Юрист блогер /расмий канал
60.5K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ МУҲИМ

❗️ЭНДИ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДАГИ ЯШАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ


📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан,

2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍2917😁2👎1
❗️ЯНГИ ҚАРОР

⚡️ Айрим оилаларнинг ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади

📄 Ҳукуматнинг 14.08.2025 йил кунги 515-сон қарори билан “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга қуйидаги харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади:

турар жойида артезиан қудуғи қазиш;

сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш.

❗️Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 баравари (12 360 000 сўм)дан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
35🙏1
⚡️МУҲИМ

❗️ФУҚАРО ПЕНСИЯГА ЧИҚҚАНИДАН КЕЙИН ИШЛАГАН ДАВРИ УНИНГ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛМАСЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасида кўрсатилишича,

Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

✏️ Кўпчилик, "Ҳозир пенсионерлар хам бемалол ишлаши мумкин. Мен хам пенсияга чиққанимдан кейин ишлаб стажимни етмаган жойини тўлдириб, пенсиямни хам кўпайтириб оламан" деб ўйлаши мумкин, лекин йўқ. Ёшга доир пенсияга чиққанингиздан кейин бунинг имкони бўлмайди.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
18👍12👏2🥰1
❗️ҲОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТАЁТГАНЛАРГА СУБСИДИЯ, КОМПЕНСАЦИЯ ВА КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 22.04.2025 йил кунги 252-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади:

чет тиллари ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

❗️Қолаверса, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
42👍1🙏1
❗️БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАНЛАР 1 236 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра,

белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 баравари (1 236 000 сўм)гача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 баравари (8 240 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
19👍5👎2
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНИ МУДДАТИ ТУГАГАНЛАР ЭНДИ КАТТА МИҚДОРДА ЖАРИМА ТЎЛАМАЙДИ


📄 ПФ-4262-сон Президент Фармони билан тасдиқланган низомнинг 11-бандида, фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозимлиги, агар ушбу муддатда фуқаро муддати тугаган паспортини ID-картага алмаштирмаса унга нисбатан МЖтКнинг 223-моддасига кўра, БХМнинг 3 баравари, яъни 1 236 000 сўмгача жарима қўлланилиши мумкин эди.

Хош кейин нима бўлди ? Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни билан юқоридаги 223-модда матни ўзгартирилди ва эндиликда муддати ўтган фуқаролик паспорти билан яшаб юрганларга қўлланиладиган жарима миқдори БҲМнинг иккидан бир қисми (206 000 сўм)этиб қатъий белгиланди. Демак, энди Сизнинг паспортингизни муддати тугаганига 1 ойдан ўтиб кетган бўлса Сизга қўлланиладиган жарима миқдори БХМ миқдори яна ўзгармагунча 206 000 сўмдан ортиқ бўлмайди.

✏️ Аввало жаримага етиб бормасдан паспортингизни ID-картага алмаштириб олганингиз яхши, лекин агар у қанчага тўғри келади ўзи, 206 минг сўм хам пулми, ман шуни 500 минг қилиб тўласам бўладими дейдиган одам бўлсангиз унда ўзингиз биласиз...

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
39👍39😁12👏1
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ

📄 Президентнинг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган 91-сон фармонига мувофиқ,

Бугунги кун ҳолатига кам таъминланган оилаларга тайинланадиган болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм;

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;

оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;

оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўмни ташкил қилмоқда.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
45😁4👍3🔥2🤩1
❗️ҲОДИМ ИШДАН БЎШАГАНИДА У БИЛАН ТЎЛИҚ ХИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан,

Ҳодимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинаётганида унга қуйидаги тўловлар дарҳол тўлаб берилиши керак:

охиригача олинмаган иш ҳақлари;

ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар;

меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, анашундай тўловлар.

❗️Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

❗️Ҳисоб-китоб қилиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
36👍10🤔3🥰1
❗️ВИДЖОН ЭРКИНЛИГИ НИМА?

📃 Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига асосан,

✔️ Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Вояга етмаганларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб этишга йўл қўйилмайди.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
27😁10👍9
❗️ОТА-ОНА ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАРИНИ БОҚИШГА ВА УЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШГА МАЖБУР!

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига асосан,

Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
46👍12💯2😐1
❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига кўра,

«Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган;
Оиланинг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган;
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
психологик маслаҳатга муҳтож;
никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

✏️ Агар "Ёшлар дафтари" билан боғлиқ хамда ушбу дафтардаги ёшларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланиш билан боғлиқ саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
37👎1
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИНИ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мен ҳар йили солиқ органига ижтимоий солиқ тўлаб стаж учун ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатидан ўтиб келаман, лекин айтарли даражада бир иш билан шуғилланмайман. Саволим шуки, мен шу ҳолатимда ишсизлик нафақасини олсам бўладими ёки ўзимни ўзим банд қилдирганлигим учун бунинг имкони йўқми ?

