📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 28 прим 1-моддасига кўра,
Бепул савол-жавоб
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25❤1
📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49❤8🤣5
📃 Фуқаролик процессуал кодексининг 153-моддасида процессуал муддатларни ўтказиб юбориш оқибатлари белгиланган бўлиб, жумлада келтирилишича,
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤7🔥1
📄 Меҳнат кодексининг 392-моддасига асосан,
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37❤4👏1😁1
📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,
✏️ Ушбу бир марталик ёрдам пули бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82🤷♂12❤8
Мени турмуш ўртоғим вафот этганлиги сабабли боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаман. Ҳозирги кунда мен тақдир тақазоси билан бошқа турмушга чиқмоқчиман. Саволим шуки, агар мен қонуний тартибда янги никоҳдан ўтадиган бўлсам мен олиб келаётган боқувчисини йўқотганлик пенсиям тўхтаб қоладими ёки давом этаверадими ?
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига биноан, эр ёки хотиннинг вафот этганлиги сабабли тайинланган пенсия пенсионер янги никоҳдан ўтганида ҳам сақланиб қолиниши белгиланган.
✏️ Пенсия сақланади. Турмуш ўртоғингиз вафот этганлиги сабабли Сизга уни қарамоғида бўлганлигингиз учун тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси Сиз янги никоҳдан ўтганлигингиз учун тўхтатилмайди.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50❤12🤔5🔥1👏1😢1
📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатда,
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62❤12😁11🤷♀3
📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасида кўрсатилишича,
✏️ Кўпчилик, "Ҳозир пенсионерлар хам бемалол ишлаши мумкин. Мен хам пенсияга чиққанимдан кейин ишлаб стажимни етмаган жойини тўлдириб, пенсиямни хам кўпайтириб оламан" деб ўйлаши мумкин, лекин йўқ. Ёшга доир пенсияга чиққанингиздан кейин бунинг имкони бўлмайди.
✏️ Бу маълумотни ўқигандан кейин ҳуқуқий соҳадан унча-мунча ҳабари бор айрим шахслар — «Нега қўшилмайди, қўшиладику, мен аниқ биламан пенсияга чиққандан кейин ишланган давр стажга қўшилади» деб ўзи билан ўзи анча вақт тортишиб олса керак. Анашундай инсонлар учун эслатма: Бу ерда ЁШГА ДОИР пенсия ҳақида гап кетмоқда...
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49❤5😁4🤨2
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184 прим 4-моддасига кўра,
▪️Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 баравари (3 750 000 сўм)дан 15 баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29❤7😨3
📄 "Норматив ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида"ги қонуннинг 18-моддасида,
✏️ Норма аниқ, тушунарсиз жойи йўқ. Лекин, амалда бу нормани тушунмаслик ёки тушунмасликка олиш ҳолатлари жуда кўп учрайди. Амалда қонунчилик билан "конкрет" тартибга солинмаган маълум бир масалаларда айрим давлат органлари фуқароларни эмас, ўз манфаатларини кўзлаб иш кўради. Агар ўша низоли масала маблағга бориб тақалганида эса, фуқаронинг манфаати ҳақида гап-сўз бўлиши хам мумкин эмас.
✏️ Энг ёмони бундай ҳолатларни кўриб турган ва анашундай ноҳақликка чек қўйиши мумкин бўлган юқорироқ ваколатли бошқа органлар хам тезда муаммони ҳал қилишга киришавермайди. Улар нима қилади? Улар аввал ҳалқаро тажрибани ўрганади, экспертларни хулосаларини тинглайди, соҳа мутаҳассислари билан фикр алмашади, сўровномалар ўтказади. Бу орада қонунчиликдаги зиддиятлар сабабли фуқаролар кўрган зарар миллиондан миллиардларга айланиб улгурган бўлади. Охир-оқибат юқорироқ ваколатли орган фуқароларга зарар етказаётган органга,— Биз Сизлар томонингиздан манашундай қонунбузилиши ҳолатини аниқладик, агар шу муаммони ижобий томонга ҳал этмасанглар битта-яримталаринг чиқиб ҳалқдан узир сўрашларинга тўғри келади мазмунида хат юборади. Хатни ўқиган иккинчи орган, — "хоп бўлади "уже" бизни қопимиз тўлди, бажарамиз" дейдида қилаётган ишини тўхтатади вассалом. Ноқонуний ундирилган маблағларни ҳалққа қайтариш масаласичи дейсизми? Йў йў йўқ. "Сказка" у...
👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72😁19❤18💯8🔥4👏2🤔2🤨2😢1🤣1
🔔 Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқбузарларга жазо тайинлашдан олдин расман огоҳлантириш механизмини жорий қилиш керак!
