Юрист блогер /расмий канал
60.5K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️ТУРМУШИДАН АЖРАЛГАН АЁЛ БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛ ҲИСОБЛАНАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Турмушидан ажралган аёл боқувчисини йўқотган хисобланадими, яъни боқувчисини йўқотган аёлларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан улар хам фойдаланиши мумкинми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Йўқ, турмушидан ажралган аёл боқувчисини йўқотган ҳисобланмайди.

📄 Қонунчилик нормаларига таяниб хулоса қилинганида, турмуш ўртоғи вафот этган аёл боқувчисини йўқотган ҳисобланади.

❗️Агар аёлнинг расман никоҳда бўлган турмуш ўртоғи вафот этган бўлса — у боқувчисини йўқотган шахс, яъни шундай аёл саналади.

✏️ Турмушидан ажралган аёл ижтимоий ҳолатига кўра фарзандларини ёлғиз ўзи тарбиялаётган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ёки оилавий ҳолатига кўра бошқа бир ижтимоий ёрдамга мухтож деган тоифаларга тўғри келиши мумкин, лекин боқувчисини йўқотган деган тоифага тўғри келмайди. Шу сабабли турмушидан ажралган аёл боқувчисини йўқотган аёллар фойдаланиши мумкин бўлган қонунчиликдаги имтиёзлардан фойдалана олмайди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84😢144👏3🔥2😱2🥰1🤨1
❗️АВТОМАШИНАСИДА ТИББИЁТ ҚУТИСИ БЎЛМАГАН ҲАЙДОВЧИЛАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ !!!

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига асосан,

Ҳайдовчилар томонидан тиббиёт қутиси бўлмаган ҳолда транспорт воситасини бошқариши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади


Савол юбориш 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
👍22😁4
⚡️МУҲИМ

❗️ЭНДИ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан, 

2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, жорий йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍275😁5👏2
⚡️ МУҲИМ

❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ 55 ЁШГА ТЎЛГАН АЁЛЛАРГА ВА 60 ЁШДАН ОШГАН ЭРКАКЛАРГА УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

⚡️САВОЛ:
Ёшга доир пенсия ёшига етган, яъни 55 ёшга тўлган аёлга ногиронлик пенсияси тайинланадиган бўлса бундай пенсия қанча муддатга тайинланади ? Яъники, манашундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қанча муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Бундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қайта тиббий кўрикдан ўтишга мажбур эмас.

📄"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 47-моддасига кўра, ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади деб белгиланган.

✏️ Демак, 55 ёшдан ошган аёлга ногиронлик пенсияси умурбодга тайинланади ва бу орада пенсионернинг ўзи ариза билан мурожаат қилиб тиббий кўрикдан ўтишни хоҳласа муаммо йўқ. У ўша аризасига кўра қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин. Агар ўша пенсионер бундай тиббий кўрикдан ўтишни истамаса ундай ҳолатда хам муаммо йўқ..

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42😁63
⚡️ МУҲИМ ХУЖЖАТ

❗️МИБ давлат ижрочилари моддий рағбатлантирилади

📄 Бош прокурорнинг Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида тегишли буйруғи қабул қилинди

📄 Мазкур буйруққа асосан, "Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланди.

Низомга кўра, эндиликда МИБ давлат ижрочилари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғими
маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратма ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.

✏️ Кўплаб ижтимоий тармоқларда ушбу норма нотўғри талқин қилинмоқда. Гўёки МИБ давлат ижрочиси 100 млн сўм қарздорликни ундирса шуни 10 фоизи миқдорида, яъни 10 млн сўм ижрочининг ўзига қолади деган маънода. Лекин йўқ, бу ерда Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғимининг 10 фоизи ижрочиларни рағбатлантиришга сарфланиши ҳақида гап бормоқда. Бу дегани юқоридаги жамғармага келиб тушган маблағларнинг 90 фоизи белгиланган жойларига кетади, лекин 10 фоизига тегилмайди. Ўша 10 фоиз эса ижрочиларни рағбатлантириш учун сарфланади дегани.

✏️ Бундан ташқари, юқоридаги низомда ижрочиларни рағбатлантиришнинг энг кўп миқдори чегаралаб қўйилган. Бу чегара қайсидир ҳуддуда МҲТЭКМнинг 3 баравари бўлса, яна бошқа ҳуддуда 4 бараваригача бориши мумкин. Шунинг учун ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумотларга ишониб айрим ижрочилар,— "Тошпўлатдан халиги миллиардни ундирсам 100 млн нақд экан. Манави спаркимни сотсам ўшанга қўшиб "TRACKER"га тўлов қилиб қўявераман" деган ҳаёлга бормасликлари керак..

