✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди
📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,
➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.
✔️Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42😁8😨5❤3
📃 Ҳукуматнинг 09.06.2022 йил кунги 322-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,
❗️ Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги талабларга тўғри келиши керак:
➖1) ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
➖2) тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
➖3) ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
✏️ Бу маълумотни олий маълумотли бўлиш орзусида юрган етарли стажи бор танишларингизга юбориб қўйсангиз уларга манфаатли бўлади!
ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61❤3😨2🥰1👏1
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра;
➖ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик👇
❗️мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30😁7❤3🤔2🥴1
⚡️САВОЛ;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?
⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69🤔4❤3🔥2👏2😁2
📃 Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан,
➖ корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74❤1🔥1
📃 Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра,
❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46❤1
❗️2025 йил 1-январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган
📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан,
▪️ 2025 йил 1 январдан:
➖ камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган.
✔️ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
✔️ 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан,
▪️ 2025 йил 1 январдан:
➖ камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган.
✔️ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
✔️ 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍48🤷♂6😁4❤2
📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан,
✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53💯2🤝2❤1
❗️БОЛАНИ МАКТАБГА ЮБОРМАГАН ОТА-ОНАЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОРЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ ?
⚡️САВОЛ;
Фарзандини мактабга юбормаган ота-оналарга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,
➖ болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000)нинг ўн бараваридан ўн беш баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
⚡️САВОЛ;
Фарзандини мактабга юбормаган ота-оналарга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,
➖ болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000)нинг ўн бараваридан ўн беш баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
👍17❤3😁1🥴1
❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИН
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
➖ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга, яъни бирйўла ундирувчига тўлаб беришга йўналтирилади.
✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.
✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.
✏️Айтайлик алимент тўловчи алимент қарзини тўламай юрипти хамда у алиментни тўламаганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан жиноий жазо белгиланди. Манашундай ҳолатда алимент тўловчининг алиментдан қанча қарзи бўладиган бўлса ўша қарзларнинг хаммаси юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига бирданига тўлаб берилиши керак. Кейинчалик алиментчининг ўзидан ундириладиган алиментлар ушбу жамғарманинг хисобига тушаверади. Кимда манашу масала бўйича қўшимча саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
➖ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга, яъни бирйўла ундирувчига тўлаб беришга йўналтирилади.
✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.
✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.
✏️Айтайлик алимент тўловчи алимент қарзини тўламай юрипти хамда у алиментни тўламаганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан жиноий жазо белгиланди. Манашундай ҳолатда алимент тўловчининг алиментдан қанча қарзи бўладиган бўлса ўша қарзларнинг хаммаси юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига бирданига тўлаб берилиши керак. Кейинчалик алиментчининг ўзидан ундириладиган алиментлар ушбу жамғарманинг хисобига тушаверади. Кимда манашу масала бўйича қўшимча саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍66🤷♀8❤5🔥5🤪1
📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,
✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
✏️ Ким нима деган тақдирда хам узоқ йиллардан бери мулк ҳуқуқи бўлмаган ер участкаларини ҳусусийлаштиришнинг фақат икки йўли бор! Биринчиси юқоридаги 187-моддада келтирилган норма бўлса, иккинчиси хамма билган ва ҳозирда амалда бўлиб турган "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги 937-сон Қонун нормаси. Бу иккинчи нормани ҳалқ тилида кўпчилик "акция" хам дейишади. Манашу икки норма талабидан бошқача шаклда айтарли хужжати бўлмаган мол-мулкларни ҳусусийлаштиришнинг амалда имконияти йўқ. Агар ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76❤7👏2🔥1😁1😨1
⚡️Савол;
Мен хўжалигимдаги газни қайта ёқаман деб газ хисоблагични пломбасини бузиб қўйдим. Бунинг учун менга қанча жарима қўлланилиши мумкин ?
⚡️Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига кўра,
➖ Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Демак, агар вазият айнан Сиз айтгандек бўлса яъни, газни қайта ёқаман деб эҳтиётсизлик орқасидан ҳисоблагични пломбасини бузиб қўйган бўлсангиз ва ҳолат худди Сиз айтгандек бўлганлигини исботлаб берсангиз Сизга маъмурий жавобгарлик қўлланилмаслиги керак. Лекин, вазият аслида Сиз айтганингиздан бошқачароқ шаклда содир этилган бўлса Сизга нисбатан БХМнинг 10 дан 15 бараваригача жарима қўлланилиши мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25🥴4❤3🐳1
📄 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра,
➖ икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.
✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 628 550 сўм сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди.
✏️ Ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53❤6😁2
❗️ЭНДИ СИРТҚИ ТАЪЛИМ ДЕГАН НАРСА БЎЛМАЙДИ.
📄 Президентнинг 05.05.2025 йил кунги ПФ-76-сон Фармонига кўра,
✔️ Шу жойида кўпчиликда савол туғилиши мумкин! Сиртқи таълим шаклида амалда ўқиб келаётган талабалар энди нима қилади ? Масалан, кимдир иккинчи курс, кимдир уч ёки тўртинчи курсда ўқийди. Энди улар нима қилади ? Улар ўқишини қолган жойидан давом эттираверади. Фақат сиртқи таълимга энди янги талабалар қабул қилинмайди. Амалдаги сиртқи таълим талабалари ўқишини битиргунларича уларда ўзгариш бўлмайди дегани бу.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍100🤣11❤7😱3👏2😁1👀1
📃 Оила кодексининг 140-моддасида,
⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчилар учун ҳар ойлик алимент миқдорлари болалар сонига қараб;
✔️ Бир нафар бола учун— 1 592 039 сўм;
✔️ Икки нафар болалар учун— 2 122 719 сўм;
✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 3 184 079 сўмни ташкил қилмоқда.
✏️ Шундан келиб чиқиб ким аслида қанча алимент олиши ёки тўлаши кераклигини ҳисоблаб олса бўлади. Агар қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58❤7🤷♂4🤔4😢4😨1
📄 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган бугунги видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбарининг маълум қилишича,
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63🤔13🤷♂6❤4🤷♀3🙈3🔥2
✏️ Умуман олганда бу ерда ўзгача нарса йўқ, Одатий дам олиш кунларида дам олинади, иш кунларида ишланади. Аввалги йиллардаги каби қайсидир кунни бошқа бир кунга кўчириш амалиёти бу йилда йўқ.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48😢7
❗️БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАНЛАР 1 125 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра,
➖ белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра,
➖ белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍33❤2🔥2
📃 Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига асосан,
✔️ Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.
➖ Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.
➖ Вояга етмаганларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб этишга йўл қўйилмайди.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32❤2😍1
❗️Бугун барча ходимлар ишдан 2 СОАТ вақтли уйига кетишлари мумкин!
📄 Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра,
➖ байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
✅ Эртага 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, шунинг учун бугун барча ходимлар 2 соат вақтлироқ уйига қайтишига қонуний ҳаққи бор.
✏️ Нима учун икки соат, одатда барча ҳодимлар байрам арафасида 1 соат эртароқ кетиши мумкинлиги ҳақида ёзишар эди дейишингиз мумкин, лекин бундай пайтда иш вақти тугашидан 2 соат олдин кетиш ҳам мумкин. Агар ҳодимнинг меҳнат шартномасида ёки у ишлаётган ташкилотнинг ички хужжатларида байрам арафасидаги иш вақти фақат бир соатга қисқартирилади деб қатъий белгилаб қўйилмаган бўлса ҳодим ишдан икки соат, хаттоки 3 соат эртароқ хам уйига қайтиши мумкин. Гап шундаки, юқоридаги 187-моддада байрам арафасида кундалик ишнинг муддати КАМИДА БИР СОАТГА қисқартирилади дейилган. "КАМИДА" айнан манашу сўзнинг нормада борлиги барча ҳодимлар учун байрам арафасида икки соат, ёки ундан хам эртароқ ишдан қайтиш мумкинлигига ишора беради. Чунки нормада камида 1 соат дейилган. Кўпида эса манашунча соат олдин қайтиш мумкин дейилган жойи йўқ.
✏️ Шунинг учун мана соат 16:00 дан ўтибди. Хали хам ишда ўтирганлар бўлса қолганларга соғ бўласлар деб, секин уйга қайтавериш керак..
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56😁14🤣8❤2🔥2👏1
📄 Президентнинг 27.06.2024 йил кунги ПҚ-239-сон қарорига асосан,
➖2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36❤6