Юрист блогер /расмий канал
60.5K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️МУЛЪТИРАДАРЛАР МУАММОСИ ЯНА АВЖИДА..

⚡️САВОЛ:
Мулътирадарлар қайд этган ҳуқуқбузарликлар  48 соат ичида ваколатли органга юборилиши шарт эканлигидан ҳабарим бор, лекин нима учун анча вақт олдин, ҳаттоки 2024 йилда қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар энди келмоқда. Масалан, 6 ой олдин мулътирадар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик учун энди жарима келиши қанчалик қонуний ?

⚡️ЖАВОБ:
Яхшиямки радарчи акаларимизни бахтига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддаси бор. Мазкур моддада кўрсатилишича, маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

✏️ Сиз Ўзбекистонни қаерида яшашингиздан қатъий назар, менга мулътирадар жаримаси кеч келди деб қаергадир шикоят қилсангиз Сизга анашу 36-моддани баланд овозда ўқиб беришади. Энди табиий савол туғилади! Ундай бўлса 48 соат деган масала нима бўлади ?

✏️ Тўғри, мулътирадар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ўша ҳуқуқбузарлик учун жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган органга қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтКнинг 271-моддасига мувофиқ тугатилиши керак. Бироқ, Сиз эътироз билдириб борган ташкилот Сизни ҳуқуқбузарлик қилганлигингиз тўғрисидаги маълумот бизга 48 соатдан хам олдинроқ етиб келган, фақат биздаги техник муаммолар сабабли жарима бўйича қарор Сизга кеч борган деб айтади ва тамом. Агар бундай маълумотни ёзма шаклда оламан десангиз ёзиб хам беришади.

✏️ Бу масалада муаммо шундаки, 48 соат деган норма билан Сиз жаримадан қутила олмаслигингиз мумкин. Чунки, менимча, мулътирадарчилар жарима қарорини чиқарадиган органга 48 соат ичида хабар бермаган тақдирда хам кейинчалик бу муаммони ҳал қилиш мумкин. Ҳар-холда бу мумкин эмаслигини билишнинг оддий одам учун реал имкони йўқ. Буни билишнинг реал имконияти бўлиши учун мулътирадарчилар билан жарима чиқарадиган орган бир-биридан мутлақо манфаатдор бўлмаслиги керак эди. Амалда эса ундай эмас. Амалда ҳар икки томон хам бирдек манфаатдор бўлган жойдан 48 соат деган норма отилиб чиқиб Сизга ёрдам беролмайди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍45😁11👏31
⚡️ МУҲИМ!

❗️ШАРОИТИ ОҒИР КЕКСАЛАРГА ДАВОЛАНИШ УЧУН ДОРИ-ДАРМОНЛАР ХАМДА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади.

Шунингдек,

✔️ кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

✔️ давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍284
❗️ФУҚАРО ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ УЧУН ЕТАРЛИ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга кўра,

пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади

📃 Юқоридаги қонуннинг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

✏️ Демак, иш стажи манашу 20 ёки 25 йиллик талабга жавоб бермайдиган фуқароларга ёшга доир пенсия ишлаган иш стажига мос равишда тайинланавериши мумкин. Фақат, энг кам стаж етти йилдан хам кам бўлмаслиги керак!

✏️ Пенсияга чиқиш жараёнидаги муаммоли ҳолатлар хамда иш стажини аниқлаштириш билан боғлиқ ҳар қанақа саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍402🤪1
⚡️ МУҲИМ

❗️Ишсиз фуқароларга субсидия ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризаларни қабул қилиш давом этмоқда

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000 сўм).

Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000 сўм).

Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000 сўм).

❗️ Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:

Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;

"Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш керак бўлади.

👉Онлайн ариза бериш

✏️ Мазкур имкониятдан фойдаланиш бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍53😁82🥰2
⚡️ МУҲИМ

❗️ЁШЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ


📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,


2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:

Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

“Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍38😁42
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛ КИМ, ТУРМУШИДАН АЖРАЛГАН АЁЛ БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Турмушидан ажралган аёл боқувчисини йўқотган хисобланадими, яъни боқувчисини йўқотган аёлларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан улар хам фойдаланиши мумкинми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Йўқ, турмушидан ажралган аёл турмушидан ажралган аёл ҳисобланади, боқувчисини йўқотган деб эмас.

📄 Қонунчилик нормаларига таяниб хулоса қилинганида, турмуш ўртоғи вафот этган аёл боқувчисини йўқотган ҳисобланади.

❗️Агар аёлнинг расман никоҳда бўлган турмуш ўртоғи вафот этган бўлса — у боқувчисини йўқотган шахс, яъни шундай аёл саналади.

✏️ Турмушидан ажралган аёл ижтимоий ҳолатига кўра фарзандларини ёлғиз ўзи тарбиялаётган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ёки оилавий ҳолатига кўра бошқа бир ижтимоий ёрдамга мухтож деган тоифаларга тўғри келиши мумкин, лекин боқувчисини йўқотган деган тоифага тўғри келмайди.

