📄 Президентнинг 27.05.2025 йил кунги ПҚ-194-сон “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
✏️ Танқидчи одамни иккиюзламачи одамлардан кўра жамиятга кўпроқ фойдаси тегади деган гап бор. Биз хам юқоридаги каби тўловлар автоматик тўланмаслиги ва шунинг учун хам фуқаролардан алоҳида мурожаат талаб қилинишини кўп марта танқид остига олгандик. Мана танқидлар самараси ўлароқ ижобий натижалар кўрина бошламоқда...
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤64👍26😁1🤔1
⚡️УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНАДИГАН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ХАМ ЭНДИ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИСИЗ АВТОМАТИК РАВИШДА ТАЙИНЛАНАДИ
📄 Ўзбекистон Республикасининг 19.05.2025 йил кунги ЎРҚ-1066-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
❗️ Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.
✏️ Кўпчиликда бу жараён шу кунгача қандай эди-ю энди қандай бўлади деган савол туғилиши мумкин. Шу кунгача пенсия ёшига етган шахс, — «мен пенсия ёшига тўлдим, нима қиласизлар, менга пенсия тайинлайсизларми ёки йўқми» деган мазмунда ариза ва ярим қоп хужжатлар билан тегишли органга мурожаат қилиши керак эди. Бундай мурожаатни пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб икки ой ичида қилса пенсия ёшига тўлган кундан, агар 2 ой ўтганидан кейин мурожаат қилса ўша мурожаат қилган кунидан бошлаб унга пенсия тайинланар эди. Бу дегани, агар пенсия ёшига етган шахс пенсиясини сўраб мурожаат қилмаса ҳеч ким унга Сиз пенсиянгизни олинг демас эди. Эндиликда эса анашу мантиқсизликка чек қўйилди ва пенсионерларга улар пенсияга чиқиш учун ариза бермаса хам автоматик равишда пенсия тайинланадиган бўлди.
✏️ Ушбу Қонун муҳокамаси жараёнларида масъуллар бизга бундай ўзгариш жорий йилнинг 1 март санасидан бошлаб йўлга қўйилишини айтган эди. Майли, ҳечдан кўра кеч бўлса хам муҳими бундай тартиб жорий қилинганлиги ҳалқ учун манфаатли бўлди.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤67👍46🔥3🤔3🎉1
📄 Оила кодексининг 123-моддаси бобо ва бувининг ўз невараларига таъминот бериш мажбурияти деб номланиб,
Унга кўра:
➖ Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва буви зиммасига юклатилиши мумкин;
➖ Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож невараларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият бобо ва бувининг зиммасига юклатилиши мумкин.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤36👍23🤪14😱6😁5😨1
📄 Жиноят кодексининг 198-моддаси "Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш" деб номланиб, ушбу модданинг биринчи қисмида,
➖ оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍9🥰1
📄 Оила кодексининг 13-моддасига асосан,
❌ Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ (шаръий никоҳ) ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
✅ Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
✅ Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.
✅ Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
📄 Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤33👍5🔥1😁1
❗️ОТАНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ БОЛАНИНГ ФАМИЛИЯСИНИ ЎЗГАРТИРИШ МУМКИНМИ ?
⚡️САВОЛ:
Эрим билан ажрашганимизга 2 йил бўлди. Эримнинг фамилиясига ёзилган 6 ёшли қизимиз бор. Мен унинг фамилиясини ўзимникига ўзгартирмоқчиман. Шу масалада мен васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилдим. Улар собиқ турмуш ўртоғимнинг розилигини сўрашди, лекин у қатъиян рад этди. У болага алимент тўлайди. Фарзандимнинг фамилиясини унинг розилигисиз қандай ўзгартиришим мумкин?
⚡️ЖАВОБ:
Оила кодексининг 70 моддасига асосан,
➖ агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота ёки она болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиши белгиланган. Демак, васийлик ва ҳомийлик органи Сиз борган вақтингизда отанинг розилигини сўраганлиги ноқонуний талаб эмас.
Ундай бўлса қандай ҳолларда отанинг розилиги талаб этилмайди ? Агар👇
Отанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, у оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда унинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмаслиги мазкур моддада ўз аксини топган. Яъни, манашу кўрсатилган ҳоллардагина унинг розилигисиз боланинг фамилиясини ўзгартириш мумкин.

