📄 Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2024 йил кунги 774-сон қарори билан "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган
✅ Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган.
➖ Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади.
❗️Қуйидаги тоифадаги фуқароларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:
➖кам таъминланган шахсларга;
➖руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахсларга, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
➖ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахсларга;
➖жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига.
✔️ Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.
❗️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤34👍16🥰3😁1
⚡️САВОЛ:
Ҳозирги кунда ҳайдовчиларнинг транспорт воситасида хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланганлиги учун жарима қанча?
⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига асосан,
➖ Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги, — базавий ҳисоблаш (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17
⚡️САВОЛ;
Мен яқинда автомашинамда жаримага тушган эдим. Мен менга қўлланган жаримани 15 кун ўтмасдан ярмини тўладим, лекин менга 50 фоизлик чегирма берилмади. Энди яна қолган ярмини тўлашим керакми. Ўзи қандай ҳолларда бундай бўлиши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
✏️ Кўрсатиб ўтилган манашу ҳолатлардан бири Сизда кузатилган бўлса, демак шу сабаб билан Сизга 50 фоизлик чегирма қўлланмаган бўлиши мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤29👍2👌1
📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан,
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤38👍19🤣2🤔1
✏️ Интернет замони келиб бир ажойиб иш бўлдида ўзиям. Бир деганда дунёда нималар бўлаётганлигидан ҳабардор бўлиб турасан киши. Қилинаётган яхши ишларни кўриб кўнглинг кўтарилса, кузатилаётган ноҳақликлани кўриб асабинг хам бузилади. Қисқаси масала шундай!
➖ Ижтимоий тармоқларни кузатаётиб айрим ҳолларда адвокатларга қилинган ноқонуний ҳаракатлар сабабли уларнинг ўзлари ҳуқуқий кўмакка муҳтож бўлаётган ҳолатларига кўзимиз тушади. Яъни одамларга юридик ёрдам берадиган, бузилган ҳуқуқларни тиклаш учун масъул этиб ёлланадиган соҳа вакилларига айрим ҳолларда куч ишлатар тизимлар орқали қилинган ноҳақликлар сабабли уларнинг ўзлари ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган ҳолатларини кўп кўрдик. Бу жуда ёмон нарса. У адвокатнику иши битиб кетар, лекин бундай ҳолатлар буни кўриб турган ҳалқни давлатда ўрнатилган тизимга нисбатан ишончи батамом йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу ерда одамлардаги адвокат манабундай аҳволда бўлса мен нима хам қила олардим деган кайфият ҳақида гап бормоқда.
✏️ Умуман олганда куч ишлатар тизимларга одамлардаги қўрқув жуда маъқул нарса. Чунки бундай қўрқув уларни ишини осонлаштиради. Осонгина статистикаларини ошириб олади, ойликларини кўпайтириб олади, ваколатларини кенгайтириб олади ва ҳоказо. Лекин, назорат органлари бу каби ҳолатларга жим қараб турмасликлари керак. Тан олиш керак, куч ишлатар тизимлардаги айрим ҳодимлар учун ҳалқнинг давлатга бўлган ишончи бир пулга қиммат нарса. Улар ўзимни ишимни қилсам ва буни тезроқ бажарсам бўлди деб ўйлашади. Биргина ҳодим фаолияти давомида қанча-қанча одамларнинг давлатга бўлган ишончини йўқолишинга сабабчи бўлиши мумкин. Чунки ҳодим ишлашда давом этади. Одамлар эса ха, давлатга бундай ҳодимлар керак экан, демак масала бошқа ерда деган гумон билан фикрини якунлайди. Ҳақиқатданам шундай бўлганда эди ҳозир бу мавзуни олиб чиқмаган бўлар эдик. Жуда кўпчилик фикримга қарши чиқиши мумкин, лекин ишонинг! Сизни давлатга бўлган ишончингизни йўқолишига сабабчи бўлган ҳодимнинг ишидан давлат ҳабардор эмас. Ишидан ҳабардор бўлиши хам мумкин, лекин ишончингиз йўқолганидан ҳабардор эмас. Чунки аксарият ҳолларда ёзилган шеър юқорига қўшиқ бўлиб етиб боради. Буни кўпчилик билмаслиги мумкин, аммо энг юқори лавозимлардаги шахсларга жуда зарурият бўлмаса негатив деган нарса яқинлаштирилмайди. Унинг ўрнига яхши бўлди, зўр бўлди, Сизга рахмат айтишди, эҳтиром кўрсатишди ва ҳоказолар етиб боради ва бу ҳолат илмий нуқтаи назаридан табиийдир.
