Юрист блогер /расмий канал
60.4K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️ ОИЛАДА ИШСИЗ ШАХС БЎЛСА ЎША ОИЛАГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️ САВОЛ;
Мен болалар нафақасини олиш учун ариза берсам оилангизда расмий даромадга эга бўлмаган шахс борлиги учун деб аризам рад қилиняпти. Қонунчилик бўйича шундай бўлиши тўғрими ?

⚡️ ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомда келтирилишича,

оилада расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда ўша оилага болалар нафақаси тайинланиши рад қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, оилада расмий даромадга эга бўлмаган шахс аниқланган оилаларга болалар нафақаси тайинланмаслиги ноқонуний ҳолат эмас.

✏️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш бўйича кимда муаммоли саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42😢6🔥1👏1
⚡️ ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ!

❗️ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 750 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Ийи, мен буни энди эшитишим деган гап жойи келганида Сизни бундай жарималардан қутқариб қололмайди. Шунинг учун бундай нормаларга эътиборсиз бўлманг!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38🤔21😁1🤣1
❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙДАН ОРТИҚ ТЎЛАМАСЛИК 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА САБАБ БЎЛАДИ!

⚡️ Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаган шахс 15 суткалик маъмурий қамоққа юборилиши мумкин ?

⚡️ Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 4-моддасига асосан,

моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик,— ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд қонунчиликка мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Алимент тўлаш ёки ундириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳуқуқий саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57😱4🥴1
❗️СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТОПШИРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!!!

📄 Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан,

Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍312🤔2
❗️МАШИНА МИНИБ ЮРГАНЛАРНИНГ БОЛАЛАРИГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Бизни автомашинамиз бошқа бир одамни номида, лекин шундай бўлса хам ўша автомашина сабабли бизга болалар пули берилмаслигини айтишмоқда. Автомашинаси бошқа одамни номида бўлганлар хам энди бола пули ололмайдими ?

⚡️ЖАВОБ;
Энди эмас, 2024 йилнинг март ойидан бери ушбу тартиб амалда ишлаб келмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сон қарори билан 654-сон қарори асосида тасдиқланган Низомга бир-қанча ўзгартиришлар киритилган.

Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслик ҳолати масъул этиб белгиланган ижрочилар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши, ўрганиш натижалари бўйича шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши рад қилиниши назарда тутилган.

✏️ Яъни, юқорида кўрсатилган санадан бошлаб машина миниб юрганларнинг болаларига болалар нафақаси берилмайди. Миниб юрган автомашинангиз кимни номида эканлиги эса қизиқ эмас..


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48😁21🤔213😱2🤷‍♀1👏1
❗️2024 йил 1-апрелдан бошлаб биринчи фарзанддан ташқари болаларга "СУЮНЧИ ПУЛИ" берилиши тўхтатилган

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йил кунги 110-сон қарори билан, Ҳукуматнинг 2023 йилдаги 550-сон қарорига тегишли ўзгартириш киритилган.

❗️Киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1-апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;

иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

❗️Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади деб белгиланган.

✏️ Демак, Сиз биринчи марта фарзандли бўлдингизми? Марҳамат қилиб бориб "Суюнчи пули"ни олинг! Иккинчи марта фарзандли бўлдингизми? Оилангиз кам таъминланган оилалар рўйхатида бўлса, бориб пулни олинг! Учинчи ва ундан кўп марта фарзандли бўлсангиз "Суюнчи пули"ни оламан деб ҳаракат хам қилиб ўтирманг, пойдаси йўқ дегани бу...


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🤣24🥴20😱6🔥2👏1😭1
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР 3 465 000 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАС!

📃 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМ (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди

✏️ Бу дегани, ҳозирги кунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлганлар 3 465 000 сўмгача бўлган даромадларидан даромад солиғи тўлашлари шарт эмас. Улар даромад солиғини манашу суммадан ошган даромадларига нисбатан тўлайди бўлди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37😁42
❗️ҚАРЗ ОЛГАН ШАХС ҚАРЗ БЕРГАН ОДАМГА ҚАРЗИНИ ҚАЧОН ҚАЙТАРИШИ КЕРАК?