❤45👍23🔥4
📄 Президентнинг 30.05.2025 йил кунги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27👍7
📄 Президентнинг 30.05.2025 йил кунги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига асосан,
➖ 2025 йил 7 июнь (шанба) куни ҳафтада 6 кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
🟢 6 июнь (жума) – Қурбон ҳайити байрами – барча учун дам олиш куни;
🟢 7 июнь (шанба) - ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар учун одатий, 6 кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🟢 8 июнь (якшанба) – барча учун одатий дам олиш куни.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤49👍23😱2
📃 Меҳнат кодексининг 263-моддасига асосан,
➖ Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:
✅ ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;
✅ меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;
✅ маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤37👍28🤣14🔥2😭1
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон қарорига кўра,
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👏16👍5🤨1
📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан:
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤77👍16🤔5🔥2🥰1
📄 Президентнинг 19.03.2025 йил кунги ПФ-50-сон фармонига асосан,
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤47👍15🔥3
⚡️МУҲИМ
❗️1 июндан ҳайдовчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима баллари хисоблаш бошланди
📄 Ҳукуматнинг 06.05.2025 йил кунги 296-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,
➖ жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.
➖ Жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.
➖ Жарима балларини ҳисоблаш даврида жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.
❗️Жарима балларини ҳисоблаш тартиби:
✔️ жарима баллари тизими "E-jarimaball" модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади;
✔️ ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда "E-jarimaball" тизими орқали олишлари мумкин;
✔️ ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз баллга тенг бўлганда "SMS" хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади;
✔️ суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.

❤21🤨10👏3😨2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДИҚҚАТ
⚡️ Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади
📃 Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга оширишга доир фармони имзоланди.
➖ Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасидаги ҳисоботида мазкур ҳужжат яқин соатларда эълон қилинишини маълум қилди.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
⚡️ Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади
📃 Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга оширишга доир фармони имзоланди.
➖ Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасидаги ҳисоботида мазкур ҳужжат яқин соатларда эълон қилинишини маълум қилди.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍50❤20🤔15💯11😁10👏3👌2💔1👀1
⚡️РАСМАН:
❗️4 ЙИЛ ДЕГАНДА ВАНИҲОЯТ БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ МИҚДОРИ ХАМ ОШИРИЛДИ
📄 Президент фармонига мувофиқ, 2025-йил 1-июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
✅ Фармонга кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
➖ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм (Амалда 325 000 сўм эди),
➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм (Амалда 250 000 сўм),
➖ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм (Амалда 150 000 сўм);
➖ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм (Амалда 100 000 сўм);
❗️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди (Амалда 380 000 сўм).

❤79😁31👍20😭14👏7🔥5
❗️ОЙЛИКЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАР 1 АВГУСТДАН ОШИРИЛАДИ ИЮЛЬ ОЙИДАН ЭМАС!
📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
➖ Фармонга асосан, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 2025 йил 1 августдан 10 фоизга оширилади.
✅ Шунингдек 2025 йил 1 августдан:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм (Амалда 1 155 000 сўм);
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланди (Амалда 375 000 сўм).
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
➖ Фармонга асосан, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 2025 йил 1 августдан 10 фоизга оширилади.
✅ Шунингдек 2025 йил 1 августдан:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм (Амалда 1 155 000 сўм);
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланди (Амалда 375 000 сўм).
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤47😁14🤔9👍3😢3
❗️1 ИЮЛДАН НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМ БЎЛАДИ
📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан,
🟢 Жорий йил 1 июлдан бошлаб:
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланди.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан,
🟢 Жорий йил 1 июлдан бошлаб:
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланди.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤62👍30😢7👏3🔥2🤔1
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ОЙЛИК, ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР ОШИРИЛИШИНИ ЖАРИМАЛАР КЎТАРИЛИШИГА АЛОҚАСИ ЙЎҚ!
📄 Ҳабарингиз бор, бугун “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинганлиги эълон қилинди.
➖ Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан пенсия ва нафалар, 1 августдан иш ҳақи ва стипендиялар 10 фоизга оширилиши белгиланди. Биз ушбу постимизнинг сарлавҳасида жарималар оширилишини юқоридаги тўловларга алоқаси йўқ дедик ва ҳақиқатдан хам шундай. Чунки, жарима тўловлари на иш ҳаққи ва стипендияларга, на пенсия ва нафақаларнинг миқдорига боғлиқ эмас. Лекин, шундай бўлса хам жарималар миқдори 1 августдан 10 фоизга оширилади нега?
✏️ Гап шундаки, бугун эълон қилинган Фармонда базавий ҳисоблаш миқдори деган нарса хам 10 фоизга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Яъни, ҳозирги кунда 375 000 сўмни ташкил қилган бу миқдор 1 августдан эътиборан устига 10 фоиз қўшилиб 412 000 сўмга айланади. Айнан манашу базавий ҳисоблаш миқдорининг кўтарилиши жарима тўловлари хам кўтарилади деган маънони билдиради. Ойлик, пенсия, стипендия йўқ. Ҳамма гап манашу базавий ҳисоблаш миқдорининг оширилиши билан боғлиқ. Чунки бизни қонунчилигимизда белгиланган жарималар миқдорлари асосан базавий ҳисоблаш миқдорлари (Қисқартмаси БҲМ)дан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, сўкинганга БҲМнинг қанчадир баравари, урганга яна қанчадир баравари, ўпиб қочган шилқимга БҲМнинг анашунча баравари, шилқимнинг шеригига яна шунча баравари ва ҳоказо...