✏️ Ҳар-қандай жамият борки унда яшовчи фуқаролар билиб ёки билмасдан турли шаклдаги ҳуқуқбузарликларга қўл уришади. Биз яшаб келаётган жамият одамлари хам бундан мустасно эмас. Хоҳлаймизми-йўқми ҳар куни минглаб ёки ундан хам кўпроқ ҳуқуқбузарликлар содир этилади. Тарихда хам шундай бўлган, ҳозир хам бўлмоқда ва келажакда хам ҳуқуқбузарлик бўлмайди деб ҳеч ким кафолатлай олмайди.
✏️ Нима учун маъмурий ҳуқуқбузарликка тортишдан олдин фуқароларни огоҳлантириш таклифи билан чиқяпмиз! Чунки фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортишдан мақсад бундай ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдан иборат ва бу мақсад қонунларимизда хам белгиланган (МЖтК 22-модда).
✏️ Мақсад шу бўлганидан кейин мақсадга қараб иш қилиш керак. Ҳозирги одамлар олдинги одамлар эмас. Ҳозир одамларда солиштириш имконияти бор. Уларда қўшиш, бўлиш, айриш, кўпайтириш ва кузатиш имкониятлари хам бор. Демоқчимизки, одамлар юқоридаги 22-моддада белгиланган мақсад айрим органлар томонидан бошқа томонга буриб юборилаётган ҳолатларини хам кузатиб турипти. Бошқа жамиятлар билан солиштириб хам бормоқда. Асл мақсад одамларимизни қонунларга итоаткор руҳда тарбиялашми, демак биз билдираётган таклифни амалга жорий қилиш керак!
✏️ Таклифимиз маъқулланса нима бўлади? Бутун инсоният псиҳологияси шундайки, одамлар ўзи қилган айби учун аввало бошқа айбдор излайди. Демак, одамларни битта қилган айби учун дарҳол жазолаш сабабсиз сабабга кўра норозилик кайфиятини келтириб чиқаради. Натижада одамларда давлатга ва унинг тузилмаларига нисбатан салбиий қарашлар пайдо бўлади. Таклифимиз маъқулланса ва ҳуқуқбузарлиги учун биринчи мартасига огоҳлантириш олган шахс худди шундай қилмиши учун иккинчи мартасига фақат ўзини айблайди. Демак, одамларда норозилик кайфияти камаяди. Бундан ташқари, хамма хам қилаётган ишини ҳуқуқий оқибатини тушуниб етмайди. Яъни, қилган иши учун унга қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини жуда кўпчилик билмайди. Билмай қилган хатоси учун бир мартада жазо олиш норозилик кайфиятини икки ҳисса оширади. Қолаверса, ҳуқуқбузарлиги учун биринчи марта расман огоҳлантирилган шахснинг давлат органларига нисбатан муносабати яхши томонга ўзгаради. Давлат органлари томонидан ўзига бўлган яқинликни ҳис қилади ва ихтиёрий равишда иккинчи марта ҳуқуқбузарлик қилишга ақлан йўл қўймасликка ҳаракат қилади.
✏️ Постимизни шу ергача ўқиган айрим орган ҳодимлари лабини бурчагини қийшайтириши мумкин, масалан пора олган одамни хам биринчи марта огоҳлантириш керакми деган маънода. Лекин йўқ. Бизни таклифимиз ижтимоий ҳавфи юқори бўлмаган қилмишлар учун жорий қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Биз жиноят учун ёки жиннихонадан қочиб чиқмаган одам борки ундай қилмиши учун жазо борлигини фаҳмлайдиган даражадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун бу таклиф жорий қилинишини назарда тутмаяпмиз. Биринчи мартасидаёқ кечириб бўлмайдиган ҳуқуқбузарлик турлари хам талайгина, лекин биринчисига расман огоҳлантириш берилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар хам жуда-жуда кўп...
👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80❤46🔥3
📄 Президентнинг 27.05.2025 йил кунги ПҚ-194-сон “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
✏️ Танқидчи одамни иккиюзламачи одамлардан кўра жамиятга кўпроқ фойдаси тегади деган гап бор. Биз хам юқоридаги каби тўловлар автоматик тўланмаслиги ва шунинг учун хам фуқаролардан алоҳида мурожаат талаб қилинишини кўп марта танқид остига олгандик. Мана танқидлар самараси ўлароқ ижобий натижалар кўрина бошламоқда...
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤64👍26😁1🤔1
⚡️УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНАДИГАН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ХАМ ЭНДИ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИСИЗ АВТОМАТИК РАВИШДА ТАЙИНЛАНАДИ
📄 Ўзбекистон Республикасининг 19.05.2025 йил кунги ЎРҚ-1066-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
❗️ Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.
