Юрист блогер /расмий канал
60.6K subscribers
882 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️Kамбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан, 

▪️ 2025 йил 1 январдан:

камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган.

2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

шунингдек, жорий йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
35👍14😁3
⚡️МУҲИМ

❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ ЯНА ҚАЧОН ОЧИЛИШИ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ;
Мен субсидиядан фойдаланиб уй олмоқчиман. Уй-жойга субсидия бериш қачон қайта очилиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Президентининг 21.02.2025 йилдаги ПФ-26-сон фармонида,

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2025 йил 3 мартдан 1 ноябрга қадар қабул қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Хоп, Президент фармонида аризалар қабули 2025 йил 3 мартдан 1 ноябрга қадар давом этиши кераклиги белгиланган бўлса, нима учун аризалар қабули март ойидаёқ тўхтатилди деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, ушбу субсидиялар чекланмаган миқдорда ажратилмайди. 2025 йилда қайси вилоятга қанча субсидия ажратилиши кераклиги бўйича маълум бир миқдор белгиланган. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси учун манашунча, Андижон учун анашунча, Бухорога яна шунча деган лимит белгиланган бўлади. Аризалар қабули тўхтатилганига сабаб эса ажратиладиган субсидиялар сони ҳудудлар учун белгиланган анашу лимитдан ошиб кетмаслиги учун вақтинча тўхтатилган.

❗️Унда бу йил аризаларни қабул қилиш яна қачон бошланади ?

Ҳабарингиз бор, юқорида кўрсатилган Фармон асосида жорий йилнинг 3 март санасидан бундай субсидиялар учун аризалар қабул қилиниши бошланган ва бир-икки кун ўтди ёки ўтмасдан яна ёпилган эди. Анашу вақтда қабул қилинган аризаларни сарҳисоби юритилиб, кимга субсидия ажратилди-ю кимга ажратиш рад қилинди. Кимлар ажратилган субсидиядан фойдалана олди-ю кимлар фойдаланмади. Манашу каби ҳолатлар пилус-минус қилиб чиқилганидан кейин ҳалеги лимит белгиланган рўйхатга яна бир қараладида,— ҳааа, бизда ҳали яна шунча лимит бор экан, аризани оловрилар дейилса, аризалар қабули яна қайта очилади. Субсидия ажратиш тўғрисидаги ижобий ҳабарномани амал қилиш муддати 4 ой эканлигини ҳисобга олсак, вазият барча пилус-минуслар қилиб бўлиниш арафасида турипти ва яқин вақт ичида аризалар қабули яна қайта очилса керак.

✏️ Шунинг учун орангизда "вот именно" манашу субсидия менга керак деб кутиб юрганлар бўлса шунча кутганингизга яраша иш қилиб, яқин вақт ичида хушёрликни йўқотмай турганингиз яхши. Яна бир гап! Ҳар замонда биз ёзган маълумотларни хам таниш-билишларга жўнатиб турорилар а? Обуначиларимиз кўпайиб кетса бирон кун ош қилиб чақирамиз хаммаларингни))

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍8656😁49👏5🥰4🔥3
Университет фақат ном эмас

Сўнгги йилларда “университет” деган сўз ҳаддан ташқари енгил ва кўп ишлатила бошлади. Одамлар дипломга эҳтиёж сезгани сари, кимлардир бу эҳтиёждан фойдаланиб, бир неча ойда ОТМ очвораётган, бу эса таълим тизимини ич-ичидан емираётганди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори эса бу ҳолатга аниқ нуқта қўйди. Эндиликда янги хусусий ОТМлар фаолиятини бошлаши учун шунчаки бино ва рухсатнома етарли эмас. Улар ҳар бир таълим дастурини алоҳида аккредитациядан ўтказиши, замонавий моддий-техник база ва кенг инфратузилма билан таъминланган бўлиши шарт.

Бу талаблар фақат назорат ёки чеклов эмас. Аксинча, ҳақиқий таълимга интилган, узоқ муддатли стратегияси бор муассасалар учун ажойиб имконият.

