Юрист блогер /расмий канал
60.7K subscribers
882 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ РАСМАН

❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорида,

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаб берилиши мумкинлиги кўрсатилди ва ушбу компенсациялар ёш оилаларга ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) миқдорда этиб белгиланди.

Хош, ушбу имтиёздан фойдаланиш учун қўйилган асосий талаблар қандай ?

Камбағал оилалар реестри;
Эр-хотининг ҳар иккиси 30 ёшдан ошмаган бўлиши:
Ижара шартнома тузган ҳолда яшаб келаётган бўлиши керак.

❗️Мазкур компенсациялар "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан ва оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага асосан 12 ой муддат учун тўланади.

✏️ Бу маълумотни эҳтиёжманд ёш оилаларга юбориб қўйсангиз уларга манфаатли бўлар эди. Агар кимда бу масала бўйича қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!

❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
31
❗️ НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМДАН КАМ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан,

❗️2025 йил 1 июлдан бошлаб:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;

ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланган.

❗️Демак, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1 012 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
43👍4😨2🤷‍♂1🔥1😁1🤨1
❗️ I ва II ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАНЛАР "ПАРКОВКА" УЧУН ПУЛ ТЎЛАМАСЛИГИ МУМКИНЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

📄 Ҳукуматнинг 07.03.2018 йилдаги 183-сон қарорига кўра,

❗️қуйидаги шахслардан автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди:

✔️ "Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль" таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

✔️ 16 ёшгача ногиронлиги бор боласи бўлган ота-оналар (ёки унинг ўрнини босувчи шахслар).

‼️ Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотнома ҳамда тегишли пенсия гувоҳномаси талаб этилади

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34👍22🔥4😁3
⚡️Расман

❗️ ЭРТАГА, ЯЪНИ 1 АВГУСТДАН БАЗАВИЙ ҲИСОБЛАШ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра,

2025 йил 1 август санасидан:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм этиб;

базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланган.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
44👍19😢14😱6😨4
⚡️Расман

❗️БУГУНДАН ЭЪТИБОРАН ОЙЛИКЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра,

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 2025 йил 1 августдан, яъни бугундан эътиборан 10 фоизга оширилди.



❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
32👍9👎1🤣1
⚡️ Муҳим

❗️БУГУНДАН ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛИШИНИ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ ТАЪСИРИ БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Биринчи августдан, яъни бугундан ойликлар оширилишини алимент тўловчиларга хам таъсири борми ?

⚡️ЖАВОБ:
Албатта, бугундан бошлаб ойликлар оширилганини ишлайдиган алимент тўловчиларга хам, ишламайдиган алимент тўловчиларга хам таъсири бўлади. Яъни, улар аввалгига қараганда кўпроқ алимент тўлашларига тўғри келади.

✏️ Гап шундаки, агар алимент тўловчи шахс бюджет ташкилотида ишловчи ҳодим бўлса бугундан эътиборан унинг ойлиги 10 фоизга оширилади. Демак, у ойлиги ошгунига қадар Оила кодексининг 99-моддасида белгиланган тартибда неча пул алимент тўлаб келаётган бўлса, эндиликда ойлигини ошган қисмининг маълум миқдорини тўлаб келаётган алиментига қўшиб тўлайди. Масалан, алимент тўловчи 3 миллион сўм ойлик олади ва икки нафар фарзанди учун суд қарорига кўра ва Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилган миқдор бўйича шу 3 миллионни учдан бир қисмини, яъни 1 миллион сўм алимент тўлайди дейлик. Бугундан бошлаб эса уни ойлиги 10 фоизга кўпайиб 3 300 000 сўм бўлса, у олдиндан ҳар ойда тўлаб келаётган алиментига ойлигининг ошган қисмини учдан бир миқдорини (100 000 сўм) қўшиб тўлай бошлайди.