⚡️ЖАВОБ:
Йўқ. Ўзини ўзи банд қилдирганлар ишсиз шахс ҳисобланмайди. Ишсизлик нафақасини олиш учун эса шахс ишсиз бўлиши керак.

✏️ "Google"га кириб 642-сон Қонун деб ёзсангиз "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонун чиқиб келади ва анашу қонуннинг 4-моддасида, ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар банд бўлган фуқаролар ҳисобланади деб кўрсатилган.

✏️ Бирон-бир қонун ёки қонун ости хужжатларимизда, банд бўлган шахсларга ишсизлик нафақаси тўланиши мумкинлигини белгиловчи норма йўқ. Демак, ўзини ўзи банд қилдирганларга ишсизлик нафақаси хам йўқ.

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
40🔥4👏1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ИШИНГДАН АЙРИЛДИНГ ДЕГАНИ БУ БЎЛДИ, ДАРОМАДСИЗ ҚОЛДИНГ
ДЕГАНИ ЭМАС!

📄 ЎРҚ-642-сон Қонуннинг 51-моддасида,

белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.


Белгиланган тартибда ишсиз бўлиш учун нима қилиш керак ?

Бунинг учун ишидан айрилган шахс маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиш керак. Улар эса аввало ишидан айрилган шахсга бошқа иш топиб беришга ҳаракат қилишади, лекин агар улар ишсизга мақбул келадиган иш топиб бера олмаса уни ишсиз шахс деб этироф этишга мажбур бўлишади.

Ишсизлик нафақасини миқдори қанча хам бўлар эди дейишингиз мумкин

Юқоридаги Қонуннинг 52-моддасида, ишдан ва иш ҳақидан сўнгги ўн икки ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 271 000 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси тўланиши белгиланган.

✏️ Демак белгиланган тартибда ишсиз деб этироф этилган шахслар маълум вақтгача олдинги ишида олаётган ойлигини 50 фоизи миқдорида, агар аввалги ишида ойлиги кам бўлган бўлса энг камида 1 271 000 сўм миқдорида ишсизлик нафақаси олиб туриши мумкин дегани бу.

✏️ Умуман олганда ишсизлик нафақасининг миқдори ёмон эмас. Ишидан айрилган шахс ишлаб юрган пайтида ойлигини тўлиқ олган бўлса у ўша пайтда тўлиқ ишлаган хам. Ишсизлик нафақасини эса ишламай туриб олиш мумкин. Шунинг учун бу маълумотни ишидан айрилган танишларингизга ташлаб қўйсангиз уларга фойдали маълумот бўлади..

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
52👍26👏3🌚3🔥2😁1🤪1
⚡️ МУҲИМ

❗️ЁШЛАРГА ЧОРВАЧИЛИК, БАЛИҚЧИЛИК ВА ПАРРАНДАЧИЛИК БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИНИ УЧУН
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомда,

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга хамда 33 миллион сўмгача гаровсиз, агар талабгор кичик тадбиркорлик субъекти бўлса 225 000 000 сўмгача миқдорда гаров хужжатларига асосан имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкинлиги белгиланган.

Мазкур кредитлар 14 фоизлик ставкада ва айтиб ўтилганидек ҳоким ёрдамчиларининг ижобий тавсияси асосида берилади

Қўшимча саволлар учун👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
31👍5
❗️СУНЪИЙ ИНТЕЛЕКТДАН ҲУҚУҚИЙ САВОЛЛАРГА АНИҚ ЖАВОБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Ҳозирги кунда энг оммалашган сунъий интелект хисобланган "ChatGPT" дан ҳуқуқий саволларимизга аниқ жавоб олишимиз мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:

Албатта, ҳозирги кунга келиб "ChatGPT" деб номаланган сунъий интелект жудда оммалашиб кетди. Бунинг сабаби эса ушбу сунъий интелект ҳар қандай масаладаги саволларга асосли жавоб бера олади ва одамлар учун кўплаб хизматларни бир зумда бажариб бериши мумкин. Лекин, ушбу сунъий интелект қанчалик ақилли, қанчалик илғор ва замонавий бўлмасин ҳуқуқий мазмундаги саволларга ундай аниқ жавоб олиш масаласи бироз мушкул иш.

✏️ Нима учун бундай деяпмиз ? "ChatGPT" Сизни исталган ҳуқуқий саволингизга жавоб беради. У ҳеч қачон, — "Мен буни қағдан биламан, Сиз ғалати одам экансизу" демайди. Савол ёзасиз жавоб келади, савол ёзасиз жавоб келади лекин, у жавоб қанчалик аниқ эканлигини у кафолатламайди. "ChatGPT" ҳуқуқий саволларга кўпинча аниқ жавоб бера олмайди, лекин унинг яхши томони у Сизни жавоб томонга йўналтиради.

