Юрист блогер /расмий канал
60.6K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️18 ЁШДАН КАТТА БОЛАЛАРГА ХАМ АЛИМЕНТ ТЎЛАНАДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Бир танишимни фарзанди 18 ёшдан катта бўлсада танишим ўша фарзандига хали хам алимент тўлаб келади. Алимент бола 18 ёшга тўлгунигача тўланмасмиди ?

⚡️ЖАВОБ:
Тўғри, болаларга алимент тўлаш улар 18 ёшга тўлгунигача амалга оширилади. Саволингиздаги ҳолатда бошқа масалалар бўлиши мумкин.

📃 Оила кодексининг 100-моддасига кўра, ота-она ўразо келишув билан ёки суд тартибида вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент бериши шарт қилиб кўрсатилган.

✏️ Сизни танишингиз 18 ёшдан катта фарзандига ҳали хам алимент тўлаётган бўлса бунга иккита сабаб бўлиши мумкин. Биринчиси, у фарзанди 18 ёшга тўлгунигача бўлган вақт учун тўланмай қолган алимент қарздорлиги бор ва у ўша қарзини энди тўлаяпти. Иккинчиси, 18 ёшга тўлган фарзанди меҳнатга лаёқатсиз бўлганлиги учун ихтиёрий ёки суд тартибида унга алимент тўламоқда.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍3937👏2🤪2
❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИ ОЛАЁТГАНЛАР ТАШКИЛОТДА ИШЛАСА УЛАРГА ҲАМ ИШ СТАЖИ ЁЗИЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ногиронлик пенсиясини олиб келмоқда. Агар у бирон-бир расмий жойда ишласа унга иш стажи ёзиладими йўқми ?

⚡️ ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига кўра,

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21👍16😁1
❗️ ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 14.03.2025 йил кунги ПҚ-103-сон қарори қабул қилинган бўлиб,

Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган:

2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.

❗️ “HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан:

хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади;

ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
41👍15
⚡️ МУҲИМ

❗️1 ИЮЛДАН МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

📄 Президентнинг 2025 йил 2 июндаги ПФ-91-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонига кўра,

2025 йилнинг 1 июлидан бошлаб кам таъминланган оилалар учун тайинланадиган моддий ёрдам тўловларининг миқдори оширилади. 1 июлдан бошлаб мазкур тўловларнинг аниқ миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.

▪️Маълумот учун: моддий ёрдам тўловининг аниқ миқдори 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон фармони билан 380 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, 2021 йилдан шу кунга қадар ўзгармасдан келаётган эди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33👍9😁9
❗️ҚАЙСИ МАСАЛАДА ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК ЁХУД "ТОЛ ДАРДИНИ ТУТГА АЙТМАНГ!"

✏️ Тан олишимиз керакки, орамизда қайси органга қандай масалада мурожаат қилиш кераклигини билмайдиганлар хам анчагина топилади. Бу эса ҳалқ орасида ҳуқуқий билимнинг етишмаслигини кўрсатади. Натижада ортиқча оворагарчиликлар, беҳудага вақт йўқотиш каби ҳолатлар кўпаяди. Бу ҳолат ҳаттоки ташкилотлар билан аҳоли ўртасида низоли вазиятларни хам келтириб чиқариши мумкин. "Сен шуни билмасанг нега ойлик олиб ўтирибсан бу ерда?" "Бу мени вазифамга кирмайди, хоҳлаган жойингизга шикоят қилинг!" манашу каби тортишувлар биз бошлаган мавзудан бошланади.

❗️Келинглар, аслида қандай масалада қаерга мурожаат қилиш кераклигини қисқача кўриб чиқамиз:

Мени ҳақорат қилишди қаерга мурожаат қилишим керак? ___ ИИБга ёки судга;
ИИБ ҳодимлари мени ҳуқуқларимни бузишса қаерга мурожаат қиламан? ___Ўша худуддаги ИИБ рахбари, Прокуратурага ёки судга;
Элект ва газ ҳодимлари мендан қўшимча пул талаб қилишса қаерга? ___ Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, адлия органлари ёки прокуратурага;
Меҳнат ҳуқуқларим бузилмоқда, ноҳақ ишдан бўшатилдим ___ Бандликка кўмаклашиш маркази, суд, прокуратура ва адлия органларига.

❗️Бундан ташқари, ҳар қандай турдаги жиноий ҳаракат хамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ИИБ ва прокуратурага мурожаат қилинса бўлаверади. ИИБ ва прокуратура маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига тегишли бўлмаган тоифаларини қаерга йўналтиришни билишади.

✏️ Умуман олганда юқоридаги рўйҳатни яна узоқ давом эттириш мумкин, лекин қисқача дедик ва қисқача келтирдик. Ўйлаймизки манашу кўрсатилган йўналиш бўйича мурожаат қилсангиз Сиз "Адрес"да адашмаган бўласиз.

