Юрист блогер /расмий канал
60.5K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ МУҲИМ!

❗️ШАРОИТИ ОҒИР КЕКСАЛАРГА ДАВОЛАНИШ УЧУН ДОРИ-ДАРМОНЛАР ХАМДА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади.

Шунингдек,

✔️ кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

✔️ давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍264😁1
❗️ ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 14.03.2025 йил кунги ПҚ-103-сон қарори қабул қилинган бўлиб,

Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган:

2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.

❗️ “HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан:

хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади;

ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍236
❗️ДИҚҚАТ

▪️ЭНДИ САБАБСИЗ СИГНАЛ ЧАЛГАН ҲАЙДОВЧИЛАР 1 125 000 СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ


📃Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра,

❗️Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкинлиги белгиланган:

1) аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

2) зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан,

сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга 1 125 000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Нима учун ЭНДИ? Олдин хам бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима бор эдику деб кўпларда савол туғилиши мумкин! Тўғри, аввал хам бундай ҳуқуқбузарликка жарима бор эди, лекин олдинги жариманинг миқдори БҲМнинг 1 баравари (375 000) эди. 20.02.2025 йил кунги ЎРҚ-1033-сон Қонун билан юқоридаги модданинг диспозициясига ўзгартириш киритилган ва ҳозирги кундаги жарима миқдори БҲМнинг 3 баравари 1 125 000 сўмни ташкил қилмоқда.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45🤣75😁5
❗️АЛИМЕНТ УНДИРИШ БЎЙИЧА АРИЗА БЕРГАН ШАХС ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ!

⚡️САВОЛ:

Мен собиқ турмуш ўртоғимни алиментга бермоқчи эдим. Савол шуки, алиментга ариза берилганлиги учун давлат божи қанча ва божни қайси тараф тўлаши керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон қонунида,

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод этиладиган шахслар рўйхати келтирилган бўлиб, унга кўра даъвогарлар алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилади деб белгиланган.

✏️ Демак, алимент ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилган шахслар давлат божи тўламайди. Давлат божи тўамайди, манфаатдор шахс тўламайди. Яъни, болалар онада бўлса ва она судга алимент учун ариза берса бож тўламайди. Лекин бу, судга умуман бож тўланмайди дегани эмас. Бож тўланади фақат, божни жавобгар тараф тўлайди. Алимент ундириш бўйича чиқарилган ижро хужжатига эътибор берсангиз, жавобгардан давлат фойдасига фалонча сумма давлат божи ундирилсин мазмунида банд бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍61🥴5🤷‍♂22🤪2🔥1
❗️ҲОДИМЛАРГА ТЎЛАНИШИ ШАРТ БЎЛГАН КОМПЕНСАЦИЯЛАРДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📄 Меҳнат кодексининг 286-моддасига асосан,

иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

хизмат сафарларида бўлганда;

сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

ходимнинг фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати пул компенсацияси билан алмаштирилганда.

❗️Юқоридаги компенсация тўловларидан ташқари иш берувчи ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа компенсация тўловларини амалга ошириши шарт.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🤣97👏1
❗️ТУҲМАТ ҚИЛГАН ШАХС 75 000 000 СЎМГАЧА ЖАРИМАГА ТОРТИЛИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📄 Жиноят кодексининг 139-моддасига асосан,

туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Туҳмат:
а) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
б) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
в) хавфли рецидивист томонидан;
г) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍352
⚡️ МУҲИМ

❗️АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР БИЛАН АРЗОН УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН!

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган.

⚡️ Қарорга кўра,

❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг;

10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига;

90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади.

✏️ Агар орангизда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва имтиёзли шартлар асосида уй олишда ҳуқуқий томонлама қийналаётган хотин-қизлар бўлса қуйида бизга муаммоли саволларингизни ёзиб қолдиринг!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍697😁7🤔3🤩1👀1
❗️Уй ва офисингиз учун "iCSee IP" сифатли камера

"iCSee IP" камераси билан уй ёки офисингизни юқори даражадаги хавфсизлик билан таминланг! Юқори мегапикселли CМОS сенсори билан жиҳозланган бу камера 1280х720п ўлчамдаги аниқ ва батафсил видеоларни 25 кадр/с гача тезликда тақдим этиб, ҳеч қандай тафсилотни ўтказиб юбормайди. Унинг "pan-tilt" хусусияти ва кенг бурчакдаги линзаси жойингизнинг кенг қамровини таъминлайди, юқори диафрагма ва ИҚ ёритилиши эса кам ёруғлик шароитида юқори сифатли видеони қулай кузатиш ва ёзиб олиш имконини беради. Ўрнатилган икки томонлама аудио билан сиз осонлик билан кузатиб боришингиз ва ёзиб олишингиз мумкин.