✏️ Шунинг учун қонунчилик бўйича боқувчисини йўқотган аёлларга қандайдир имтиёз берилади деган маълумотни ўқиган турмушидан ажралган аёл "мени айтяпти" деган ҳаёлга бормаслиги керак.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117😁28👏3🔥21
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️ҲОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТАЁТГАНЛАРГА СУБСИДИЯ, КОМПЕНСАЦИЯ ВА КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 22.04.2025 йил кунги 252-сон қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

Шунингдек, Қарор билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

❗️Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади:

чет тиллари ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

❗️Қолаверса, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41😁7👻1
❗️ЯНГИ ФАРМОН

⚡️ Давлат мулклари қулай шартлар билан ижарага берилади

📄 Президентнинг 21.04.2025 йил кунги ПФ-70сон “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида:

ижара шартномаси тузилган кундан ижарага олувчи томонидан йиллик ижара тўловлари 1 ой давомида тўланган тақдирда, унга йиллик ижара суммасидан мазкур шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади;

6 ой давомида электрон онлайн аукцион савдоларида ижарага берилмаган объектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилган қийматда белгиланади. Бунда бошланғич нарх пасайтирилганда ҳам ижарага берилмаса, ушбу аукцион унда 1 иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам, истисно тариқасида, ўтказилган деб ҳисобланади.

❗️2025 йил 1 июлдан Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаларига “Давлат мулки” ахборот тизими орқали давлат
ва давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объектларини сотиш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади.

Тадбиркорларни (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан уларнинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади ҳамда ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқ ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш, дивидендлар ҳисоблаш тақиқланади.

▪️ 2025 йил 1 октябрдан эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича мурожаатлар тегишли судга Давлат активлари агентлиги томонидан киритилади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🤔3😁1😱1
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️Эндиликда янги боғ барпо етганларга ҳар бир гектар учун 187 500 000 сўмгача имтиёзли кредит берилади

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2025 йил кунги 255-сон қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан соҳага таалуқли Низом тасдиқланди

Низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга тижорат банки томонидан кредит маблағлари Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

❗️ Кредит маблағлари кредит олувчига қуйидаги босқич ва миқдорларда ажратилади:

1 босқичда – ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача;

2 босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача;

3 босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача;

4 босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи.

✔️Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосида кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🤣32
❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БОҒЧА ПУЛИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН

📃 ПФ-87-сон Президент Фармонига асосан,

⚡️ Боқувчисини йўқотган хотин-қизлар учун:

фарзандлари учун давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилиниши;

3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилиши белгиланган.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍345
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ 30 ЁШДАН ОШГАН АЙРИМ ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРГА УЙ-ЖОЙ ТАЪМИРИ УЧУН 18 750 000 СЎМГАЧА
МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📄 Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

"Камбағал оилалар реестри"га киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмайдиган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизларига уй-жойни таъмирлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 18 750 000 сўмгача маблағ ажратилади.

▪️Рўйҳатда кўрсатилишича, мазкур маблағлар қурилиш соҳасида хизмат кўрсатувчи таъминотчиларга шартнома асосида тўланади.

✏️ Бу дегани, Сиз ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда уй-жойингизни таъмирлатиш учун юқоридаги фармонда белгиланган мезонга тўғри келдингиз дейлик, бироқ Сизга ажратилган маблағ қўлингизга нақд шаклда берилмайди. Маблағ қурилиш соҳасида хизмат кўрсатадиган, яъни Сизни уйингизга керакли бўладиган қурилиш материалларини етказиб бериши мумкин бўлган таъминотчиларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Таъминотчилар эса уларга ўтказиб берилган маблағга мос равишда Сизга қурилиш материалларини етказиб беради дегани бу.

✏️ Агар орангизда уй-жой таъмири учун эҳтиёжи бўлган ва мазкур имкониятдан фойдаланиш бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74😁10🔥42
❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ЭР-ХОТИННИ НИКОҲДАН АЖРАТИШИ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга 3 йил бўлди. Ўртада фарзанд мавжуд эмас. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчимиз ва ажримга ҳар иккимиз хам розимиз. Биз ажрашиш учун ФҲДЁ органига ариза берсак улар бизни қанча муддатда никоҳдан ажратиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 218-моддасига асосан,

никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, ўртада фарзандлар мавжуд бўлмаса ва эр-хотиннинг ҳар иккиси хам ажрашишга бирдек рози бўлиб ФҲДЁ органига ариза берса, ФҲДЁ органи томонидан уларни никоҳдан ажратиш ариза берилган кундан бошлаб уч ойдан кейин амалга оширилиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍283
⚡️ ДИҚҚАТ!

❗️АЙРИМ ТАЛАБАЛАРНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИНИ 50 ФОИЗИГАЧА БЎЛГАН ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 50 баравари (18 750 000 сўм)дан кўп бўлмаган миқдорда тўлаб берилиши мумкин.

Рўйхатга кўра, мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талаба аъзоларига берилади.

✏️ Бу ерда БҲМнинг 50 баравари, яъни 18 750 000 сўмгача дейилмоқда, лекин мени фарзандимнинг контракт тўлови 10 миллион сўм холос. Демак, фарзандимнинг контракт тўлови тўлиқ тўлаб берилиши мумкин эканда деб кўпчиликда савол туғилиши мумкин. Лекин йўқ, ундай эмас!

