Юрист блогер /расмий канал
60.4K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️МАЪНАВИЙ ЗАРАР НИМА?

Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилади.

📃 Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра,

маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади.

❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
18👍10🔥3
❗️АДВОКАТУРА ТЎҒРИСИДА КОНСТИТУЦИЯДА НИМА ДЕЙИЛГАН ?

Жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатади.
Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади.
Адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.

Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.
Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади.

📄 Асос: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 141-142-моддалари.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
19👍17
❗️АЙРИМ ОТА ЁКИ ОНАЛАРГА БОЛАЛАРИНИНГ БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 618 000 СЎМГАЧА ПУЛ БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарорига асосан,

расмий банд бўлган ва Камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланганлик юзасидан моддий ёрдам бериб борилади.

Карорда кўрсатилишича, ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача (618 000 сўм)ни ташкил қилади.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
44👍13👎5🤨2
⚡️МУҲИМ

❗️ҲОМИЛАДОР ЁКИ БОЛАСИ БОРЛИГИ САБАБЛИ АЁЛЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ !


📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига асосан,

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

❗️Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍3625👏7😨1
❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ
;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
46👍20🤔4👎1
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ВА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 125 000 СЎМГАЧА ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларни ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 236 000 сўм)гача миқдордаги қисми компенсация шаклида тўлаб берилади.

Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
34👍19😭3🥰2😁2
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЁТГАН АЪЗОЛАРИНИ КОНТРАКТ ПУЛЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига кўра,

камбағал оилалар реестрига киритилган ва олий таълимда таҳсил олаётган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини контракт тўловини маълум қисми тўлаб берилади.

Контракт тўлови айнан қандай шахсларга тўланади ?

Контракт тўлови камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизлар ва уларнинг олий таълимда ўқиётган фарзандларидан бирига тўланади

Бу имтиёздан фойдаланаман деган шахслар олий таълимнинг қандай йўналишида ўқиётган бўлиши керак ?

Талабгорлар бакалавриат ёки магистратура йўналишининг кундузги шаклида таълим олаётган бўлиши керак.

Талабгор хотин-қизлар бу имтиёздан фойдаланиш учун неча ёшда бўлиши керак ?

Юқоридаги қарор талаби бўйича бундай имконият 30 ёшдан ошган хотин-қизларга берилади. Уларнинг фарзандлари учун эса ёш чегараси қарорда кўрсатилмаган.

Талабгорлардан қандай хужжатлар талаб қилинади ?

Талабгорларнинг олий таълимга ўқишга кирганлиги бўйича олий таълим ташкилоти буйруғи хамда тўлов-контракт шартномаси талаб этилади.

Контрактнинг қанча қисми тўлаб берилади ?

Контрактнинг 50 фоизигача, лекин БХМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
56👍4
❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМДАН КАМ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан,

2025 йил 1 июлдан бошлаб:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;

ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланган.

❗️Демак, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1 012 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
40😢10👏8🤣3
❗️ДИҚҚАТ

❗️Ипотека кредити бўйича субсидия учун аризалар қабули 2 октябрдан яна бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2025 йил кунги соҳага оид ПФ–26-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 2-октябрь куни соат 09:00 да бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳабар бермоқда.

❗️Талабгорлар қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ариза топширишлари мумкин:

Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали;

Электрон тарзда "my.gov.uz" портали орқали 👉 https://my.gov.uz/oz/service/325 👈 ушбу ҳавола бўлимга ўтиб;

"MyGov" мобил иловаси орқали.

✏️ Вазирлик берган маълумотда ушбу субсидия учун аризалар қабули "хабарномаларнинг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан" қайта очилиши назарда тутилмоқда. Бу нима дегани? Бу дегани, — аризалар қабули бошланиши билан 1 ёки 2 соатда тугаши мумкин, бу сафарги лимит аввалгидан анча камроқ, агар субсидия орқали уй-жойдан умид қилиб турганлар бўлса анашу вақт оралиғида ҳаракатини қилиб қолмаса шу билан кейинги йилни кутишларига тўғри келади деган маънони билдиради..


❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
53👍3👏3🔥2😁1😢1
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

📃Қонунчилик талаби бўйича субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг 2,7 баравари (3 431 700 сўм)дан 8 баравари (10 168 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (3 431 700 сўм)дан 9,2 баравари (11 693 200 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

✏️ Демак, субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 3 431 700 сўмдан кам бўлмаслиги керак.