✏️ Хулоса шундай! "Қўшним асабимга тегиб юборди деб кадастр бўлимига, севган қизим менга тегмаяпти деб нотариус бўлимига, хотираларим мени қийнаб юборди деб архив бўлимларига, уйимдан пул ўғирланди деб адлия бўлимларига, дарахтларни чанги мени касал қиляпти деб "участкавойга", ўзим бева аёлман, нма қса, яхшироқ номзод йўқми деб порталга мурожаат қилиш керак эмас" дегани бу...


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣6964👍10👏4😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Алимент тўловларининг энг кам миқдори ошрилиши мумкин

❗️ Сенаторлар алиментнинг энг кам миқдори 306 075 сўм эканлиги, бу эса минимал истеъмол харажатлари миқдоридан 2 баравар кам эканлигини танқид қилишди ва бу бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритиш лозимлигини назарда тутдилар.

✏️ Шу жойида сенаторларимизга менда бир таклиф бор! Хоп, алимент тўловларику майли, лекин болалар нафақасининг миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдоридан неча баравар кам эканлигини хам бир эслаб ўтиш керакмикан а? Агар Сизлар алиментни энг кам миқдорини Конституциянинг 46-моддаси талабларига мослаб қўйиш керак деган фикрда бўлсаларинг у моддани яна бир марта ўқиб, кейин бир қарорга келган маъқул менимча...

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18536👏20😢13😁9🤷‍♂6🔥5🤨3😱2💅2🥴1
❗️1 ИЮЛДАН БОЛАЛАР НАФАҚАСИ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

📄 Президент фармонига мувофиқ, 2025-йил 1-июлдан бошлаб болалар нафақаси миқдори 10 фоизга оширилади.

Фармонга кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм (Амалда 325 000 сўм эди),

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм (Амалда 250 000 сўм),

оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм (Амалда 150 000 сўм);

оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм (Амалда 100 000 сўм эди) этиб белгиланди.

◾️ Маълумот учун: ушбу тўловлар 2021 йилдан бери биринчи марта 10 фоизга оширилди..


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
52😁46👏15🥴11👍8🤨5😱4😢1
❗️СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТОПШИРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!!!

📄 Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан,

Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12😱9
❗️ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛГАН ШАХСЛАР ЖАЗОНИ ЎТАШ ЖОЙЛАРИДА ТУРИБ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Озодликдан маҳрум қилинган шахслар жазони ўташ даврида иш стажига эга бўлишлари мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Озодликдан маҳрум этишга ҳукум қилинган шахслар меҳнат стажига эга бўлишлари мумкин, "фақат" деган жойи бор!

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасида, иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган бўлиб, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши кўрсатилган.

✏️ Демак, озодликдан маҳрум этилган шахсларга улар шунчаки жазони ўтаётганлиги учун стаж ёзилмайди. Улар жазони ўташ муассасаларида бажарган ишлари, яъни қилган меҳнатлари учун хамда жазони ижро этиш муассасаси томонидан улар учун ижтимоий солиқ тўланган тақдирдагина озодликдан маҳрум қилинган шахслар иш стажига эга бўлишлари мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
17👍6🤔3
❗️КИМЛАР БИР-БИРИ БИЛАН ОИЛА ҚУРА ОЛМАСЛИГИНИ БИЛИБ ОЛИНГ!

📄 Оила кодексининг 16-моддасига кўра,

❗️қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:

лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида; (✏️Яъни, бошқаси билан никоҳи бекор бўлмасдан туриб яна ФҲДЁ органига қонуний никоҳ сўраб бориш бефойда дегани бу)

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида; (✏️Қариндошингни хам севвороврма деган маънони билдиради)

лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида. (✏️Никоҳдан олдинги тиббий кўрик бекорга эмас)

Кимни севсанг ёшлигида хам, сочи оқарган чоғида хам сев.
❗️Қандай севсанг бу сенинг ишинг, лекин 16-моддани ўқиб кейин сев!

✏️Ха нима энди, қофияни қиммилатиш учун шоир бўлиш шартми))


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣12760😁33👍22🔥2👀1
❗️ҲОДИМГА ҚЎЛЛАНИЛГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ОЛИБ ТАШЛАШ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Менга яқинда интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу дегани мен интизомий жазо амал қилиб турган вақтда қўшимча рағбатланитириш тўловларидан маҳрум бўлдим. Саволим шуки, менга қўлланилган интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланиши хам мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан,

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

❗️Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, Сизга қўлланилган интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин, фақат бунинг учун Сизни бўлим раҳбарингиз ёки касаба уюшмаси қўмитаси илтимос билан интизомий чора қўллаган иш берувчига чиқиши ёки иш берувчининг ўзи Сиздан интизомий жазони олиб ташлашни хоҳлаши керак.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
27👏3
❗️АВТОМАШИНАДАН ТАНА ҚИСМЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига асосан,

йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади.

❗️Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтдаги йўловчиларнинг бундай ҳаракати уларга нисбатан 375 000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍2019
❗️ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ВА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 125 000 СЎМГАЧА ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларни ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 баравари (750 000 сўм)гача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 125 000 сўм)гача миқдордаги қисми компенсация шаклида тўлаб берилади.

Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
60👍5🤨4
⚡️ЯНГИ ҚОНУН

❗️Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш учун қўшимча чоралар белгиланди

📄 Ўзбекистон Республикасининг 26.06.2025 йил кунги ЎРҚ-1072-сон қонуни билан “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин улар ҳибсхонанинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.

Мажбурий тиббий кўрик қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига олиб келинган пайтдан эътиборан 2 соат ичида ўтказилади.

Бунда қамоққа олинганнинг розилиги билан унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади.

Тиббий кўрик чоғида қамоққа олинганнинг танасида жароҳат, шикастланиш ва яралар аниқланганда, улар белгиланган тартибда қайд этилиб, бу ҳақда қамоққа олинганга маълум қилинади ва зудлик билан прокурорга хабар берилади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
35👍17
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОИЛАЛАРНИНГ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРДАН ҚАРЗДОРЛИГИНИ ҚОПЛАШ УЧУН УЛАРГА 1 875 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатда,

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам турлари санаб ўтилган бўлиб,

унга кўра, коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш учун Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга мавсумий тарзда бир йилда икки мартагача ва БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдорда моддий ёрдам ажратилиши кўрсатилган.

❗️Рўйҳатда мазкур маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилиши белгиланган.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
47👍23🥰2😁2
Тамаки контрабандаси масаласида саволлар кўпайишда давом этяпти

Охирги йилларда контрабандага қарши кураш усуллари анча фаоллашди. Рейдлар, ахборот кампаниялари, солиқ органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу яхши, эътироз бўлиши ҳам мумкин эмас. Мана, яқиндагина Наманганда аҳолига ноқонуний тамаки маҳсулотлари фақат бюджет эмас, соғлиқ учун ҳам таҳдид экани тушунтирилди.

Лекин йиллар ўтса-да, янгиликларда ҳамон ўша бир хил брендлар — Milano ва Oris қайд этиляпти. Milano тамакисининг ўзи бозордаги контрабанданинг 4% ини ташкил қилар экан. Ишлаб чиқарувчи ҳам маълум — Gulbahar Tobacco.

Шу ўринда савол туғилади: агар манба, маҳсулот ва тарқалиш йўналишлари маълум бўлса, нега ҳали-ҳануз бу брендлар бозорда? Давлатда акциз, сертификатлаш, маркировка каби реал инструментлар бор-ку. Демак, масала воситада эмас, улардан фойдаланишда экан-да?

Контрабандага қарши кураш шунчаки рейдлар эмас, балки тизимли назорат ва сиёсий ироданинг натижаси. Энди гап билан эмас, аниқ қадамлар билан ишлаш вақти келмадими?

Савол юбориш 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
15🤝9👍3
⚡️ ҲАБАРДОР БЎЛИНГ!

❗️Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам берилади

📄 Фармонга кўра,

Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади:

давлат хизматларидан фойдаланиш учун бож, йиғим ва бошқа тўловларни тўлашда “сариқ” тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, “қизил” тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади;

камбағал оилалар “қизил” ёки “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади;

“қизил” тоифага киритилган оилаларга белгиланган пассив даромад келтирувчи қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади.

❗️ Ушбу реестрларга киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади.

Ушбу тартиб 2025 йил 1 июндан кучга киритилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
58👍17😁1
⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️Ногиронлик пенсиясини фуқаронинг мурожаатисиз тайинлаш тартиби белгиланди

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йил кунги 398-сон “Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Ногиронлик пенсиясини мурожаат талаб қилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” схемаси тасдиқланди.

Қарорга кўра, проактив шаклда пенсия тайинланган ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади.

Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади.

2025 йил 1 октябргача “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади.

✏️ Аввалроқ ногиронлик пенсияларини фуқароларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинлаш бўйича Президент қарори (27.05.2025 йил кунги ПҚ-194-сон) қабул қилинган эди. Эндиликда ўша қарорда белгиланган вазифаларнинг аниқ ижроси бўйича Ҳукумат қарори хам қабул қилинди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
41👍15🔥5🤔1
❗️БУГУНДАН БОШЛАБ БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ

📄 Президентнинг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган 91-сон фармонига мувофиқ,

2025-йил 1 июль санасидан бошлаб болалар нафақаси миқдори 10 фоизга оширилди.

Фармонга кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм (Бугунгача 325 000 сўм эди),

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм (Бугунгача 250 000 сўм бўлган),

оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм (Бугунгача 150 000 сўмни ташкил қилар эди);

оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм (Бунгача 100 000 сўм эди) этиб белгиланди.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
64👍10🥴10😁7😢5🔥3🤣2
❗️БУГУНДАН ЭЪТИБОРАН НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМ БЎЛДИ

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан,

🟢 Бугун, яъни 1 июлдан бошлаб:


пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;

ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланди.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
65👍28👏4😁3
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:

⚡️Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси 2023 йилнинг 1 май санасидан расман кучга киритилган

❗️Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат

Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍299🔥2