✏️ Кўпчиликда бу жараён шу кунгача қандай эди-ю энди қандай бўлади деган савол туғилиши мумкин. Шу кунгача пенсия ёшига етган шахс, — «мен пенсия ёшига тўлдим, нима қиласизлар, менга пенсия тайинлайсизларми ёки йўқми» деган мазмунда ариза ва ярим қоп хужжатлар билан тегишли органга мурожаат қилиши керак эди. Бундай мурожаатни пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб икки ой ичида қилса пенсия ёшига тўлган кундан, агар 2 ой ўтганидан кейин мурожаат қилса ўша мурожаат қилган кунидан бошлаб унга пенсия тайинланар эди. Бу дегани, агар пенсия ёшига етган шахс пенсиясини сўраб мурожаат қилмаса ҳеч ким унга Сиз пенсиянгизни олинг демас эди. Эндиликда эса анашу мантиқсизликка чек қўйилди ва пенсионерларга улар пенсияга чиқиш учун ариза бермаса хам автоматик равишда пенсия тайинланадиган бўлди.
✏️ Ушбу Қонун муҳокамаси жараёнларида масъуллар бизга бундай ўзгариш жорий йилнинг 1 март санасидан бошлаб йўлга қўйилишини айтган эди. Майли, ҳечдан кўра кеч бўлса хам муҳими бундай тартиб жорий қилинганлиги ҳалқ учун манфаатли бўлди.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤67👍46🔥3🤔3🎉1
📄 Оила кодексининг 123-моддаси бобо ва бувининг ўз невараларига таъминот бериш мажбурияти деб номланиб,
Унга кўра:
➖ Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва буви зиммасига юклатилиши мумкин;
➖ Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож невараларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият бобо ва бувининг зиммасига юклатилиши мумкин.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤36👍23🤪14😱6😁5😨1
📄 Жиноят кодексининг 198-моддаси "Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш" деб номланиб, ушбу модданинг биринчи қисмида,
➖ оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍9🥰1
📄 Оила кодексининг 13-моддасига асосан,
❌ Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ (шаръий никоҳ) ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
✅ Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
✅ Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.
✅ Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
📄 Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤33👍5🔥1😁1
❗️ОТАНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ БОЛАНИНГ ФАМИЛИЯСИНИ ЎЗГАРТИРИШ МУМКИНМИ ?
⚡️САВОЛ:
Эрим билан ажрашганимизга 2 йил бўлди. Эримнинг фамилиясига ёзилган 6 ёшли қизимиз бор. Мен унинг фамилиясини ўзимникига ўзгартирмоқчиман. Шу масалада мен васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилдим. Улар собиқ турмуш ўртоғимнинг розилигини сўрашди, лекин у қатъиян рад этди. У болага алимент тўлайди. Фарзандимнинг фамилиясини унинг розилигисиз қандай ўзгартиришим мумкин?
⚡️ЖАВОБ:
Оила кодексининг 70 моддасига асосан,
➖ агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота ёки она болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиши белгиланган. Демак, васийлик ва ҳомийлик органи Сиз борган вақтингизда отанинг розилигини сўраганлиги ноқонуний талаб эмас.
Ундай бўлса қандай ҳолларда отанинг розилиги талаб этилмайди ? Агар👇
Отанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, у оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда унинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмаслиги мазкур моддада ўз аксини топган. Яъни, манашу кўрсатилган ҳоллардагина унинг розилигисиз боланинг фамилиясини ўзгартириш мумкин.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
⚡️САВОЛ:
Эрим билан ажрашганимизга 2 йил бўлди. Эримнинг фамилиясига ёзилган 6 ёшли қизимиз бор. Мен унинг фамилиясини ўзимникига ўзгартирмоқчиман. Шу масалада мен васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилдим. Улар собиқ турмуш ўртоғимнинг розилигини сўрашди, лекин у қатъиян рад этди. У болага алимент тўлайди. Фарзандимнинг фамилиясини унинг розилигисиз қандай ўзгартиришим мумкин?
⚡️ЖАВОБ:
Оила кодексининг 70 моддасига асосан,
➖ агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота ёки она болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиши белгиланган. Демак, васийлик ва ҳомийлик органи Сиз борган вақтингизда отанинг розилигини сўраганлиги ноқонуний талаб эмас.
Ундай бўлса қандай ҳолларда отанинг розилиги талаб этилмайди ? Агар👇
Отанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, у оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда унинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмаслиги мазкур моддада ўз аксини топган. Яъни, манашу кўрсатилган ҳоллардагина унинг розилигисиз боланинг фамилиясини ўзгартириш мумкин.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤45👍23🔥4
📄 Президентнинг 30.05.2025 йил кунги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27👍7
📄 Президентнинг 30.05.2025 йил кунги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига асосан,
➖ 2025 йил 7 июнь (шанба) куни ҳафтада 6 кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
🟢 6 июнь (жума) – Қурбон ҳайити байрами – барча учун дам олиш куни;
🟢 7 июнь (шанба) - ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар учун одатий, 6 кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🟢 8 июнь (якшанба) – барча учун одатий дам олиш куни.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤49👍23😱2
📃 Меҳнат кодексининг 263-моддасига асосан,
➖ Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:
✅ ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;
✅ меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;
✅ маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤37👍28🤣14🔥2😭1
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон қарорига кўра,
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👏16👍5🤨1