Юрист блогер /расмий канал
60.5K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

✏️ Мазкур имтиёздан фойдаланиш билан боғлиқ кимда қандай савол бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍401
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАРГА ФАРЗАНДИ 3 ЁШГА ТЎЛГУНГАЧА БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН 562 500 СЎМГАЧА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИБ БОРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-185-сон Фармонига асосан,

2025 йил 1 мартдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг бир ярим баравари (562 500 сўм)гача миқдорида моддий ёрдам бериб борилиши белгиланган.

Бунда агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади деб кўрсатилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51😁32
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

📃Қонунчиликка кўра, субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 8 баравари (9 240 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 9,2 баравари (10 626 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 3 118 500 сўмдан кам бўлмаслиги керак.


Бепул савол-жавоб
⬇️
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 📥
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28😱5🤪3🤨2
❗️ИШ ҲАҚИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ДАЪВО МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Мен ўзим ишлаб келаётган ташкилотда жорий йил январь ва февраль ойларида иш ҳақимни ололмадим. Энди мен суд тартибида ойлигимни ундириб олмоқчиман. Саволим шуки, қонунчиликка кўра иш ҳақини ундириш бўйича судга даъво қилиш муддати қанча ?

⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 560-моддасида,

иш ҳақини ундириш юзасидан даъволар бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ойлик муддат амал қилиши белгиланган.

❗️Сиз ушбу 6 ойлик муддат ичида судга даъво қилиб нафақат ўша икки ойлик иш ҳақингизни, балки Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгиланган тартибда ойлигингизни кечиктирилган ҳар бир куни учун Марказий банкнинг ўша вақтдаги қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида пуллик компенсация билан биргаликда иш берувчидан ундириб олишингиз мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50😁1
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ЭҲТИЁЖМАНД ХАМДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ 14 — 30 ЁШДАГИ АЪЗОЛАРИГА ДАВОЛАНИШ УЧУН 18 750 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📄 Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзоларига ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИСИЗ даволаниши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (18 750 000 сўм)гача маблағ ажратилади.

✔️ Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади.

✏️ Нормага диққат қилган бўлсангиз бу ерда юқоридаги ёрдамдан фойдаланиши мумкин бўлган икки тоифадаги оилалар назарда тутилмоқда. Биринчиси, камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. Иккинчиси, ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. Демак, оила аъзоси учун мазкур ёрдамдан фойдаланмоқчи бўлган оила албатта камбағал оилалар реестрида бўлиши шарт эмас дегани бу. Яъни, киши бошига МИХМни 2 бараваригача бўлган оилаларни аниқлашнинг белгиланган мезонига тўғри келган бошқа оилалар аъзолари хам бу имтиёздан фойдаланиши мумкин..


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍619😁6🤔3🥰1
❗️ҲОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИ ОЛИНГАНИДАН БОШЛАБ НЕЧА ЙИЛ АМАЛ ҚИЛАДИ ?

📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;

бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;

25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

❗️Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25
❗️Эндиликда оилавий зўравонликдан жабрланган шахс никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилса ўша оила никоҳдан муддатсиз ажратилади

📄 Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2025 йил кунги ЎРҚ-1053-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Мазкур Қонун билан Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

✏️ Ушбу ўзгариш бўлгунига қадар судлар томонидан никоҳдан ажратиш пайтида никоҳдан ажратишни талаб қилаётган оилаларни яраштириш учун олти ойгача муддат тайинлашга бундай истисносиз ҳаққи бор эди. Эндиликда эса оилавий зўравонликка учраган шахс судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилса ва муддат тайинламасликни сўраса судлар бундай шахсларга ярашиш учун муддат тайинлай олмайди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍68🔥42🥰1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ" ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ, КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИ, "ЁШЛАР ДАФТАРИ". АГАР СИЗГА ҚАЙСИДИР ЙЎНАЛИШДА ЁРДАМ КЕРАК БЎЛСА МАНАШУ РЎЙХАТЛАРГА КИРИТИЛИШНИ
ҲАРАКАТИНИ ҚИЛИШ КЕРАК!

✏️ Кўпчилик, менга манабу соҳада ёрдам керак, менга моддий ёрдам керак, мени даволанишимга кўмак керак, менга болалар нафақаси керак, менга пул керак, нима қилсам бўлади, қандай қилсам бўлади, қандай олсам бўлади, қандай билсам бўлади, вазиятим манабундай, оилавий ҳолатим анабундай ва ҳоказо саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Касбимиз тақазосидан келиб чиқадиган бўлсак бизга бундай саволлар берилиши табиий ҳолат.

✏️ Бизга келиб тушаётган юқоридаги каби саволларга умумий жавоб қилиб шуни айтишимиз мумкинки, Сизга қайсидир соҳада ижтимоий ёрдам керак бўлса биринчи навбатда "Аёллар дафтари" "Ёшлар дафтари" "Камбағал оилалар реестри" ва шу каби бошқа маълумот базаларига киритилишни ҳаракатини қилиш керак!

