⚡️САВОЛ:
Қандай хужжатлар фуқароликни тасдиқловчи хужжат хисобланади ?
⚡️ЖАВОБ:
"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-сон Қонуннинг 7-моддасига асосан,
➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган.
❗️Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи паспорти, идентификацияловчи картаси ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤31👍7🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
➖ Президент Шавкат Мирзиёев амалдорларга йўллардаги тирбандликларда эл қатори тўхталиб қолганлиги ҳақида гапирди. Хусусан, 15 минут 20 минут "яхшилаб турдим турганда хам" деб киноя келтирди Президент..
👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁71👍35❤20👏17🤷♂1
📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига асосан,
1)
2)
3)
✏️ Демак, Сенат ёки Президент томонидан Қонун рад қилинмаса ёки орқага қайтарилмаса, яъни ҳаммаси рисоладагидек кетса битта қонуннинг расман қабул қилиниши учун 140 кун вақт талаб қилинар экан. Бу дегани 4 ойдан ортиқ вақт дегани.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤39👍19😁12
⚡️ЯНГИ ҚАРОР
❗️ 30 ЁШДАН ОШГАН АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА УЙ-ЖОЙ ТАЪМИРИ УЧУН 18 750 000 СЎМГАЧА БЕҒАРАЗ МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарори қабул қилинди
➖Қарорга кўра, "Камбағал оилалар реестри"га киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмайдиган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизларига уй-жойни таъмирлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 18 750 000 сўмгача (1 августдан БХМнинг 50 баравари 20 600 000 сўм бўлади) маблағ ажратилади.
✏️ Умуман олганда Қарор янги лекин, қарордаги бу норма янгилик эмас. Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонида бундай ижтимоий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди ва Ҳукуматнинг юқоридаги қарори Президентнинг айнан ўша 17-сон фармонини ижросини таъминлаш учун қабул қилинди. Биз ушбу ижтимоий ёрдам ҳақида биринчи марта ёзган вақтимизда битта-иккитаси чиқиб, — нега Сизлар йўқ имтиёзларни ёзяпсизлар, ҳокимиятга борсам бундай нарса йўқ деб айтяпти, ундай нарса йўқ деб айтяпти деб росааа нолишган эди. Афсуски ҳар-бир ҳолатни қувиб етволиб масалага ойдинлик киритиб оладиган даражада бемалол эмасмиз. Балки яхшиям вақтимиз кам. Агар вақтимиз кўп бўлганида битта-иккита ҳокимлар билан октагонда гаплашармидикмасаланда. ))
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарори қабул қилинди
➖Қарорга кўра, "Камбағал оилалар реестри"га киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмайдиган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизларига уй-жойни таъмирлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 18 750 000 сўмгача (1 августдан БХМнинг 50 баравари 20 600 000 сўм бўлади) маблағ ажратилади.
✏️ Умуман олганда Қарор янги лекин, қарордаги бу норма янгилик эмас. Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонида бундай ижтимоий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди ва Ҳукуматнинг юқоридаги қарори Президентнинг айнан ўша 17-сон фармонини ижросини таъминлаш учун қабул қилинди. Биз ушбу ижтимоий ёрдам ҳақида биринчи марта ёзган вақтимизда битта-иккитаси чиқиб, — нега Сизлар йўқ имтиёзларни ёзяпсизлар, ҳокимиятга борсам бундай нарса йўқ деб айтяпти, ундай нарса йўқ деб айтяпти деб росааа нолишган эди. Афсуски ҳар-бир ҳолатни қувиб етволиб масалага ойдинлик киритиб оладиган даражада бемалол эмасмиз. Балки яхшиям вақтимиз кам. Агар вақтимиз кўп бўлганида битта-иккита ҳокимлар билан октагонда гаплашармидик
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57❤46😁18🔥1
❗️ ДИҚҚАТ
⚡️ 1 августдан эътиборан айрим хотин-қизларга 1 648 000 сўмгача бир марталик моддий ёрдам пули берилади
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 4 баравари (1 500 000 сўм)гача миқдорида (1 августдан эътиборан БХМнинг 4 баравари 1 648 000 сўм бўлади) бир марталик моддий ёрдам пули берилади.
❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади:
➖ боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.
❗️Қандай хужжатлар талаб қилинади ?