Хулоса: Агар Сиз ҳуқуқ соҳасини тушунадиган одам бўлсангиз ёки юрист бўлсангиз қайта-қайта савол бериш орқали ва шахсий билимингизга таянган ҳолда "ChatGPT" берган маълумотларни таҳлил қилиш йўли билан ундан айрим ҳуқуқий муаммоларга жавоб топа оласиз. Лекин, агар ҳуқуқ соҳасидан узоқроқ шахс бўлсангиз "ChatGPT" Сизни бошқа томонга бошлаб қўйиши мумкин.

✏️ Оддийроқ айтганда "ChatGPT"дан Сиз олма сўрасангиз у Сизни мевали боғга олиб боради. Сиз эса у ердаги мевалар орасидан олмани топиб олишингиз керак.


❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍6241😁14👎1🔥1😱1
❗️БАРЧА ФУҚАРОЛАР ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ТИББИЙ ЁРДАМ ОЛИШГА ҲАҚЛИ !

Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради.
Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади.

📃 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 48-модда.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
44👍14🤣7
❗️КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,


жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
28🥱6👍1
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛАЁТГАН ОИЛА МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИНИ ХАМ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Кам таъминланган оила бир вақтда болалар нафақасини хам, моддий ёрдамни хам олиб юрса бўладими ?

⚡️ЖАВОБ:
Албатта, бир вақтда хам болалар нафақасини хам моддий ёрдам пулини олиб юрса яхши бўлади, лекин қонунчилик бунга рухсат бермайди.

📄 Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, бир вақтда бундай нафақаларни хар иккисини олиш мумкин эмас дейилган норма йўқ бироқ, бу нафақаларни тайинлаш шартларини ўзи болалар нафақаси ва моддий ёрдамни бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Масалан, юқоридаги низомга кўра болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Моддий ёрдам нафақаси эса, болалари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган ва якка-ёлғиз кексаларга тайинланади. Манашу икки қарама-қаршиликнинг ўзи бу икки нафақани бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Яъни, болалари 18 ёшга тўлмаган оила моддий ёрдамни ололмайди, болалари 18 ёшдан катталар ёки болалари бўлмаган якка-ёлғиз яшовчилар болалар нафақасини ололмайди.

✏️ Энди йўқ бўлиб тамомила йўқ хам эмас. Масалан, Сингапур давлати ёки Парагвай деган томонларда иккита-иккита нафақани битта қилиб олиш мумкиндир, лекин бизда эмас..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
🤣6138👎6👍1
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ҲЕЧ КИМ "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ДАН САБАБСИЗ ЧИҚАРИЛИШИ
МУМКИН ЭМАС

📄 Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,

❗️Ёшлар фақат қуйидаги ҳоллардагина «Ёшлар дафтари»дан чиқарилиши мумкин:

✔️ бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;

✔️ тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

✔️ ўз аризасига кўра;

✔️ «Ёшлар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;

✔️ бошқа давлатларга ишлаш ёки доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

✔️ суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

✔️ вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

❗️«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг «Ёшлар дастури»га киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди.

✏️ Кўпчиликда, "Ёшлар дафтари"дан чиқарилаётган ёшларни дафтардан чиқарилаётган пайтида кимдир ҳабардор қилиши керакми ўзи ёки йўқми деган асосли савол туғилиши мумкин.? Албатта, юқоридаги низомнинг 26-бандида, «Ёшлар дафтари»дан асосли равишда чиқарилаётган ёшлар бир кун ичида бу ҳақида хабардор қилиниши кераклиги белгиланган. Демак, Сиз Ўзбекистонни қаерида яшашингиздан қатъий назар Сизни ҳудудингиздаги вазият бу ерда ёзилгани каби эмасми, демак ҳудудингизда қонунчилик талаблари бузилмоқда.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
53🤣9👏2
⚡️ МУҲИМ

❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ 55 ЁШГА ТЎЛГАН АЁЛЛАРГА ВА 60 ЁШДАН ОШГАН ЭРКАКЛАРГА УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

⚡️САВОЛ:
Ёшга доир пенсия ёшига етган, яъни 55 ёшга тўлган аёлга ногиронлик пенсияси тайинланадиган бўлса бундай пенсия қанча муддатга тайинланади ? Яъники, манашундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қанча муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Бундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қайта тиббий кўрикдан ўтишга мажбур эмас.

📄"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 47-моддасига кўра, ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади деб белгиланган.

✏️ Демак, 55 ёшдан ошган аёлга ногиронлик пенсияси умурбодга тайинланади ва бу орада пенсионернинг ўзи ариза билан мурожаат қилиб тиббий кўрикдан ўтишни хоҳласа муаммо йўқ. У ўша аризасига кўра қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин. Агар ўша пенсионер бундай тиббий кўрикдан ўтишни истамаса ундай ҳолатда хам муаммо йўқ..

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
30👍7😢3
❗️МАЪНАВИЙ ЗАРАР НИМА?

Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилади.

📃 Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра,

маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади.

❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
38👍11👏1