❤63😁63👍11🤪2👏1🤔1👻1
❗️1 АВГУСТДАН ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛИШИНИ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРГА ҲАМ ТАЪСИРИ БЎЛАДИМИ ?
⚡️САВОЛ:
Биринчи августдан ойликлар оширилишини алимент тўловчиларга хам таъсири борми ?
⚡️ЖАВОБ:
Албатта, жорий йилнинг 1 август санасидан бошлаб ойликлар оширилишини ишлайдиган алимент тўловчиларга хам, ишламайдиган алимент тўловчиларга хам таъсири бўлади. Яъни, улар аввалгига қараганда кўпроқ алимент тўлашларига тўғри келади.
✏️ Гап шундаки, агар алимент тўловчи шахс бюджет ташкилотида ишловчи ҳодим бўлса 1 августдан унинг ойлиги 10 фоизга оширилади. Демак, у ойлиги ошгунига қадар Оила кодексининг 99-моддасида белгиланган тартибда неча пул алимент тўлаб келаётган бўлса, ойликлар ошганидан кейин ойлигини ошган қисмининг маълум миқдорини тўлаб келаётган алиментига қўшиб тўлайди. Масалан, алимент тўловчи 3 миллион ойлик олади ва икки нафар фарзанди учун суд қарорига кўра ва Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилган миқдор бўйича шу 3 миллионни учдан бир қисмини, яъни 1 миллион сўм алимент тўлайди дейлик. Биринчи августдан бошлаб эса уни ойлиги 10 фоизга кўпайиб 3 300 000 сўм бўлса, у олдиндан ҳар ойда тўлаб келаётган алиментига ойлигининг ошган қисмини учдан бир миқдорини (100 000 сўм) қўшиб тўлай бошлайди.
✏️ Хоп яхши, энди ҳеч қаерда ишламайдиган алимент тўловчиларга ойликлар оширилишини нима алоқаси бор, улар барибир ишламайдику, Пушкин бир жаҳон эмасми уларга деб кўпчиликда савол туғилган бўлса керак. Оила кодексининг 140-моддасида айнан шу саволга жавоб бор! Ушбу модда мазмунига кўра, ишсиз бўлган алимент тўловчилардан Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент ундирилади. 1 августдан ойликлар оширилса Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори кўтарилиши хам табиий тўғрими ? Демак, ишсиз алимент тўловчилар августдан кейин алиментни ошган нархда тўлай бошлайди. Ойликлар ошганидан кейин Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори қанча бўлади ва шундан кейин ишсиз алимент тўловчилар айнан қанча миқдорда алимент тўлаши кераклигини Миллий статистика қўмитаси томонидан август ойи якунлари бўйича ҳисобланган статистик маълумотлардан билиб олишимиз мумкин бўлади..
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇

❤74🤩5👍4😢3👏2
⚡️ Эртадан қабул бошланади
❗️Эртага, 5-июн куни, давлат олийгоҳларида абитуриентлар қабул бошланади
➖ Қабул жараёнлари my.uzbmb.uz сайтида 25-июнгача бўлиб ўтади.
🟢 Маълумот учун: эртадан бошлаб фақат фанлар мажмуаси танланади холос. Яъни абитуриент қайси фандан тест топширишини белгилайди. Лекин эртадан университет ёки йўналиш танланмайди.
➖ Тест натижалари тўлиқ чиқиб бўлгач, абитуриент ўзи тўплаган баллга қараб, кейинчалик қайси олийгоҳ ва қайси йўналишни танлашни ўзи ҳал қилади.

❤34👍12👏2
⚡️ДИҚҚАТ
❗️Бугун барча ходимлар ишдан 2 СОАТ вақтли уйига кетишлари мумкин!
📄 Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра,
➖ байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
✅ Эртага 6 июнь – Қурбон ҳайити, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади. Шунинг учун бугун барча ходимлар 2 соат вақтлироқ уйига қайтишига қонуний ҳаққи бор.
✏️ Нима учун икки соат, одатда барча ҳодимлар байрам арафасида 1 соат эртароқ кетиши мумкинлиги ҳақида ёзишар эди дейишингиз мумкин, лекин бундай пайтда иш вақти тугашидан 2 соат олдин кетиш ҳам мумкин. Агар ҳодимнинг меҳнат шартномасида ёки у ишлаётган ташкилотнинг ички хужжатларида байрам арафасидаги иш вақти фақат бир соатга қисқартирилади деб қатъий белгилаб қўйилмаган бўлса ҳодим ишдан икки соат, хаттоки 3 соат эртароқ хам уйига қайтиши мумкин. Гап шундаки, юқоридаги 187-моддада байрам арафасида кундалик ишнинг муддати КАМИДА БИР СОАТГА қисқартирилади дейилган. "КАМИДА" айнан манашу сўзнинг нормада борлиги барча ҳодимлар учун байрам арафасида икки соат, ёки ундан хам эртароқ ишдан қайтиш мумкинлигига ишора беради. Чунки нормада камида 1 соат дейилган. Кўпида эса манашунча соат олдин қайтиш мумкин дейилган жойи йўқ..

❤33🤣14👍3👏3😁2