❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Бола пули тайинланиши учун оиланинг неча ойлик даромади хисобланиши керак ?
⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойГАЧА бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.
✏️ Яъни, болалар нафақаси тайинланиши учун даромад хисоблашда Сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан 4 ой орқага қайтилади ва ўша 4 ойдан биринчи уч ой олинади. Масалан, Сиз шу август ойида ариза берсангиз июль ойи хисобланмайдида ундан олдинги 3 ой, яъни июнь, май хамда апрель ойларидаги даромадингиз хисобланади. Шу тартибда ҳисобланган даромадингиз киши бошига юқоридаги низомда белгиланган мезондан ошиб кетмаса Сизга болалар нафақаси тайинланиши мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr

❤36👍5🎉1🙏1
❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!
⚡️САВОЛ;
Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра,
➖ шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (20 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.
✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатларида юқоридаги модданинг талаблари бузилганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланилиши мумкин.

❤33👍10🤣2🎉1
❗️КИМНИДИР КРЕДИТИГА КАФИЛ БЎЛАМАН ДЕСАНГИЗ БУНИ ЯХШИЛАБ ЎҚИБ ОЛИНГ!
📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади.
❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк ёки микромолиялаш ташкилотлари) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур.
✏️ Оддий манашу нормани билмаслигингиз жойи келганида Сизга йиллаб ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агар асосий қарздор нимадир бўлиб қарзини тўламай қўйса, муаммони зўри ўшандан кейин бошланади. Лекин унда кеч бўлган бўлади..
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇

❤41👍17😁2😢2
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИНИ ЧЕКЛАНИШИ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР:
📄 258-II-сон Қонун билан, давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
❓Қандай қилиб чекловни олиб ташлаш мумкин ?
✅ Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.
❓Чекловдан қутилиш учун алиментни олдиндан қанча муддат учун тўлаш керак ?
✅ Ҳукуматнинг 06.10.2018 йилдаги 808-сон қарорига асосан, алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак. Агар болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
❓Алимент тўловчи гаров эвазига чекловдан қутилиши учун ўша гаровнинг қиймати қанча бўлиши керак ?
✅ Гаров қиймати БҲМнинг баравари (103 000 000 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим.
❓Қандай нарсалар гаров бўлиши мумкин ?
✅ Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.
❓Гаров эвазига человдан чиқиш учун ариза қаерга берилади ?
✅ Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.

❤33👎10👍4😱3🥰1
❗️"ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" ЁКИ "ЯГОНА РЕЕСТР" АТ НИМА ДЕГАНИ ?
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 654-сон қарорига 1-илова қилиб келтирилган низомга асосан,
➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (Қисқартмаси "Ягона реестр" АТ) — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими хисобланади.
✏️ Бу бир тизим. Ҳозирги кунда давлат томонидан аҳолига қандайдир ижтимоий ёрдамлар кўрсатиладиган бўлса асосан шу каби тизимларга киритилганларга кўрсатилмоқда. Бундан кейин хам катта эҳтимол билан шундай бўлади. Оилангиз қандайдир ижтимоий ёрдамга муҳтожми, демак энди ишни нимадан бошлаш кераклигини биласиз..

❤31👍11🤪2👎1💯1
❗️НИКОҲИДАН АЖРАЛГАН АЁЛ ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚАЙТИШИ МУМКИН ?
⚡️САВОЛ:
Биз яқинда турмуш ўртоғим билан суд тартибида ажралишамиз. Мен турмушга чиқаётганимда турмуш ўртоғимнинг фамилиясига ўтган эдим. Саволим шуки, мен энди ўзимни қизлик фамилиямга қандай тартибда қайтишим мумкин ?
⚡️ЖАВОБ:
Оила кодексининг 46-моддасига асосан,
➖ Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги белгиланган.
✏️ Демак, Сиз турмуш қураётган вақтингизда фамилиянгизни турмуш ўртоғингизни фамилиясига ўзгартирган бўлсангиз, энди никоҳдан ажратилаётган вақтингизда ўз қизлик фамилиянгизга қайтишингиз ёки ҳозирги фамилиянгизда қолишингиз мумкин бўлади. Қонуний никоҳ бекор қилинганидан кейин қайси фамилияда бўлиш ўзингизни хоҳишингизга кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётган пайда суд томонидан ҳал этилади

❤35👍13
❗️Ногиронлик пенсиясини фуқаронинг мурожаатисиз тайинлаш тартиби белгиланганлигидан ҳабардормисиз?
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йил кунги 398-сон “Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб,
➖ Қарор билан “Ногиронлик пенсиясини мурожаат талаб қилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” схемаси тасдиқланган.
✅ Қарорга кўра, проактив шаклда пенсия тайинланган ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади.
➖ Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади.
✅ 2025 йил 1 октябргача “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади.