Чегирма нархи 99 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/632553
https://100k.uz/oqim/632553
https://100k.uz/oqim/632553
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍152😁2
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️ЭНДИЛИКДА ЙЎЛ ЧИЗИҚЛАРИНИ БОСГАНЛИК УЧУН РАДАР ОРҚАЛИ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


❗️Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб:

йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини ҳар қандай махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга;

шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга йўл қўйилмайди.

❗️Шунингдек, қуйидагиларга рухсат этилди:

соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига;

амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгиларига эга “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари жойлашган ҳудудда уларнинг амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига.

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда Йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган тезлик чегарасини дам олиш кунлари, таътил даврлари ва 19.00 дан 07.00 га вақт оралиғида ушбу аҳоли пункти учун рухсат этилган умумий тезлик чегарасигача ошириб ҳаракатланишга.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍353👏1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИЛИКДА РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ МАЖБУРИЙ БЎЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

▪️Қарорга кўра,

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

✏️ Одамлардаги эътироз асосан мантиқсизлик сабабли юзага келади. Мана, борган сари Ҳукуматимиз қарорлари хам мантиқийлашиб бормоқда...

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍906👏5
⚡️ МУҲИМ

❗️ЁШЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,


2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:

Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

“Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍355😁3
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ЭҲТИЁЖМАНД ХАМДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ 14 — 30 ЁШДАГИ АЪЗОЛАРИГА ДАВОЛАНИШ УЧУН 18 750 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📄 Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзоларига ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИСИЗ даволаниши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (18 750 000 сўм)гача маблағ ажратилади.

✔️ Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади.

✏️ Нормага диққат қилган бўлсангиз бу ерда юқоридаги ёрдамдан фойдаланиши мумкин бўлган икки тоифадаги оилалар назарда тутилмоқда. Биринчиси, камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. Иккинчиси, ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. Демак, оила аъзоси учун мазкур ёрдамдан фойдаланмоқчи бўлган оила албатта камбағал оилалар реестрида бўлиши шарт эмас дегани бу. Яъни, киши бошига МИХМни 2 бараваригача бўлган оилаларни аниқлашнинг белгиланган мезонига тўғри келган бошқа оилалар аъзолари хам бу имтиёздан фойдаланиши мумкин..


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍486🔥1😁1
❗️ТУРМУШИДАН АЖРАЛГАН АЁЛ БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛ ҲИСОБЛАНАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Турмушидан ажралган аёл боқувчисини йўқотган хисобланадими, яъни боқувчисини йўқотган аёлларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан улар хам фойдаланиши мумкинми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Йўқ, турмушидан ажралган аёл боқувчисини йўқотган ҳисобланмайди.

📄 Қонунчилик нормаларига таяниб хулоса қилинганида, турмуш ўртоғи вафот этган аёл боқувчисини йўқотган ҳисобланади.

❗️Агар аёлнинг расман никоҳда бўлган турмуш ўртоғи вафот этган бўлса — у боқувчисини йўқотган шахс, яъни шундай аёл саналади.

✏️ Турмушидан ажралган аёл ижтимоий ҳолатига кўра фарзандларини ёлғиз ўзи тарбиялаётган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ёки оилавий ҳолатига кўра бошқа бир ижтимоий ёрдамга мухтож деган тоифаларга тўғри келиши мумкин, лекин боқувчисини йўқотган деган тоифага тўғри келмайди. Шу сабабли турмушидан ажралган аёл боқувчисини йўқотган аёллар фойдаланиши мумкин бўлган қонунчиликдаги имтиёзлардан фойдалана олмайди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84😢144👏3🔥2😱2🥰1🤨1
❗️АВТОМАШИНАСИДА ТИББИЁТ ҚУТИСИ БЎЛМАГАН ҲАЙДОВЧИЛАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ !!!

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига асосан,

Ҳайдовчилар томонидан тиббиёт қутиси бўлмаган ҳолда транспорт воситасини бошқариши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади


Савол юбориш 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
👍22😁4
⚡️МУҲИМ

❗️ЭНДИ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан, 

2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, жорий йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍275😁5👏2
⚡️ МУҲИМ

❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ 55 ЁШГА ТЎЛГАН АЁЛЛАРГА ВА 60 ЁШДАН ОШГАН ЭРКАКЛАРГА УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

⚡️САВОЛ:
Ёшга доир пенсия ёшига етган, яъни 55 ёшга тўлган аёлга ногиронлик пенсияси тайинланадиган бўлса бундай пенсия қанча муддатга тайинланади ? Яъники, манашундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қанча муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Бундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қайта тиббий кўрикдан ўтишга мажбур эмас.

