Юрист блогер /расмий канал
60.6K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️ГАЗ ХИСОБЛАГИЧНИ ПЛОМБАСИНИ БУЗГАН ФУҚАРОЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

⚡️Савол;
Мен хўжалигимдаги газни қайта ёқаман деб газ хисоблагични пломбасини бузиб қўйдим. Бунинг учун менга қанча жарима қўлланилиши мумкин ?

⚡️Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига кўра,

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Агар Сизни қилмишингиз юқоридаги каби ноқонуний ҳаракатни амалга ошириш учун қастдан пломбани бузишга қаратилган деб топилса, Сизга БХМнинг 10 дан 15 бараваригача жарима қўлланилиши мумкин.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍5
❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙДАН ОРТИҚ ТЎЛАМАСЛИК 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА САБАБ БЎЛАДИ!

⚡️ Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаган шахс 15 суткалик маъмурий қамоққа юборилиши мумкин ?

⚡️ Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 4-моддасига асосан,

моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик,— ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд қонунчиликка мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Алимент тўлаш ёки ундириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳуқуқий саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27👍21🤣5👏3🥴3🤪2🔥1
❗️Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда тақиқланади !!!

👉 телефондан фойдаланиш;

👉 китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;

👉 видеоматериалларни томоша қилиш;

👉 аудиоматериалларни эшитиш;

👉 эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш.

Юқоридаги каби ҳолатлар
шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш

❗️БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Шу жойида айтиб ўтиш керакки, йўлларни кесиб ўтиш жараёнидаги эҳтиёткорлик аввало инсоннинг ўзига фойда. Ҳеч қанақасига кечиктириб бўлмайдиган даражада шошилинч ишингиз бўлса хам агар йўлда қандайдир бахтсиз ҳодиса бўлиб қолса ўша ишингиз барибир кечикади. Балки қисқа вақтга кечикар, балки узоқроқ вақтга, балки бутунлайга кечикиб қолиши хам мумкин. Шунинг учун ҳақмисиз ёки ноҳақми барибир йўллардан ўтаётганда ўзингизни асраганингиз яхши. Мен у ерда ҳақ эдим деган нарса синган суягингизни бутлай олмайди. Уйда йиғиб қўйган бир сандиқ пулингиз хам Сизга ёрдам беролмаслиги мумкин. Тўғри, ўпкасини қўлтиқлаб машина ҳайдайдиган ҳайдовчиларни қилмишини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди, лекин пиёдаларимиз хам чакана эмас. Йўлларда шундай пиёдалар борки ўзларини "экскаватор" деб ўйлайди. У йўлида давом этади машиналар эса бошқа йўл топиб ўтиши керак. Биз шунчаки ҳаётий мулоҳаза қилдик. Хулосани эса ўзингиз қиласиз. Истагимиз шуки, хулосани ҳодисадан кейин қилманг!


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
46👍11👏11
⚡️ МУҲИМ

❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 120 000 000 СЎМГАЧА ФОИЗСИЗ ҚАРЗ БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон Фармонига асосан,

хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.

Фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33😨4🤪4🔥1🤔1
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️ ЛИФТЛАРНИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

📄 Ҳукуматнинг 12.07.2025 йил кунги 431-сон қарори билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, бино ва иншоотларда ўрнатилган, доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар 12 ойдан ошмаган ҳолда камида 1 марта тартибда мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилади.

✔️ Фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.

Дастлабки техник кўрик лифт пудратчисининг мурожаатига биноан 10 иш кунидан кечиктирмай ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.

❗️Бунда техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб қуйидаги рангларда маълумот ёрлиғи лифтга ёпиштирилади:

фойдаланишга яроқли лифтга “яшил”;

қисман носоз лифтга “мовий”;

носоз лифтга “сариқ”;

фойдаланиш учун хавфли лифтга “қизил”.

❗️Техник кўрик натижасида фойдаланиш учун хавфли ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш тақиқланиши лозим бўлади.

Савол юбориш
👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26👍19👏5🥰1
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА БЎЛИШИ КЕРАК!

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини кам таъминланмаган оилалар ҳам олиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам мазкур Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган оиланинг ижтимоий ҳолати юқоридаги Низом талаблари асосида электрон ахборот тизими орқали ўрганилганида ўша оила кам таъминланган деб топилсагина уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тайинланиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
46👍10😁9🤩1
⚡️ МУҲИМ

❗️ҲОМИЛАДОР ЁКИ БОЛАСИ БОРЛИГИ САБАБЛИ АЁЛЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ !


📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига асосан,

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)дан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

❗️Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

✏️ Бундай нормалар энг олий қонун саналмиш Конституцияга бежизга киритилмаган. Чунки ўзига қўйиб берилса айрим иш берувчилар келгусида ҳомиладор бўлишини ва фарзандли бўлиб туғруқ таътилига кетиши мумкинлигини олдиндан англаб ёшроқ аёл кадрларни ишга олмай хам қўяверади. Борларини эса имкон қадар айбини топиб ишдан бўшатиш ҳаракатида бўлади. Шунинг учун биз кўп такрорлаймиз. Қонунларни ёдлаб чиқманг, лекин ўзингизга керакли энг муҳим ҳуқуқларингиздан хабардор бўлинг! Сизни тақдирингиз ўзингиздан бошқа ҳеч кимни Сиз ўйлаганчалик қизиқтирмайди. Агар Сиз бу ҳақиқатни ҳали англаб етмаган бўлсангиз келгусидаги муаммоларга тайёр туринг!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
32👍7👏2
❗️ЯНГИ ИШ БОШЛАГАН ШИФОКОРЛАРГА 1 000 000 СЎМГАЧА УСТАМА БЕРИЛАДИ

📄 16.01.2023 йил кунги 3416-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида"ги низом тасдиқланган

❗️ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

1) 75
фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

2) 25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.

❗️Биринчи тоифада кўрсатилган 75 фоизлик улушдан янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар берилади


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
30😁12👏1
❗️ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАРГА 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ТАЪМИНОТСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 13.10.2020 йил кунги ПҚ-4862-сон қарорига асосан,

тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилиши кўрсатилган. Фақат талабгор шахслар нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари махсус сертификатини олган бўлишлари талаб этилади

Ушбу таъминотсиз кредитлар «Микрокредитбанк» АТБ хамда АТ Халқ банки томонидан хар бир талабгорга 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда берилади.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
30👍8😁7🤣2🤪2
❗️ ДИҚҚАТ

⚡️ «Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизларга 1 500 000 сўмгача бир марталик моддий ёрдам пули берилади

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

«Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 4 баравари (1 500 000 сўм)гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилади.

❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади:

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

✏️ Ушбу бир марталик ёрдам пули бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
56👍13😁10
⚡️МУҲИМ!

❗️ОЛГАН УЙИНГИЗНИ УЧ ЙИЛ ИЧИДА СОТИБ ЮБОРСАНГИЗ ДАРОМАД СОЛИҒИГА ТОРТИЛАСИЗ

📄  Солиқ кодексининг 378-моддасида,

солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган. Бироқ, мазкур моддада нотурар жойларни хамда 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлари бундан мустасно қилиб кўрсатилган.

✏️ Яъни, айтайлик Сиз турар жой сотиб олдингиз ва 36 календарь ой, яъни 3 йил ўтмасдан ўша турар жойингизни сотсангиз Сиз даромад солиғи тўлашингизга тўғри келади. Агар уч йил ўтиб кейин сотадиган бўлсангиз бундай солиқ тўламайсиз. Нотурар жойларга нисбатан эса маълум бир муддат амал қилмайди. Нотурар жойларни қачон сотсангиз хам барибир бундай солиқ тўлайсиз..


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
31😁10🥴2😨2
❗️ЭНДИЛИКДА РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ МАЖБУРИЙ БЎЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра,

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍3210👏4
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ҲОДИМ ИШДАН БЎШАГАНИДА У БИЛАН ТЎЛИҚ ХИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан,

Ҳодимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинаётганида унга қуйидаги тўловлар дарҳол тўлаб берилиши керак:

охиригача олинмаган иш ҳақлари;

ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар;

меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, анашундай тўловлар.

❗️Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

❗️Ҳисоб-китоб қилиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

✏️ Кимлар асосан ҳуқуқбузарликлар қурбони бўлишини биласизми? Ўз ҳуқуқини билмаган одамлар кўпинча ноҳақликлар қурбони бўлишади. Чунки улар ўз ҳуқуқларини билмасликларини бошқалар жуда яхши билишади ва шунинг учун хам айнан анашундай одамларга нисбатан ноҳақликлар кўп кузатилади. Қонунларимизда инсон ҳуқуқларини кафолатлайдиган нормалар бисёр, лекин ундай нормалар ўз-ўзидан ишлайвермайди. Қонунлар билан тақиқланган ҳолатлар амалиётда кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун хам ҳуқуқни муҳофаза қиладиган органлар фаолият юритади. Шунинг учун хам судлар бор. Лекин, нима мумкин эди-ю қайси мумкин бўлмаган иш эканлигини аввало ўзингиз англамасангиз, атрофдан Сизга ёрдам етиб келиши амри маҳол бўлиб қолиши мумкин..

