Юрист блогер /расмий канал
60.5K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИНАДИ

Бу йилги мустақиллик куни арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

30 август (шанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

31 август (якшанба) – дам олиш куни;

1 сентябрь (душанба) – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
21🔥2👎1
❗️ОЙЛИК БАЙРАМДАН ОЛДИН БЕРИЛИШИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 253-моддасига кўра,

ойлик иш хақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида, яъни анашундай кунлардан олдин тўланиши керак.

❗️Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😁5039👍34🥴13😴3🤔2
❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 131 840 000 СЎМГАЧА ФОИЗСИЗ ҚАРЗ БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон Фармонига асосан,

хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.

Фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
37👍3
⚡️МУҲИМ

❗️ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРИГА БИРИНЧИ НАВБАТДА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ТАЛАБАЛАР ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК ?


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги 376-сон қарорига асосан,

❗️Қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:

"Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"да турадиган талабалар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;

бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида 2 ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

"Йил талабаси" ва "Талабалар театр студиялари" кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
32
❗️ҲОЗИРГИ КУНДА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР КИРИТИЛИШИ МУМКИН ?

📃 Ҳукуматнинг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;

Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

❗️«Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
51😢6👍1
❗️ПЕНСИОНЕРЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГАМИ?

⚡️САВОЛ
:
Уйимиз онамни номида. Онам пенсионер. Эшитишимга қараганда пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга экан. Онам мол-мулк солиқларини шу кунгача ҳеч қандай имтиёзсиз тўлаб келмоқда. Саволим шундайки, ҳозирги кунда анашу имтиёздан фойдаланишимиз учун биз нима қилишимиз керак, яъни қандай қилиб мол-мулк солиғини имтиёзли шакилда тўлашимиз мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Ҳақиқатдан хам пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга, фақат тўлиқ миқдорда эмас!

📄 Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилиниши кўрсатилган.
   
❗️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан фойдаланиш учун солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати (Пенсия гувоҳномаси)ни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.
     
✏️ Демак, уй онангизни номида бўлса ушбу имтиёздан фойдаланиш учун онангизни шахсан ўзи пенсия гувоҳномасини олиб ўзи яшаб келаётган ҳудудга қарайдиган солиқ органига бориши керак бўлади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
20👍9
❗️БОЛА ПАРВАРИШИДАГИ ТАЪТИЛ ДАВРИНИНГ 6 ЙИЛИ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ

📃 Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан,

болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
21👍10
⚡️Азиз ватандошлар!

Сизларни миллатимизнинг энг улуғ байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз.

Бугунги айём сабаб барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва келгусидаги ишларингизга ривож тилаймиз.

Юртимиз тинчлиги бардавом бўлсин, хонадонларимиздан бахт ва қувонч, осойишталик хамда аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.


👉 @Yurist_Blogerr
👍3115🎉2
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА 2 542 000 СЎМ НОРМАТИВ ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ

⚡️САВОЛ;
Мен ижтимоий нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,

ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг икки баравари (2 542 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.

✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 542 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади. Бу миқдор 1 августдан кейин шундай кўринишга эга. 1 августгача меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм эди.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
31👍8
❗️ҲАДЯ, МЕРОС ТАРИҚАСИДА ОЛИНГАН МОЛ-МУЛКЛАР ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДА БЎЛИНМАЙДИ

📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан,

Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
50👍15🥰1😢1
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИЛИКДА ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ДАВОЛАНИШИ УЧУН УЛАРГА 20 600 000 СЎМГАЧА
МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📄Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан,

30 ёшдан катта айрим эҳтиёжманд хотин-қизларга жарроҳлик амалиётисиз даволаниши учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм) гача миқдорда моддий ёрдам ажратилиши белгиланган.

Хош, ушбу ёрдамдан қандай тоифадаги хотин-қизлар фойдаланиши мумкин ?

1) Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари;

2) ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ушбу ёрдамдан фойдаланиши мумкин.

Ушбу ёрдамдан неча мартагача фойдаланиш мумкин ?


Қарор талаби бўйича ушбу ёрдам туридан 1 йилда фақат бир марта фойдаланиш мумкин.

Қандай хужжатлар керак бўлади ?

Мазкур ёрдамни олиш учун ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма талаб этилади.


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
44👍16👎4😁2😱2🔥1
❗️Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулкларни сотишга рухсат берилган

📄 Президентнинг 15,04,2025 йил кунги ПҚ-142-сон “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган


Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилиши белгиланган.

❗️2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилиши назарда турилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
27
❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
25👍12😢1
❗️АЙРИМ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА МАХСУС СТИПЕНДИЯ ТЎЛАНАДИ

📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари (824 000 сўм)миқдоридаги махсус стипендия тўланади.

2025 йил 1 сентябрдан умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади.

2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
38🥱6
❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ.

Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?

⚡️ЖАВОБ.

Оила кодексининг 44-моддасида,

суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.

📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.

❗️Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ваколати бор.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
37👍7👎2🤪1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИЛИКДА РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ МАЖБУРИЙ БЎЛАДИ


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан,

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍5219😁7🤣2🔥1
❗️ТАБИИЙ ОФАТЛАР НАТИЖАСИДА УЙЛАРИ ЗАРАР КЎРГАН ОИЛАЛАРГА 61 800 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📄 Жорий йилнинг февраль ойида қабул қилинган ПФ-57-сон Президент фармонига мувофиқ,


ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 баравари (61 800 000 сўм) гача бўлган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
27👍12
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланишлари мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
26
❗️ИШ ҲАҚИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ДАЪВО МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Мен ўзим ишлаб келаётган ташкилотда жорий йил майь ва июнь ойларида иш ҳақимни ололмадим. Энди мен суд тартибида ойлигимни ундириб олмоқчиман. Саволим шуки, қонунчиликка кўра иш ҳақини ундириш бўйича судга даъво қилиш муддати қанча ?

⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 560-моддасида,

иш ҳақини ундириш юзасидан даъволар бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ойлик муддат амал қилиши белгиланган.

❗️Сиз ушбу 6 ойлик муддат ичида судга даъво қилиб нафақат ўша икки ойлик иш ҳақингизни, балки Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгиланган тартибда ойлигингизни кечиктирилган ҳар бир куни учун Марказий банкнинг ўша вақтдаги қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида пуллик компенсация билан биргаликда иш берувчидан ундириб олишингиз мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
34👍12
❗️ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ ҚАЙСИ ТОИФАСИДА ҚАНДАЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШ МУМКИН ?

📃 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт:

«А» — мопед, мотоцикл ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари;

«B» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«C» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни жиҳозланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
31
❗️КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН ?

📃 Оила кодексининг 79-моддасига кўра,

ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

1) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

2) узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

3) ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

4) муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

5) ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,

❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
30👍6😐1