⚡️САВОЛ;
Мендан бир киши тилхат орқали қарз олган. Тилхат хам ёзма шартномага тенг эканлигини бундан олдин ёзган экансизлар. Саволим шуки, агар қарз олган одам ёзиб берган тилхатда қарзни қачон қайтариши ёзилмаган бўлса, у олган қарзини қанча муддатда қайтариши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг иккинчи қисми 735-моддасига асосан,

қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида (Сизни ҳолатингизда ёзиб берган тилхатида) назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт эканлиги келтирилган.

❗️Ушбу модданинг 2 қисмида эса, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада (Сизни ҳолатингизда ўша гап "Тилхатда") белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак эканлиги кўрсатилган.

✏️ Хулоса қандай бўлади ? Демак, Сиздан кимдир тилхат орқали қарз олди, тилхатда қарзни қачон қайтаришини ёзмай кетти, қарзни ўзи билиб қайтармаяпти ва вазият пулни қайтар дейишингизгача етиб борди. Манашундай ҳолатда Сиз ундан пулимни қайтар деб талаб қилган кунингиздан бошлаб 30 кун ичида у пулларни Сизга қайтариши шарт.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🤣71😁1
Rossiyada ishlaysiz va yashaysizmi? Unda T-Bankning qulay Black debet kartasi sizga mos. Uni Rossiya fuqaroligisiz xorijiy telefon raqamiga rasmiylashtirish mumkin! Kartani 30-aprelgacha havola orqali rasmiylashtirsangiz, undan bir yil davomida bepul foydalana olasiz.
Black kartasi bilan:
● O‘zbekiston, Tojikiston va Qirg‘izistonga komissiyasiz 50 000 rublgacha pul o‘tkazmalari (PRO obunasisiz 20 000 rublgacha)
● Qo‘llab-quvvatlash xizmati o‘zbek, tojik, qirg‘iz, rus va ingliz tillarida dam olishsiz ishlaydi;
● Komissiyasiz naqd pul yechib olish (T‐Bank bankomatlarida 500 000 ₽ gacha, boshqa bankomatlarda 3000 ₽ dan 100 000 ₽ gacha)
● Maxsus takliflar bo‘yicha 30% gacha keshbek olish
Kartani quyidagi havola orqali rasmiylashtirish mumkin. Rossiyada karta siz istagan joyga yetkazib beriladi!
Hoziroq havola orqali o‘ting, kartani rasmiylashtiring va bir yil davomida bepul xizmatdan foydalaning - https://t.tb.ru/YuristBlogerr_
👍163
❗️2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилади.

Бу тизим юқоридаги жадвалда кўрсатилган 6 босқичдан иборат бўлади ва ушбу компенсациялар тўловини тўлаш бўйича мазкур тартиб 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амал қилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍41🤔8😁2
❗️ ДИҚҚАТ

📱 ТЕЛЕГРАМ ОРҚАЛИ ЎЗГАНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР?

⚡️ САВОЛ;
Телеграм орқали бошқа шахсни ҳақорат қилган одамга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра,

ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (7 500 000 сўм)дан қирқ баравари (15 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Телеграмда бўладими, инстаграмда бўладими, реал ҳаётда бўлмайдими фарқи йўқ. Ҳақорат хамма жойда ҳақорат хисобланади. Тўғри, Жиноят кодексида интернет тармоқлари орқали ҳақорат қилганлик учун оғирроқ жавобгарлик белгиланган, лекин у жавобгарликнинг диспозицияси бошқача.

✏️ Демак, ҳақорат қилган шахсни жавобгарликка торттириш учун даъвогар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлаётган ҳолат бўйича асосланган далиллар илова қилиб ариза бериши керак бўлади. Шунда унга телеграм орқали хақоратомуз гапларни ёзаётган шахс топилиб, юқоридаги 41-моддада белгиланганидек миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

✏️ Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларингизга даҳлдор ҳар қандай саволларингизни қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍646👏2😁2
⚡️ МУҲИМ

❗️Фарзандини ноқонуний равишда диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилади

📃
Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонуннинг 23-моддасига асосан,

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37😨41🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️БОКС ҚОПИ (акция нархда)

Фарзандингизни қўлидан телефонни олиб, уларни фойдали машғулотлар билан банд қилиш, ҳусусан спортга қизиқтириш учун уларга овозингизни баландлатиб гапиришингиз шарт эмас. Шунчаки видеодаги спорт анжомига буюртма берасиз ва муаммо ҳал. Хам ўйин, хам спорт, ҳам соғлик..