Тизимда бу каби аниқликлар кўпайгани сари, энг катта фойдани ёшлар кўради. Чунки улар алдов эмас, билим учун ўқий бошлайди.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
32👍17🤣13🥰1😁1
❗️ЭНДИ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДАГИ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИ ФАҚАТ ТЎЛИҚ СТАВКАДА ИШЛАЙДИ

📄 Президентнинг 19.05.2025 йил кунги ПФ-88-сон Фармонига асосан,

❗️Фармонга кўра, эндиликда оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади. (✏️ 0,75, 0,5, 0,25, 000000,5 деган ставкалар энди йўқ)

Фармонга асосан, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:

оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;

оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади;

аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
43👍17🤣2😢1
❗️АЛИМЕНТГА АРИЗАНИ ҚАЙСИ СУДГА БЕРИШ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамайман. У бошқа шаҳарда, мен эса бошқа туманда яшайман. Саволим шуки, мен уни алиментга берадиган бўлсам, аризани ўзим яшаб турган тумандаги судга беришим мумкинми ёки у яшайдиган ҳудуддаги судга беришим керакми ?

⚡️ЖАВОБ:
Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига асосан,

алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин деб кўрсатилган.

✏️ Биламизки кўплаб масалаларда ариза жавобгар жойлашган ердаги судга берилади, лекин юқорида кўрсатилганидек алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъволар ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги судга берилиши мумкинлигини қонунчилик рад қилмайди.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
23👍7
❗️ФУҚАРОЛАРНИНГ ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ КАФОЛАТЛАНГАН

📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра,

ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

✏️ Нима учун "Кафолатланган" деган сўзни ишлатяпмиз. Чунки бундай норма Конституцияда белгиланган. Конституция эса нормативлик ҳусусиятига кўра хар қандай қонун хужжатидан ва ҳар қандай шахс томонидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатдан устун туради. Шундай экан, биз Конституцияда белгиланган нормаларни кафолат деб атасак бўлади

Савол юбориш 👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
35👏21😱3😁2🤔2
Юрист блогер /расмий канал
⚡️МУҲИМ ❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ ЯНА ҚАЧОН ОЧИЛИШИ МУМКИН ? ⚡️САВОЛ; Мен субсидиядан фойдаланиб уй олмоқчиман. Уй-жойга субсидия бериш қачон қайта очилиши мумкин ? ⚡️ЖАВОБ; Президентининг 21.02.2025 йилдаги ПФ-26-сон фармонида, ипотека…
❗️БИЗ ЎЙНАБ ГАПИРМАЙМИЗ ЎЙЛАБ ГАПИРАМИЗ

⚡️ ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ 10 ИЮЛДАН БОШЛАНИШИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ.

✏️ Кеча биз айнан шу мавзуга тўхталиб, яқин вақт ичида аризалар қабули қайта очилиши ҳақида ёзган эдик. Орадан бир кун вақт ўтти ва бугун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредити бўйича субсидияларга аризалар қабули 10 июлдан қайта бошланишини маълум қилди.

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4733👍7😢2
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

📃Қонунчиликка кўра, субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 8 баравари (9 240 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 9,2 баравари (10 626 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 3 118 500 сўмдан кам бўлмаслиги керак.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37🤷‍♀5😢3👍1😁1
❗️Эндиликда ҳориждан депортация қилинган фуқароларга 2 йил давомида "загранпаспорт" берилмайди

📃
Ҳукуматнинг 13.05.2025 йил кунги 313-сон "Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарорига асосан,

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

✔️ Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

❗️Реадмиссия нима?

Чет элда ноқонуний равишда қолган, визаси тугаган, депортация қилинган Ўзбек фуқароси Ўзбекистон томонидан қабул қилинади ва бу жараён реадмиссия деб аталади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
29👍8🥰2👏1
❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАР 1 628 550 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДЛАРИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАСЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

📄 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра,

икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.

✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 628 550 сўм сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

✏️ Ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
47👍9😢7🔥2🥴2🤣2🤔1
⚡️ Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулкларни сотишга рухсат берилган

📄 Президентнинг 15,04,2025 йил кунги ПҚ-142-сон “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган


Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилиши белгиланган.

❗️2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19🔥2
❗️ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРАН ЖАЛБ ҚИЛСА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ !!!

