Юрист блогер /расмий канал
60.4K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️ҲАДЯ, МЕРОС ТАРИҚАСИДА ОЛИНГИН МОЛ-МУЛК ШАХСНИНГ ХУСУСИЙ МУЛКИ ХИСОБЛАНАДИ!

📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан,

Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53💯2🤝21
❗️БОЛАНИ МАКТАБГА ЮБОРМАГАН ОТА-ОНАЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОРЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ ?

⚡️САВОЛ;
Фарзандини мактабга юбормаган ота-оналарга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000)нинг ўн бараваридан ўн беш баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍173😁1🥴1
❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга, яъни бирйўла ундирувчига тўлаб беришга йўналтирилади.

Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

✏️Айтайлик алимент тўловчи алимент қарзини тўламай юрипти хамда у алиментни тўламаганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан жиноий жазо белгиланди. Манашундай ҳолатда алимент тўловчининг алиментдан қанча қарзи бўладиган бўлса ўша қарзларнинг хаммаси юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига бирданига тўлаб берилиши керак. Кейинчалик алиментчининг ўзидан ундириладиган алиментлар ушбу жамғарманинг хисобига тушаверади. Кимда манашу масала бўйича қўшимча саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍66🤷‍♀85🔥5🤪1
❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИ ҲУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ ФАҚАТ ИККИ ЙЎЛИ БОР ХОЛОС!

📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,


мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

✏️ Ким нима деган тақдирда хам узоқ йиллардан бери мулк ҳуқуқи бўлмаган ер участкаларини ҳусусийлаштиришнинг фақат икки йўли бор! Биринчиси юқоридаги 187-моддада келтирилган норма бўлса, иккинчиси хамма билган ва ҳозирда амалда бўлиб турган "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги 937-сон Қонун нормаси. Бу иккинчи нормани ҳалқ тилида кўпчилик "акция" хам дейишади. Манашу икки норма талабидан бошқача шаклда айтарли хужжати бўлмаган мол-мулкларни ҳусусийлаштиришнинг амалда имконияти йўқ. Агар ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍767👏2🔥1😁1😨1
⚡️ МУҲИМ

❗️ГАЗ ХИСОБЛАГИЧНИ ПЛОМБАСИНИ БУЗГАН ФУҚАРОЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

⚡️Савол;

Мен хўжалигимдаги газни қайта ёқаман деб газ хисоблагични пломбасини бузиб қўйдим. Бунинг учун менга қанча жарима қўлланилиши мумкин ?

⚡️Жавоб;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига кўра,

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Демак, агар вазият айнан Сиз айтгандек бўлса яъни, газни қайта ёқаман деб эҳтиётсизлик орқасидан ҳисоблагични пломбасини бузиб қўйган бўлсангиз ва ҳолат худди Сиз айтгандек бўлганлигини исботлаб берсангиз Сизга маъмурий жавобгарлик қўлланилмаслиги керак. Лекин, вазият аслида Сиз айтганингиздан бошқачароқ шаклда содир этилган бўлса Сизга нисбатан БХМнинг 10 дан 15 бараваригача жарима қўлланилиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25🥴43🐳1
❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАР 1 628 550 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДЛАРИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАСЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

📄 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра,

икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.

✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 628 550 сўм сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

✏️ Ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍536😁2
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИ СИРТҚИ ТАЪЛИМ ДЕГАН НАРСА БЎЛМАЙДИ.

📄 Президентнинг 05.05.2025 йил кунги ПФ-76-сон Фармонига кўра,

2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Яъни, жорий йилдан бошлаб сиртқи таълимга ҳеч ким қабул қилинмайди. Бошқача айтганда, бу йилдан бошлаб йўналиш туридан қатъий назар сиртқи таълим учун мутлақо квота ажратилмайди.

❗️Ушбу тартиб давлат ва нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади. Яъни, бу давлат олийгоҳларига тааллуқли масала, хусусий олийгоҳларда сиртқи таълим сақланиб қолаверса керак деган нарса хам йўқ дегани бу.

✔️ Шу жойида кўпчиликда савол туғилиши мумкин! Сиртқи таълим шаклида амалда ўқиб келаётган талабалар энди нима қилади ? Масалан, кимдир иккинчи курс, кимдир уч ёки тўртинчи курсда ўқийди. Энди улар нима қилади ? Улар ўқишини қолган жойидан давом эттираверади. Фақат сиртқи таълимга энди янги талабалар қабул қилинмайди. Амалдаги сиртқи таълим талабалари ўқишини битиргунларича уларда ўзгариш бўлмайди дегани бу.

