Юрист блогер /расмий канал
60.5K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️МУҲИМ МАЪЛУМОТ!

❗️ФУҚАРО ПЕНСИЯГА ЧИҚҚАНИДАН КЕЙИН ИШЛАГАН ДАВРИ УНИНГ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛМАСЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасида кўрсатилишича,

Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

✏️ Кўпчилик, "Ҳозир пенсионерлар хам бемалол ишлаши мумкин. Мен хам пенсияга чиққанимдан кейин ишлаб стажимни етмаган жойини тўлдириб, пенсиямни хам кўпайтириб оламан" деб ўйлаши мумкин, лекин йўқ. Ёшга доир пенсияга чиққанингиздан кейин бунинг имкони бўлмайди.

✏️ Бу маълумотни ўқигандан кейин ҳуқуқий соҳадан унча-мунча ҳабари бор айрим шахслар — «Нега қўшилмайди, қўшиладику, мен аниқ биламан пенсияга чиққандан кейин ишланган давр стажга қўшилади» деб ўзи билан ўзи анча вақт тортишиб олса керак. Анашундай инсонлар учун эслатма: Бу ерда ЁШГА ДОИР пенсия ҳақида гап кетмоқда...

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍495😁4🤨2
❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ЮЗИНИ БЕРКИТИБ ЮРГАН ШАХСЛАР 5 625 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184 прим 4-моддасига кўра,

▪️
Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 баравари (3 750 000 сўм)дан 15 баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍297😨3
⚡️ БУНИ ҚАРАНГ👇

❗️ ФУҚАРО БИЛАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ БАРЧА ЗИДДИЯТЛАР ФУҚАРОНИНГ ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК

📄 "Норматив ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида"ги қонуннинг 18-моддасида,

Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади деб кўрсатилган.

✏️ Норма аниқ, тушунарсиз жойи йўқ. Лекин, амалда бу нормани тушунмаслик ёки тушунмасликка олиш ҳолатлари жуда кўп учрайди. Амалда қонунчилик билан "конкрет" тартибга солинмаган маълум бир масалаларда айрим давлат органлари фуқароларни эмас, ўз манфаатларини кўзлаб иш кўради. Агар ўша низоли масала маблағга бориб тақалганида эса, фуқаронинг манфаати ҳақида гап-сўз бўлиши хам мумкин эмас.

✏️ Энг ёмони бундай ҳолатларни кўриб турган ва анашундай ноҳақликка чек қўйиши мумкин бўлган юқорироқ ваколатли бошқа органлар хам тезда муаммони ҳал қилишга киришавермайди. Улар нима қилади? Улар аввал ҳалқаро тажрибани ўрганади, экспертларни хулосаларини тинглайди, соҳа мутаҳассислари билан фикр алмашади, сўровномалар ўтказади. Бу орада қонунчиликдаги зиддиятлар сабабли фуқаролар кўрган зарар миллиондан миллиардларга айланиб улгурган бўлади. Охир-оқибат юқорироқ ваколатли орган фуқароларга зарар етказаётган органга,— Биз Сизлар томонингиздан манашундай қонунбузилиши ҳолатини аниқладик, агар шу муаммони ижобий томонга ҳал этмасанглар битта-яримталаринг чиқиб ҳалқдан узир сўрашларинга тўғри келади мазмунида хат юборади. Хатни ўқиган иккинчи орган, — "хоп бўлади "уже" бизни қопимиз тўлди, бажарамиз" дейдида қилаётган ишини тўхтатади вассалом. Ноқонуний ундирилган маблағларни ҳалққа қайтариш масаласичи дейсизми? Йў йў йўқ. "Сказка" у...


👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72😁1918💯8🔥4👏2🤔2🤨2😢1🤣1
❗️ЮҚОРИ ДАРАЖАЛИ ОРГАНЛАРИМИЗГА ТАКЛИФ!

🔔 Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқбузарларга жазо тайинлашдан олдин расман огоҳлантириш механизмини жорий қилиш керак!

✏️ Ҳар-қандай жамият борки унда яшовчи фуқаролар билиб ёки билмасдан турли шаклдаги ҳуқуқбузарликларга қўл уришади. Биз яшаб келаётган жамият одамлари хам бундан мустасно эмас. Хоҳлаймизми-йўқми ҳар куни минглаб ёки ундан хам кўпроқ ҳуқуқбузарликлар содир этилади. Тарихда хам шундай бўлган, ҳозир хам бўлмоқда ва келажакда хам ҳуқуқбузарлик бўлмайди деб ҳеч ким кафолатлай олмайди.

