Юрист блогер /расмий канал
60.5K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланишлари мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
26
❗️ИШ ҲАҚИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ДАЪВО МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Мен ўзим ишлаб келаётган ташкилотда жорий йил майь ва июнь ойларида иш ҳақимни ололмадим. Энди мен суд тартибида ойлигимни ундириб олмоқчиман. Саволим шуки, қонунчиликка кўра иш ҳақини ундириш бўйича судга даъво қилиш муддати қанча ?

⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 560-моддасида,

иш ҳақини ундириш юзасидан даъволар бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ойлик муддат амал қилиши белгиланган.

❗️Сиз ушбу 6 ойлик муддат ичида судга даъво қилиб нафақат ўша икки ойлик иш ҳақингизни, балки Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгиланган тартибда ойлигингизни кечиктирилган ҳар бир куни учун Марказий банкнинг ўша вақтдаги қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида пуллик компенсация билан биргаликда иш берувчидан ундириб олишингиз мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
34👍12
❗️ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ ҚАЙСИ ТОИФАСИДА ҚАНДАЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШ МУМКИН ?

📃 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт:

«А» — мопед, мотоцикл ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари;

«B» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«C» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни жиҳозланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
31
❗️КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН ?

📃 Оила кодексининг 79-моддасига кўра,

ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

1) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

2) узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

3) ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

4) муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

5) ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,

❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
30👍6😐1
❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб

Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
14👏2👌1
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ Айрим хотин-қизларга 1 648 000 сўмгача бир марталик моддий ёрдам пули берилади

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан,

«Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 412 000 сўм)нинг 4 баравари (1 648 000 сўм)гача миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилади.

❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади:

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

❗️Қандай хужжатлар талаб қилинади ?

Боқувчиси йўқ хотин-қизлардан — боқувчиси вафот этганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида хужжатлар;
1 ва 2 гурух ногиронлиги бўлган хамда тезкор тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлардан — гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи хужжат, тезкор тиббий муолажага муҳтожлардан эса тиббий муолажага муҳтожлигини тасдиқловчи хужжат ёки маълумотнома;
Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди борлардан — фарзанди ногирон эканлигини ёки фарзандига 1 ёки 2 гурух ногиронлиги белгиланганлигини тасдиқловчи хужжатлар.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
54👍5🥰2👏1
⚡️Муҳим

❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУХТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА ТЎЛАНАДИ

📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,

ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда.


Қўшимча саволлар учун👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
43😢4👏1
❗️ЭНДИЛИКДА КИМНИДИР РАСМГА ОЛИШ УЧУН УНИНГ РОЗИЛИГИ МАЖБУРИЙ БЎЛИШИ МУМКИН

🧑🏻‍💻 Маълумотларга қараганда депутатлар шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

📄 Кўриб чиқилаётган лойиҳага кўра:


шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш мажбурий этиб белгиланади;
агар шахс муомалага лаёқатсиз бўлса, розиликни унинг қонуний вакили беради (вафот этган тақдирда — ворислари);
16 ёшгача — розилик ота-онаси томонидан берилади;
16 ёшдан кейин — боланинг ўзи қарор қабул қилади;
видеокузатув тизимлари ўрнатилганда, бу ҳақда огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши шарт бўлади.

Саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍3324😢2
❗️ФУҚАРОЛАРНИНГ АРИЗАЛАРИГА БЕПИСАНД МАНСАБДОРЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра,

✔️ қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

❗️Юқорида санаб ўтилган қонунбузилиши ҳолатларидан бирига йўл қўйган мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (412 000 сўмдан 1 236 000 сўмгача) миқдорда жарима қўлланилиши мумкин.

Саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍4737🤔2
❗️ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ (ЗАГРАНПАСПОРТ) ОЛИШ УЧУН ҚАНЧА ТЎЛОВ ҚИЛИНАДИ ?