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
38👍8
❗️АВВАЛ СУБСИДИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ УЙ-ЖОЙ ОЛГАН ОИЛА ЯНА СУБСИДИЯ БИЛАН УЙ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Биз олдин хам субсидия орқали уй-жой олганмиз лекин, аввалги олган уйимизни сотиб юборган эдик. Ҳозирги кунда уй-жой учун бериладиган субсидиядан фойдаланиб яна уй олишимиз мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 34-бандида,

фуқароларга уй-жой учун субсидия ажратилишининг рад этиш сабаблари кўрсатилган бўлиб, унга кўра илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда ариза рад қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Бундан тушуниш мумкинки, агар илгари субсидиядан фойдаланиб уй-жой олган бўлсаларинг эндиликда бундай имкониятдан фойдалана олмайсизлар. Бу нормада бўшлиқ йўқ. Яъни, ҳар қанақасига хам бир марта субсидия билан уй олган оила иккинчи бор яна шундай қилолмайди. Биринчи олган уйингиз эрингизни номига олинган бўлса хам, агар эр ўзингиз бўлсангиз хотинингизни номига олинган бўлса хам, у уйни яшаш шароити бўлмаса хам, уйни шартномадаги кредит тўловчисини ўзгартириб юборган тақдирингизда хам ёки уй олганингиздан бери орадан қанчадир вақт ўтиб кетган бўлса хам Сиз такроран субсидияли уй ололмайсиз..


Бепул савол-жавоб 👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
45
❗️ИШ ҲАҚИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ДАЪВО МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Мен ўзим ишлаб келаётган ташкилотда жорий йил майь ва июнь ойларида иш ҳақимни ололмадим. Энди мен суд тартибида ойлигимни ундириб олмоқчиман. Саволим шуки, қонунчиликка кўра иш ҳақини ундириш бўйича судга даъво қилиш муддати қанча ?

⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 560-моддасида,

иш ҳақини ундириш юзасидан даъволар бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ойлик муддат амал қилиши белгиланган.

❗️Сиз ушбу 6 ойлик муддат ичида судга даъво қилиб нафақат ўша икки ойлик иш ҳақингизни, балки Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгиланган тартибда ойлигингизни кечиктирилган ҳар бир куни учун Марказий банкнинг ўша вақтдаги қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида пуллик компенсация билан биргаликда иш берувчидан ундириб олишингиз мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27👍9
⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️ Энди жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга 2 250 000 сўм миқдорида бир марталик нафақа берилади

📄 Ҳукуматнинг 16.07.2025 йил кунги 444-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланди.

Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга БХМнинг 6 баравари миқдорида бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш “E-probatsiya” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Ариза берувчи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида туман ёки шаҳар пробация бўлимларига шахсан мурожаат қилиши керак.

❗️Нафақа олувчи унга нафақа тайинланганидан кейин шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки жазони ўтаб бўлганлик ёхуд жазодан озод қилинганлик ҳақидаги маълумотнома асосида, 1 ой муддатда тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши ва белгиланган нафақа пулларини олиши мумкин.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
29👍14😁6🤔6🔥2🤨1
❗️КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАҚТ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ!

⚡️САВОЛ;

70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшиб хисобланиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан,

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган.

Мазкур асосга кўра, 80 ёшга тўлган фуқароларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси асосида меҳнат стажига қўшиб хисобланади. Ушбу ёшга тўлмаган шахсларга қараб турилган вақт эса юқоридаги айрим ҳолатлардан ташқари меҳнат стажига эга бўлиш учун асос бўлмайди.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
26👍8🥰1
❗️АВТОМАШИНАДАН АХЛАТ УЛОҚТИРГАН ШАХСЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддаси "Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш" деб номланиб,

унга кўра поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари шаҳар йўловчилар транспортидан ва сув транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб белгиланган.

✏️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима жорий йилнинг февраль ойига қадар хам БҲМнинг иккидан бир қисми эди. Февраль ойида Қонун билан юқоридаги моддага киритилган ўзгартиришга кўра жарима миқдори ҳозирги кунда БҲМнинг 1 бараварини ташкил қилмоқда. Яъни, бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори февраль ойидан эътиборан икки бараварга ошган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2120
⚡️ ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ!

❗️ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 750 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Ийи, мен буни энди эшитишим деган гап жойи келганида Сизни бундай жарималардан қутқариб қололмайди. Эртага 1 августдан БХМнинг миқдори хам ошади. Жарима эса яна кўтарилади. Шунинг учун бундай нормаларга эътиборсиз бўлманг!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
30👏6👍3🔥2😁2
⚡️ЯНГИ ФАРМОЙИШ

❗️Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

📄 Президентнинг 18.07.2025 йил кунги ПФ-43-сон “Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда:

❗️бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

❗️ магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.

❗️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:

республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;

давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34👍10👏1
❗️ФУҚАРОЛАРГА ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2024 йил кунги 774-сон қарори билан "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган

Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган.

Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади.

❗️Қуйидаги тоифадаги фуқароларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:

кам таъминланган шахсларга;

руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахсларга, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахсларга;

жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига.

✔️ Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.

❗️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34👍16🥰3😁1