✏️ Нима учун маъмурий ҳуқуқбузарликка тортишдан олдин фуқароларни огоҳлантириш таклифи билан чиқяпмиз! Чунки фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортишдан мақсад бундай ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдан иборат ва бу мақсад қонунларимизда хам белгиланган (МЖтК 22-модда).

✏️ Мақсад шу бўлганидан кейин мақсадга қараб иш қилиш керак. Ҳозирги одамлар олдинги одамлар эмас. Ҳозир одамларда солиштириш имконияти бор. Уларда қўшиш, бўлиш, айриш, кўпайтириш ва кузатиш имкониятлари хам бор. Демоқчимизки, одамлар юқоридаги 22-моддада белгиланган мақсад айрим органлар томонидан бошқа томонга буриб юборилаётган ҳолатларини хам кузатиб турипти. Бошқа жамиятлар билан солиштириб хам бормоқда. Асл мақсад одамларимизни қонунларга итоаткор руҳда тарбиялашми, демак биз билдираётган таклифни амалга жорий қилиш керак!

✏️ Таклифимиз маъқулланса нима бўлади? Бутун инсоният псиҳологияси шундайки, одамлар ўзи қилган айби учун аввало бошқа айбдор излайди. Демак, одамларни битта қилган айби учун дарҳол жазолаш сабабсиз сабабга кўра норозилик кайфиятини келтириб чиқаради. Натижада одамларда давлатга ва унинг тузилмаларига нисбатан салбиий қарашлар пайдо бўлади. Таклифимиз маъқулланса ва ҳуқуқбузарлиги учун биринчи мартасига огоҳлантириш олган шахс худди шундай қилмиши учун иккинчи мартасига фақат ўзини айблайди. Демак, одамларда норозилик кайфияти камаяди. Бундан ташқари, хамма хам қилаётган ишини ҳуқуқий оқибатини тушуниб етмайди. Яъни, қилган иши учун унга қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини жуда кўпчилик билмайди. Билмай қилган хатоси учун бир мартада жазо олиш норозилик кайфиятини икки ҳисса оширади. Қолаверса, ҳуқуқбузарлиги учун биринчи марта расман огоҳлантирилган шахснинг давлат органларига нисбатан муносабати яхши томонга ўзгаради. Давлат органлари томонидан ўзига бўлган яқинликни ҳис қилади ва ихтиёрий равишда иккинчи марта ҳуқуқбузарлик қилишга ақлан йўл қўймасликка ҳаракат қилади.

✏️ Постимизни шу ергача ўқиган айрим орган ҳодимлари лабини бурчагини қийшайтириши мумкин, масалан пора олган одамни хам биринчи марта огоҳлантириш керакми деган маънода. Лекин йўқ. Бизни таклифимиз ижтимоий ҳавфи юқори бўлмаган қилмишлар учун жорий қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Биз жиноят учун ёки жиннихонадан қочиб чиқмаган одам борки ундай қилмиши учун жазо борлигини фаҳмлайдиган даражадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун бу таклиф жорий қилинишини назарда тутмаяпмиз. Биринчи мартасидаёқ кечириб бўлмайдиган ҳуқуқбузарлик турлари хам талайгина, лекин биринчисига расман огоҳлантириш берилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар хам жуда-жуда кўп...

👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8046🔥3
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️ЭНДИ НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИСИЗ АВТОМАТИК РАВИШДА ТАЙИНЛАНАДИ

📄 Президентнинг 27.05.2025 йил кунги ПҚ-194-сон “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:

фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан (проактив шаклда) тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;

ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.

❗️ 2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади. (✏️ Яъни, бундай хизматлардан фойдаланишда фуқаролар масофадан туриб электрон платформаларга юзи орқали шахсини тасдиқлайди ва электрон шаклда имзо қўйиш орқали хизматга розилик билдиради)

✏️ Танқидчи одамни иккиюзламачи одамлардан кўра жамиятга кўпроқ фойдаси тегади деган гап бор. Биз хам юқоридаги каби тўловлар автоматик тўланмаслиги ва шунинг учун хам фуқаролардан алоҳида мурожаат талаб қилинишини кўп марта танқид остига олгандик. Мана танқидлар самараси ўлароқ ижобий натижалар кўрина бошламоқда...

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
64👍26😁1🤔1
❗️ДИҚҚАТ!