❤40👍17💯2🎉1
❗️СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТОПШИРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!!!
📄 Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан,
➖ Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бепул савол-жавоб 👇

❤31👍2😁2👏1
⚡️МУҲИМ
❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 131 840 000 СЎМГАЧА ФОИЗСИЗ ҚАРЗ БЕРИЛАДИ
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон Фармонига асосан,
➖ хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.
✅ Фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.

❤31👍5😁1
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА 2 542 000 СЎМ НОРМАТИВ ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ
⚡️САВОЛ;
Мен ижтимоий нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,
➖ ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг икки баравари (2 542 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.
✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 542 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади. Бу миқдор 1 августдан кейин шундай кўринишга эга. 1 августгача меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм эди.

❤41👍6
❗️ҲАДЯ, МЕРОС ТАРИҚАСИДА ОЛИНГАН МОЛ-МУЛКЛАР ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДА БЎЛИНМАЙДИ
📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан,
➖ Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

❤30👍8🕊2
⚡️ДИҚҚАТ
❗️ЭНДИЛИКДА ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ДАВОЛАНИШИ УЧУН УЛАРГА 20 600 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ
📄Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан,
➖ 30 ёшдан катта айрим эҳтиёжманд хотин-қизларга жарроҳлик амалиётисиз даволаниши учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм) гача миқдорда моддий ёрдам ажратилиши белгиланган.
❓Хош, ушбу ёрдамдан қандай тоифадаги хотин-қизлар фойдаланиши мумкин ?
1) ➖ Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари;
2) ➖ ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ушбу ёрдамдан фойдаланиши мумкин.
❓ Ушбу ёрдамдан неча мартагача фойдаланиш мумкин ?
➖ Қарор талаби бўйича ушбу ёрдам туридан 1 йилда фақат бир марта фойдаланиш мумкин.
❓Қандай хужжатлар керак бўлади ?
➖ Мазкур ёрдамни олиш учун ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма талаб этилади.
Қўшимча саволлар учун 👇

❤53👍13👎6😢3
⚡️ МУҲИМ
❗️ ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ЁШЛАРГА КАСБ, ҲОРИЖИЙ ТИЛЛАР ВА АХБОРОТ ТЕҲНОЛОГИЯЛАРИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРГА ҚАТНАГАНЛИК ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ
📄 Ҳукуматнинг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорида,
➖ ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини БХМнинг 4 баравари (1 648 000 сўм) гача миқдорда қоплаб берилиши назарда тутилган.
❗️Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун белгиланган асосий шарт ва талаблар қуйидагилардан иборат:
➖ Ушбу ёрдам 14 дан 30 ёшгача бўлган тоифадаги ёшларга кўрсатилади;
➖ Моддий ёрдам БХМнинг 4 бараваригача миқдорда ажратилади;
➖ Ҳар ойда, лекин кўпи билан 6 ойгача бўлган муддат давомида тўланади;
➖ Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.
❗️Шунингдек, юқоридаги ёрдамдан фойдаланаман деган талабгорлар Камбағал оилалар реестрида турган бўлиши талаб этилади.

❤35🤣6👎2👏2😁1😱1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ажрашаётган эр-хотин 29 та товуқни бўлиша олмади
➖ 29 та товуқни эр ва хотинга тенг бўлиш учун судья ажойиб қарор чиқарган.
✅ Судья ечим сифатида эр-хотинга "ортиқча" товуқни биргаликда ейишни ёки паррандани олган томон товуқни ярим қийматини иккинчи томонга қоплаб беришини айтган. Эр-хотин эса янаям ғаройиб қарор қилиб биринчи вариантни танлаган.
✏️ Хитойнинг мулкий масаладаги бундай қонунчилиги бизни қонунчилик билан бир хил экан. Бизда хам никоҳ давомидаги мол-мулк эр-хотинга тенг тақсимланади. Фақат битта фарқимиз бор экан. Бизда агар масала товуққа бориб тақалса ажрашаётган эр-хотиндан бири иккинчисига,— "Товуғингни бошшинга ургинда бу ердан йўқол" деган гапни айтса керак))
Саволлар учун 👇