✏️ Хоп яхши, энди ҳеч қаерда ишламайдиган алимент тўловчиларга ойликлар оширилишини нима алоқаси бор, улар барибир ишламайдику, деган савол туғилиши мумкин. Оила кодексининг 140-моддасида айнан шу саволга жавоб бор! Ушбу модда мазмунига кўра, ишсиз бўлган алимент тўловчилардан Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент ундирилади. Бугундан ойликлар оширилгани учун эндиликда Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори хам кўтарилиши табиий тўғрими ? Демак, ишсиз алимент тўловчилар энди алиментни ошган нархда тўлай бошлайди. Бугундан ойликлар ошди ва энди Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори қанча бўлади хамда эндиликда алимент тўловчилар айнан қанча миқдорда алимент тўлаши кераклигини Миллий статистика қўмитаси томонидан август ойи якунлари бўйича ҳисобланган статистик маълумотлардан билиб олишимиз мумкин бўлади..

ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
75👍17🤨5😢3😱2👏1🤣1😭1
❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ЯХШИГИНА ИМТИЁЗГА ЭГА..

📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра,

икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 792 110 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.

✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 792 110 сўм сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

✏️ Ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
54👍5👏2🤔2
❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб

Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2315👏1
❗️ЯНГИ ҚАРОР

⚡️ ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОТА ЁКИ ОНАЛАРГА БОЛАЛАРИНИНГ БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН
ҲАР ОЙДА 618 000 СЎМГАЧА ПУЛ БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарори қабул қилинди,

Қарорга кўра, эндиликда расмий банд бўлган ва Камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланганлик юзасидан моддий ёрдам бериб борилади.

Карорда кўрсатилишича, ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача (618 000 сўм)ни ташкил қилади.

Сиз имтиёзни билмасангиз имтиёз сизни билмайди,
Имтиёзга бориш керак у сиз томон келмайди,
Тасдиқланди хужжатлар бўлди тайёр деб ҳеч ким,
Фотимахон тезда келиб пул опкетинг демайди.

✏️ Бировга айтмелару, менга бир кеса ёмон келадида қофия..

ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😁12165👍43👏9🤪4🤩3
⚡️МУҲИМ РАҚАМЛАР

❗️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇
                     @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34👍9🤪2
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ Эндиликда айрим хотин-қизларга 1 648 000 сўмгача бир марталик пул берилади

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан,

«Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 412 000 сўм)нинг 4 баравари (1 648 000 сўм)гача миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилади.

❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади:

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

❗️Қандай хужжатлар талаб қилинади ?

Боқувчиси йўқ хотин-қизлардан — боқувчиси вафот этганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида хужжатлар;
1 ва 2 гурух ногиронлиги бўлган хамда тезкор тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлардан — гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи хужжат, тезкор тиббий муолажага муҳтожлардан эса тиббий муолажага муҳтожлигини тасдиқловчи хужжат ёки маълумотнома;
Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди борлардан — фарзанди ногирон эканлигини ёки фарзандига 1 ёки 2 гурух ногиронлиги белгиланганлигини тасдиқловчи хужжатлар.

✏️ Қонунчиликдаги бундай имтиёзлар ҳақида ёзсак айрим одамларнинг биринчи берадиган саволи "Бу ростми ўзи" деган савол бўлади. Кейин бизда табиий савол туғилади. Наҳотки битта маълумот рост ёки ёлғонлигини текшириб олиш одамларга шунчалик қийин. Аввало биз ёзган маълумотларимизни асоси билан, яъни қарор рақамини кўрсатган ҳолда ёзамиз. Шундан кейин хам ростми деган савол бу шунчаки замонавий савол эмас.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
85👍21🥰3👏2😢1
❗️ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҲОДИМЛАРНИ ИШГА ЧАҚИРИШ БАС ҚИЛИНИШИ КЕРАК!