✏️ Ҳозирги кунда ҳар бир маҳаллада бир эмас, беш эмас, 7 кишидан иборат "команда" ишламоқда. Қандайдир ёрдамга муҳтожмисиз, оилавий ҳолатингиз қониқарли даражада эмасми ёки моддий ёрдамга эҳтиёжингиз борми марҳамат уларга мурожаат қилинг! Ўзингизни уларга танитинг, оилавий ҳолатингизни кўрсатинг, ваколатига кирадиган масалаларда улардан қонуний ҳаққингизни талаб қилинг! Сизни ижтимоий ҳолатингиз юқорида кўрсатилган маълумот базаларининг қайси бирига тўғри келса ўша базага Сизни киритиб қўйишларини сўранг улардан!

❗️Ҳозирда аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари деганда анашу базаларга қаралмоқда. Аслида Сизни оилавий ҳолатингиз ўша базадаги одамларникидан беш баттар бўлган тақдирда хам фарқи йўқ, Базаларда йўқмисиз, бу дегани Сизда муаммо хам йўқ деган маънони билдиради. Тўғри, айрим оилаларга бундай базаларда йўқ бўлган тақдирда хам маълум бир ёрдам турлари кўрсатилмоқда. Лекин, у хам биз айтган ўша маҳалла еттилигининг хулосаси билан ва саноқли миқдорларда. Шунинг учун аввало базаларга киритилишни ҳаракатида бўлинг!

✏️ Айтайлик, бугун янги бир Фармон чиқди ва унда аҳолининг айрим тоифаларига давлат бюджетидан ёки белгиланган бошқа жамғармалар ҳисобидан маълум миқдорда моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Шундай ҳолатда ўша айрим тоифалар кимлар бўлади? Улар аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари бўлади. Эҳтиёжмандлар қаерда? Улар юқоридаги каби маълумот базаларида. Ўша вақтда Сиз қаерда бўлсангиз ажратилган ёрдам Сизга хам бериладими ёки йўқми жавоб ўзингиз билан бирга бўлади...

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍113👏97🙏4
❗️ ОИЛАДА ИШСИЗ ШАХС БЎЛСА ЎША ОИЛАГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️ САВОЛ;
Мен болалар нафақасини олиш учун ариза берсам оилангизда расмий даромадга эга бўлмаган шахс борлиги учун деб аризам рад қилиняпти. Қонунчилик бўйича шундай бўлиши тўғрими ?

⚡️ ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомда келтирилишича,

оилада расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда ўша оилага болалар нафақаси тайинланиши рад қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, оилада расмий даромадга эга бўлмаган шахс аниқланган оилаларга болалар нафақаси тайинланмаслиги ноқонуний ҳолат эмас.

✏️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш бўйича кимда муаммоли саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42😢6🔥1👏1
⚡️ ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ!

❗️ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 750 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Ийи, мен буни энди эшитишим деган гап жойи келганида Сизни бундай жарималардан қутқариб қололмайди. Шунинг учун бундай нормаларга эътиборсиз бўлманг!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38🤔21😁1🤣1
❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙДАН ОРТИҚ ТЎЛАМАСЛИК 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА САБАБ БЎЛАДИ!

⚡️ Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаган шахс 15 суткалик маъмурий қамоққа юборилиши мумкин ?

⚡️ Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 4-моддасига асосан,

моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик,— ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд қонунчиликка мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Алимент тўлаш ёки ундириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳуқуқий саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57😱4🥴1
❗️СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТОПШИРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!!!

📄 Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан,

Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍312🤔2
❗️МАШИНА МИНИБ ЮРГАНЛАРНИНГ БОЛАЛАРИГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Бизни автомашинамиз бошқа бир одамни номида, лекин шундай бўлса хам ўша автомашина сабабли бизга болалар пули берилмаслигини айтишмоқда. Автомашинаси бошқа одамни номида бўлганлар хам энди бола пули ололмайдими ?

⚡️ЖАВОБ;
Энди эмас, 2024 йилнинг март ойидан бери ушбу тартиб амалда ишлаб келмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сон қарори билан 654-сон қарори асосида тасдиқланган Низомга бир-қанча ўзгартиришлар киритилган.

Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслик ҳолати масъул этиб белгиланган ижрочилар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши, ўрганиш натижалари бўйича шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши рад қилиниши назарда тутилган.

✏️ Яъни, юқорида кўрсатилган санадан бошлаб машина миниб юрганларнинг болаларига болалар нафақаси берилмайди. Миниб юрган автомашинангиз кимни номида эканлиги эса қизиқ эмас..


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48😁21🤔213😱2🤷‍♀1👏1
❗️2024 йил 1-апрелдан бошлаб биринчи фарзанддан ташқари болаларга "СУЮНЧИ ПУЛИ" берилиши тўхтатилган

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йил кунги 110-сон қарори билан, Ҳукуматнинг 2023 йилдаги 550-сон қарорига тегишли ўзгартириш киритилган.

❗️Киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1-апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;

иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

❗️Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади деб белгиланган.