✏️ Маълумот учун: Эртага, яъни 2 октябрь куни соат 9:00 да уй-жой учун субсидияга аризалар қабули бошланади.


Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
31👎11👍5😁2
❗️ЯНГИ ҚАРОР

⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 30.09.2025 йил кунги 612-сон қарори билан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратилади:

ноутбук;
тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.

❗️Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.

✔️ Кредит олиш учун юборилган аризалар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш якунлари бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган оилаларга сотиб олинаётган маҳсулот ёки бошқа воситаларни турига қараб 5 млн сўмдан 30 млн сўмгача хамда 5 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👎4342🤔4😁2
❗️ОТА-ОНА ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАРИНИ БОҚИШГА ВА УЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШГА МАЖБУР!

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига асосан,

Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
66👍9🔥1
⚡️ МУҲИМ

❗️ОҒЗАКИ МУРОЖААТ ХАМ ЁЗМА АРИЗА ЎРНИГА ЎТАДИМИ ?


⚡️САВОЛ:
Мен бир давлат органига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўша мурожаатимни ёзма шаклда берганим яхшими ёки ишонч рақами орқали оғзаки йўлласам хам бўладими. Умуман олганда қайси шаклдаги мурожаатимнинг юридик кучи устунроқ ҳисобланади ?

⚡️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилдаги ЎРҚ-445-сон Қонунининг 5-моддасига кўра,

Фуқаролар давлат орган ва ташкилотларига 3 хил шаклда мурожаат қилишлари мумкин. Яъни оғзаки, ёзма ва электрон шаклда. Фуқаро давлат органига бу уч шаклнинг қайси бири орқали мурожаат қилишидан қатъий назар бу шаклларнинг барчаси бирдек юридик кучга эга ҳисобланади.

✏️ Демак, қайси шаклда мурожаат қилиш Сизга қулай бўлса Сиз ўша шаклда мурожаат қилишингиз мумкин. Оғзаки билан ёзмани юридик кучи эса айтиб ўтилганидек тенг (Тайсонга Тайсон). Фақат ёзма ариза берсангиз кўриб чиқамиз холос. Оғзаки мурожаатга вақтимиз йўқ, электрон аризага тоқатимиз йўқ дейишга ҳеч бир тизим ҳодимлари ҳақли эмас.

Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍6342🤣11😁3
❗️ҲОКИМЛАРНИНГ ВАКОЛАТ ЧЕГАРАСИ ҚАЕРГАЧА ?

⚡️САВОЛ:
Ҳокимларнинг ваколатларини чегараси белгиланган қандайдир қонун хужжати борми ?

⚡️ЖАВОБ:
Конституциянинг 123-моддасида вилоят ва туман ҳокимларининг 3 та асосий вазифа ва ваколатлари белгиланган. Унга кўра вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини, Олий Мажлис палаталарининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, юқори турувчи ҳокимларнинг ва тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини бажариш;

2) ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

3) маҳаллий бюджетни шакллантириш хамда ижро этиш ва бўлди. Вилоят ва туман ҳокимларининг асосий ваколатлари манашулар.

❗️Тўғри "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида"ги 913-XII-сон қонуннинг 21 прим 1-моддасида ҳокимларнинг яна аллақанча ваколатлари санаб ўтилган, лекин у ваколатлар хам уларнинг юқоридаги 3 та асосий ваколатлари ДОИРАСИДА, яъни анашу ваколатларга тескари бўлмаган ваколатлар ҳисобланади.

✏️ Бу маълумотни ҳоким дўстларинга юбориб қўйинглар деярдиму, лекин дўстларингизни орасида ҳокимлар бўлмаса керак а)) ёки борми ишдан кейин ҳоким билан барда ўтирадиганлар 😁


❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
42🤣19👍16😁5👻2🔥1
❗️МУҲИМ РАҚАМЛАР

⚡️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
59👍19🔥5🥴4🤣2
❗️ДИҚҚАТ

⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА КЎМИР СОТИБ ОЛИШЛАРИ УЧУН 1 236 000 СЎМГАЧА ПУЛ АЖРАТИЛАДИ


📄Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига асосан,

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга куз-қиш мавсумида уларнинг кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари сотиб олишлари учун уларга БХМнинг 2 бараваригача, табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг 3 баравари ( 1 236 000 сўм)гача миқдорида моддий ёрдам ажратилиши назарда тутилган.