⚡️УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНАДИГАН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ХАМ ЭНДИ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИСИЗ АВТОМАТИК РАВИШДА ТАЙИНЛАНАДИ


📄 Ўзбекистон Республикасининг 19.05.2025 йил кунги ЎРҚ-1066-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга (Эркаклар 60 ёшда, аёллар 55 ёшда) тўлган фуқароларга уларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳамда фуқароларнинг шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, фуқаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

❗️ Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.

✏️ Кўпчиликда бу жараён шу кунгача қандай эди-ю энди қандай бўлади деган савол туғилиши мумкин. Шу кунгача пенсия ёшига етган шахс, — «мен пенсия ёшига тўлдим, нима қиласизлар, менга пенсия тайинлайсизларми ёки йўқми» деган мазмунда ариза ва ярим қоп хужжатлар билан тегишли органга мурожаат қилиши керак эди. Бундай мурожаатни пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб икки ой ичида қилса пенсия ёшига тўлган кундан, агар 2 ой ўтганидан кейин мурожаат қилса ўша мурожаат қилган кунидан бошлаб унга пенсия тайинланар эди. Бу дегани, агар пенсия ёшига етган шахс пенсиясини сўраб мурожаат қилмаса ҳеч ким унга Сиз пенсиянгизни олинг демас эди. Эндиликда эса анашу мантиқсизликка чек қўйилди ва пенсионерларга улар пенсияга чиқиш учун ариза бермаса хам автоматик равишда пенсия тайинланадиган бўлди.

✏️ Ушбу Қонун муҳокамаси жараёнларида масъуллар бизга бундай ўзгариш жорий йилнинг 1 март санасидан бошлаб йўлга қўйилишини айтган эди. Майли, ҳечдан кўра кеч бўлса хам муҳими бундай тартиб жорий қилинганлиги ҳалқ учун манфаатли бўлди.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
67👍46🔥3🤔3🎉1
❗️БОБО ВА БУВИНИНГ ХАМ ЎЗ НЕВАРАЛАРИГА АЛИМЕНТ (ТАЪМИНОТ) БЕРИШ МАЖБУРИЯТИ БОРЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📄 Оила кодексининг 123-моддаси бобо ва бувининг ўз невараларига таъминот бериш мажбурияти деб номланиб,


Унга кўра:

Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва буви зиммасига юклатилиши мумкин;

Вояга етган
меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож невараларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият бобо ва бувининг зиммасига юклатилиши мумкин.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
36👍23🤪14😱6😁5😨1
❗️ЭКИНЗОРЛАРНИ ЁҚИБ ЮБОРГАН ШАХСЛАР ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

📄 Жиноят кодексининг 198-моддаси "Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш" деб номланиб, ушбу модданинг биринчи қисмида,

оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15👍9🥰1
❗️НИКОҲ ТУЗИШ ТАРТИБИ

📄 Оила кодексининг 13-моддасига асосан,

никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.

Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ (шаръий никоҳ) ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.

Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

📄 Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи никоҳни рўйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки бўйсунишига кўра юқори турувчи органга мурожаат қилиниши мумкин.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33👍5🔥1😁1
❗️ОТАНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ БОЛАНИНГ ФАМИЛИЯСИНИ ЎЗГАРТИРИШ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Эрим билан ажрашганимизга 2 йил бўлди. Эримнинг фамилиясига ёзилган 6 ёшли қизимиз бор. Мен унинг фамилиясини ўзимникига ўзгартирмоқчиман. Шу масалада мен васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилдим. Улар собиқ турмуш ўртоғимнинг розилигини сўрашди, лекин у қатъиян рад этди. У болага алимент тўлайди. Фарзандимнинг фамилиясини унинг розилигисиз қандай ўзгартиришим мумкин?

⚡️ЖАВОБ:
Оила кодексининг 70 моддасига асосан,

агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота ёки она болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиши белгиланган. Демак, васийлик ва ҳомийлик органи Сиз борган вақтингизда отанинг розилигини сўраганлиги ноқонуний талаб эмас.

Ундай бўлса қандай ҳолларда отанинг розилиги талаб этилмайди ? Агар👇

Отанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, у оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда унинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмаслиги мазкур моддада ўз аксини топган. Яъни, манашу кўрсатилган ҳоллардагина унинг розилигисиз боланинг фамилиясини ўзгартириш мумкин.