✏️ Демак, Сиз биринчи марта фарзандли бўлдингизми? Марҳамат қилиб бориб "Суюнчи пули"ни олинг! Иккинчи марта фарзандли бўлдингизми? Оилангиз кам таъминланган оилалар рўйхатида бўлса, бориб пулни олинг! Учинчи ва ундан кўп марта фарзандли бўлсангиз "Суюнчи пули"ни оламан деб ҳаракат хам қилиб ўтирманг, пойдаси йўқ дегани бу...


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🤣24🥴20😱6🔥2👏1😭1
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР 3 465 000 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАС!

📃 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМ (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди

✏️ Бу дегани, ҳозирги кунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлганлар 3 465 000 сўмгача бўлган даромадларидан даромад солиғи тўлашлари шарт эмас. Улар даромад солиғини манашу суммадан ошган даромадларига нисбатан тўлайди бўлди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37😁42
❗️ҚАРЗ ОЛГАН ШАХС ҚАРЗ БЕРГАН ОДАМГА ҚАРЗИНИ ҚАЧОН ҚАЙТАРИШИ КЕРАК?

⚡️САВОЛ;
Мендан бир киши тилхат орқали қарз олган. Тилхат хам ёзма шартномага тенг эканлигини бундан олдин ёзган экансизлар. Саволим шуки, агар қарз олган одам ёзиб берган тилхатда қарзни қачон қайтариши ёзилмаган бўлса, у олган қарзини қанча муддатда қайтариши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг иккинчи қисми 735-моддасига асосан,

қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида (Сизни ҳолатингизда ёзиб берган тилхатида) назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт эканлиги келтирилган.

❗️Ушбу модданинг 2 қисмида эса, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада (Сизни ҳолатингизда ўша гап "Тилхатда") белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак эканлиги кўрсатилган.

✏️ Хулоса қандай бўлади ? Демак, Сиздан кимдир тилхат орқали қарз олди, тилхатда қарзни қачон қайтаришини ёзмай кетти, қарзни ўзи билиб қайтармаяпти ва вазият пулни қайтар дейишингизгача етиб борди. Манашундай ҳолатда Сиз ундан пулимни қайтар деб талаб қилган кунингиздан бошлаб 30 кун ичида у пулларни Сизга қайтариши шарт.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🤣71😁1
Rossiyada ishlaysiz va yashaysizmi? Unda T-Bankning qulay Black debet kartasi sizga mos. Uni Rossiya fuqaroligisiz xorijiy telefon raqamiga rasmiylashtirish mumkin! Kartani 30-aprelgacha havola orqali rasmiylashtirsangiz, undan bir yil davomida bepul foydalana olasiz.
Black kartasi bilan:
● O‘zbekiston, Tojikiston va Qirg‘izistonga komissiyasiz 50 000 rublgacha pul o‘tkazmalari (PRO obunasisiz 20 000 rublgacha)
● Qo‘llab-quvvatlash xizmati o‘zbek, tojik, qirg‘iz, rus va ingliz tillarida dam olishsiz ishlaydi;
● Komissiyasiz naqd pul yechib olish (T‐Bank bankomatlarida 500 000 ₽ gacha, boshqa bankomatlarda 3000 ₽ dan 100 000 ₽ gacha)
● Maxsus takliflar bo‘yicha 30% gacha keshbek olish
Kartani quyidagi havola orqali rasmiylashtirish mumkin. Rossiyada karta siz istagan joyga yetkazib beriladi!
Hoziroq havola orqali o‘ting, kartani rasmiylashtiring va bir yil davomida bepul xizmatdan foydalaning - https://t.tb.ru/YuristBlogerr_
👍163
❗️2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилади.

Бу тизим юқоридаги жадвалда кўрсатилган 6 босқичдан иборат бўлади ва ушбу компенсациялар тўловини тўлаш бўйича мазкур тартиб 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амал қилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍41🤔8😁2
❗️ ДИҚҚАТ

📱 ТЕЛЕГРАМ ОРҚАЛИ ЎЗГАНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР?

⚡️ САВОЛ;
Телеграм орқали бошқа шахсни ҳақорат қилган одамга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра,

ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (7 500 000 сўм)дан қирқ баравари (15 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Телеграмда бўладими, инстаграмда бўладими, реал ҳаётда бўлмайдими фарқи йўқ. Ҳақорат хамма жойда ҳақорат хисобланади. Тўғри, Жиноят кодексида интернет тармоқлари орқали ҳақорат қилганлик учун оғирроқ жавобгарлик белгиланган, лекин у жавобгарликнинг диспозицияси бошқача.

✏️ Демак, ҳақорат қилган шахсни жавобгарликка торттириш учун даъвогар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлаётган ҳолат бўйича асосланган далиллар илова қилиб ариза бериши керак бўлади. Шунда унга телеграм орқали хақоратомуз гапларни ёзаётган шахс топилиб, юқоридаги 41-моддада белгиланганидек миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

✏️ Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларингизга даҳлдор ҳар қандай саволларингизни қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍646👏2😁2
⚡️ МУҲИМ

❗️Фарзандини ноқонуний равишда диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилади

📃
Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонуннинг 23-моддасига асосан,

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37😨41🤔1