➖ Боқувчиси йўқ хотин-қизлардан — боқувчиси вафот этганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида хужжатлар;
➖ 1 ва 2 гурух ногиронлиги бўлган хамда тезкор тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлардан — гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи хужжат, тезкор тиббий муолажага муҳтожлардан эса тиббий муолажага муҳтожлигини тасдиқловчи хужжат ёки маълумотнома;
➖ Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди борлардан — фарзанди ногирон эканлигини ёки фарзандига 1 ёки 2 гурух ногиронлиги белгиланганлигини тасдиқловчи хужжатлар.
✏️ Имконият туғилдими ундан фойдаланиш хам керак. Шу сабабли бу маълумотни эҳтиёжманд хотин-қизларга юбориб қўйинглар!
✏️ Ушбу бир марталик ёрдам пули бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Қўшимча саволлар учун 👇

❤85👍28👏6
Болалар нафақасини кам таъминланмаган оилалар ҳам олиши мумкинми ?
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,
➖ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам юқоридаги қарор билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади деб кўрсатилган.
✏️ Йўқ. Болалар нафақаси кам таъминланмаган оилаларга тайинланмайди. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган оиланинг ижтимоий ҳолати юқоридаги низом талаблари асосида электрон ахборот тизими орқали ўрганилганида ўша оила кам таъминланган деб топилсагина уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тайинланиши мумкин. Агар ўрганиш жараёнида талабгор оила кам таъминланган оила бўлиб чиқмаса уларга болалар нафақаси тайинлаш ўрнига "Соғ бўласлар" деган СМС келади..
✏️ Яна кимдадир болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари бўйича саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤35👍11😁8🤣8👏1🙈1
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш учун Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга мавсумий тарзда бир йилда икки мартагача ва БҲМнинг 5 баравари(1 августдан кейинги ҳисоб бўйича 2 060 000 сўм)гача бўлган миқдорда моддий ёрдам ажратилиши кўрсатилган. Қарор асосида бу миқдор маҳаллий манбалар ҳисобидан янада кўпайтирилиши хам мумкин.
➖ Бу имтиёздан фойдаланиш учун талаб этиладиган хужжат нима ?
✅ Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун эҳтиёжманд оиланинг коммунал хизматлардан қарздорлиги борлигини тасдиқловчи хужжат нусҳаси талаб этилади.
✏️ Қонунчиликда белгиланган имтиёзлар қоғозда қолиб кетмаслиги учун ушбу маълумотни максимал даражада тарқатишларингни сўраймиз.
✏️ Ушбу имтиёздан фойдаланиш бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤69😁16👍14🥰1😭1
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ЭНДИЛИКДА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ёши 30 ёшдан ошган хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, лекин БХМнинг 2 бараваригача. Тошкент, Нукус хамда вилоятлар марказларида БХМнинг 3 бараваригача миқдорда ижара тўловлари тўлаб берилади.
❓Қандай хужжат тузилади?
✅ Хотин-қизларга ижара тўлови тўлаб берилиши учун ижарага олувчи, ижарага берувчи хамда оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида 3 томонлама ижара шартномаси тузилиши керак.
❓Ижара тўловлари қанча муддатгача тўлаб берилиши мумкин?
✅ Қарорда муддат чегараланмаган, яъни ижара тўловлари чекланмаган муддатгача тўланиши мумкин.
❓У реестрда бўлмаганлар бу имтиёздан фойдаланиши учун нима қилиши керак?
✅ Улар аввало реестрга кириш ҳақида ўйлаши керак.
❓Ўзини уйи бор ва бунга эҳтиёжи бўлмаганлар хам сохта хужжатлар қилиб бу имтиёздан фойдаланиб юрса бўладими ?
✏️ Бўлади. Балки уч юзи саксон йилдан кейин шундай замонлар хам келар ва ўшанда ҳаракат қилиб кўрса бўлади. Лекин ҳозир буни иложи йўқ...
✏️Бу маълумотни тарқатворилар а? Ижарама-ижара қийналиб юрган аёллар қанча..

✏️
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤57🤣41👍11👏5🥴2
📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қонунга кўра,
➖ ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:
✅ Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари;
✅ Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари;
✅вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари;
✅ бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари;
✅ қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.
❗️Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤29👍3
📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилинди
✅ Контракт тўлови камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизлар ва уларнинг олий таълимда ўқиётган фарзандларидан бирига тўланади
✅ Талабгорлар бакалавриат ёки магистратура йўналишининг кундузги шаклида таълим олаётган бўлиши керак.
✅ Юқоридаги қарор талаби бўйича бундай имконият 30 ёшдан ошган хотин-қизларга берилади. Уларнинг фарзандлари учун эса ёш чегараси қарорда кўрсатилмаган.