Сиртқи таълим тугатилди, энди сиртқи таълим ўрнига қандай таълим тури жорий қилинади ? Бу савол хам кўпчиликни қизиқтирса керак. Юқоридаги Фармонда келтирилишича, эндиликда сиртқи таълимнинг ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади. Бу кўпроқ масофавий таълим шакли бўлса керак.

❗️Шунингдек, олийгоҳларда муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди. Яъни, кундузги таълим шаклига нечта талаба қабул қилинса, муқобил таълим шаклига шуни ярмига тенг миқдордаги талабалар қабул қилинади холос.

❗️Фармонга кўра, эндиликда муқобил таълим шаклларини магистратура босқичига хам тадбиқ қилишга рухсат берилади. Масалан, энди магистратурада хам масофавий ўқиш мумкин бўлади. Магистратурада бунгача фақат кундузги таълимга рухсат берилган эди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍100🤣117😱3👏2😁1👀1
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА ?

📃
Оила кодексининг 140-моддасида,

агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан берилган маълумотга таянган ҳолда алимент тўловчилар учун МИБ томонидан белгиланадиган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқилган.

⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчилар учун ҳар ойлик алимент миқдорлари болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 592 039 сўм;

✔️ Икки нафар болалар учун— 2 122 719 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 3 184 079 сўмни ташкил қилмоқда.

✏️ Шундан келиб чиқиб ким аслида қанча алимент олиши ёки тўлаши кераклигини ҳисоблаб олса бўлади. Агар қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍587🤷‍♂4🤔4😢4😨1
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ТИББИЁТ СОҲАСИДА ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛАДИ

📄
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган бугунги видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбарининг маълум қилишича,

Эндиликда оилавий шифокорлар 1500, ҳамширалар эса 600–800 доллар ойлик оладиган тизим яратилади.

Шунингдек, бундан буён бирламчи бўғинда шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди. Поликлиникада акушер-гинекологлар сони икки баравар кўпайтирилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63🤔13🤷‍♂64🤷‍♀3🙈3🔥2
❗️ҲОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИНАДИ ?

Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

9 май (жума) – Хотира ва қадрлаш куни – барча учун дам олиш куни;

10 май (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, ҳафтада 6 кун ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

11 май (якшанба) – дам олиш куни.

✏️ Умуман олганда бу ерда ўзгача нарса йўқ, Одатий дам олиш кунларида дам олинади, иш кунларида ишланади. Аввалги йиллардаги каби қайсидир кунни бошқа бир кунга кўчириш амалиёти бу йилда йўқ.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48😢7
❗️БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАНЛАР 1 125 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра,

белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍332🔥2
❗️ВИДЖОН ЭРКИНЛИГИ НИМА?

📃 Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига асосан,

✔️ Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Вояга етмаганларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб этишга йўл қўйилмайди.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍322😍1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️Бугун барча ходимлар ишдан 2 СОАТ вақтли уйига кетишлари мумкин!

📄 Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра,

байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, шунинг учун бугун барча ходимлар 2 соат вақтлироқ уйига қайтишига қонуний ҳаққи бор.

✏️ Нима учун икки соат, одатда барча ҳодимлар байрам арафасида 1 соат эртароқ кетиши мумкинлиги ҳақида ёзишар эди дейишингиз мумкин, лекин бундай пайтда иш вақти тугашидан 2 соат олдин кетиш ҳам мумкин. Агар ҳодимнинг меҳнат шартномасида ёки у ишлаётган ташкилотнинг ички хужжатларида байрам арафасидаги иш вақти фақат бир соатга қисқартирилади деб қатъий белгилаб қўйилмаган бўлса ҳодим ишдан икки соат, хаттоки 3 соат эртароқ хам уйига қайтиши мумкин. Гап шундаки, юқоридаги 187-моддада байрам арафасида кундалик ишнинг муддати КАМИДА БИР СОАТГА қисқартирилади дейилган. "КАМИДА" айнан манашу сўзнинг нормада борлиги барча ҳодимлар учун байрам арафасида икки соат, ёки ундан хам эртароқ ишдан қайтиш мумкинлигига ишора беради. Чунки нормада камида 1 соат дейилган. Кўпида эса манашунча соат олдин қайтиш мумкин дейилган жойи йўқ.

