Юрист блогер /расмий канал
60.5K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДАГИ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИ ФАҚАТ ТЎЛИҚ СТАВКАДА ИШЛАЙДИ

📄 Президентнинг 19.05.2025 йил кунги ПФ-88-сон Фармони қабул қилинди

❗️Фармонга кўра, эндиликда оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади. (✏️ 0,75, 0,5, 0,25, 000000,5 деган ставкалар энди йўқ)

Фармонга асосан, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:

оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;

оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади;

аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81😁1
⚡️МУҲИМ

❗️ҚАРЗДОРЛИК УЧУН ПЕНСИЯНИ ҚАНЧА ҚИСМИ УШЛАБ ҚОЛИНИШИ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ:
Шахснинг қандайдир қарздорлиги учун унинг пенсиясидан суд қарорига асосан ҳар ойда маблағ ушлаб қолиниши белгиланган бўлса, ўша ушлаб қолинадиган маблағ пенсиянинг қанча қисмини ташкил қилиши керак ? Бир танишим бундай ҳолатда қарздорлик тўлиқ тўланмагунча пенсионер умуман пенсия олмайди, яъни пенсия 100 фоиз миқдорда қарздорликка кетади демоқда шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ:
Йўқ тўғри эмас. Пенсионернинг қарздорлиги учун суд тартибида ундирув унинг пенсиясига қаратилган бўлса ундирув пенсиянинг 100 фоизлик қисмига қаратилиши ноқонуний ҳолат бўлади.

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" ги қонуннинг 65-моддасида, ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган.

✏️ Пенсионернинг қандай турдаги қарздорлигини ундириш бўйича чиқарилган суднинг ижро хужжати бўлишидан қатъий назар, ундирув ҳар ойлик пенсиянинг 50 фоизидан ортиқ қисмига қаратилиши мумкин эмас. Мабодо суднинг қарорида 50 фоиздан ортиқ миқдор кўрсатилган бўлса у қарор ҳақиқий эмас. Пенсионер қарздорлиги ёпилмагунча пенсия олмайди, 100 фоиз пенсияси қарздорликни сўндиришга кетади деган танишингиз эса бекор гапни бештасини айтибди..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6716🤣6🔥3
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️1 ИЮЛДАН АЙРИМ ШИФОКОРЛАРНИНГ ОЙЛИКЛАРИГА 100 ФОИЗГАЧА УСТАМА ТЎЛАНАДИ

📄 Президентнинг 19.05.2025 йил кунги ПҚ-185-сон Қарори қабул қилинди


қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.

✏️ Нормадан кўриниб турибдики, бу ерда компенсациялар шифокорларни ишининг натижасига қараб ва муваффаққиятли бажарилган тиббий амалиёт учун белгиланади. Демак, операцияга кириб ақлию-малакаси етмаганлиги сабабли натижани нолга тенглаштириб чиқадиган шифокорларга ушбу компенсациялар тааллуқли эмас..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60🥴166👻6😁1
❗️ҲИМОЯ ОРДЕРИ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Менга яқинда турмуш ўртоғимнинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари сабабли оилавий зўравонлик бўйича ҳимоя ордери берилди. Саволим шуки, турмуш ўртоғим томонидан ўша ҳимоя ордери талаблари бажарилмаса нима бўлади ?

⚡️ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206  прим 1-моддасига асосан,

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✏️ Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз Сизга нисбатан ҳимоя ордери амал қилиб турган вақтда яна қандайдир ножўя ҳатти-ҳаракат содир қиладиган бўлса унга нисбатан нормада кўрсатилган миқдорда жарима солиниши ёки у 15 сутка маъмурий қамоққа олиниши мумкин.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍289🤣2
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

✏️ Мазкур имтиёздан фойдаланиш билан боғлиқ кимда қандай савол бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍194🤪2
❗️Эндиликда оилавий зўравонликдан жабрланган шахс никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилса ўша оила никоҳдан муддатсиз ажратилади