Ушбу ёрдам туридан фойдаланиш учун оила камбағал оилалар рўйхатида бўлиши хамда ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаган бўлиши лозим.

✏️ Биз имтиёзлардан фойдаланиш учун Сизларга энг керакли бўлган нарса, яъни ҳуқуқий асосини келтириб берамиз. Имтиёздан фойдаланиш учун эса Сизлар шу асос орқали ўзларинг ҳаракат қилишларинга тўғри келади. Бир ҳолатни билингки, имтиёз Сизни излаб уйингизга бормайди. Сиз уни излаб боришингиз керак.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
63👏32🤣12👍5👎3🤔1
❗️ЭНДИЛИКДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРДАН ҚАРЗДОРЛИГИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарорига асосан,

Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш учун Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга мавсумий тарзда бир йилда икки мартагача ва БҲМнинг 5 баравари(2 060 000 сўм)гача бўлган миқдорда моддий ёрдам ажратилиши кўрсатилган. Қарор асосида бу миқдор маҳаллий манбалар ҳисобидан янада кўпайтирилиши хам мумкин.

Қарорда мазкур маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилиши белгиланган.

❗️Асосий талаб: Оиланинг камбағал оилалар реестрида бўлиши.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун талаб этиладиган хужжат нима ?

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун эҳтиёжманд оиланинг коммунал хизматлардан қарздорлиги борлигини тасдиқловчи хужжат нусҳаси талаб этилади.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
65👍24😁5👏3
❗️ЭРКАК ВА АЁЛЛАР ТЕНГ ҲУҚУҚЛИ "Оиладачи"💃🕺

⚡️САВОЛ:

Менга эркак ва аёллар тенг ҳуқуқли деган нормани топиб беринглар илтимос!

⚡️ЖАВОБ:
Фуқаро бундай кескин савол беришига қараганда кеча уйда тенглик билан боғлиқ муаммо бўлган шекилли а? Ха майли..

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди деб кўрсатилган.

✏️ Ана энди ҳурматли фуқаро бу маълумотни керакли инсонингизни личкасига ташлаб, кечаги муаммони охирига етказиб қўйсангиз бўлади. Фақат жуда чуқурлашиб кетманглар! Нормада жамиятдаги тенглик ҳақида гап боради. Оилада тенглик бўлиши учун дунёни бошқаттан қуриб чиқиш керак..

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
😁105👍6046🤣24🤷‍♂3👏2🥴2🔥1🥰1💯1💔1
❗️ҲЕЧ НАРСА ИНСОННИ КАМСИТИШ УЧУН АСОС БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС

📄 Конституциянинг 26-моддасига кўра,

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.

✔️ Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
82👍31🔥5👏4🎉2
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛАЁТГАН ОИЛА МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИНИ ХАМ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Кам таъминланган оила бир вақтда болалар нафақасини хам, моддий ёрдамни хам олиб юрса бўладими ?

⚡️ЖАВОБ:
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, бир вақтда бундай нафақаларни хар иккисини олиш мумкин эмас дейилган норма йўқ бироқ, бу нафақаларни тайинлаш шартларини ўзи болалар нафақаси ва моддий ёрдамни бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Масалан, юқоридаги низомга кўра болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Моддий ёрдам нафақаси эса, болалари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган ва якка-ёлғиз кексаларга тайинланади. Манашу икки қарама-қаршиликнинг ўзи бу икки нафақани бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Яъни, болалари 18 ёшга тўлмаган оила моддий ёрдамни ололмайди, болалари 18 ёшдан катталар ёки болалари бўлмаган якка-ёлғиз яшовчилар болалар нафақасини ололмайди.

✏️ Умуман олганда бу каби нафақаларни биттасини олиш муаммо бўлиб турган пайтда иккитасини битта қилиб олиш мантиққаям баланс бермайди шекилли ўзи а..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😁5046👍26🤣15👎2
⚡️МУҲИМ

❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА КИЙИМ-КЕЧАК СОТИБ ОЛИШЛАРИ УЧУН ВАУЧЕР ШАКЛИДА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонига асосан,

Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун:

озиқ-овқат учун — бир чоракда бир марта ва БҲМнинг 1 баравари миқдорида;

кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар хариди учун — бир йилда икки марта хамда БҲМнинг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам ажратилади.

❗️Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун маблағлар тегишли қийматдаги (1 ёки 5 БҲМ) ваучер шаклида ажратилади.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
89🤔39👍24😱7