✏️ Шунинг учун мана соат 16:00 дан ўтибди. Хали хам ишда ўтирганлар бўлса қолганларга соғ бўласлар деб, секин уйга қайтавериш керак..


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56😁14🤣82🔥2👏1
❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА ТИЛ ЎРГАНГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 27.06.2024 йил кунги ПҚ-239-сон қарорига асосан,

имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилиши белгиланган.

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

Шунингдек, қарорда умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилиши ва Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланиши кўрсатилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍366
❗️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ

📄 Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан,


иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)

Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60😁151🤷‍♂1
❗️БОЛАЛАРНИНГ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҚИЛИНАДИГАН ҚЎШИМЧА ХАРАЖАТЛАРДА ОТА-ОНА БИРДЕК ИШТИРОК ЭТИШИ ШАРТ!

📄 Оила кодексининг 103-моддасига асосан,


Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.

Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота ёки онадан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

✏️ Савол туғилиши мумкин, масалан қандайдир сабаб билан эр-хотин бирга яшамайди ва ота боласига алимент тўлайди. Агар алимент олаётган бола касал бўлиб қолса алимент тўлаётган ота болага алиментдан ташқари яна қўшимча моддий ёрдам бериши керакми деб. Ха, бундай ҳолатда ота болага қўшимча моддий таъминот бериши керак. Чунки юқоридаги нормада қўшимча харажатлар учун дейилмоқда. Алимент эса қўшимча харажатлар учун тўланмайди. Нафақат ота, она хам боланинг қўшимча харажатлари учун ота билан бирдек масъул.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍577🤪4🥰3
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️ 1 июндан ҳайдовчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима баллари хисоблаш бошланади

📄 Ҳукуматнинг 06.05.2025 йил кунги 296-сон қарори қабул қилинди ва мазкур Қарор билан тегишли Низом тасдиқланди

Низомга кўра, жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.

Жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.

Жарима балларини ҳисоблаш даврида жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

❗️Жарима балларини ҳисоблаш тартиби:

✔️ жарима баллари тизими "E-jarimaball" модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади;

✔️ ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда "E-jarimaball" тизими орқали олишлари мумкин;

✔️ ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз баллга тенг бўлганда "SMS" хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади;

✔️ суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36😱65👻4🔥3
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ НОРМАТИВ ДАРОМАДИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен ижтимоий нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,

ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг икки баравари (2 310 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.

✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 310 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍535🤣5🤷‍♀3🤪1
❗️ЛИМОНЧИЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2025 йил кунги 198-сон “Республикада лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига кўра,

лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда аҳоли хонадонларида ва ижарага берилган ер майдонларида ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш;

хорижий давлатлардан лимон мевасидан мураббо, жем ва лимонад ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиш, ўрнатиш ҳамда тадбиркорларга лизинг асосида беришни йўлга қўйиш;

амалдаги кредитлар ва фоиз қарздорликларини қайта молиялаштириш орқали лимончилик хўжаликлари фаолиятини имтиёзли шартларда соғломлаштириш белгиланган.

❗️Шунингдек, Норин, Шаҳрисабз, Учкўприк ва Денов туманларидаги 1 тадан маҳаллани илмий асосланган ёндашув асосида лимон кўчатлари етиштиришга ихтисослаштириш ҳамда ушбу туманларда 1 млн дона сифатли лимон кўчати етиштириш йўлга қўйилади.

2025 йил якунига қадар деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида мавжуд лимон етиштириладиган ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилади ҳамда маълумотлар “Оnline mahalla” электрон платформасига киритилади.

Бундан ташқари, лимоннинг совуққа ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш ҳамда уларнинг кўчатини жадал кўпайтиришга қаратилган мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍493🔥1👏1
❗️МУҲИМ

✔️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эгами ?

⚡️САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғини тўламаслиги мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:

Тўламаслиги мумкин, фақат тўлиқ миқдорда эмас.

📄 Солиқ кодексининг 421-моддасида,
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Маълумот учун: ушбу имтиёздан оиласида ногиронлиги бўлган шахслар эмас, ўша ногиронлиги бўлган шахс ўзини эгалигида бўлган мол-мулкка нисбатан мазкур имтиёздан фойдаланиши мумкин.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🥴52🥰2
⚡️ МУҲИМ

❗️2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилган.

Бу тизим юқоридаги жадвалда кўрсатилган 6 босқичдан иборат бўлиб, ушбу компенсациялар тўловини тўлаш бўйича мазкур тартиб 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амал қилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55😁8🤔81🥰1