📄 Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2025 йил кунги ЎРҚ-1053-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган

Мазкур Қонун билан Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

✏️ Ушбу ўзгариш бўлгунига қадар судлар томонидан никоҳдан ажратиш пайтида никоҳдан ажратишни талаб қилаётган оилаларни яраштириш учун олти ойгача муддат тайинлашга бундай истисносиз ҳаққи бор эди. Эндиликда эса оилавий зўравонликка учраган шахс судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилса ва муддат тайинламасликни сўраса судлар бундай шахсларга ярашиш учун муддат тайинлай олмайди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49😁63
❗️АЛИМЕНТ УНДИРИШДА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ҚАНДАЙ ДАРОМАДЛАРИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ?

📃 Оила кодексининг 104-моддасига кўра,

алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура (пул хисобига бериладиган нарса) тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.

🟢 Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.

✏️ Қисқа қилиб айтганда алимент ундируви алимент тўловчининг кўзга кўринган барча даромадларига нисбатан қаратилади. Фақат у даромадлар расмий бўлиши ва расмий хужжатларда ўз аксини топган бўлиши керак. Агар алимент тўловчини расмий даромади бўлмаса, унда алимент ишсизлик ҳисоби бўйича хамда Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва ундирилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👏76🤔3🔥1😨1
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍23😢1610👏1💔1😨1
❗️ ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИГА КИМЛАР ЖАЛБ ЭТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 28 прим 1-моддасига кўра,

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади.

Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.

❗️Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍251
⚡️ МУҲИМ

❗️ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ВА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 125 000 СЎМГАЧА ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларни ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 баравари (750 000 сўм)гача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 125 000 сўм)гача миқдордаги қисми компенсация шаклида тўлаб берилади.

Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍498🤣5
❗️БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА МУРОЖААТ ҚИЛИНМАСА СУД АРИЗАНИ ҚАЙТАРАДИ

📃 Фуқаролик процессуал кодексининг 153-моддасида процессуал муддатларни ўтказиб юбориш оқибатлари белгиланган бўлиб, жумлада келтирилишича,

Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи қонунда белгиланган ёки суд томонидан тайинланган муддатнинг ўтиши билан бекор бўлади. Бундай ҳолда процессуал муддатларнинг ўтиши ишда иштирок этувчи шахсларни уларнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.

❗️Процессуал муддатлар ўтгандан сўнг тақдим этилган аризалар, шикоятлар ва ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки уни қаноатлантириш рад этилган бўлса, уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                      @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍167🔥1
❗️ҲОМИЛАДОРЛИГИ ЁКИ ЁШ БОЛАЛАРИ БОРЛИГИ САБАБЛИ ҲОДИМЛАРНИ ОЙЛИГИНИ КАМАЙТИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

📄 Меҳнат кодексининг 392-моддасига асосан,

Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланади.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍374👏1😁1
❗️ ДИҚҚАТ

⚡️ «Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизларга 1 500 000 сўмгача бир марталик моддий ёрдам пули берилади

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

«Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 4 баравари (1 500 000 сўм)гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилади.

❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади:

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

✏️ Ушбу бир марталик ёрдам пули бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82🤷‍♂128
❗️ БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯСИНИ ОЛАЁТГАН ШАХС ЯНГИ НИКОҲДАН ЎТСА УНИ ПЕНСИЯСИ ТЎХТАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мени турмуш ўртоғим вафот этганлиги сабабли боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаман. Ҳозирги кунда мен тақдир тақазоси билан бошқа турмушга чиқмоқчиман. Саволим шуки, агар мен қонуний тартибда янги никоҳдан ўтадиган бўлсам мен олиб келаётган боқувчисини йўқотганлик пенсиям тўхтаб қоладими ёки давом этаверадими ?