🤣115😁61❤34👍11💯4👏1😐1
❗️ЯТТ ХАМДА ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР УЧУН ЯНАДА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛАДИ
📄Президентнинг 12.08.2025 йил кунги 247-сон “Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
❗️Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
✅ якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ихтиёрий равишда расмий секторда ишлашини рағбатлантирувчи рақобатбардош ва шаффоф тадбиркорлик муҳитини шакллантириш;
✅ маъмурий тартиб-таомилларнинг такрорланувчи ва ортиқча талабларини бекор қилиш;
✅ давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб ҳисоботни топширишгача бўлган барча асосий хизматларни бирлаштирувчи интеграциялашган рақамли платформалар яратиш;
✅ нақдсиз тўловларни қабул қилиш учун қулай ва самарали механизмларни жорий этиш.
➖ Қарорга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга давлат ва молиявий хизматларни онлайн тарзда кўрсатиш бўйича махсус ҳуқуқий режим жорий этилади.
❗️2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинади:
➖ якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш тартиби;
➖ солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромади юз миллион сўмдан ошмаган ўзини ўзи банд қилган шахсларни айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш тартиби.
✅ Шунингдек, эндиликда йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

❤31👍7🙏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Зойир Мирзаев: «ҳоким бўлгандан кейин интернетга чиқади-да, фақат мақтаб юраверамизми ҳокимларни?»
✏️ Ўртоқ Мирзаевни фикрига 100 фоиз қўшиламан. Ўзини ишини билган ҳоким ҳеч нарсадан қўрқмайди. Умуман олганда ҳокимми у бошқа раҳбарми, матбуотдан қочишига нима сабаб бўлиши мумкин? Билимсизлик сабаб бўлиши мумкин. Ўзини соҳаси бўйича гап топиб беролмаслигидан қўрқиш сабаб бўлиши мумкин. Балони ўқиниям тушунмаслиги сабаб бўлиши мумкин.
✏️ Агар раҳбар ўз соҳасини, вазифа ва мажбуриятларини ўша матбуот ҳодимлари ёки блогерлардан яхшироқ тушунса ва ўзини устида ишловчи раҳбар бўлса ҳеч нарсадан қўрқмаслиги керак.
👉 @Yurist_Blogerr

👍88❤24💯13😁3👎1
❗️ ID-КАРТА ЁКИ БИОМЕТРИК ПАСПОРТ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАНАДИ?
⚡️САВОЛ:
ID-карта ёки кўк паспортини йўқотиб қўйган шахс қанча жарима тўлайди ?
⚡️ ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида,
➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини яроқсизлантириши ёки йўқотиб қўйиши,__ базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.
✏️ ID-карта ёки "кўк паспорт"ни йўқотиб қўйганлик учун олдин жарима миқдори бошқача эди. Яъни, бундай ҳуқуқбузарлик учун жорий йилнинг июль ойига қадар БХМнинг 3 бараваригача миқдорда жарима белгиланган эди. Лекин 10.07.2025 йил кунги ЎРҚ-1074-сонли Қонун билан юқоридаги моддани санкцияси ўзгартирилди ва ҳозирги кундаги жарима миқдори БХМнинг 1 баравари этиб қатъий белгиланди. Демак ха, жарима миқдори камайтирилди.

❤45👎5🤔1
❗️ДИҚҚАТ
⚡️ МАНДАТ ЧИҚДИ
✅ 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
❗️ Танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.
1➖ my.uzbmb.uz сайти орқали:
my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2➖ mandat.uzbmb.uz сайти орқали:
mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда.
3➖ Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига хам тақдим этилади.

❤38
❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОИЛАЛАРНИНГ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА МАХСУС СТИПЕНДИЯ ТЎЛАНАДИ
📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари (824 000 сўм)миқдоридаги махсус стипендия тўланади.
➖ 2025 йил 1 сентябрдан умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади.
✅ 2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

❤28👍11
⚡️ МУҲИМ
❗️ЭНДИ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДАГИ ЯШАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ
📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан,
➖ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

👍29❤17😁2👎1
❗️ЯНГИ ҚАРОР
⚡️ Айрим оилаларнинг ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
📄 Ҳукуматнинг 14.08.2025 йил кунги 515-сон қарори билан “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
➖ Низом кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга қуйидаги харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади:
✅ турар жойида артезиан қудуғи қазиш;
✅ сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш.
❗️Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 баравари (12 360 000 сўм)дан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.

❤35🙏1