Германия яъни, Немсларда бир гап бор! Агар сен ишдан кейин хам ишдамисан, демак сен иш вақтингда ишни якунлашга улгурмадинг.

✏️ Кейинги пайтларда бизга келаётган саволлар орасида айрим тизимларда ҳодимлар ҳаддан ортиқ ишлашга мажбур бўлаётганини билиш мумкин. Айниқса, айрим давлат органларида иш режими мутлақо йўқ хисоб. Энг ёмони савол эгалари босим остида ишлаб келаётгани етмагандай кўпинча дам олиш кунлари хам ишга чақирилаётганлиги ортиқча бўлаётганидан нолишмоқда.

Босим остида, яъни стрес ҳолатда ишлаш самара бермаслигини бу дунёни олимлари исботлаб бўлди. Балки бизда ўзгариш бўлиши учун бошқа дунёни олимларини хулосаси керакдур, билмадим. Шуниси аниқки, Меҳнат кодексимизнинг иш вақти деган нормаси бизда каша-малаша ҳолатда.

✏️ Нега бизда иш вақти режимига амал қилинмайди ? Агар сизда хам шундай савол бўлса адашасиз. Бизда иш вақти режимига амал қилинади. Масалан, эрталаб 9 да бошланадиган ишга ярим соат кеч қолиб кўрсангиз буни билиб оласиз. Сизни дарров қатъий чоралар билан кутиб олишади. Хаттоки ишдан бўшитилишингиз хам мумкин. Аммо бизда кўп ҳолларда иш вақтининг фақат ишга келиш вақти деган жойи ишлайди холос. Кетиш вақти деган жойи эса йўқ.

Ҳақиқатданам, ўзи нега шундай? Бу масаланинг асосий сабабчилари бу раҳбар ҳодимлар ҳисобланади. Қуйироқ тизимдаги раҳбарнинг бундай қилишига ундан битта юқорироқ раҳбар сабабчи. Уни хам бундай ишлашига сабабчилар бор албатта. Униси бунга, буниси эса унга боғланган. Раҳбарни кўзига қаттиқ ишлагандай кўринсам ишим беш деб ўйлайдиган раҳбарлар бизда жуда кўп. Афсуски, ҳозирги реал ҳолатда уларнинг фикри тўғри бўлиб чиқмоқда.

Бизда ҳозир бундай иш вақти бўйича муаммоларни ҳал қилиши мумкин бўлган айрим раҳбарлар қачонлардир режимсиз ишлаб юқори лавозимларга эришган ва улар мартабанинг ошишини ўз замонидаги усуллардан бошқачасига имкони йўқ деб билишади ва шунинг учун бизни бу муаммойимиз ҳали бери тугамаса керак. Асосий масала ҳам айнан шу нуқтада.

✏️ Энди Немсларнинг юқоридаги қарашига нима деймиз? Бизда ишхонадаги бошқа шерикларингиз бир ҳафтада қиладиган ишни Сиз бир кунда қилиб қўйсангиз хам, қолган кунлари яна ишдан кейин қолиб ишлашингиз керак. Бор гап шу. Демак юқоридаги фикр Немсларники, бизники эмас😉 Бошқа нима ҳам дердик. Сиз манаман деган салоҳиятли кадр бўлинг, борган сари айрим тизимларга ишга кирганда биринчи қиладиган ишингиз ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиш бўлиб қолмоқда.

Саволлар учун 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
56👏17🔥7👍6😢2😁1👌1
⚡️ МУҲИМ

❗️Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам берилишидан ҳабардормисиз ?


📄 Фармонга кўра, 👈 2025 йил 1 июндан:

Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилиши белгиланган.

❗️ Ушбу реестрларга киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади.

✏️ Шунинг учун агар Сиз Камбағал оилалар реестрида бўлсангиз ва Сизга эмас, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган қўшнингизга қанақадир ижтимоий ёрдам берилаётганлигини эшитиб қолсангиз, — "Ийи хооой, нима бўляпти ўзи бетта" деб Сиз хам қўшнингизни орқасидан борсангиз бўлаверади..

