҳолатда уларни уйимга киритишга мажбурманми, агарда уларни уйга киритмасам нима бўлади ?

⚡️ЖАВОБ:
Ха, маҳалла ҳодимлари болалар нафақасини олиб келаётган оилани вақти-вақти билан уйига бориб моддий ҳолатини ўрганишга ҳақли хамда Сиз моддий ҳолатингизни ўрганишлари учун уларни уйингизга киритмаслигингиз натижасида Сиз олиб келаётган болалар нафақаси тўхтатилиши мумкин.

Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, агар фуқаронинг қаршилиги ёки доимий равишда (масъул ходимлар томонидан 2 марта борилганда) уйда бўлмаслиги натижасида маҳалланинг масъул ходимлари томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг моддий аҳволини ўрганиш имкони бўлмаса, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилиб, ахборот дастурига киритилади. Ушбу далолатнома ахборот дастурига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлаш вақтинча тўхтатилади деб кўрсатилган.

✏️ Умуман олганда Сиз маҳалла ҳодимларини уйингизга киритишга мажбур эмассиз, лекин агар болалар нафақасини олишни давом эттиришни истасангиз йўқни хага айлантиришингиз керак.

Қўшимча саволлар учун👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
63👍61😁17👎16😢3
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА АЙРИМ ЙЎНАЛИШЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 30.09.2025 йил кунги 612-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратилади:

ноутбук;
тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.

❗️Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.

✔️ Кредит олиш учун юборилган аризалар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш якунлари бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган оилаларга сотиб олинаётган маҳсулот ёки бошқа воситаларни турига қараб 5 млн сўмдан 30 млн сўмгача хамда 5 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
78👍22
❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ
;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
53👍21👏2
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍3025🤔3😐2👏1😨1