Қўшимча саволлар учун 👇
             @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
45👍23🔥4
⚡️ РАСМАН

❗️ ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ КУНИ БЕЛГИЛАНДИ

📄 Президентнинг 30.05.2025 йил кунги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 6 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Бунда Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27👍7
⚡️ ҚУРБОН ҲАЙИТИДА БАРЧА ҲОДИМЛАР КЕТМА-КЕТ 3 КУН ДАМ ОЛАДИ. ҲАФТАДА 6 КУН ИШЛОВЧИЛАРГА ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНИ БЕЛГИЛАНДИ

📄 Президентнинг 30.05.2025 йил кунги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига асосан,

2025 йил 7 июнь (шанба) куни ҳафтада 6 кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

❗️Шунга кўра Қурбон ҳайити байрами муносабати билан барча ҳодимлар қуйидаги кунларда дам олади:

🟢 6 июнь (жума) – Қурбон ҳайити байрами – барча учун дам олиш куни;

🟢 7 июнь (шанба) - ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар учун одатий, 6 кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

🟢 8 июнь (якшанба) – барча учун одатий дам олиш куни.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
49👍23😱2
❗️ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ИШЛАГАН ҲОДИМЛАРГА ИККИ ҲИССА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ

📃 Меҳнат кодексининг 263-моддасига асосан,

Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:

ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;

меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;

маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37👍28🤣14🔥2😭1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️БУГУНДАН БОШЛАБ ЙЎЛ ЧИЗИҚЛАРИНИ БОСГАНЛИК УЧУН РАДАР ОРҚАЛИ ЖАРИМА ҚЎЛЛАШ ТЎХТАТИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон қарорига кўра,


❗️2025 йил 1 июндан бошлаб:

йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини ҳар қандай махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш амалиёти бекор қилинди.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26👏16👍5🤨1
⚡️ БУГУНДАН БОШЛАБ:

❗️Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам берилади

📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан:

Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади:

давлат хизматларидан фойдаланиш учун бож, йиғим ва бошқа тўловларни тўлашда “сариқ” тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, “қизил” тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади;

камбағал оилалар “қизил” ёки “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади;

“қизил” тоифага киритилган оилаларга белгиланган пассив даромад келтирувчи қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади.

❗️ Ушбу реестрларга киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
77👍16🤔5🔥2🥰1
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯТТ, МИКРОФИРМА ЁКИ КИЧИК КОРҲОНАГА АЙЛАНТИРСА УЛАРГА 150 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 19.03.2025 йил кунги ПФ-50-сон фармонига асосан,

2025 йил 1 майдан бошлаб ўз фаолиятини ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга қуйидаги миқдорларда гаровсиз кредитлар берилиши белгиланган:

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида – 50 миллион сўмгача,

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
47👍15🔥3
⚡️МУҲИМ

❗️1 июндан ҳайдовчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима баллари хисоблаш бошланди

📄 Ҳукуматнинг 06.05.2025 йил кунги 296-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.

Жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.

Жарима балларини ҳисоблаш даврида жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

❗️Жарима балларини ҳисоблаш тартиби:

✔️ жарима баллари тизими "E-jarimaball" модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади;

✔️ ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда "E-jarimaball" тизими орқали олишлари мумкин;

✔️ ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз баллга тенг бўлганда "SMS" хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади;

✔️ суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
21🤨10👏3😨2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

📃 Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга оширишга доир фармони имзоланди.

Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасидаги ҳисоботида мазкур ҳужжат яқин соатларда эълон қилинишини маълум қилди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍5020🤔15💯11😁10👏3👌2💔1👀1
⚡️РАСМАН:

❗️4 ЙИЛ ДЕГАНДА ВАНИҲОЯТ БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ МИҚДОРИ ХАМ ОШИРИЛДИ


📄 Президент фармонига мувофиқ, 2025-йил 1-июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Фармонга кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:


3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм (Амалда 325 000 сўм эди),

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм (Амалда 250 000 сўм),

оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм (Амалда 150 000 сўм);

оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм (Амалда 100 000 сўм);

❗️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди (Амалда 380 000 сўм).


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
79😁31👍20😭14👏7🔥5
❗️ОЙЛИКЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАР 1 АВГУСТДАН ОШИРИЛАДИ ИЮЛЬ ОЙИДАН ЭМАС!

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга асосан, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 2025 йил 1 августдан 10 фоизга оширилади.


Шунингдек 2025 йил 1 августдан:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм (Амалда 1 155 000 сўм);

базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланди (Амалда 375 000 сўм).


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
47😁14🤔9👍3😢3
❗️1 ИЮЛДАН НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМ БЎЛАДИ

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан,

🟢 Жорий йил 1 июлдан бошлаб:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;

ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланди.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
62👍30😢7👏3🔥2🤔1