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
🤣5220👍12😁5👎1🥰1👏1
Юрист блогер /расмий канал
❗️ЯНГИ ҚАРОР ⚡️ ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОТА ЁКИ ОНАЛАРГА БОЛАЛАРИНИНГ БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 618 000 СЎМГАЧА ПУЛ БЕРИЛАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарори қабул қилинди, Қарорга кўра, эндиликда расмий банд бўлган ва Камбағал оилалар…
❗️АЙРИМ ОТА ЁКИ ОНАЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНИ БОҒЧА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ УЧУН ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК ВА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарорига кўра,

Моддий ёрдам олиш учун кўрсатилган тоифадаги ота ёки она “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.

❗️Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

Ариза берувчининг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
3 ёшгача бўлган фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари;
мобил телефони рақами;
АТ “Халқ банки” да очилган банк картаси маълумотлари.

❗️Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача ариза берувчи вакилнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.

ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
32🔥3
❗️ФАҚАТ РАСМГА ТУШИШМИ ?

⚡️ РАҲБАРЛАРНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ҚАНЧАЛИК САМАРА БЕРМОҚДА..

Маълумки бир-неча йиллардан бери давлат орган ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Хош, бу каби сайёр қабуллар кутилганидек самара беряптими ўзи?

✏️ Бу саволга икки хил жавоб берилса хар иккиси хам тўғри бўлади. Яъни ха, раҳбарларнинг сайёр қабуллари самара бермоқда деб жавоб берилса хам, йўқ самара бермаяпти деб жавоб берилса хам тўғри. Самара бермоқда деган жавоб нега тўғри ? Чунки қайсидир давлат органининг раҳбари сайёр қабул ўтказса маълум бир даражада фуқароларнинг мурожаатлари барибир ҳал этилади. Қоғозга тушуриб статистика шаклида юқорига берилаётган даражада бўлмаса хам қанчадир ёки нечтадир фуқаронинг мурожаати ўша сайёр қабулда ҳал этилмоқда. Энди, сайёр қабуллар самара бермаяпти деган жавоб нега тўғри ? Чунки сайёр қабуллар кўп ҳолларда расмга тушиш ва статистикани ошириш учун бўлиб қолмоқда. Қолаверса, бир раҳбар оддий бир туманга келиб расмга тушиб кетиши учун қанча ташкилот ҳодимлари сарсон. Маҳаллани ҳодимларинику айтмаса хам бўлар, улар сайёр қабул деса ҳеч ким йўқ жойга бориб баланд овозда бақириб келадиган бўлиб қолган бўлса хам керак. Чунки сайёр қабулга одам тўплаш вазифаси уларни зиммасида. Юқоридан келган раҳбар жиддийроқ ташкилотдан бўлса масалага Ички ишлар ҳодимлари хам қўшилади. Хуллас битта сайёр қабулни иши кўп.

✏️ Сайёр қабулларни қизиқ жойларидан бири шуки, юқоридан келган раҳбарга бирорта фуқаро мурожаат қилса, раҳбар сайёр қабул бўлаётган ҳудуддаги ўзига бўйсунадиган ташкилот раҳбарини чақириб, бу фуқаронинг мурожаатини тезда ҳал қилинглар дейди. У хоп дейди ва статистикага фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди деган маълумот тушади. Аслида у фуқаро ўша ҳудуддаги хоп деган ташкилот раҳбарига 45 марта мурожаат қилиб натижа кўрмаган бўлади..