📄"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 47-моддасига кўра, ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади деб белгиланган.

✏️ Демак, 55 ёшдан ошган аёлга ногиронлик пенсияси умурбодга тайинланади ва бу орада пенсионернинг ўзи ариза билан мурожаат қилиб тиббий кўрикдан ўтишни хоҳласа муаммо йўқ. У ўша аризасига кўра қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин. Агар ўша пенсионер бундай тиббий кўрикдан ўтишни истамаса ундай ҳолатда хам муаммо йўқ..

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42😁63
⚡️ МУҲИМ ХУЖЖАТ

❗️МИБ давлат ижрочилари моддий рағбатлантирилади

📄 Бош прокурорнинг Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида тегишли буйруғи қабул қилинди

📄 Мазкур буйруққа асосан, "Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланди.

Низомга кўра, эндиликда МИБ давлат ижрочилари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғими
маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратма ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.

✏️ Кўплаб ижтимоий тармоқларда ушбу норма нотўғри талқин қилинмоқда. Гўёки МИБ давлат ижрочиси 100 млн сўм қарздорликни ундирса шуни 10 фоизи миқдорида, яъни 10 млн сўм ижрочининг ўзига қолади деган маънода. Лекин йўқ, бу ерда Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғимининг 10 фоизи ижрочиларни рағбатлантиришга сарфланиши ҳақида гап бормоқда. Бу дегани юқоридаги жамғармага келиб тушган маблағларнинг 90 фоизи белгиланган жойларига кетади, лекин 10 фоизига тегилмайди. Ўша 10 фоиз эса ижрочиларни рағбатлантириш учун сарфланади дегани.

✏️ Бундан ташқари, юқоридаги низомда ижрочиларни рағбатлантиришнинг энг кўп миқдори чегаралаб қўйилган. Бу чегара қайсидир ҳуддуда МҲТЭКМнинг 3 баравари бўлса, яна бошқа ҳуддуда 4 бараваригача бориши мумкин. Шунинг учун ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумотларга ишониб айрим ижрочилар,— "Тошпўлатдан халиги миллиардни ундирсам 100 млн нақд экан. Манави спаркимни сотсам ўшанга қўшиб "TRACKER"га тўлов қилиб қўявераман" деган ҳаёлга бормасликлари керак..

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁44👍408🤔4😱4🤷‍♂2🤪2🔥1
⚡️ МУҲИМ

❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЛГАН ДАВР МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Шахснинг олий таълимда ўқиган даври унинг меҳнат стажига қўшилади деган гапни кўп эшитганман, лекин бунинг аниқ ҳуқуқий асоси қаерда ёзилганини билмайман. Илтимосим шуки, агар шахснинг олий таълимда ўқиган даври унинг меҳнат стажига қўшилиши ҳақиқат бўлса шуни аниқ асоси билан келтириб берсангиз ?

⚡️ ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрсида"ги қонуннинг 37-моддасида, меҳнат стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган бўлиб,

унга кўра, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш даври шахснинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.

✏️ Демак, шахснинг олий таълимда ўқиган даври хам унинг меҳнат стажига қўшилади ва юқоридаги 37-модда Сизга ушбу маълумотнинг аниқ ҳуқуқий асоси хисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍766🤣5🤨1🤝1
⚡️ ЯНГИ ФАРМОН

❗️ АЙРИМ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИНИНГ ОЙЛИКЛАРИ 20 ФОИЗГА ОШИРИЛАДИ

📄 Президентнинг 19,05,2025 йил кунги ПФ-88-сон Фармони қабул қилинди.


Фармонга кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади:

сайёр тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида;

тиббиёт бригадасига белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқча қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бири учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг шаҳарларда 0,3 фоизи миқдорида, туманларда 0,5 фоизи миқдорида;

оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида.

❗️ Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар марказий шифохоналарида шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари – 20 фоиз, ўрта тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари – 10 фоиз миқдорида оширилади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида оилавий поликлиникалар ва туман ва шаҳар марказий шифохоналарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48🤨86
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДАГИ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИ ФАҚАТ ТЎЛИҚ СТАВКАДА ИШЛАЙДИ

📄 Президентнинг 19.05.2025 йил кунги ПФ-88-сон Фармони қабул қилинди

❗️Фармонга кўра, эндиликда оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади. (✏️ 0,75, 0,5, 0,25, 000000,5 деган ставкалар энди йўқ)

Фармонга асосан, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:

оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;

оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади;

аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81😁1