✏️ Мавзуни нимадан бошлаган эдик ва нима демоқчимиз. Битта, бешта, эллик ёки юзта ҳодимни миллионлаб ҳалққа алмашмаслик керак. Қайсидир давлат хизматчиси ҳалқни менсимадими ёки ҳалқни ишончига тупуриб қўйиб иш қилдими уни баҳридан тезда ўтиш вақти келди. Агар ундайлар 100 тага етган бўлса уларни хаммасидан воз кечса хам зарар қилмайди. Тўғри, одамларда келажакни кўриш қобилияти йўқ лекин, тарихни ўқиб хулоса чиқариш имконияти борку. Ҳалқ тизимларга ишонмай қўйса оқибат кафолатланмаслиги тарихдан маълумку. Адвокатлар ноқонуний босимларга учрашига жим қараб турилса, ҳуқуқий мавозанат бузилганига кўз юмилса, қонунлар шахсларга қараб ишлашига қўйиб берилса бу жуда ёмон нарса. Демак, негатив яқинлаштирилмайдиган шахслар хам бироз бундай масалалар билан шуғилланиши керак...
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤71👍39🔥8👏2😢1🤝1
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 28 прим 1-моддасига кўра,
➖ Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади.
✅ Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27
❗️ ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ
📃 Президентнинг 14.03.2025 йил кунги ПҚ-103-сон қарори қабул қилинган бўлиб,
✅ Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган:
➖ 2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
➖ 250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
➖ 250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
➖ 50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.
❗️“HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланган:
➖ хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилиши;
➖ ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши;
➖ аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилиши.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📃 Президентнинг 14.03.2025 йил кунги ПҚ-103-сон қарори қабул қилинган бўлиб,
✅ Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган:
➖ 2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
➖ 250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
➖ 250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
➖ 50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.
❗️“HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланган:
➖ хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилиши;
➖ ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши;
➖ аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилиши.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤38👍8😁1
✏️ Сарлавҳада хатолик йўқ. Ҳақиқатдан хам биздаги асосий муаммо янги қонунлар қабул қилишда эмас, мавжуд қонунларнинг амалда яхши ишламаслиги кўплаб муаммоларга сабаб бўлмоқда. Яқинда телевизорда бир кулгили ҳолатга кўзим тушиб қолди. У ерда айтилишича, қайсидир қонуннинг ижроси тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли ижрони кучайтириш мақсадида янги қонун қабул қилинган эмиш ва ўша муаммо янги қабул қилинган қонун сабабли энди бартараф этилибди. Шахсий фикрлашимдан кўп нолиганман. Телевизордаги ҳолатни кўриб яна нолидим. Чунки қанча ўйласам хам у ердан мантиқ топа олмадим. Қонуннинг ижроси таъминланмаган бўлса буни янги қонун билан қандай бартараф этиш мумкинлигига тушунолмадим.
➖ Бу ерда одамларни тўплаб олиб танқидий фикрлар билан гўёки "очко" ишламоқчи эмасмиз. Лекин кўриниб турган ҳақиқатлар қаердадир ёритилиши керакку. Борми ёки фикрларингизни бизга юборинг албатта кўриб-чиқиб инобатга оламиз деган ташкилот. Айрим ҳолларда расмий мурожаатларга ўз вақтида жавоб юбора олмаётган ташкилотлардан бундай таклиф чиқармикан.