Умуман олганда турли ташкилот раҳбарларини ҳудудларга чиқиб сайёр қабуллар ўтказишидан кўзланган мақсад ёмон эмас. Юқори даражали раҳбарлар дабдабали хоналарда салқингина ўтиравермасдан аҳолини реал ҳаётда қандай яшаётганлигини ва уларни қандай муаммолари борлигини билиши бу яхши ғоя лекин, борган сари бу ғояни натижаси камайиб бораётгандек назаримда. Қани эди сайёр қабуллар кўзланганидек, ўйланганидек ёки кутилганидек бўлганида. Ундай бўлолмаяптида.

✏️ Агар қонунлар амалда хаммага бирдек ишласа, судларда тарафкашлик ёки бошқа ноҳақликлар бўлмаса, умуман, барча давлат орган ва ташкилотлари ўз тизимини хўлу-қуруғига жавоб берса хамда қонунлардан четга чиқмаса, ҳозирги фуқаролар ўзлари қанча узоқ бўлса хам бориб кимгадир мурожаат қила олади. Бунинг учун раҳбарлар фуқарони эшигини олдига келиши шарт эмас. Эшигини олдига келиб хам муаммони ҳал этиб беролмаяптими, бундай сайёр қабуллар энди ҳалққа керак эмас...


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍10665🥴17👏9👎7
❗️ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРИГА БИРИНЧИ НАВБАТДА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ТАЛАБАЛАР ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги 376-сон қарорига асосан,

❗️Қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:

"Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"да турадиган талабалар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;

бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида 2 ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

"Йил талабаси" ва "Талабалар театр студиялари" кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.

✏️ Яқинда талабалар турар жойидан жой олиш мавсуми бошланади. Шунинг учун бу маълумотни сақлаб керакли танишларингизга юбориб қўйсангиз зора бир кишига бўлса хам фойдаси тегса..


ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
29👍10
❗️ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ (ЗАГРАНПАСПОРТ) ОЛИШ УЧУН ҚАНЧА ТЎЛОВ ҚИЛИНАДИ ?

📄 Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон қонунига асосан,

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун, — БҲМ (Ҳозирги кунда 412 000 сўм)нинг 1 баравари;

Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун, — БҲМнинг 80 фоизи (Бўлади 329 600 сўм);

Республикамиз ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун, — БҲМнинг 1 баравари (412 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

✏️ Каналимизда асосан 16 ёшдан катта Ўзбек фуқаролар бўлса керак. Демак Сизлар учун "Загранпаспорт" олиш нархи 412 000 сўм. 15 кунда тўласак ярмини тўлаймизми деб бошқа томонга кетиб қолманглар а яна? Бу жарима эмас))

❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
          @Yurist_Blogerr
33😁27🤣5👍2
❗️КЎК ПАСПОРТНИ ID-КАРТАГА АЛМАШТИРИШ ҚАНЧАГА ТУШАДИ ?

📄 Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон "Давлат божи тўғрисида"ги қонунига асосан,

янги туғилган болага, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун, —БҲМнинг 89 фоизи (Бугунги кундаги ҳисоб бўйича 366 680 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

✏️ Бу маълумотни ҳали хам кўк паспортда юрган ва ID-карта олиш учун қанча пул билан боришим керак экан деб юрганларга юбориб қўйинглар демасак хам улашиб турорилар а бундай маълумотларни таниш-билишларга..


ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😁2220👍13😢4
❗️ЮҚОРИ ЛАВОЗИМЛАРГА ЁШ КАДРЛАРНИ ЖОЙЛАШ КЕРАК

✏️ Охирги йилларда кадрлар масаласи бўйича хам кўп ишлар қилинди, лекин етарли даражадами йўқми деган масала ҳали хам очиқ қолмоқда. Кўплаб давлат органларида ҳодимлар ёшартирилди. Гўёки бир йўналишда қотиб қолган ҳодимлар ўрнига эгилувчан, букилувчан, изланувчан ва ўрганувчан ёш кадрлар жойланди. Юқорироқ мансабларда хам ёш кадрларни кўриш мумкин, аммо асосий ҳал қилувчи лавозимлар ҳали хам ёш кадрларга текканича йўқ.