Акция нархи 59 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/635958
https://100k.uz/oqim/635958
https://100k.uz/oqim/635958
👍82
⚡️ ЯНГИ ФАРМОН

❗️ЭНДИ ПЕДАГОГИК ЙЎНАЛИШДА СИРТҚИ ТАЪЛИМ БЎЛМАЙДИ

📄 Президентнинг 28.04.2025 йил кунги ПФ-73-сон “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони қабул қилинди
.

Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрлаш бўйича:

педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;

олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.

✏️ Демак, 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб педагогик йўналишда "заочный" деган нарса бўлмайди. Ўқитувчи бўламан десанг ҳар-ҳарда бориб "заочный" ўқиб оласанда, ана мактабда дарсингни бераверасан деган нарса энди тарихда қолди..

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80😁9😱8🔥21🎉1🥴1
❗️Прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифаларидан озод этилади.

📃 Президентнинг 21.04.2025 йилдаги ПФ-71-сон Фармонига асосан,

Эндиликда секторлар ишига бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍494
❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан,


тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍53👏3🥰2🤣1
❗️2 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАСИ БОР ҲОДИМЛАРГА ИШ ВАҚТИДА ҚЎШИМЧА ТАНАФФУС БЕРИЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Мен декретдан фарзандим икки ёшга тўлмасидан ишга қайтганман. Саволим шуки, фарзандим ёш бўлганлиги сабабли иш куни давомида менга қандайдир қўшимча танаффус берилиши керакми йўқми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 407-моддасига асосан,

Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз дақиқадан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади деб белгиланган.

Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин. ✏️ Демак, бу танаффусдан ўз вақтида ҳар уч соатда ёки хаммасини жамлаган ҳолда бир вақтда хам фойдаланиш мумкин.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍434😍1
❗️ҚОНУНИЙ НИКОҲ ДАВОМИДА ОЛИНГАН УЙНИ БЎЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРСАМ СУД АРИЗАМНИ РАД ҚИЛДИ..

⚡️ САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан бундан тўрт йил аввал ажралишганмиз. Бирга яшаб юрган вақтимизда, яъни турмуш ўртоғим билан қонуний никоҳда бўлган пайтимизда янги қурилган ҳонадонлардан 3 хонали квартира сотиб олган эдик. Мен яқинда қонуний никоҳимиз давомида сотиб олинган ўша уйдан ҳаққимни ажратиб беришини сўраб судга ариза берган эдим. Суд аризамни рад этди. Рад қилинган хужжатда айтилишича муддатни ўтказиб юборган эмишман. Шундай ҳолатда суд даъвойимни рад қилиши тўғрими ?

⚡️ ЖАВОБ:
Оила кодексининг 27-моддасига кўра,

никоҳдан ажралган эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларига нисбатан 3 йиллик даъво муддати қўлланилиши белгиланган. Сиз қонуний никоҳингиз бекор бўлганидан бошлаб 3 йил ичида қонуний никоҳингиз давомида олинган уйдан улушингизни талаб қилиб судга мурожаат қилмаганлигингиз даъво муддати ўтиб кетишига сабаб бўлган.

✔️ Юқоридаги асосга кўра, даъво муддати ўтиб бўлганидан кейин мурожаат қилинганлиги сабабли суд томонидан даъвонинг рад этилиши қонуний ҳисобланади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81😱11😢95🤪4🤝2
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️1 МАЙДАН КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАНАДИ

📄 Президентнинг 02.04.2025 йил кунги ПҚ-134-сон қарорига асосан,

2025 йил 1 майдан, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:
 
электр энергияси истеъмоли бўйича — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;

табиий газ истеъмоли бўйича — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

✏️ Ушбу маълумот 👉 Манабу ердаги 👈 ёзган постимиз бекорга ёзилмаганлигига яна бир исбот бўлади..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64😁17🤷‍♀51
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:


меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍42😨93😁3😭3🥴2