⚡️ЖАВОБ:
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига биноан, эр ёки хотиннинг вафот этганлиги сабабли тайинланган пенсия пенсионер янги никоҳдан ўтганида ҳам сақланиб қолиниши белгиланган.

✏️ Пенсия сақланади. Турмуш ўртоғингиз вафот этганлиги сабабли Сизга уни қарамоғида бўлганлигингиз учун тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси Сиз янги никоҳдан ўтганлигингиз учун тўхтатилмайди.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5012🤔5🔥1👏1😢1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОИЛАЛАРНИНГ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРДАН ҚАРЗДОРЛИГИНИ ҚОПЛАШ УЧУН УЛАРГА 1 875 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатда,

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам турлари санаб ўтилган бўлиб,

унга кўра, коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш учун Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга мавсумий тарзда бир йилда икки мартагача ва БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдорда моддий ёрдам ажратилиши кўрсатилган.

❗️Рўйҳатда мазкур маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилиши белгиланган.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6212😁11🤷‍♀3
⚡️МУҲИМ МАЪЛУМОТ!

❗️ФУҚАРО ПЕНСИЯГА ЧИҚҚАНИДАН КЕЙИН ИШЛАГАН ДАВРИ УНИНГ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛМАСЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасида кўрсатилишича,

Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

✏️ Кўпчилик, "Ҳозир пенсионерлар хам бемалол ишлаши мумкин. Мен хам пенсияга чиққанимдан кейин ишлаб стажимни етмаган жойини тўлдириб, пенсиямни хам кўпайтириб оламан" деб ўйлаши мумкин, лекин йўқ. Ёшга доир пенсияга чиққанингиздан кейин бунинг имкони бўлмайди.

✏️ Бу маълумотни ўқигандан кейин ҳуқуқий соҳадан унча-мунча ҳабари бор айрим шахслар — «Нега қўшилмайди, қўшиладику, мен аниқ биламан пенсияга чиққандан кейин ишланган давр стажга қўшилади» деб ўзи билан ўзи анча вақт тортишиб олса керак. Анашундай инсонлар учун эслатма: Бу ерда ЁШГА ДОИР пенсия ҳақида гап кетмоқда...

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍495😁4🤨2
❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ЮЗИНИ БЕРКИТИБ ЮРГАН ШАХСЛАР 5 625 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184 прим 4-моддасига кўра,

▪️
Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 баравари (3 750 000 сўм)дан 15 баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍297😨3
⚡️ БУНИ ҚАРАНГ👇

❗️ ФУҚАРО БИЛАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ БАРЧА ЗИДДИЯТЛАР ФУҚАРОНИНГ ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК

📄 "Норматив ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида"ги қонуннинг 18-моддасида,

Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади деб кўрсатилган.

✏️ Норма аниқ, тушунарсиз жойи йўқ. Лекин, амалда бу нормани тушунмаслик ёки тушунмасликка олиш ҳолатлари жуда кўп учрайди. Амалда қонунчилик билан "конкрет" тартибга солинмаган маълум бир масалаларда айрим давлат органлари фуқароларни эмас, ўз манфаатларини кўзлаб иш кўради. Агар ўша низоли масала маблағга бориб тақалганида эса, фуқаронинг манфаати ҳақида гап-сўз бўлиши хам мумкин эмас.

✏️ Энг ёмони бундай ҳолатларни кўриб турган ва анашундай ноҳақликка чек қўйиши мумкин бўлган юқорироқ ваколатли бошқа органлар хам тезда муаммони ҳал қилишга киришавермайди. Улар нима қилади? Улар аввал ҳалқаро тажрибани ўрганади, экспертларни хулосаларини тинглайди, соҳа мутаҳассислари билан фикр алмашади, сўровномалар ўтказади. Бу орада қонунчиликдаги зиддиятлар сабабли фуқаролар кўрган зарар миллиондан миллиардларга айланиб улгурган бўлади. Охир-оқибат юқорироқ ваколатли орган фуқароларга зарар етказаётган органга,— Биз Сизлар томонингиздан манашундай қонунбузилиши ҳолатини аниқладик, агар шу муаммони ижобий томонга ҳал этмасанглар битта-яримталаринг чиқиб ҳалқдан узир сўрашларинга тўғри келади мазмунида хат юборади. Хатни ўқиган иккинчи орган, — "хоп бўлади "уже" бизни қопимиз тўлди, бажарамиз" дейдида қилаётган ишини тўхтатади вассалом. Ноқонуний ундирилган маблағларни ҳалққа қайтариш масаласичи дейсизми? Йў йў йўқ. "Сказка" у...


👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72😁1918💯8🔥4👏2🤔2🤨2😢1🤣1
❗️ЮҚОРИ ДАРАЖАЛИ ОРГАНЛАРИМИЗГА ТАКЛИФ!

🔔 Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқбузарларга жазо тайинлашдан олдин расман огоҳлантириш механизмини жорий қилиш керак!

✏️ Ҳар-қандай жамият борки унда яшовчи фуқаролар билиб ёки билмасдан турли шаклдаги ҳуқуқбузарликларга қўл уришади. Биз яшаб келаётган жамият одамлари хам бундан мустасно эмас. Хоҳлаймизми-йўқми ҳар куни минглаб ёки ундан хам кўпроқ ҳуқуқбузарликлар содир этилади. Тарихда хам шундай бўлган, ҳозир хам бўлмоқда ва келажакда хам ҳуқуқбузарлик бўлмайди деб ҳеч ким кафолатлай олмайди.

✏️ Нима учун маъмурий ҳуқуқбузарликка тортишдан олдин фуқароларни огоҳлантириш таклифи билан чиқяпмиз! Чунки фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортишдан мақсад бундай ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдан иборат ва бу мақсад қонунларимизда хам белгиланган (МЖтК 22-модда).

✏️ Мақсад шу бўлганидан кейин мақсадга қараб иш қилиш керак. Ҳозирги одамлар олдинги одамлар эмас. Ҳозир одамларда солиштириш имконияти бор. Уларда қўшиш, бўлиш, айриш, кўпайтириш ва кузатиш имкониятлари хам бор. Демоқчимизки, одамлар юқоридаги 22-моддада белгиланган мақсад айрим органлар томонидан бошқа томонга буриб юборилаётган ҳолатларини хам кузатиб турипти. Бошқа жамиятлар билан солиштириб хам бормоқда. Асл мақсад одамларимизни қонунларга итоаткор руҳда тарбиялашми, демак биз билдираётган таклифни амалга жорий қилиш керак!

✏️ Таклифимиз маъқулланса нима бўлади? Бутун инсоният псиҳологияси шундайки, одамлар ўзи қилган айби учун аввало бошқа айбдор излайди. Демак, одамларни битта қилган айби учун дарҳол жазолаш сабабсиз сабабга кўра норозилик кайфиятини келтириб чиқаради. Натижада одамларда давлатга ва унинг тузилмаларига нисбатан салбиий қарашлар пайдо бўлади. Таклифимиз маъқулланса ва ҳуқуқбузарлиги учун биринчи мартасига огоҳлантириш олган шахс худди шундай қилмиши учун иккинчи мартасига фақат ўзини айблайди. Демак, одамларда норозилик кайфияти камаяди. Бундан ташқари, хамма хам қилаётган ишини ҳуқуқий оқибатини тушуниб етмайди. Яъни, қилган иши учун унга қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини жуда кўпчилик билмайди. Билмай қилган хатоси учун бир мартада жазо олиш норозилик кайфиятини икки ҳисса оширади. Қолаверса, ҳуқуқбузарлиги учун биринчи марта расман огоҳлантирилган шахснинг давлат органларига нисбатан муносабати яхши томонга ўзгаради. Давлат органлари томонидан ўзига бўлган яқинликни ҳис қилади ва ихтиёрий равишда иккинчи марта ҳуқуқбузарлик қилишга ақлан йўл қўймасликка ҳаракат қилади.