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁44👍408🤔4😱4🤷‍♂2🤪2🔥1
⚡️ МУҲИМ

❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЛГАН ДАВР МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Шахснинг олий таълимда ўқиган даври унинг меҳнат стажига қўшилади деган гапни кўп эшитганман, лекин бунинг аниқ ҳуқуқий асоси қаерда ёзилганини билмайман. Илтимосим шуки, агар шахснинг олий таълимда ўқиган даври унинг меҳнат стажига қўшилиши ҳақиқат бўлса шуни аниқ асоси билан келтириб берсангиз ?

⚡️ ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрсида"ги қонуннинг 37-моддасида, меҳнат стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган бўлиб,

унга кўра, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш даври шахснинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.

✏️ Демак, шахснинг олий таълимда ўқиган даври хам унинг меҳнат стажига қўшилади ва юқоридаги 37-модда Сизга ушбу маълумотнинг аниқ ҳуқуқий асоси хисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍766🤣5🤨1🤝1
⚡️ ЯНГИ ФАРМОН

❗️ АЙРИМ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИНИНГ ОЙЛИКЛАРИ 20 ФОИЗГА ОШИРИЛАДИ

📄 Президентнинг 19,05,2025 йил кунги ПФ-88-сон Фармони қабул қилинди.


Фармонга кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади:

сайёр тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида;

тиббиёт бригадасига белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқча қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бири учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг шаҳарларда 0,3 фоизи миқдорида, туманларда 0,5 фоизи миқдорида;

оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида.

❗️ Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар марказий шифохоналарида шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари – 20 фоиз, ўрта тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари – 10 фоиз миқдорида оширилади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида оилавий поликлиникалар ва туман ва шаҳар марказий шифохоналарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48🤨86
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДАГИ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИ ФАҚАТ ТЎЛИҚ СТАВКАДА ИШЛАЙДИ

📄 Президентнинг 19.05.2025 йил кунги ПФ-88-сон Фармони қабул қилинди

❗️Фармонга кўра, эндиликда оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади. (✏️ 0,75, 0,5, 0,25, 000000,5 деган ставкалар энди йўқ)

Фармонга асосан, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:

оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;

оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади;

аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81😁1
⚡️МУҲИМ

❗️ҚАРЗДОРЛИК УЧУН ПЕНСИЯНИ ҚАНЧА ҚИСМИ УШЛАБ ҚОЛИНИШИ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ:
Шахснинг қандайдир қарздорлиги учун унинг пенсиясидан суд қарорига асосан ҳар ойда маблағ ушлаб қолиниши белгиланган бўлса, ўша ушлаб қолинадиган маблағ пенсиянинг қанча қисмини ташкил қилиши керак ? Бир танишим бундай ҳолатда қарздорлик тўлиқ тўланмагунча пенсионер умуман пенсия олмайди, яъни пенсия 100 фоиз миқдорда қарздорликка кетади демоқда шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ:
Йўқ тўғри эмас. Пенсионернинг қарздорлиги учун суд тартибида ундирув унинг пенсиясига қаратилган бўлса ундирув пенсиянинг 100 фоизлик қисмига қаратилиши ноқонуний ҳолат бўлади.

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" ги қонуннинг 65-моддасида, ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган.

✏️ Пенсионернинг қандай турдаги қарздорлигини ундириш бўйича чиқарилган суднинг ижро хужжати бўлишидан қатъий назар, ундирув ҳар ойлик пенсиянинг 50 фоизидан ортиқ қисмига қаратилиши мумкин эмас. Мабодо суднинг қарорида 50 фоиздан ортиқ миқдор кўрсатилган бўлса у қарор ҳақиқий эмас. Пенсионер қарздорлиги ёпилмагунча пенсия олмайди, 100 фоиз пенсияси қарздорликни сўндиришга кетади деган танишингиз эса бекор гапни бештасини айтибди..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6716🤣6🔥3
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️1 ИЮЛДАН АЙРИМ ШИФОКОРЛАРНИНГ ОЙЛИКЛАРИГА 100 ФОИЗГАЧА УСТАМА ТЎЛАНАДИ

📄 Президентнинг 19.05.2025 йил кунги ПҚ-185-сон Қарори қабул қилинди


қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.

✏️ Нормадан кўриниб турибдики, бу ерда компенсациялар шифокорларни ишининг натижасига қараб ва муваффаққиятли бажарилган тиббий амалиёт учун белгиланади. Демак, операцияга кириб ақлию-малакаси етмаганлиги сабабли натижани нолга тенглаштириб чиқадиган шифокорларга ушбу компенсациялар тааллуқли эмас..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60🥴166👻6😁1
❗️ҲИМОЯ ОРДЕРИ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Менга яқинда турмуш ўртоғимнинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари сабабли оилавий зўравонлик бўйича ҳимоя ордери берилди. Саволим шуки, турмуш ўртоғим томонидан ўша ҳимоя ордери талаблари бажарилмаса нима бўлади ?