✏️ Сарлавҳамизда хатолик йўқ, хатолик ижро тизимларимизда. Нима қилиш керак? Олдинги замонларда марказдан туриб бошқарувни ушлаб туриш ҳақиқий муаммо бўлган. Чунки раҳбар кетиши билан қуйидагилар ўзи билганини қилаверган. Улар билганки, юқори даражали қўмондонлар то сарҳадларини бошдан-оёқ айланиб яна унга қайтиб келгунича хатто йиллар ўтиб кетиши мумкин эди. Хозир нима муаммо? Ҳозирги муаммойимиз шуки, "Уни кечиришди, мени хам кечиришади. Мени хатойим уникидан юмшоқроқ ахир. Аввало хатойим оммага тарқалиб кетса мабодо. Ундай бўлмаса хаммаси яхши" тизим раҳбарларини манашундай фикрлашларига қўйиб берилиши асосий муаммо. Таклиф: Битта вазирлик ёки идорани танлаб олиб, унда қонунчилик ижросини намуна даражасига олиб чиқиш керак ва бошқа идораларга буни тадбиқ қилиш лозим. Бу барча соҳаларда бўлиши керак, масалан меҳнат қонунчилиги, мурожаатлар билан ишлаш, норматив ҳуқуқий хужжатларнинг ижроси ва қонун доирасидаги топшириқларнинг бажарилиши ва хатоларга нисбатан раҳбарлардаги ҚАТЪИЯТ. Босим остида ишлайдиган тизимларга бу кулгили туюлиши мумкин, лекин бу таклиф амалга жорий қилинса биринчи навбатда улар қарсак чалади..
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80❤36👏9💯4😁2
❗️КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН ?
📃 Оила кодексининг 79-моддасига кўра,
➖ ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
✅ 1) ➖ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
✅ 2) ➖узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
✅ 3) ➖ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
✅ 4) ➖муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
✅ 5) ➖ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,
❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📃 Оила кодексининг 79-моддасига кўра,
➖ ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
✅ 1) ➖ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
✅ 2) ➖узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
✅ 3) ➖ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
✅ 4) ➖муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
✅ 5) ➖ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,
❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤36👍10👏1
📄 Президентнинг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган 91-сон фармонига мувофиқ,
➖ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм;
➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;
➖ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
➖ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўмни ташкил қилмоқда.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤38😁12👍8🤔1
✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.
📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.
✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланишлари мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30🔥3
📄 Жиноят кодексининг 198-моддаси "Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш" деб номланиб, ушбу модданинг биринчи қисмида,
➖ оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤7🤣1
❗️ЁШЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,
✅ 2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:
➖ Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
✅ “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,
✅ 2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:
➖ Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
✅ “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤35🤨9😢4😁3🥴2🤷♂1👍1
📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,
➖ ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:
✅ чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
✅ иссиқхона;
✅ паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
✅ қуёнчилик;
✅ асаларичилик;
✅ балиқчилик;
✅ боғдорчилик;
✅ лимончилик;
✅ гулчилик.
✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил учун ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади.
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤39👍16
⚡️САВОЛ;
Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга 50 ёшдан чиқиши мумкинлигини эшитдим. Шу ростми ?
⚡️ЖАВОБ;
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.
✅ Демак, болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин. Фақат, юқорида кўрсатилган иш стажига эга бўлишлари керак.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤32👍12
⚡️САВОЛ;
Суднинг ижро хужжатига асосан ундириладиган алимент тўлаш мажбурияти қандай ҳолларда тугатилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 147-моддасига асосан, суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:
➖ бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;
➖ фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;
➖ суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;
➖ меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;
➖ алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤43👍17🤪6
Шахснинг олий таълимда ўқиган даври унинг меҳнат стажига қўшиладими ?
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрсида"ги қонуннинг 37-моддасида, меҳнат стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган бўлиб,
✏️ Демак, шахснинг олий таълимда ўқиган даври хам унинг меҳнат стажига қўшилади ва юқоридаги 37-модда бунинг ҳуқуқий асоси хисобланади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17👍11
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-185-сон Фармонига асосан,
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤39👍16🤨3
⚡️САВОЛ;
Мен болалар нафақаси олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,
➖ ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг икки баравари (2 310 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.
✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 310 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤41👍6🤷♀1
⚡️САВОЛ:
Қандай хужжатлар фуқароликни тасдиқловчи хужжат хисобланади ?
⚡️ЖАВОБ:
"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-сон Қонуннинг 7-моддасига асосан,
➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган.
❗️Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи паспорти, идентификацияловчи картаси ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤31👍7🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
➖ Президент Шавкат Мирзиёев амалдорларга йўллардаги тирбандликларда эл қатори тўхталиб қолганлиги ҳақида гапирди. Хусусан, 15 минут 20 минут "яхшилаб турдим турганда хам" деб киноя келтирди Президент..
👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁71👍35❤20👏17🤷♂1