📄 Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон қонунига асосан,

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун, — БҲМ (Ҳозирги кунда 412 000 сўм)нинг 1 баравари;

Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун, — БҲМнинг 80 фоизи (Бўлади 329 600 сўм);

Республикамиз ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун, — БҲМнинг 1 баравари (412 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
40
⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️ЭНДИЛИКДА ФУҚАРОЛАР НОТАРИУСГА ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ХУЖЖАТИНИ ОЛИБ БОРИШИ ШАРТ БЎЛМАЙДИ

📄 Президентнинг 09.09.2025 йил кунги ПҚ–280-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан республикада нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини “Нотариус” ахборот тизими (Тизим) га мажбурий юклаш тартибини жорий этиш орқали уларнинг аслини нотариуслар томонидан талаб қилиш бекор қилинади.

❗️ 2026 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун нотариусга Ўзбекистон фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш талаби бекор қилинади.

Бунда фуқароларнинг шахси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face-ID) орқали верификация қилинади.


❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
43👍3😐1
❗️БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАНЛАР 1 236 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра,

белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 баравари (1 236 000 сўм)гача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 баравари (8 240 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
21👍8🤣2👏1
❗️ҚАЙСИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БЕВОСИТА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИ МУМКИН ?

📄 Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги ЎРҚ-419-сон қонунига кўра,


Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
👍2221👻5
❗️ЯНГИ ФАРМОН

⚡️ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизимида ўзгаришлар бўлади


📃 Президентнинг 12.09.2025 йил куни ПФ–172-сон фармони қабул қилинди.

Фармондан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва реализация қилиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизимини такомиллаштириш.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиларига ер участкаларининг бир қисмига нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади.

Мазкур ерлар эгалари ва фойдаланувчиларига ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилади.

❗️Бунда ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилганда ижара муддати қуйидагича этиб белгиланди:

Ўзбекистон фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун – 30 йил;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун – 25 йил.


❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
40👍1
❗️ҲОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТАЁТГАНЛАРГА СУБСИДИЯ, КОМПЕНСАЦИЯ ВА КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 22.04.2025 йил кунги 252-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади:

чет тиллари ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

❗️Қолаверса, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
38👍2🔥1
❗️ЙИЛЛИК АСОСИЙ ЭНГ КАМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ;
Ҳозирги кунда йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги неча кунни ташкил қилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 217-моддасида ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги келтирилган бўлиб, унга кўра ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
25👍5
❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига кўра,

«Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган;
Оиланинг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган;
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
психологик маслаҳатга муҳтож;
никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
38
⚡️ МУҲИМ

❗️ЁШЛАРГА ЧОРВАЧИЛИК, БАЛИҚЧИЛИК ВА ПАРРАНДАЧИЛИК БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИНИ УЧУН
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомда,

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга хамда 33 миллион сўмгача гаровсиз, агар талабгор кичик тадбиркорлик субъекти бўлса 225 000 000 сўмгача миқдорда гаров хужжатларига асосан имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкинлиги белгиланган.

Мазкур кредитлар 14 фоизлик ставкада ва айтиб ўтилганидек ҳоким ёрдамчиларининг ижобий тавсияси асосида берилади

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
23👍8
❗️ҲОДИМЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 22-моддасига асосан,

Ҳодимлар:

🟢 меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиши;

🟢 меҳнат шартномаси билан ўз зиммасига юклатилган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариши;

🟢 ички меҳнат тартибига риоя этиши;

🟢 меҳнат интизомига риоя этиши;

🟢 белгиланган меҳнат нормаларини бажариши;

🟢 меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, технология интизомига, меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя этиши;

🟢 иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши;

🟢 иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва доирада қоплаши;

🟢 инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш берувчига ёки бевосита раҳбарга дарҳол хабар қилиши;

🟢 бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслиги шарт.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
33👍7🤣3🥴1
❗️ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТМАСДАН ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ!

📄 МЖтК нинг 176-моддасига кўра,

тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (2 060 000 сўм)дан етти бараваригача (2 884 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, юқоридаги моддада биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ЎТТИЗ КУН ИЧИДА солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади.

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
132👎5🔥3👍1
❗️МАЪНАВИЙ ЗАРАР НИМА?

Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилади.

📃 Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра,

маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади.

❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
18👍10🔥3