⚡️САВОЛ
;
Давлат органлари ҳодимлари тадбиркорларни қандайдир ишларга ҳомийлик қилишга мажбурлаши қонунийми ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурй жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241 прим 4-моддасига асосан,

назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиши уларга, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

❗️Худди шундай қилмиш маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан кейин такрор содир этилса, Жиноят кодексининг 192 прим 4-моддасига кўра, айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилади


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21👍11😁3
❗️ШАРОИТИ ОҒИР КЕКСАЛАРГА ДАВОЛАНИШ УЧУН ДОРИ-ДАРМОНЛАР ХАМДА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади.

Шунингдек,

✔️ кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

✔️ давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27👍15🤨2
⚡️ МУҲИМ

❗️АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР БИЛАН АРЗОН УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН!

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган.

⚡️ Қарорга кўра,

❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг;

10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига;

90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади.

✏️ Агар орангизда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва имтиёзли шартлар асосида уй олишда ҳуқуқий томонлама қийналаётган хотин-қизлар бўлса қуйида бизга муаммоли саволларингизни ёзиб қолдиринг!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
51👍14😢8😭4🤔3
❗️ТАРАФЛАРДАН БИРИ СУДГА КЕЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан,


Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

✔️ Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

❗️Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт.

❗️Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.

Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.

✔️ Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

▪️ Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
45
❗️СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙНИ КРЕДИТИ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИГА ТОРТИЛМАЙДИ

📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг солиқ даври давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 80 баравари (92 400 000 сўм)гача қисмига татбиқ этилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
17👍8🤔1
❗️КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,


жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4921👀7🤷‍♂6🤔4🤨2
⚡️МУҲИМ

❗️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

Тест синовларига кириш учун абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

“Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин ёки шахсий кабинетга кирмасдан, my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow саҳифаси орқали паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

❗️ Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24
⚡️МУҲИМ

❗️ҚАРЗДОРЛИК УЧУН ПЕНСИЯНИ ҚАНЧА ҚИСМИ УШЛАБ ҚОЛИНИШИ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ:
Шахснинг қандайдир қарздорлиги учун унинг пенсиясидан суд қарорига асосан ҳар ойда маблағ ушлаб қолиниши белгиланган бўлса, ўша ушлаб қолинадиган маблағ пенсиянинг қанча қисмини ташкил қилиши керак ? Бир танишим бундай ҳолатда қарздорлик тўлиқ тўланмагунча пенсионер умуман пенсия олмайди, яъни пенсия 100 фоиз миқдорда қарздорликка кетади демоқда шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ:
Йўқ тўғри эмас. Пенсионернинг қарздорлиги учун суд тартибида ундирув унинг пенсиясига қаратилган бўлса ундирув пенсиянинг 100 фоизлик қисмига қаратилиши ноқонуний ҳолат бўлади.

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" ги қонуннинг 65-моддасида, ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган.

✏️ Пенсионернинг қандай турдаги қарздорлигини ундириш бўйича чиқарилган суднинг ижро хужжати бўлишидан қатъий назар, ундирув ҳар ойлик пенсиянинг 50 фоизидан ортиқ қисмига қаратилиши мумкин эмас. Мабодо суднинг қарорида 50 фоиздан ортиқ миқдор кўрсатилган бўлса у қарор ҳақиқий эмас. Ундай қарор ҳуқуқий хам эмас.

✏️ Қариздорлиги ёпилмагунча пенсионер умуман пенсия олмайди, пенсия 100 фоиз миқдорда қарздорликка кетади деган танишингизга эса манашу маълумотни юборингда орқасидан:
"Оразин ёпқоч кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Буни ўқигинда кейин менга гапирма кал бош" деб ёзиб юборинг...

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁3420👍13🔥1🥰1
❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👏1812🥰3
❗️ФУҚАРО ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ УЧУН ЕТАРЛИ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга кўра,

пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади

📃 Юқоридаги қонуннинг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

✏️ Демак, иш стажи манашу 20 ёки 25 йиллик талабга жавоб бермайдиган фуқароларга ёшга доир пенсия ишлаган иш стажига мос равишда тайинланавериши мумкин. Фақат, энг кам стаж етти йилдан хам кам бўлмаслиги керак!

✏️ Пенсияга чиқиш жараёнидаги муаммоли ҳолатлар хамда иш стажини аниқлаштириш билан боғлиқ ҳар қанақа саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
51👍12🔥3