✏️ Постимизни шу ергача ўқиган айрим орган ҳодимлари лабини бурчагини қийшайтириши мумкин, масалан пора олган одамни хам биринчи марта огоҳлантириш керакми деган маънода. Лекин йўқ. Бизни таклифимиз ижтимоий ҳавфи юқори бўлмаган қилмишлар учун жорий қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Биз жиноят учун ёки жиннихонадан қочиб чиқмаган одам борки ундай қилмиши учун жазо борлигини фаҳмлайдиган даражадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун бу таклиф жорий қилинишини назарда тутмаяпмиз. Биринчи мартасидаёқ кечириб бўлмайдиган ҳуқуқбузарлик турлари хам талайгина, лекин биринчисига расман огоҳлантириш берилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар хам жуда-жуда кўп...

👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8046🔥3
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️ЭНДИ НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИСИЗ АВТОМАТИК РАВИШДА ТАЙИНЛАНАДИ

📄 Президентнинг 27.05.2025 йил кунги ПҚ-194-сон “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:

фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан (проактив шаклда) тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;

ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.

❗️ 2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади. (✏️ Яъни, бундай хизматлардан фойдаланишда фуқаролар масофадан туриб электрон платформаларга юзи орқали шахсини тасдиқлайди ва электрон шаклда имзо қўйиш орқали хизматга розилик билдиради)

✏️ Танқидчи одамни иккиюзламачи одамлардан кўра жамиятга кўпроқ фойдаси тегади деган гап бор. Биз хам юқоридаги каби тўловлар автоматик тўланмаслиги ва шунинг учун хам фуқаролардан алоҳида мурожаат талаб қилинишини кўп марта танқид остига олгандик. Мана танқидлар самараси ўлароқ ижобий натижалар кўрина бошламоқда...

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
64👍26😁1🤔1
❗️ДИҚҚАТ!

⚡️УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНАДИГАН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ХАМ ЭНДИ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИСИЗ АВТОМАТИК РАВИШДА ТАЙИНЛАНАДИ


📄 Ўзбекистон Республикасининг 19.05.2025 йил кунги ЎРҚ-1066-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга (Эркаклар 60 ёшда, аёллар 55 ёшда) тўлган фуқароларга уларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳамда фуқароларнинг шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, фуқаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

❗️ Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.

✏️ Кўпчиликда бу жараён шу кунгача қандай эди-ю энди қандай бўлади деган савол туғилиши мумкин. Шу кунгача пенсия ёшига етган шахс, — «мен пенсия ёшига тўлдим, нима қиласизлар, менга пенсия тайинлайсизларми ёки йўқми» деган мазмунда ариза ва ярим қоп хужжатлар билан тегишли органга мурожаат қилиши керак эди. Бундай мурожаатни пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб икки ой ичида қилса пенсия ёшига тўлган кундан, агар 2 ой ўтганидан кейин мурожаат қилса ўша мурожаат қилган кунидан бошлаб унга пенсия тайинланар эди. Бу дегани, агар пенсия ёшига етган шахс пенсиясини сўраб мурожаат қилмаса ҳеч ким унга Сиз пенсиянгизни олинг демас эди. Эндиликда эса анашу мантиқсизликка чек қўйилди ва пенсионерларга улар пенсияга чиқиш учун ариза бермаса хам автоматик равишда пенсия тайинланадиган бўлди.

✏️ Ушбу Қонун муҳокамаси жараёнларида масъуллар бизга бундай ўзгариш жорий йилнинг 1 март санасидан бошлаб йўлга қўйилишини айтган эди. Майли, ҳечдан кўра кеч бўлса хам муҳими бундай тартиб жорий қилинганлиги ҳалқ учун манфаатли бўлди.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
67👍46🔥3🤔3🎉1