✅ Талабгорларнинг олий таълимга ўқишга кирганлиги бўйича олий таълим ташкилоти буйруғи хамда тўлов-контракт шартномаси талаб этилади.
✅ Контрактнинг 50 фоизигача, лекин БХМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.
✏️ Бўлади. Фақат сеҳирганлик қобилиятини ишга солган ҳолда замонни орқага қайтариб, камбағал оилалар реестрига киритилиб, жинсни аёлга ўзгартириб, ёшни ўттиздан ошириб кейин фойдаланса бўлади...
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁44❤41👍5🤣4😨3🥰2🤔1
📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, ногиронлиги бўлган шахс ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оила электрон-аукцион орқали ер участкаси сотиб олаётганда уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача (Бугунги кун ҳолатига 37 500 000 сўм, 1 августдан 41 200 000 сўм бўлади) маблағ ажратилади.
✔️ Қарор талаби бўйича ушбу имкониятдан фойдаланаман деган талабгорларнинг охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
✔️ ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;
✔️ Расмий равишда ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ва камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши керак.
✏️ Ушбу маълумотни бундай маълумот фойдаси тегиши мумкин бўлган танишларингизга юбориб қўйинг!
✏️ Агар мазкур масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤82👏4🤔2🔥1
📄 Ҳукуматнинг 14.07.2025 йил куни соҳага оид 440-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланди
➖ Низомга кўра, зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар бевосита ўзлари ёхуд қонуний вакиллари “Инсон” марказлари, ички ишлар органлари ва бошқа масъул органларга мурожаат қилади.
✅ “Инсон” марказлари ички ишлар органлари иштирокида боланинг ҳаётий вазиятини 1 кун муддатда ўрганади.
✔️ Бунда “Инсон” маркази боланинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи омилларни дастлабки баҳолашдан ўтказади ҳамда хавф даражасини “паст” ёки “юқори” деб топиши мумкин.
➖ зўравонлик содир этган шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш;
➖ болага ёхуд унинг қонуний вакилига ҳимоя ордерини бериш;
➖ болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёхуд уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш.
➖ Комплекс баҳолаш натижаларига кўра 3 иш куни ичида болани ҳимоя қилиш режаси ишлаб чиқилади.
✔️ тузатиш дастуридан ўтиш;
✔️ болаларини олиб қўйиш;
✔️ ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
✔️ наркология муассасаларида мажбурий даволанишга жойлаштириш;
✔️ мажбурий тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤54👍12🤔2👏1😁1
📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра эндиликда «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:
✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган;
✅ Оиланинг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган;
✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
✅ психологик маслаҳатга муҳтож;
✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.
✏️ Эндиликда фақат мазкур рўйхатда кўрсатилган асослар бўйича талабгорлар "Ёшлар дафтари"га киритилиши мумкин. Олдинги рўйхат билан солиштирганда фарқ жуда катта эмас, лекин ўзгариш йўқ хам эмас. Масалан, Камбағал оилалар реестрига кирилган ёки оиланинг даромади киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган деган тоифалар олдинги рўйхатда бўлмаган. Қисқаси ҳозирги тўлиқ рўйхат шу.
✏️ Ушбу маълумотни маҳалла гуруҳларига ёки "Ёшлар дафтари"га кимлар киритилиши мумкин деган саволга жавоб излаб юрган танишларингизга юбориб қўйинглар! Агар "Ёшлар дафтари" билан боғлиқ хамда ушбу дафтардаги ёшларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланиш билан боғлиқ саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤91👍22😁1🤝1
❗️ТРАНСПОРТДАН ТАНАСИНИ ЧИҚАРГАНЛАР ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ!
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига асосан,
➖ йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади.
❗️Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтдаги йўловчиларнинг бундай ҳаракатлари уларга нисбатан БХМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Интернетда кўриб қолдим! Худди шундай ҳуқуқбузарлик учун ГАИ ҳодими бир фуқарога жарима ёзаман деса фуқаро сабаб келтиришга ҳаракат қиляпти. Аниқроғи баҳона излаяпти. Лекин йўқ. Бундай ҳуқуқбузарлик учун сабаб бўладиган баҳонани ўзи йўқ. Адриналин учун танангизни машинадан чиқардингизми, юрагингизни совутиш учун чиқардингизми, азоблардан ҳоли бўлиш учунми ёки жонингиздан тўйганингиз учун чиқардингизми фарқи йўқ. "Еди мени бу севги, еди" деб ҳалеги "Секретный" танишингизга аччиқ қилиб чиқарган бўлсангиз хам аҳамияти йўқ. Чиқардингиз томом. Чиқардингиз жарима.