⚡️ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206  прим 1-моддасига асосан,

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✏️ Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз Сизга нисбатан ҳимоя ордери амал қилиб турган вақтда яна қандайдир ножўя ҳатти-ҳаракат содир қиладиган бўлса унга нисбатан нормада кўрсатилган миқдорда жарима солиниши ёки у 15 сутка маъмурий қамоққа олиниши мумкин.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍289🤣2
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

✏️ Мазкур имтиёздан фойдаланиш билан боғлиқ кимда қандай савол бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍194🤪2
❗️Эндиликда оилавий зўравонликдан жабрланган шахс никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилса ўша оила никоҳдан муддатсиз ажратилади

📄 Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2025 йил кунги ЎРҚ-1053-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган

Мазкур Қонун билан Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

✏️ Ушбу ўзгариш бўлгунига қадар судлар томонидан никоҳдан ажратиш пайтида никоҳдан ажратишни талаб қилаётган оилаларни яраштириш учун олти ойгача муддат тайинлашга бундай истисносиз ҳаққи бор эди. Эндиликда эса оилавий зўравонликка учраган шахс судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилса ва муддат тайинламасликни сўраса судлар бундай шахсларга ярашиш учун муддат тайинлай олмайди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49😁63
❗️АЛИМЕНТ УНДИРИШДА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ҚАНДАЙ ДАРОМАДЛАРИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ?

📃 Оила кодексининг 104-моддасига кўра,

алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура (пул хисобига бериладиган нарса) тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.

🟢 Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.

✏️ Қисқа қилиб айтганда алимент ундируви алимент тўловчининг кўзга кўринган барча даромадларига нисбатан қаратилади. Фақат у даромадлар расмий бўлиши ва расмий хужжатларда ўз аксини топган бўлиши керак. Агар алимент тўловчини расмий даромади бўлмаса, унда алимент ишсизлик ҳисоби бўйича хамда Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва ундирилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👏76🤔3🔥1😨1
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍23😢1610👏1💔1😨1
❗️ ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИГА КИМЛАР ЖАЛБ ЭТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 28 прим 1-моддасига кўра,

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади.

Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.

❗️Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍251
⚡️ МУҲИМ

❗️ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ВА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 125 000 СЎМГАЧА ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларни ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 баравари (750 000 сўм)гача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 125 000 сўм)гача миқдордаги қисми компенсация шаклида тўлаб берилади.

Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍498🤣5
❗️БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА МУРОЖААТ ҚИЛИНМАСА СУД АРИЗАНИ ҚАЙТАРАДИ

📃 Фуқаролик процессуал кодексининг 153-моддасида процессуал муддатларни ўтказиб юбориш оқибатлари белгиланган бўлиб, жумлада келтирилишича,

Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи қонунда белгиланган ёки суд томонидан тайинланган муддатнинг ўтиши билан бекор бўлади. Бундай ҳолда процессуал муддатларнинг ўтиши ишда иштирок этувчи шахсларни уларнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.

❗️Процессуал муддатлар ўтгандан сўнг тақдим этилган аризалар, шикоятлар ва ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки уни қаноатлантириш рад этилган бўлса, уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                      @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍167🔥1
❗️ҲОМИЛАДОРЛИГИ ЁКИ ЁШ БОЛАЛАРИ БОРЛИГИ САБАБЛИ ҲОДИМЛАРНИ ОЙЛИГИНИ КАМАЙТИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

📄 Меҳнат кодексининг 392-моддасига асосан,

Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланади.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍374👏1😁1
❗️ ДИҚҚАТ

⚡️ «Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизларга 1 500 000 сўмгача бир марталик моддий ёрдам пули берилади

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

«Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 4 баравари (1 500 000 сўм)гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилади.

❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади:

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

✏️ Ушбу бир марталик ёрдам пули бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82🤷‍♂128
❗️ БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯСИНИ ОЛАЁТГАН ШАХС ЯНГИ НИКОҲДАН ЎТСА УНИ ПЕНСИЯСИ ТЎХТАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мени турмуш ўртоғим вафот этганлиги сабабли боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаман. Ҳозирги кунда мен тақдир тақазоси билан бошқа турмушга чиқмоқчиман. Саволим шуки, агар мен қонуний тартибда янги никоҳдан ўтадиган бўлсам мен олиб келаётган боқувчисини йўқотганлик пенсиям тўхтаб қоладими ёки давом этаверадими ?

⚡️ЖАВОБ:
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига биноан, эр ёки хотиннинг вафот этганлиги сабабли тайинланган пенсия пенсионер янги никоҳдан ўтганида ҳам сақланиб қолиниши белгиланган.

✏️ Пенсия сақланади. Турмуш ўртоғингиз вафот этганлиги сабабли Сизга уни қарамоғида бўлганлигингиз учун тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси Сиз янги никоҳдан ўтганлигингиз учун тўхтатилмайди.

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5012🤔5🔥1👏1😢1