Ҳа деса тажриба деймиз, ҳа деса малака деймиз. Ҳал қилувчи лавозимларда ёш кадрлар хато қилиб қўйиши мумкин деймиз. Хош, ўша малакаси йиртаман дейдиган даражада кўп бўлган ҳодимлар хозир хато қилмаяптими ? Юқори лавозимларда оддий бир матбуот билан гаплашишни билмайдиган, кеча битириб келган журналистни саволига жавоб топиб беролмайдиган раҳбарлар қанча. Ёш кадрлар хато қилса ўзгариб хатосини тўғрилай олади, лекин ўзгармас ёшдаги кадрлар кейинги сафар хатоси ошкор бўлмаслигини йўлини излайди.

✏️ Тажриба, малака, маҳорат деймизу лекин, ўша тажриба ва маҳорат деганлари хам турлича бўлиши мумкин. Масалан, кимдир пора олишда тажрибали бўлиши мумкин. Яна кимдир воситачилик қилиш бўйича маҳоратли бўлиши мумкин. Кимдир эса, қилмаган ишини қилдим деб кўрсатишда малакали бўлиши хам мумкин. Бошқа бири бўлса бюджетдан маълум бир йўналиш учун ажратилган пулларни ўзига сақлаб, бошқача йўллар билан ишни битиришда уддабурон бўлиши мумкин. Жойи келганида тажрибалилардан эҳтиёт бўлиш хам керак. Тажрибани тўғри йўналишдагиси бўлса яхши. Ундай бўлмаса шунча йиллик тажрибага эга одамни ўзгартириш деярли имконсиз.

✏️ Яна айтамиз, кадрлар ёшартирилмади эмас ёшартирилди, лекин, асосан тизимни ичидаги ҳодимлар ёшартирилди. Асосий раҳбар лавозимларда эса ёш кадрлар жуда кам. Университетни қизил диплом билан битириб ўзбек, рус ва инглиз тилларига қўшиб яна 1-2 та тилни биладиган ёш кадр бир тизимга ишга кираётганида, — "мен бу тизимни ўзгартириб юбораман, энди хаммаси бошқача бўлади, дунёдаги энг ривожланган давлат тизими билан мен ишлайдиган тизимни тарозига қўйишга нариги тараф қўрққанидан рози бўлмайди" деган иштиёқ билан иш бошлаган ҳодим асосий лавозимдаги ҳалиги тажрибали раҳбарини олдига икки марта кириб чиқса томом. Қайтишда армон қўшиғини куйлаб чиқади. Балки кулгилидур, лекин бу айни ҳақиқат ўртоқлар. Тизимлардаги асосий раҳбарлар ёшартирилмаса қуйи бўғиндаги ҳодимлар сафига ўлиб кетган олимларни тирилтириб келиб қўшиб қўйсангиз хам вазият ўзгармайди.

✏️ Бу билан ёши катта ва улкан тажрибали раҳбар ҳодимларга хурматсизлик билдирмоқчи эмасмиз. Шахсан мен давлатимизни энг ривожланган давлатлар сафида кўришни хоҳлайман. Бор гап шу...

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍12349💯19👎11👏10🔥4😢3😁1
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ?

📃 Ҳукуматнинг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;

Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

❗️«Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
40👍6🔥5👎1
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ҚОНУНЧИЛИК БЎЙИЧА ЎҚИТУВЧИЛАРГА ДАРС СОАТЛАРИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНИШИ КЕРАК ?


📄 30.06.2020 йилдаги 3271-сон билан рўйхатдан ўтган қўшма қарор асосида тасдиқланган низомга кўра,


Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);

TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;

республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;

олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;

биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;

иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;

педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;

белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;

олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;

олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;

педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

❗️Ўқитувчилар мазкур кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

Шунингдек, юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.

❗️Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши хам мумкин.


ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
37👍2👎1👏1🥱1