✏️ Гап шундаки, юқорида БҲМнинг 50 баравари, яъни 18 750 000 сўмгача дегани, бу контракт тўлови юқори бўлган талабалар учун назарда тутилган. Нормага кўра, агар Сизни фарзандингизни контракт тўлови 10 млн сўм бўлса шуни 50 фоизигача, яъни 5 млн сўмгача бўлган қисми, агар фарзандингиз контракт тўлови 20 млн сўм бўлса 10 млн сўмгача бўлган қисми, агарда талабанинг контракт тўлови 37 500 000 сўмдан бошлаб то "фтфлён" сўмгача бўлган тақдирда хам бундай юқори контракт тўловини фақат 18 750 000 сўмгача бўлган қисми тўлаб берилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

✏️ Агар ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38😁64👏1
⚡️ 2025 ЙИЛ 1 МАЙДАН!

❗️ЭНДИЛИКДА ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯТТ, МИКРОФИРМА ЁКИ КИЧИК КОРҲОНАГА АЙЛАНТИРСА УЛАРГА 150 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 19.03.2025 йил кунги ПФ-50-сон фармонига асосан,

2025 йил 1 майдан бошлаб ўз фаолиятини ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга қуйидаги миқдорларда гаровсиз кредитлар берилади:

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида – 50 миллион сўмгача,

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51🤣8😱41👻1
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

✏️ Мазкур имтиёздан фойдаланиш билан боғлиқ кимда қандай савол бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍401
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАРГА ФАРЗАНДИ 3 ЁШГА ТЎЛГУНГАЧА БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН 562 500 СЎМГАЧА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИБ БОРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-185-сон Фармонига асосан,

2025 йил 1 мартдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг бир ярим баравари (562 500 сўм)гача миқдорида моддий ёрдам бериб борилиши белгиланган.

Бунда агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади деб кўрсатилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51😁32
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

📃Қонунчиликка кўра, субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 8 баравари (9 240 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 9,2 баравари (10 626 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 3 118 500 сўмдан кам бўлмаслиги керак.


Бепул савол-жавоб
⬇️
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 📥
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28😱5🤪3🤨2
❗️ИШ ҲАҚИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ДАЪВО МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Мен ўзим ишлаб келаётган ташкилотда жорий йил январь ва февраль ойларида иш ҳақимни ололмадим. Энди мен суд тартибида ойлигимни ундириб олмоқчиман. Саволим шуки, қонунчиликка кўра иш ҳақини ундириш бўйича судга даъво қилиш муддати қанча ?

⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 560-моддасида,

иш ҳақини ундириш юзасидан даъволар бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ойлик муддат амал қилиши белгиланган.

❗️Сиз ушбу 6 ойлик муддат ичида судга даъво қилиб нафақат ўша икки ойлик иш ҳақингизни, балки Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгиланган тартибда ойлигингизни кечиктирилган ҳар бир куни учун Марказий банкнинг ўша вақтдаги қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида пуллик компенсация билан биргаликда иш берувчидан ундириб олишингиз мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50😁1
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ЭҲТИЁЖМАНД ХАМДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ 14 — 30 ЁШДАГИ АЪЗОЛАРИГА ДАВОЛАНИШ УЧУН 18 750 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📄 Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзоларига ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИСИЗ даволаниши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (18 750 000 сўм)гача маблағ ажратилади.

✔️ Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади.

✏️ Нормага диққат қилган бўлсангиз бу ерда юқоридаги ёрдамдан фойдаланиши мумкин бўлган икки тоифадаги оилалар назарда тутилмоқда. Биринчиси, камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. Иккинчиси, ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. Демак, оила аъзоси учун мазкур ёрдамдан фойдаланмоқчи бўлган оила албатта камбағал оилалар реестрида бўлиши шарт эмас дегани бу. Яъни, киши бошига МИХМни 2 бараваригача бўлган оилаларни аниқлашнинг белгиланган мезонига тўғри келган бошқа оилалар аъзолари хам бу имтиёздан фойдаланиши мумкин..


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍619😁6🤔3🥰1
❗️ҲОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИ ОЛИНГАНИДАН БОШЛАБ НЕЧА ЙИЛ АМАЛ ҚИЛАДИ ?

📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;

бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;

25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

❗️Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25
❗️Эндиликда оилавий зўравонликдан жабрланган шахс никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилса ўша оила никоҳдан муддатсиз ажратилади

📄 Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2025 йил кунги ЎРҚ-1053-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Мазкур Қонун билан Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

✏️ Ушбу ўзгариш бўлгунига қадар судлар томонидан никоҳдан ажратиш пайтида никоҳдан ажратишни талаб қилаётган оилаларни яраштириш учун олти ойгача муддат тайинлашга бундай истисносиз ҳаққи бор эди. Эндиликда эса оилавий зўравонликка учраган шахс судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилса ва муддат тайинламасликни сўраса судлар бундай шахсларга ярашиш учун муддат тайинлай олмайди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍68🔥42🥰1