❤27👍17😁14
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорида,
➖ Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаб берилиши мумкинлиги кўрсатилди ва ушбу компенсациялар ёш оилаларга ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) миқдорда этиб белгиланди.
✅ Камбағал оилалар реестри;
✅ Эр-хотининг ҳар иккиси 30 ёшдан ошмаган бўлиши:
✅ Ижара шартнома тузган ҳолда яшаб келаётган бўлиши керак.
✏️ Бу маълумотни эҳтиёжманд ёш оилаларга юбориб қўйсангиз уларга манфаатли бўлар эди. Агар кимда бу масала бўйича қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤31
📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан,
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланган.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤43👍4😨2🤷♂1🔥1😁1🤨1
📄 Ҳукуматнинг 07.03.2018 йилдаги 183-сон қарорига кўра,
✔️ "Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль" таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
✔️ 16 ёшгача ногиронлиги бор боласи бўлган ота-оналар (ёки унинг ўрнини босувчи шахслар).
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤34👍22🔥4😁3
📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра,
✅ 2025 йил 1 август санасидан:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм этиб;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланган.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤44👍19😢14😱6😨4
⚡️Расман
❗️ БУГУНДАН ЭЪТИБОРАН ОЙЛИКЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ
📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра,
➖ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 2025 йил 1 августдан, яъни бугундан эътиборан 10 фоизга оширилди.
❗️ САВОЛЛАР УЧУН 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра,
➖ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 2025 йил 1 августдан, яъни бугундан эътиборан 10 фоизга оширилди.
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤32👍9👎1🤣1
❗️БУГУНДАН ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛИШИНИ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ ТАЪСИРИ БЎЛАДИ ?
⚡️САВОЛ:
Биринчи августдан, яъни бугундан ойликлар оширилишини алимент тўловчиларга хам таъсири борми ?
⚡️ЖАВОБ:
Албатта, бугундан бошлаб ойликлар оширилганини ишлайдиган алимент тўловчиларга хам, ишламайдиган алимент тўловчиларга хам таъсири бўлади. Яъни, улар аввалгига қараганда кўпроқ алимент тўлашларига тўғри келади.
✏️ Гап шундаки, агар алимент тўловчи шахс бюджет ташкилотида ишловчи ҳодим бўлса бугундан эътиборан унинг ойлиги 10 фоизга оширилади. Демак, у ойлиги ошгунига қадар Оила кодексининг 99-моддасида белгиланган тартибда неча пул алимент тўлаб келаётган бўлса, эндиликда ойлигини ошган қисмининг маълум миқдорини тўлаб келаётган алиментига қўшиб тўлайди. Масалан, алимент тўловчи 3 миллион сўм ойлик олади ва икки нафар фарзанди учун суд қарорига кўра ва Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилган миқдор бўйича шу 3 миллионни учдан бир қисмини, яъни 1 миллион сўм алимент тўлайди дейлик. Бугундан бошлаб эса уни ойлиги 10 фоизга кўпайиб 3 300 000 сўм бўлса, у олдиндан ҳар ойда тўлаб келаётган алиментига ойлигининг ошган қисмини учдан бир миқдорини (100 000 сўм) қўшиб тўлай бошлайди.
✏️ Хоп яхши, энди ҳеч қаерда ишламайдиган алимент тўловчиларга ойликлар оширилишини нима алоқаси бор, улар барибир ишламайдику, деган савол туғилиши мумкин. Оила кодексининг 140-моддасида айнан шу саволга жавоб бор! Ушбу модда мазмунига кўра, ишсиз бўлган алимент тўловчилардан Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент ундирилади. Бугундан ойликлар оширилгани учун эндиликда Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори хам кўтарилиши табиий тўғрими ? Демак, ишсиз алимент тўловчилар энди алиментни ошган нархда тўлай бошлайди. Бугундан ойликлар ошди ва энди Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори қанча бўлади хамда эндиликда алимент тўловчилар айнан қанча миқдорда алимент тўлаши кераклигини Миллий статистика қўмитаси томонидан август ойи якунлари бўйича ҳисобланган статистик маълумотлардан билиб олишимиз мумкин бўлади..
ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤75👍17🤨5😢3😱2👏1🤣1😭1
📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра,
➖ икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 792 110 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.
✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 792 110 сўм сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди.
✅ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.
✏️ Ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤54👍5👏2🤔2